ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11052 Министерство обороны Республики Узбекистан 12/12/2019 26/12/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Тонг” болалар соғломлаштириш оромгоҳи инфратузулмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11052

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

тасарруфидаги “Тонг” болалар соғломлаштириш оромгоҳи

инфратузулмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг фарзандларини ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Тонг” болалар соғломлаштириш оромгоҳи инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, Чора-тадбирлар режасида кўрсатилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ягона буюртмачи хизмати – буюртмачи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Ҳарбий лойиҳа” лойиҳалаш институти давлат қорхонаси – бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилансин;

бош пудрат ташкилотлари - белгиланган тартибда танлов (тендер) асосида аниқлансин.

3. Қуйидагилар Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

қуриш ва реконструкция қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун кўзда тутиладиган марказлашган капитал қўйилмалар лимитлари;

капитал таъмирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда чора-тадбирлар режасига киритилган объектларнинг қуриш ва реконструкция қилиш ишларини молиялаштириш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан тегишли марказлашган капитал қўйилмалар лимитларини кўзда тутсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ўрнатилган тартибда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда капитал таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли олиб борилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___ _________даги ____-сон қарорига

илова

 

 

 

2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги

Тонг” болалар соғломлаштириш оромгоҳи инфратузилмасини ривожлантириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


 

Т/р

Объектларнинг номланиши

Молиялаштириш манбалари

Тахминий нархлари

(млн.сўм)

Масъул ижрочилар

Капитал қурилиш

 

1 қаватли 3 та ётоқҳона биноларини қуриш ва жиҳозлаш.

Марказлашган капитал қўйилмалар лимитлари хисобидан

10 962,0

Мудофаа вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

 

Амфитеатр қуриш.

282,0

 

Болалар спорт комплексини қуриш.

610,0

 

Озиқ-овқат омбори биносини қуриш.

436,0

 

2 та назорат ўтказиш пунктларини қуриш.

396,0

 

Ҳар бири 20 ўринга мўлжалланган 3 та ҳожатхона қуриш.

490,0

 

Ички муҳандислик тармоқлари ва иншоотларни қуриш.

4 400,0

 

Оромгоҳ периметри бўйлаб 2 та дарвозага эга бўлган тўсиқ қуриш (панжарали).

618,0

Жами:

18 194,0

 

Реконструкция

 

24-сонли ётоқхона биносини реконструкция қилиш йўли билан маъмурият биносига айлантириш.

Марказлашган капитал қўйилмалар лимитлари хисобидан

700,0

Мудофаа вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

 

Жами:

700,0

 

Капитал таъмирлаш

1.

6, 25, 26, 27, 30-сонли 1 қаватли ётоқхона биноларини капитал таъмирлаш.

Бюджет маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан

5 055,0

Мудофаа вазирлиги,
Молия вазирлиги

 

7-сонли тиббиёт пункти биносини капитал таъмирлаш.

1 200,0

 

1-сонли ошхона биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш.

2 500,0

 

28-сонли ювиниш хонаси биносини капитал таъмирлаш.

431,0

 

Чўмилиш ҳавзасини капитал таъмирлаш.

1 429,0

 

23-сонли автомобиллар турар жойи биносини капитал таъмирлаш.

123,0

 

Жами:

10 738,0

 

 

Умумий:

29 632,0

 

 

 

 

 

Эслатма: Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш қиймати белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари ва давлат экспертизаси ишлаб чиқилгандан кейин аниқланади.

Общие предложения

109