ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11023 Национальная гвардия Республики Узбекистан 12/12/2019 26/12/2019 3

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-11023

 

Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

 “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардияси органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосли ҳисоблари бўйича қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий топширган фуқароларни рағбатлантиришни амалга ошириш учун зарурий маблағлар:

2020 йилда – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган параметрлар чегараларида;

2021 йилдан – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган параметрларда ҳисобга олинган маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилсин.

4. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси   

             Бош вазири                                                                             А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

20 __ йил “___” ______даги ____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги  бўлмаган шахслар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) томонидан муомалада бўлган рўйхатга олинмаган (ноқонуний муомалада бўлган) қуролни ва унинг
ўқ-дориларини (бундан буён матнда қурол ва ўқ-дорилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (бундан буён матнда Миллий гвардия деб юритилади) органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қурол – тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар фуқаровий, хизмат ва жанговар қурол;

ўқ-дорилар – қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган ўқотар қурол патронлари, ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси.

2. Мазкур Низом Миллий гвардия органларида рўйхатга олинмаган қуролга, ўқотар қуролнинг барча тур ва хилдаги ўқ-дориларга нисбатан татбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасига мувофиқ ўқотар қуролни ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган фуқаро қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилинади.

4. Фуқаро қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи ушбу ашёларни топшириш ҳақида Миллий гвардия органларига ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.

Фуқаро тинтув жараёнида ёки унда қурол ва ўқ-дорилар борлиги ҳақида далиллар келтирилиши натижасида уларни топшириш тўғрисидаги қарорга келса, у ушбу ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланмайди.

5.  Миллий гвардия органларига қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган фуқаро пул мукофоти билан тақдирланиши ёки ўз ихтиёри билан топширган 1974 йилгача ишлаб чиқарилган ўқотар қуролни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

2-боб.  Қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топшириш, уларни
Миллий гвардия органлари томонидан қабул қилиб олиш

6. Қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширишга истак билдирган фуқаролар ёзма ёки оғзаки равишда ариза билан бевосита, телефон орқали, электрон воситалардан фойдаланган ҳолда Миллий гвардия органларига мурожаат қилади.

7. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатдан ўтган яшаш жойининг манзили ва амалда яшаш жойининг манзили, паспорт маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари;

топшириш вақтида топшириладиган ўқотар қурол ва ўқ-дорилар бевосита сақланаётган жой, уларнинг номи, ўзига хос маълумотлари ва сони (топширилаётган ўқотар қуролларнинг сони, тури (системаси), русуми, модели, калибри, заводда қўйилган серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили, ўқ-дориларнинг сони, тури ва калибри – агарда маълум бўлса, ёхуд уларнинг таснифи), уларга эгалик қилиш (топиб олиш, сотиб олиш) ҳолати ва манбаларининг қисқача тавсифи;

ўз ихтиёри билан топширилаётган ўқотар қурол ва ўқ-дорилар учун тақдирлашнинг шакли (пул мукофоти билан тақдирлаш ёки ўқотар қуролни имтиёзли олиш).

Ёзма ариза мазкур Низомнинг 1-иловасида белгилаб қўйилган намунавий шаклга мувофиқ расмийлаштирилади.

8. Фуқаро томонидан ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисидаги оғзаки мурожаат қилинганда, ариза мазкур Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқ тегишлилиги бўйича Миллий гвардия органининг тезкор навбатчиси томонидан расмийлаштирилади.

9. Қурол ва ўқ-дорилар фуқаролар томонидан оғзаки ёки ёзма ариза асосида бевосита ҳудудий Миллий гвардия органига топширилади.

Фуқаро томонидан топширилаётган қурол қисмларга бўлакланган (агарда техник имконияти бўлса), патронлари олинган ҳамда қурол ва ўқ-дорилар алоҳида ўрамга жойлаштирилган бўлиши лозим.

Фуқаро Миллий гвардия органи биносининг назорат-ўтказиш пунктида хизматни ўтаётган ходимга қурол ва ўқдорилар жойлаштирилган ўрамни қолдиради ҳамда Миллий гвардия органи ходими кузатувида навбатчилик қисмига олиб кирилади.

Назорат-ўтказиш пунктида қолдирилган қурол ва ўқ-дорилар навбатчилик қисмига тезкор навбатчининг ёрдамчиси томонидан олиб кирилади.

