ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10865 Агентство по развитию рынка капитала Республики Узбекистан 05/12/2019 21/12/2019 5

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-10865

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини
берувчи малака гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги
ва 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш
жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2019 йил 7 августдаги 650-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги
низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий-норматив ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, мазкур қарор қабул қилинган кундан икки ой муддат ўтгач жисмоний шахслар ушбу қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматлари марказлари ёки
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.

4. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари бир ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар
ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий электрон шакллари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қимматли қоғозлар
бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш жараёнларининг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш мақсадида Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича тегишли техник
йўриқнома ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини
бошқариш марказига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ишлаб чиқилган тегишли техник йўриқнома ва лойиҳа ҳужжатларига асосан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш жараёнларининг
автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш учун зарур пул маблағларини ажратсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ЯИДХПга уланишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида лицензия талабгорининг мурожаатини кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат
ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари билан биргаликда икки ой муддатда давлат хизматлари кўрсатилганлиги
учун тўланган йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган
йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори
А.А. Назиров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

                                                                            А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасиниг
2019 йил _____________даги
______-сон қарорига
1-ИЛОВА

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
малака гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга
ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш, уларни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уларни бекор қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларида (кейинги ўринларда профессионал иштирокчи деб аталади),
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида, фонд биржаларида ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган ҳамда мажбуриятига
уларнинг номидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизмат кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш кирувчи жисмоний
шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

2. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини
берувчи малака гувоҳномаларини бериш, уларни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уларни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
малака гувоҳномаларини бериш, уларни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уларни бекор қилиш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда давлат хизматлари марказлари деб аталади) ва
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади.

3. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш учун малака гувоҳномалари
талабгорларга ваколатли орган томонидан 5 йил амал қилиш муддати билан берилади.

4. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш учун ваколатли орган томонидан
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган шакл бўйича электрон тарзда расмийлаштириладиган ва лицензияловчи органнинг э
лектрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқланадиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака гувоҳномалари берилади.

5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)
– Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги;

жисмоний шахсларни аттестациядан ўтказиш (кейинги ўринларда аттестациядан ўтказиш деб аталади) – қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар
билан операцияларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажаришда қимматли қоғозлар бозорининг мутахассиси малака гувоҳномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) тайёргарлигини аниқлаш усули;

қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномаси (кейинги ўринларда малака гувоҳномаси деб аталади) – ваколатли орган томонидан
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, фонд биржаси ва валюта биржаси фонд бўлимининг номидан
қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш ҳуқуқини тасдиқловчи ва тегишли тоифаси кўрсатилган
тарзда жисмоний шахсга бериладиган ҳужжат;

I–тоифа малака гувоҳномаси – жисмоний шахсларга бериладиган ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро органи раҳбари,
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари, фонд биржасининг ижроия органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари,
валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбари лавозимини эгаллаш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномасининг тоифаси;

II–тоифа малака гувоҳномаси – жисмоний шахсларга бериладиган ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларида, фонд биржаларда, валюта биржаларининг
фонд бўлимларида мутахассис сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномасининг тоифаси;

аттестация комиссияси – аттестация (қайта аттестация) ўтказиш бўйича коллегиал орган.
6. Мажбурий аттестациядан, мазкур Низомнинг 7–бандида қайд этилган холлардан ташқари, қуйидаги шахслар ўтиши лозим:
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижроия органи раҳбарлари, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари,
фонд биржаларнинг ижро органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбарлари;

бевосита қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни
бажарувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг, фонд биржасининг, валюта биржалари фонд бўлимларининг мутахассислари.

Малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, кўрсатиб ўтилган шахслар малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан
мажбурий аттестациядан ўтишлари лозим.

Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида қайд этилган муддат давомида малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган шахслар, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга
оширишда иштирок этиш, хизматлар кўрсатиш ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажариш ҳуқуқисиз лавозимларини эгаллаш ҳуқуқига эга.

