ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11031 Хокимият Дангаринского района 11/12/2019 30/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги “2019-2020 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 949-сонли қарори ҳақида
ID-11031

«_____»___________ 2019 йил № _______ Данғара шаҳарчаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

25 ноябрдаги “2019-2020 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 949-сонли қарори ҳақида

Туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга йил давомида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ва назоратни йўлга қўйиш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги 949-сонли, вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 ноябрдаги 406-сонли карорлари ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

    25 ноябрдаги 949-сонли, вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 ноябрдаги 406-сонли карорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ

    хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғаришнинг умумий прогноз

    ҳажмлари 1-иловага мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғаришнинг тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари 2-иловага мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига туман ҳокимлиги ҳамда ҳудудий тайёрлов ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш прогноз ҳажмлари 3, 3а-иловаларга мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш прогноз ҳажмлари 4-иловага мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш прогноз ҳажмлари 5-иловага мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига туман Мактабгача таълим бўлими муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш прогноз ҳажмлари 6-иловага мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) заҳирага жамғаришнинг режа-жадвали 7, 7а, 7б,7в, 7г-иловаларга мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) ички истеъмол бозорига савдога чиқарилиши ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжи учун ишлатилиши бўйича тармоқ жадваллари 8, 8а, 8б, 8в, 8г, 8д-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Қуйидагилар:

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи 9-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи 10-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилишга банк кредитларини ажратиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи 11-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш ва савдога чиқариш юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича туман ишчи гуруҳи 12-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш, ички бозорга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи 13-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Усмонов, А.Мирсодиқов,

    Иқтисодиёт ва саноат бўлими Д.Бегматовлар зиммасига - ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига заҳирага ғамлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, такрорий экин майдонларида етиштириш, экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш юзасидан;

Туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Усмонов, А.Мирсодиқов зиммаларига - ушбу қарорнинг 2 ва 3-иловаларга мувофиқ 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумида ички истеъмол бозорини таъминлаш учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳарид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва заҳирага ғамлаш ҳамда ички истеъмол бозорида талаб ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сотилиши юзасидан;

Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Нурматов, Тиббиёт бирлашмаси (Ш.Турсунов), Халқ таълими бўлими (А.Мирсодиқов), Мактабгача таълим бўлими Х.Тўрақулов зиммаларига - ушбу қарорнинг 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва заҳирага ғамлаш ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан;

Молия бўлими (К.Латипов) зиммасига - ушбу қарорнинг 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига заҳирага ғамлаш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Усмонов, А.Мирсодиқов,

    Б.Нурматов, Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Д.Бегматов), Тиббиёт бирлашмаси (Ш.Турсунов), Халқ таълими бўлими (А.Содиқов), Мактабгача таълим бўлими (Х.Тўрақулов)лар билан биргаликда:

2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини таъминласин;

тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан ҳар куни туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб борсин.

  1. Қуйидагилар:

Мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган туман ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

а) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол

мақсадлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

заҳирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича 9-иловага мувофиқ туман ишчи гуруҳи (А.Мирсодиқов):

қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги кишлоқ хўжалиги маҳсулотларини туман бўйича заҳирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжига нисбатан кам етиштириладиган ҳудудлар заҳираси учун етишмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми эҳтиёждан ортиқча ҳудудлар ҳисобига қоплаш чораларини кўриш;

Туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Усмонов, А.Мирсодиқовлар заҳира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилишини назорат қилиш;

заҳира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан заҳира мақсадлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича тижорат банкларига буюртмаларни тақдим этилишини ва маблағлар ажратилишини назорат қилиш;

заҳира мақсадлари учун омборхоналар ва сувутгичли сиғимлар етишмаётган ҳудудларга бошқа ҳудудлардаги ортиқча сиғимларни бириктириш ҳисобига мавжуд сиғимлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;

қиш-баҳор ойларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички истеъмол бозорида нархлар конъюктурасини доимий мониторингини олиб бориш ва ўзгаришини прогноз қилиш асосида нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида тегишлигича 7, 7а, 7б, 7в ва 7г-иловаларга мувофиқ тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини назоратга олиш ва зарур ҳолларда унга тегишли тузатишлар киритиш;

маҳсулотларни заҳирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари ва сотишга чиқариш тармоқ жадваллари бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари асосида заҳира мақсадлари учун маҳсулотларни ҳарид қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш;

б) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ижтимоий соҳа

муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини заҳирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни

мувофиқлаштириш бўйича 10-иловага мувофиқ туман ишчи гуруҳи

(Б.Нурматов):

қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини туман бўйича заҳирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;

ижтимоий соҳа муассалари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шарномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилишини назорат қилиш;

заҳира тадбирларига жалб этилган ижтимоий соҳа муассасалари томонидан заҳира мақсадлари учун талаб этиладиган бюджет маблағлари бўйича буюртманомаларни молия бўлимига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Усмонов билан биргаликда ижтимоий соҳа муассасалари томонидан заҳирага жамғариладиган маҳсулотларни сифатли сақлаш учун омборхоналар ва совутгичли сиғимлар масаласини ҳал қилиш;

ижтимоий соҳа муассасаларида заҳирага жамғарилган маҳсулотлар мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;

в) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилишга банк кредитлари ажратиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш 11-иловага мувофиқ бўйича туман ишчи гуруҳи (И.Усмонов);

қиш ва баҳор ойларида ички бозорни кафолатли таъминлаш ва нархларни барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш тадбирларига жалб этилган тайёрловчи корхоналарнинг кредитлари бўйича буюртманомалари тижорат банкларида кўриб чиқилишини назорат қилиш;

ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжи учун заҳирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилишга талаб этиладиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш ва муассасаларнинг ажратилган бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини амалга ошириш;

Тиббиёт бирлашмаси (Ш.Турсунов), Халқ таълими бўлими (А.Содиқов), Мактабгача таълим бўлими (Х.Тўрақулов) томонидан заҳира мақсадлари учун режалаштирилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

тайёрлов корхоналари томонидан кредит маблағлари учун банк муассасаларига тақдим этилган буюртманомалар бўйича кредитлар ажратилишини назоратга олиш;

г) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол ва

ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини заҳирага жамғариш ва савдога чиқариш юзасидан

мониторинг олиб бориш бўйича 12-иловага мувофиқ туман ишчи гуруҳи

(Д.Бегматов):

қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини туман “Деҳқон бозори” ва ижтимоий соҳалар бўйича заҳирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан туман ҳокимлигига кунлик таҳлил маълумотларини киритиб бориш;

қиш ва баҳор мавсуми учун заҳирага жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини туман “Деҳқон бозори” бўйича ички истеъмолга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳалар бўйича мақсадли ишлатилиши бўйича тармоқ жадваллари ижроси юзасидан кунлик мониторинг олиб бориш ва туман ҳокимлигига таҳлилий маълумотларни тақдим этиш;

д) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол

мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш, ички бозорга савдога

чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини

назорат қилиш бўйича 13-иловага мувофиқ туман ишчи гуруҳи

(А.Турғунбоев):

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғаришга жалб этилган хўжалик субъектлари томонидан тақдим этилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;

8-иловага мувофиқ заҳирага жамғарилган маҳсулотлар омборхоналар ва совутгичли сиғимларда дахлсиз сақланишини назорат қилиш, маҳсулотлар тармоқ жадваллари асосида савдога чиқарилишини ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан мақсадли ишлатилишини ўрганиш;

заҳира омборларидан ички истеъмол бозорига савдога чиқариладиган маҳсулотларнинг нархлари шаклланишини назорат қилиш.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Усмонов), Тиббиёт бирлашмаси (Ш.Турсунов), Халқ таълими бўлими (А.Содиқов), Мактабгача таълим бўлими (Х.Тўрақулов):

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимларини хатловдан ўтказиб, хатлов натижаларига кўра ижтимоий соҳа муассасалари учун белгиланган ҳажмларни сақлашга, етказиб беришга ихтисослашган ташкилотлар рўйҳатини алохида кўрсатган ҳолда туман ҳокимлигига маълумот тақдим этсин ҳамда маҳсулотларнинг нес-нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

ушбу қарорнинг 2 ва 3-иловалардаги прогноз ҳажмларга мувофиқ 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда ғамлаб қўйилишини таъминласин;

2020 йил 1 январга қадар, тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида заҳирага қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо шохобчаларини белгиланган тартибда жойлаштириш жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда маҳсулотлар туманнинг барча ҳудудлари, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланиши ҳисобга олинсин;

2020 йил 1 январдан 2020 йил 1 июнгача бўлган даврда заҳира қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо шахобчаларига етказиб бериш ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжлари учун ишлатиш тармоқ жадваллари бажарилиши устидан ҳар ҳафта мониторинг олиб борилсин, унинг натижалари бўйича туман ишчи гурухларига (И.Усмонов, Х.Умаров, Б.Нурматов) тегишли ахборотларни ҳар ўн кунда тақдим этиб борилишини таъминласинлар;

мавжуд муаммоли масалалар бўйича уларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар билан туман ишчи гурухларига ахборот тақдим этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш, савдога чиқариш ва мақсадли ишлатиш бўйича тасдиқланган тармоқ жадваллари қандай бажарилаётганлигининг ҳар ўн кунда мониторингини олиб борсин.