Фуқаро томонидан ўз ихтиёри билан топширилаётган қурол ва ўқ-дориларни қабул қилиб олиш ишлари фуқаро иштирокида тезкор навбатчи томонидан амалга оширилади.

Агар икки ва ундан кўп фуқаролар бир вақтнинг ўзида қурол ва ўқ-дориларни топширишга келган бўлса, улар ҳамда улар томонидан топширилаётган қурол ва ўқ-дорилар навбатчилик қисмига алоҳида бирма-бир олиб кирилади.

10. Олис ва ўтиш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи, шунингдек ёши туфайли, соғлиғининг аҳволи, оилавий ва ўзга ҳолатлар сабабли ўқотар қурол ва ўқ-дориларни бевосита ҳудудий Миллий гвардия органига топшириш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар қурол ва ўқ-дориларни Миллий гвардия назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими ходимига (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) топшириши мумкин.

Бундай ҳолларда мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ бирламчи тарзда ёзма аризани, шунингдек қурол ва ўқ-дориларни қабул қилиб олиш масъул ходим томонидан амалга оширилади.

11. Фуқаро томонидан масъул ходимга топширилаётган қурол қисмларга бўлакланган (агарда техник имконияти бўлса), патронлари олинган ҳамда қурол ва ўқ-дорилар алоҳида ўрамга жойлаштирилган бўлиши лозим.

12. Қурол ва ўқ-дориларни қабул қилиб олган масъул ходим мазкур Низомнинг
2-иловасига мувофиқ билдирги асосида ҳудудий Миллий гвардия органининг тезкор навбатчисига қурол ва ўқ-дориларни топширади, билдиргига фуқаронинг аризаси илова қилинади.

13. Қурол ва ўқ-дориларни қабул қилишда ҳудудий Миллий гвардия органининг тезкор навбатчиси қурол ва ўқ-дориларни топшираётган фуқаро иштирокида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дориларни кўздан кечириш ва қабул қилиб олиш далолатномасини тузиш орқали қабул қилиб олинаётган қуролнинг ҳақиқий сони, тури (тизими), русуми, модели, калибри ва мавжуд ўзига хос индивидуал реквизитлар (серияси, рақами ва ишлаб чиқилган йили), ўқ-дориларнинг сони (миқдори), тури ва калибрининг уларни топшириш ҳақидаги аризада кўрсатилган ёзувларга мувофиқлигини текширади.

14. Фуқаро томонидан қурол ва ўқ-дорилар масъул ходимга топширилган тақдирда далолатнома ҳудудий Миллий гвардия органининг тезкор навбатчиси томонидан ушбу масъул ходим иштирокида тузилади.

15. Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дориларнинг қабул қилинишининг ҳисобини юритиш мақсадида ҳудудий Миллий гвардия органининг тезкор навбатчиси томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ҳар бир қурол, шунингдек, ишлаб чиқарилган йили, заводи ва партияси, қурол тури, калибри бир хил бўлган ўқ-дорилар (аниқлик киритилган бўлса) бўйича уч нусхада квитанция расмийлаштирилади. Квитанциянинг бир нусхаси қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топшираётган фуқарога берилади, иккинчи нусхаси қурол ва ўқ-дорилар билан бирга сақланади, учинчи нусхаси назорат учун ҳудудий Миллий гвардия органининг навбатчилик қисмида қолдирилади.

Қурол ва ўқ-дорилар масъул ходимга топширилган тақдирда квитанциянинг биринчи нусхаси қурол ва ўқ-дориларни топширган фуқарога топшириш учун масъул ходимга берилади.

16. Агарда қабул қилинаётган қуролнинг индивидуал рақами бўлмаса ёхуд  рақами ўчирилган бўлса, унга Ҳодисалар тўғрисидаги хабарларни қайд этиш китобида материаллар қайд этилган вақтинчалик тартиб рақами берилади. Қуролга берилган вақтинчалик тартиб рақами квитанцияга киритилади.

17. Квитанция тўлдирилгандан кейин ҳудудий Миллий гвардия органининг тезкор навбатчиси қурол ва ўқ-дориларни бу турдаги қурол-яроғларни вақтинча сақлаш учун ушбу бўлинманинг қуролларни сақлаш хонасида ажратилган алоҳида темир шкафларга жойлаштиради.

18. Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар бўйича материаллар юзасидан навбатчилик суткаси давомида тезкор навбатчи томонидан Миллий гвардия ҳудудий бошқармасининг бошлиғига ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга ахборот берилади ҳамда ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дориларга оид материаллар Миллий гвардия ҳудудий бошқармасига юборилади.

19. Миллий гвардия органида ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар бўйича материалларни расмийлаштириш, бундай қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ва ҳисобини юритиш Миллий гвардия томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

3-боб.  Аризаларни кўриб чиқиш, тақдирлаш ёки

уни рад этиш бўйича қарор қабул қилиш

20. Фуқаролар томонидан қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топшириш бўйича ёзилган аризаларни кўриб чиқиш ҳамда тақдирлаш ёки тақдирлашни рад этиш юзасидан қарор қабул қилиш масалаларини хал этиш мақсадида Миллий гвардия марказий аппарати комиссияси (Марказий комиссия) ва ҳар бир Миллий гвардия бошқармасида комиссиялар (ҳудудий комиссия) ташкил этилади.

21. Марказий ва ҳудудий комиссиялар назорат-рухсат бериш фаолияти бўлинмасининг ходими, молия ва моддий техника таъминоти бўлинмаларининг ҳарбий хизматчиларидан (бундан буён матнда Комиссия аъзолари деб юритилади) ташкил топади. Марказий комиссиянинг таркиби Миллий гвардия қўмондонининг, ҳудудий комиссияларнинг таркиби тегишли Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Марказий комиссия раиси этиб, тегишли Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг ўринбосарларидан бири ҳудудий комиссия раиси этиб, Марказий ва ҳудудий комиссияларнинг назорат-рухсат бериш фаолияти бўлинмаларидан аъзолари тегишли комиссиялар котиблари этиб тайинланади.

22. Ҳудудий комиссия томонидан қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган фуқарони тақдирлаш ёки тақдирлашни рад этиш масаласи ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда хал этилади.

23. Материаллар ҳудудий комиссияга келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда материаллар нусҳаларини илова қилган ҳолда, шунингдек ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар билан бирга улар аниқланган (топилган) ҳудудий ички ишлар органига:

тергов бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 329-330-моддаларида назарда тутилган тартибда терговга қадар текширувдан ўтказиш учун;

эксперт-криминалистик бўлинмалари томонидан қурол ва ўқ-дориларнинг техник ҳолатини, эксперт-криминатистик ва криминалистик ҳисобларидан текшириш ҳамда баллистик тадқиқот ўтказиш учун;

тезкор маълумотлар бўлинмалари томонидан ахборот-қидирув системалари, йўқотилган ва аниқланган қуролларнинг маълумотлар базаларидан текширув тадбирларини ўтказиш учун мурожаат юборилади. Мурожаат ҳудудий комиссия раиси томонидан имзоланади.

24. Ҳудудий ички ишлар органи белгиланган текширув тадбирларини амалга ошириб, мурожаат келиб тушган кундан бошлаб, ўн беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда:

тергов бўлинмаларининг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
248-моддасига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш ёки уни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарори;

эксперт-криминалистик бўлинмаларининг ўтказилган баллистик тадқиқот натижалари бўйича қурол ва ўқ-дориларнинг техник холати, фойдаланишга яроқлиги, ҳақиқий сони, тури (системаси), русуми, модели, калибри ва мавжуд ўзига хос индивидуал реквизитлар (серияси, рақами ва ишлаб чиқилган йили), ўқ-дориларнинг сони (миқдори), тури ва калибри бўйича экспертиза маълумотномаси;

тезкор маълумотлар бўлинмаларининг ахборот-қидирув тизимлари, йўқотилган ва аниқланган қуролларнинг маълумотлар базаларидан ўтказилган текширув тадбирларинг натижалари бўйича маълумотномани ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар билан бирга тегишли Миллий гвардия бошқармасига юборади.

25. Ҳудудий комиссия мурожаат бўйича ички ишлар органи томонидан юборилган ҳужжатларини олган кундан бошлаб, беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда:

а) ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дориларга оид ҳужжатларни ҳудудий комиссия йиғилишида ўрганиб чиқади. Қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган фуқарони тақдирлаш (пул мукофоти (унинг миқдори) билан тақдирлаш ёки ўқотар қуролни имтиёзли олиш) ёки тақдирлашни рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.