Профессионал иштирокчиларда (инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширувчилар бундан мустасно), фонд биржаларида, валюта биржаларининг
фонд бўлимларида ишлаётган малака аттестатига эга шахслар сони икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.

Қайд этилган шахсларнинг лавозимлари, уларнинг вазифалари, функциялари ва ваколатлари кўрсатилган рўйхат хўжалик юрутивчи субъектнинг буйруғи билан тасдиқланади.
Шахс аттестациядан ўтмаган деб топилганда, у мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида қайд этилган лавозимларни эгаллашга ҳақли эмас.
7. Истисно тариқасида, қуйидаги шахслар аттестациядан ўтмасдан II–тоифа малака гувоҳномасини олиши мумкин:
охирги беш йил ичида камида уч йил давомида фаолият соҳаси қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган ваколатли органда ишлаган;
ёки молиявий таҳлил ва инвестициялар соҳасидаги ҳалқаро стандартнинг биринчи тоифасидан кам бўлмаган сертификатга эга бўлган (Chartered Financial Analyst (CFA)) ва
Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонун ҳужжатларини билиш бўйича алоҳида тест саволларини топширган шахслар.

8. Аттестация комиссияси қўйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда аттестациядан ўтган шахсларни қайта аттестациядан ўтказишга ҳақли:
малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
қимматли қоғозлар бозорида малака гувоҳномаси талаб қилинадиган фаолият билан бир йил мобайнида шуғулланмаганда;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бир неча маротаба бузганда;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига жиддий ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганда.
Бир йил давомида амалдаги малака гувоҳномасига эга бўлган шахс томонидан уч ва ундан ортиқ маротаба қонунбузилишлар содир этилиши қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини бир неча маротаба бузиш деб тан олинади.

Аттестация саволлари базасига фоизлар нисбати бўйича умумий саволлар сонининг эллик фоизидан кўпроғини ташкил этувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса,
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш деб ҳисобланади.

2-боб. Аттестация комиссиясининг иш тартиби

9. Ваколатли органда беш кишидан кам бўлмаган аттестация комиссияси тузилади ва у аттестация комиссия раисини, аъзоларини ва аттестация комиссия аъзоси бўлмаган котибни ўз ичига олади.
Аттестация комиссияси таркибига ваколатли органнинг мансабдор шахслари ва ходимлари, шунингдек бошқа давлат бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ихтиёрий бирлашмасининг вакиллари хам киритилиши мумкин.

10. Аттестация комиссиясининг таркиби ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
11. Аттестация комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
аттестация ўтказиш тартибини тасдиқлаш;
аттестация саволларини тузиш ва тасдиқлаш;
аттестация ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш;
аттестация (қайта аттестация)ни ўтказиш;
аттестация натижаларини расмийлаштириш;
аттестациядан ўтмаган деб топилган шахсларнинг апелляцияларини кўриб чиқиш.
12. Аттестация комиссиясининг мажлислари заруриятга кўра, лекин бир ойда камида бир маротаба ўтказилади. аттестация комиссияси котиби аттестация комиссияси мажлисини ташкил этиш
ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.

Аттестация комиссияси мажлиси унинг аъзоларининг камида
2/3 (учдан икки) қисми ҳозир бўлган тақдирда ўтказилади.

Аттестация комиссиясининг мажлисига қўйилган ва унинг ваколати доирасидаги масалаларни ҳал этишда аттестация комиссияси мажлисида қатнашаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик
овози керак бўлади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади.

Комиссия раисини ёки аъзосини узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ҳолларда уларни алмаштириш ваколатли орган раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилади.
13. Аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш (аттестация комиссиясининг мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақти) тўғрисида аттестация комиссияси аъзолари
аттестация комиссияси котиби томонидан хабардор қилинади.

14. Ваколатли орган раҳбарининг буйруғига асосан аттестация комиссияси аъзолари таркибидан сайёр аттестация комиссияси мажлислари ўтказилиши мумкин.
15. Аттестация комиссияси аттестация саволларини қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади.
Аттестация саволларини ишлаб чиқиш учун тегишли йўналишдаги таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ихтиёрий
бирлашмалари, шунингдек қимматли қоғозлар бозори соҳасида фаолият юритувчи ҳалқаро ташкилотлар жалб этилиши мумкин.

