ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11075 Хокимият Кизирикского района 12/12/2019 27/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қизириқ туманида дам олиш кунларисавдо ярмаркалариташкил этишнисамарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11075

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2012 йил 28 августдаги 253-сонқарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этишқоидалари”гамувофиқ, туман  ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш максадида,

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Қизириқ туман “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида ҳар дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ўтказилсин.

2. Туман давлат солиқ инспекцияси (Б.Чориев), туман ички ишлар бўлими (Ш.Абдиев), туман санитария-эпидемиология назорати маркази (Х.Курбонназаров)ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

Қизириқ туман “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудидадам олиш кунлари савдо ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

товарга оид ҳужжатлар;

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда дам олиш куни ярмаркаларида иштирок этиш ва маҳсулотларни сотишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Чориевзиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                  О.Мухаммадиев

Общие предложения

100