Қарор ҳудудий комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади. Тақдирлаш ҳудудий комиссиянинг тақдирлаш ҳақидаги қарори асосида ҳудудий Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.

б) ички ишлар органи томонидан юборилган ҳужжатларида ўз ихтиёри билан топширилган қуролдан фойдаланилган ҳолда содир этилган ёки ушбу қурол ва ўқ-дорилар ўғирланганлиги билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш юзасидан қабул қилинган қарор мавжуд бўлса, материаллар ички ишлар органига Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ кўриб чиқиш учун юборилади.

26. Тергов бўлинмалари томонидан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар жиноят иши якунлангандан сўнг ички ишлар органи томонидан тегишли Миллий гвардия бошқармасига топширилади.

27. Ҳудудий комиссия тақдирлаш ёки тақдирлашни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб, уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган фуқарони бу ҳақда ёзма хабардор қилади. Тақдирлашни рад этиш тўғрисидаги хабарда рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.

28. Ички ишлар органи томонидан юборилган ўз ихтиёри билан топширилган сойли стволли ўқотар қуролларга оид ҳужжатлар ҳудудий комиссиялар томонидан олинган кундан бошлаб бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда марказий комиссияга юборилади.

29. Сойли стволли ўқотар қуролни имтиёзли олишга оид материаллар марказий комиссия томонидан ҳудудий комиссиялар учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Сойли стволли ўқотар қуролни имтиёзли олиш билан тақдирлаш Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан амалга оширилади.

30. Комиссия йиғилишини ташкил этиш, материалларни, йиғилиш қарорларини ва тақдирлаш бўйича буйруқ лойиҳаларини, тақдирлаш ёки тақдирлашни рад этиш бўйича қурол ва ўқ-дориларни иҳтиёрий равишда топширган фуқарога ёзма хабарларни тайёрлаш ва тегишли жойларга юбориш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.

31. Марказий комиссия ҳудудий комиссиялар фаолиятини назорат қилади ва улар томонидан қабул қилинган қарорларни ўзгартириш, тақдирлаш билан боғлиқ низоли масалаларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

32. Ўз ихтиёри билан қурол ва ўқ-дориларни топширган фуқаролар тақдирлаш рад этилган қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

4-боб. Пул мукофоти билан тақдирлаш

33. Қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар пул мукофоти билан тақдирланиш ҳуқуқига эга.

34. Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар учун пул мукофотининг миқдори мазкур Низомнинг 5-иловасидаги Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар учун пул мукофоти ставкаларига мувофиқ Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосида берилади.

35. Қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган фуқаронинг хоҳишига кўра пул мукофоти нақд шаклда ёки унинг ҳисобварағида пул ўтказиш йўли билан тегишли Миллий гвардия бошқармасининг молия-иқтисод бўлинмалари томонидан Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

36. Қуйидаги асосларга кўра пул мукофоти билан тақдирлаш рад этилади:

қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган фуқаро мазкур Низомнинг
33-бандида белгиланган ёшга тўлмаган бўлса;

ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар мазкур Низомнинг
5-иловасидаги Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар учун пул мукофоти ставкаларида кўрсатилмаган бўлса;

ўз ихтиёри билан топширилган қуролдан фойдаланилган ҳолда содир этилган ёки ушбу қурол ва ўқ-дорилар ўғирланганлиги билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлиги аниқланганда.

5-боб. Ўқотар қуролни имтиёзли олиш

37. Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қуролни имтиёзли олиш ушбу ўқотар қуролни ўз ихтиёри билан топширганлик учун тақдирлашнинг шакли бўлиб, у ушбу ўқотар қуролни ўз ихтиёри билан топширган фуқарога фуқаровий қуролни олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишда имтиёз бермайди.

Ўқотар қуролни имтиёзли олиш уни ўз ихтиёри билан топширган фуқарога ушбу ўқотар қуролни умумий асосларда биринчи бўлиб олиш ҳуқуқини беради.

38. Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қуролни имтиёзли олиш истагини билдирган фуқарога пул мукофоти берилмайди.

39. Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қуролни имтиёзли олиш 1974 йилгача ишлаб чиқарилган:

сойли стволли ўқотар ов қуроли;

силлиқ стволли ўқотар ов қуроли, шу жумладан сойли қисмининг узунлиги бир
юз қирқ миллиметрдан ошмайдиган ўқотар ов қуроли;

комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуроли, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуроли;

сойли стволли ўқотар спорт қуроли;

силлиқ стволли ўқотар спорт қуролига нисбатан татбиқ этилади.

40. Миллий гвардия органлари томонидан ўз ихтиёри билан ўқотар қуролни топширган фуқарога ушбу ўқотар қуролни имтиёзли олиш масаласини кўриб чиқиш фуқаровий қуролни олиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

41. Қуйидаги асосларга кўра ўқотар қуролни имтиёзли олиш рад этилади:

ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол 1974 йилдан кейин ишлаб чиқарилган бўлса;

ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ўқотар қурол бўлмаса;

ўқотар қуролни ўз ихтиёри билан топширган фуқарога нисбатан “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси тўққизинчи қисмида кўрсатилган сабаблар мавжуд бўлганда;

ўқотар қуролни ўз ихтиёри билан топширган фуқаро фуқаровий қуролни олиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларни бажармаганда.

42. Ўз ихтиёри билан ўқотар қуролни топширган фуқарода “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси тўққизинчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, унга пул мукофоти тўланади.

6-боб. Якуний қоидалар

43. Ўз ихтиёри билан топширилган ҳамда ашёвий далил деб эътироф этилган қурол ва ўқ-дориларнинг ҳисоби юритилиши ва сақланиши жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 

44. Юридик шахслар томонидан қурол ва ўқ-дорилар Миллий гвардия органларига ўз ихтиёри билан топширилиши юридик шахс раҳбарининг аризаси асосида мазкур Низом билан белгиланган  тартибда амалга оширилади. Аризада қурол ва ўқ-дориларни топширишга ваколатли ходимнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

45. Ўз ихтиёри билан топширилган техник жиҳатдан фойдаланиш учун яроқсиз бўлган, шунингдек ясама, қайтадан ясалган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари Миллий гвардия томонидан белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекциясига топширилади.

46. Ўз ихтиёри билан топширилган техник жиҳатдан фойдаланиш учун яроқли қурол ва ўқ-дорилар Миллий гвардия томонидан белгиланган тартибда фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун Миллий гвардия органлари томонидан берилган лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилинади.

Қурол ва ўқ-дориларни реализация қилишдан тушган маблағлар республика бюджетига ўтказилади.

 

Рўйхатга олинмаган қурол ва ўқ-дориларини Миллий гвардия органларига ўз иҳтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА

 

 

  ________________________________ бошлиғи

       (Миллий гвардия органи номи, унвони,

  ________________________________________

фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

 

  ____________________________________ га

 

 

 

Ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида

А Р И З А

 

 

Ариза берилган сана:

кун: ________;

ой: _____________;

йил: ___________.

 

Аризани бериш шакли:

___________________________________

 

 

 

 

Аризачи ҳақидаги маълумотлар

фамилияси: _____________

исми: _________________

отасининг исми: ____________

 

туғилган йили ______________,       туғилган жойи: __________________________________

 

Рўйхат бўйича яшаш жойининг манзили: __________________________________________

 

______________________________________________________________________________

 

Амалда яшаш жойининг манзили: ________________________________________________

 

______________________________________________________________________________

 

Паспорт: серияси____; рақами___________; берилган  сана _________; берган орган ___________

 

 

Телефон рақамлари: уяли ________________, уй _________________, бошқа ____________

 

 

 

      Мендан ўз ихтиёрим билан топширилаётган қуйидаги ______ дона қурол ва (ёки) _________________ ўқ-дориларни белгиланган  тартибда қабул қилиб олишингизни сўрайман:

 

Ўқотар қурол:

 

Т.р.

тури (винтовка, карабин, пистолет, автомат, револьвер)

системаси,
русуми, модели

(«ТОЗ», «ИЖ» ва ҳ.к.)

калибри

заводда қўйилган серияси, рақами

ишлаб чиқарил-ган йили

 

1

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бошқа маълумотлар: ____________________________________________________________________________                     

                                                           (аризачи қурол турини билмаганда ёки қуролни идентификациялашнинг

__________________________________________________________________________________ имкони бўлмаганда ўзга маълумотлар кўрсатилади)

__________________________________________________________________________________.

 

Ариза берилаётган вақтда қурол(лар): __________________________________________________________

 

________________________________________________________________________________ да сақланмоқда.

 

Ўқ-дорилар

 

Т.р.