3-боб. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
малака гувоҳномаларини бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш тартиби

16. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш мазкур
Низомга 1–иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

17. Талабгор малака гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёҳуд
ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

18. Талабгор давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи ёки вакили орқали мурожаат этган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан,
ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса талабгор мустақил равишда ушбу Низомга 2а–иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровнома давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганида талабгор ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширганидан, ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда эса талабгорнинг
ўзи томонидан зарур маълумотлар сўровномага киритилганидан сўнг талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқланади.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар)
билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

19. II–тоифа малака гувоҳномасини бериш бўйича сўровномага талабгор томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – паспорт нусхаси ёки хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – яшаш гувоҳномаси ёҳуд фуқаролиги ва унинг эгасининг шахсини
тасдиқловчи тегишли ҳужжат нусхаси;

“Қимматли қоғозлар бозорида этика ва одоб-аҳлоқ кодекси” (“Code of Ethics and Conduct in Securities Market”) таянч ихтисослаштирилган курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси.
“Қимматли қоғозлар бозорида этика ва одоб-аҳлоқ кодекси” (“Code of Ethics and Conduct in Securities Market”) таянч ихтисослаштирилган курси ваколатли орган билан келишилган ҳолда ташкил
этилиб, уни ўтказиш тартиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Ушбу Низомнинг 7–банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган аттестациядан ўтмасдан II–тоифа малака гувоҳномасини олиши мумкин бўлган шахслар томонидан II–тоифа малака гувоҳномасини
бериш бўйича сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – паспорт нусхаси ёки хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – яшаш гувоҳномаси ёҳуд фуқаролиги ва унинг эгасининг шахсини
тасдиқловчи тегишли ҳужжат нусхаси;

охирги беш йил ичида фаолият соҳаси қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган ваколатли органда камида уч йил давомида ишлаганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома;
ёки молиявий таҳлил ва инвестициялар соҳасидаги ҳалқаро стандартнинг биринчи тоифасидан кам бўлмаган сертификат (Chartered Financial Analyst (CFA)) нусхаси.
Белгиланган иш стажига эгалиги ҳақидаги маълумот талабгор томонидан сўровномада кўрсатилади ва бу тўғрисидаги тегишли маълумотнома давлат хизматлари марказлари томонидан
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси ёки идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиниб, юқоридаги ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга тақдим қилинади.

I–тоифа малака гувоҳномасини бериш бўйича сўровномага талабгорлар томонидан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
молия, иқтисод ёки ҳуқуқшунослик йўналишлари ёки мутахассисликларидан бири бўйича олий маълумотга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (диплом, кўчирма ёки хорижий мамлакатларда олинган
олий маълумот тўғрисидаги хужжатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома) ва молия, иқтисод ҳамда ҳуқуқшунослик соҳаларида ёки кўрсатилган соҳалар бўйича давлат бошқарув органларида камида икки йил давомида ишлаганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома;

ёки олий маълумотга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (диплом, кўчирма ёки хорижий мамлакатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги хужжатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
Ўзбекистон Республикасида тан олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома) ва молия, иқтисод ҳамда ҳуқуқшунослик соҳаларида ёхуд кўрсатилган соҳалар бўйича давлат бошқарув органларида камида беш йил
давомида ишганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома.

Белгиланган иш стажига эгалиги ҳақидаги маълумот талабгор томонидан сўровномада кўрсатилади ва бу тўғрисидаги тегишли маълумотнома давлат хизматлари марказлари томонидан
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси ёки идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиниб, юқоридаги ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга тақдим қилинади.

