ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11042 Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации «Узстандарт» 11/12/2019 26/12/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-11042

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, буюраман:

1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 10-11-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Бош директор                                                               Д. Саттаров

Ўзстандарт” агентлигининг
2019 йил “___” декабрдаги ___-сон буйруғига илова

 

Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 18-банд қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш барча зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади”.

2. 43-банди биринчи хатбошисидаги “сертификат аслининг эгаси ёки сертификатни берган идора, ёхуд нотариал идора томонидан имзо қўйиб тасдиқланган ва муҳрланган” деган сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига 7-илова сифатида тасдиқланган мувофиқлик сертификати бланкасида “Изоҳ” қисмидаги “ёки асл нусха эгаси” деган сўзлари чиқариб ташлансин.

.

Общие предложения

181