тури (винтовкага, пистолетга, автоматга,

револьверга, овчилик патронлари, порох ва ҳ.к.)

калибри

миқдори

 

1

 

 

 

 

2

 

 

 

 

3

 

 

 

 

Бошқа маълумотлар: ____________________________________________________________________________                      

                            (аризачи ўқ-дори турини билмаганида ёки уларни идентификациялашнинг

__________________________________________________________________________________

имкони бўлмаганда ўзга маълумотлар кўрсатилади)

__________________________________________________________________________________.

 

Ариза берилаётган вақтда ўқ-дори(лар): ________________________________________________________

 

_______________________________________________________________________________ да сақланмоқда.

 

 

Қурол ва патронга эгалик қилишнинг ҳолатлари ва манбаларининг қисқача таърифи:

___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________.

 

Ўз ихтиёрим билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар учун тақдирлашни:

_________________________________________________________________________________

(Тақдирлаш шакли кўрсатилади: Пул мукофоти ёки ўқотар қуролни имтиёзли олиш. Пул мукофотини олишда

_________________________________________________________________________________

фуқаро қандай кўринишда (нақд ёки ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан) олишини, ҳисобварағига пул

_________________________________________________________________________________

ўтказиш йўли билан олмоқчи бўлса, банкнинг номи, ҳисобварағининг рақами кўрсатилади. Ўқотар қуролни

______________________________________________________________________________________ cўрайман.

           имтиёзли олишда ўқотар қуролнинг тури, маркаси, модели, калибри, серияси, рақами кўрсатилади.)

 

 

   _______________                    _______________________________

                (имзо)                                       (фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

                           
 

Рўйхатга олинмаган қурол ва ўқ-дориларини Миллий гвардия органларига ўз иҳтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА

 

 

  ________________________________ бошлиғи

             (Миллий гвардия органи номи, унвони,

  ________________________________________

фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

 

  ____________________________________ га

 

Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол ва ўқ-дорилар

қабул қилиб олинганлиги тўғрисида

Б И Л Д И Р Г И

 

Мен, ____________________________________________________________________

(Миллий гвардия органи ходимининг лавозими,

 

_____________________________________________________________________ томондан

унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

20__йил «___»__________ куни __________________________________________________

                                                              (қурол ва ўқ-дориларни топширган фуқаронинг

__________________________________________________________________________дан,

фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили)

_____________________________________________________________________________________________

(ўқотар қурол ва ўқ-дорилар топширилган жой ва ҳолатларининг қисқача таърифи)

_____________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________  да

ўз ихтиёри билан топширган ____________________________________________________

                                                                          (ҳар бир ўқотар қуролнинг тури (системаси), русуми, модели, калибри,

_____________________________________________________________________________                                                        

серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили; ўқ-дориларнинг миқдори, тури ва калибри кўрсатилади)

_____________________________________________________________________________

 

___________________________________________________________қабул қилиб олинди.

 

Дастлабки кўздан кечиришда қуйидагилар аниқланди: __________________________

                                                                                                                                                       (қуролнинг, ўқ-дориларнинг

 ____________________________________________________________________________________________

умумий техник ҳолати, улардаги кўриниб турган нуқсонлар ва носозликлар:

_____________________________________________________________________________________________

сидирилиш, қирилиш, стволдаги чуқурликлар, қисмлардаги коррозия [чириш, занглаш] ва ҳ.к.)

_____________________________________________________________________________________________

 

__________                                                                                               _________________________________

  (сана)                                                                                              (лавозими, унвони, имзо)

 

Рўйхатга олинмаган қурол ва ўқ-дориларини Миллий гвардия органларига ўз иҳтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисида низомга

3-ИЛОВА

 

Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни 

КЎЗДАН КЕЧИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

20___ йил «_____»___________                                    ______________________________

                                                                                                                                    (шаҳар, туман, аҳоли яшаш пункти номи)

 

Мен, ____________________________________________________________________

                   (ўқотар қурол ва ўқ-дориларни қабул қилаётган Миллий гвардия органи тезкор

 