  1. 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги

    қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлаш бўйича белгиланган

    ҳажмларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

3-иловада кўрсатилган, туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Усмонов, Амирсодиқов ҳамда тайёрлов ташкилотлари учун - тайёрлов ташкилотларининг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

Тиббиёт бирлашмаси (Ш.Турсунов), Халқ таълими бўлими (А.Содиқов), Мактабгача таълим бўлими (Х.Тўрақулов) 4, 5 ва 6-иловаларда кўрсатилган туман Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлимлари учун - туман бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Усмонов, Б.Нурматов, А.Мирсодиқов, Молия бўлими (К.Латипов), Иктисодиёт ва саноат бўлими (Д.Бегматов), ва масалага алоқадор бўлимлар, корхоналар билан биргаликда бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини ҳарид қилиш бўйича бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, чекланган нарҳларни ўрнатсинлар.
  2. Туман Молия бўлими (К.Латипов) бюджетдан маблағ билан

    таъминланувчи ижтимоий соҳа муассасаларига 2019-2020 йиллар қиш ва

    баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамғариш учун зарур

    маблағлар бюджет ва бюджет муассасаларининг бюджетдан ташқари

    жамғармалари ҳисобига тўлиқ ажратилишини таъминласин.

Бунда, ижтимоий соҳа муассасалари томонидан 4 та турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) ҳарид қилишда деҳқон бозорларида шаклланадиган ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда заҳира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан фермер хўжаликлари ўртасида, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартномалар тузилишига, туман ғазначилик бўлинмаси томонидан рўйҳатдан ўтказилишига ҳамда камида 40 фоиз миқдорида аванс тўловлари биринчи даражали тўловларга тенглаштирилган ҳолда амалга оширилишига руҳсат этилсин.

  1. АТ “Халқ банки” Данғара филиали (М.Хожиев), АТБ “Агробанк” Данғара филиали (С.Юсупов)га - заҳира тадбирларига жалб этилган хўжалик субъектлари буюртмалари асосида уларга 2019-2020 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш мақсадларига имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
  2. 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлаш ва ички бозорга савдога чиқарилиши мониторингини олиб боришда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Усмонов, Б.Нурматов, А.Мирсодиқов, туман “Деҳқон бозори” тайёрлов ташкилотлари томонидан 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида кишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини заҳирага ғамлаш ва 2019-2020 йилларнинг қиш-баҳор ойларида маҳсулотларни заҳира омборларидан ички истеъмол бозорига сотувга чиқариш ҳажмлари тўғрисида;

тижорат банклари - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилиш учун тадбирларга жалб этилган тайёрлов ташкилотларига ажратилган кредитлар тўғрисида;

Тиббиёт бирлашмаси (Ш.Турсунов), Халқ таълими бўлими (А.Содиқов), Мактабгача таълим бўлими (Х.Тўрақулов) - ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ҳарид қилиш мақсадлари учун мўлжалланган бюджет маблағлари ажратилиши ва ўзлаштирилиши ҳолати, маҳсулотларни заҳира омборларига ғамлашнинг бориши ва қиш-баҳор ойларида мақсадли ишлатилиши тўғрисида туман Иқтисодиёт ва саноат бўлимига ҳар ўн кунда ахборот тақдим этиб боради.

  1. Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Д.Бегматов) бошқа манфаатдор бўлимлар ва идоралар билан биргаликда 2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлаш кўрсаткичлари бажарилиши ва уларни молиялаштириш масалалари ҳал этилиши ҳамда тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ самарали ишлатилиши юзасидан мониторинг олиб бориш тизимини жорий этсин ва натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни ҳар ўн кунда туман ҳокимлигига киритсин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (И.Усмонов, А.Мирсодиқов, Б.Нурматов) зиммасига юклансин.

Туман ҳокими С.Аминжонов.

Общие предложения

100