ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10893 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 06/12/2019 21/12/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга ошириш учун буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс маблағлари (закалат ва операторнинг воситачилик йиғими) миқдорини белгилаш ҳақида
ID-10893

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга оширишда аванс маблағлари миқдори:

буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва етказиб берувчиларнинг закалат маблағи - савдога қўйилган лот суммасининг 1 фоизида;

операторнинг воситачилик йиғими - шартнома суммасининг 0,10 фоизи миқдорида белгилансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир

Тошкент ш,

2019 йил “_____” ____________

_________ - сон

 

Б. Ходжаев

Келишилган:

 

 

Молия вазири

 

Д. Кучкаров

Общие предложения

187