_____________________________________________________________________томондан,

навбатчисининг лавозими, унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

_______________________________________________________________________яшовчи            

(ўқотар қурол ва ўқ-дориларни топшираётган фуқаронинг яшаш манзили,

фуқаро __________________________________________________________________ нинг

фамилияси, исми ва отасининг исми)

ўз ихтиёри билан қурол ва ўқ-дориларни топшириш тўғрисидаги 20__ йил «____» _______ кунидаги _________- рақам билан қайд этилган аризасига асосан, фуқаро _____________

_____________________________________________________________________________

(қурол ва ўқ-дориларни топшираётган фуқаронинг, уларни кўздан кечириш ва қабул қилишда

___________________________________________________________________иштирокида

              иштирок этган бошқа шахсларнинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

 

қуйидаги қурол ва ўқ-дорилар кўздан кечирилди ва қабул қилиб олинди:

 

Т.р.

Тури (системаси), русуми, модели, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили (ўқ-дориларнинг тури, калибри ва сони)

Топшириш тўғрисидаги ариза бўйича топширилаётган

Амалда қабул қилиб олинди

Етишмайди

Ортиқчаси

1


 

 

 

 

 

2


 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

Хулоса ва таклифлар: ____________________________________________________________________

 

___________________________________________________________________________________________

 

___________________________________________________________________________________________

 

____________________________________________________________              _______________________

    (тезкор навбатчининг унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)                                                 (имзо)         

 

____________________________________________________________              ________________________

(қурол ва ўқ-дори топширган фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи)                                (имзо)

 

____________________________________________________________              ________________________

    (қабул қилишда қатнашган фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи)                                (имзо)

 

___________________________________________________________________________                   ______________________________

    (қабул қилишда қатнашган фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи)                                 (имзо)

 

Рўйхатга олинмаган қурол ва ўқ-дориларини Миллий гвардия органларига ўз иҳтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисида низомга

4-ИЛОВА

 

Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни қабул қилиб олинганлиги тўғрисида

КВИТАНЦИЯ

______-сонли квитанция
 

Қабул қилиб олинган қурол ва ўқ-дориларга
 

 

Қабул қилинди: __________________________________
                                             (қурол ва ўқ-дориларни топшираётган
 
__________________________________________________
  фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи, яшаш манзили)

 

Қурол _______________________ Калибри __________
 

 Серияси ______ Рақами_____________ И.ч. йили________

 

 Вақтинчалик тартиб рақами  (зарурат бўлганда)________

 

 Умумий техник ҳолати _____________________________

                                                (ташқи нуқсонлар

 __________________________________________________

ва носозликлар)
 

Ўқ-дорилар ______________________________________

                                           (сон ва ҳарфлар билан тури,
 

 __________________________________________________

калибри ва миқдори)
 

 Умумий техник ҳолати ______________________________

                                         (ташқи нуқсонлар __________________________________________________
       ва носозликлар)
Қабул қилди: ____________________________________
                                 (қурол ва ўқ-дориларни қабул қилган навбатчининг

 

 __________________________________________________

лавозими, унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи, имзоси)

 

 20___йил «_____»______________

 

 

______-сонли квитанция
 

Қабул қилиб олинган қурол ва ўқ-дориларга
 

 

Қабул қилинди: __________________________________
                                             (қурол ва ўқ-дориларни топшираётган
 
__________________________________________________
  фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи, яшаш манзили)

 

Қурол _______________________ Калибри __________
 

 Серияси ______ Рақами_____________ И.ч. йили________

 

 Вақтинчалик тартиб рақами  (зарурат бўлганда)________

 

 Умумий техник ҳолати _____________________________

                                                (ташқи нуқсонлар

 __________________________________________________

ва носозликлар)
 

Ўқ-дорилар ______________________________________

                                           (сон ва ҳарфлар билан тури,
 

 __________________________________________________

калибри ва миқдори)
 

 Умумий техник ҳолати ______________________________

                                         (ташқи нуқсонлар __________________________________________________
       ва носозликлар)
Қабул қилди: ____________________________________
                                 (қурол ва ўқ-дориларни қабул қилган навбатчининг

 

 __________________________________________________

лавозими, унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи, имзоси)

 

 20___йил «_____»______________

 

 

______-сонли квитанция
 

Қабул қилиб олинган қурол ва ўқ-дориларга
 

 

Қабул қилинди: __________________________________
                                             (қурол ва ўқ-дориларни топшираётган
 
__________________________________________________
  фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи, яшаш манзили)

 

Қурол _______________________ Калибри __________
 

 Серияси ______ Рақами_____________ И.ч. йили________

 

 Вақтинчалик тартиб рақами  (зарурат бўлганда)________

 

 Умумий техник ҳолати _____________________________

                                                (ташқи нуқсонлар

 __________________________________________________

ва носозликлар)
 

Ўқ-дорилар ______________________________________

                                           (сон ва ҳарфлар билан тури,
 

 __________________________________________________

калибри ва миқдори)
 

 Умумий техник ҳолати ______________________________

                                         (ташқи нуқсонлар __________________________________________________
       ва носозликлар)
Қабул қилди: ____________________________________
                                 (қурол ва ўқ-дориларни қабул қилган навбатчининг

 

 __________________________________________________

лавозими, унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи, имзоси)

 

 20___йил «_____»______________

 

 

 

 

Рўйхатга олинмаган қурол ва ўқ-дориларини Миллий гвардия органларига ўз иҳтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисида низомга

5-ИЛОВА

 

 

Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва ўқ-дорилар

 учун пул мукофоти ставкалари

 

Қурол ва ўқ-дорилар тури

Миқдори

Мукофот

суммаси

ҚУРОЛЛАР

1.

Жанговар ўқотар қурол

1 дона

Энг кам  иш хақининг беш баравари миқдорида

2.

Сойли стволли ўқотар ов ва спорт қуроли, комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуроли, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуроли

1 дона

Энг кам  иш хақининг уч баравари миқдорида

3.

Силлиқ стволли ўқотар ов қуроли, шу жумладан сойли қисмининг узунлиги бир юз қирқ миллиметрдан ошмайдиган ўқотар ов қуроли, силлиқ стволли ўқотар спорт қуроли

1 дона

Энг кам  иш хақининг икки баравари миқдорида

4.

Оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуроли

1 дона

Энг кам  иш хақининг бир ярим баравари миқдорида

5.

Оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қурол

1 дона

Энг кам  иш хақининг бир баравари миқдорида

6.

Стволсиз ўқотар қуролнинг (патрон гильзаси ствол сифатида фойдаланиладиган қурол), чекланган шикаст етказувчи ўқотар қурол, газли калта стволли қурол

1 дона

Энг кам  иш хақининг бир ярим баравари миқдорида

7.

Ўқотар қуролнинг асосий қисмлари — ствол, затвор, ўқдон (барабан), рамка, ствол қутиси

1 дона

Энг кам  иш хақининг ярим баравари миқдорида

8.

Бошқа ашёларнинг шаклини такрорловчи ўқотар қурол

1 дона

Энг кам  иш хақининг икки баравари миқдорида

9.

Қўлбола ясалган ўқотар қурол (обрезлар)

1 дона

Энг кам  иш хақининг бир ярим баравари миқдорида

10.

Шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга асосланган қурол ва шикастловчи таъсири электромагнит, нур, иссиқлик, инфратовуш ёки ультратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган қурол

1 дона

Энг кам  иш хақининг икки баравари миқдорида

11.

Электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар

1 дона

Энг кам  иш хақининг ярим баравари миқдорида

12.

Газли қурол — кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар

1 дона

Энг кам  иш хақининг бешдан бир баравари миқдорида

ЎҚ-ДОРИЛАР

13.

Таркибида портловчи моддалар бўлган ўқ-дорилар (артиллерия  снарядлари, минометлар учун миналар, қўл гранатометлари учун гранаталар)

1 дона

Энг кам  иш хақининг ярим баравари миқдорида

14.

Порох

100 грамм

Энг кам  иш хақининг бешдан бир баравари миқдорида

15.

Жановар ўқотар қурол учун ўқлар

1 дона

Энг кам  иш хақининг йигирмадан бир баравари миқдорида

16.

Хизмат ўқотар қурол учун ўқлар

1 дона

Энг кам  иш хақининг йигирма бешдан бир баравари миқдорида

17.

Сойли стволли фуқаровий ўқотар қурол учун ўқлар

1 дона

Энг кам  иш хақининг қирқдан бир баравари миқдорида

18.

Силлиқ стволли фуқаровий ўқотар қуроллар учун ўқлар

1 дона

Энг кам  иш хақининг қирқ бешдан бир баравари миқдорида

 

Общие предложения

458