20. Агар талабгорнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирганлиги муносабати билан у томонидан сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлардаги маълумотлар бир бирига номутаносиб бўлган ҳолатда,
талабгор бу ҳақидаги маълумотни сўровномада кўрсатади. Бу тўғрисидаги тегишли маълумотнома давлат хизматлари марказлари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали ФҲДЁ органидан олиниб,
юқоридаги ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга тақдим қилинади.

21. Талабгордан мазкур Низомда назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
22. Талабгор тегишли малака гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун аттестация кунидан камида етти иш куни олдин давлат хизматлари марказларига бевосита
ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этиб ёҳуд ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиб тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

23. Талабгор томонидан малака гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун ҳужжатлар ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда, ушбу талабгорнинг ҳужжатлари аттестация комиссияси томонидан навбатдаги ўтказиладиган аттестация учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқилади.
24. Талабгорнинг сўровномаси давлат хизматлари марказларида унинг томонидан тасдиқланганидан, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса унинг сўровномаси автоматик равишда давлат хизматлари марказларига келиб тушганидан сўнг бир иш куни мобайнида сўровнома, унга илова қилинган ҳужжатлар ва бошқа лозим бўлган ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари томонидан ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
25. Лозим бўлган ҳужжатларни тақдим этган талабгор ва тегишли давлат органлари ҳужжатларнинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
26. Давлат хизматлари маркази томонидан ваколатли органга электрон шаклда юборилаётган ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун давлат хизматлари маркази масъул ҳисобланади.
27. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашуви ЭРИни қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилади.
28. Талабгорнинг тегишли малака гувоҳномасини бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш марказининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
29. Талабгор томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, сохта ёки номувофиқ хужжатлар тақдим қилиниши ва тегишли давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
30. Ваколатли орган томонидан талабгорнинг сўровномаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга электрон шаклда келиб тушганидан сўнг аттестация комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаса, талабгор аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.
31. Аттестация комиссияси томонидан аттестация кунидан беш иш куни олдин аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхати шакллантирилиб, комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
32. Ушбу рўйхатга асосан ваколатли орган томонидан аттестацияга рухсат берилган талабгор(лар)га – уларнинг аттестацияга рухсат берилганлиги ва аттестация ўтказишнинг вақти ҳамда жойи тўғрисида, шунингдек, аттестацияга рухсат берилмаган талабгор(лар)га эса – уларнинг аттестацияга рухсат берилмаганлиги, рухсат берилмаганликнинг аниқ сабаблари ва кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб белгиланган тартибда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда навбатдаги ўтказиладиган аттестацияга рухсат бериш учун такроран тақдим этиши тўғрисида улар сўровномада кўрсатган электрон почта манзили бўйича хабарнома юборилади ва талабгорлар бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади.
Шу билан биргаликда, булар тўғрисидаги маълумотлар аттестация кунидан беш иш куни олдин ваколатли органнинг расмий веб сайтида ҳам жойлаштирилади.
33. Ваколатли орган томонидан малака гувоҳномаси олиш учун такроран тақдим этилган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
34. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

4-боб. Аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш ва малака гувоҳномаларини бериш тартиби

35. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш бўйича аттестация (қайта аттестация) ҳар ойнинг биринчи пайшанба кунида ўтказилади. Агар ушбу кун байрам кунига тўғри келса ёки техник сабабларга кўра ушбу кунда аттестация (қайта аттестация) ўтказиш имконияти бўлмаса, аттестация (қайта аттестация) шу ойнинг кейинги пайшанба куни ўтказилади.
Заруриятга қараб аттестация комиссияси навбатдан ташқари аттестация ўтказиш ҳуқуқига эга.
36. Аттестация комиссияси томонидан белгиланган аттестация (қайта аттестация)ни ўтказиш кунида, аттестациядан ўтувчилар рўйхатига киритилган талабгорлар аттестациядан ўтиш учун кўрсатилган жойга
етиб келади.

Талабгор ўзи билан паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлиши лозим. Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёки аттестацияга кеч келган шахслар келмаган
деб ҳисобланади ва навбатдаги аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.

Кетма-кет икки марта аттестациядан ўтишга келмаган талабгорлар ваколатли орган томонидан аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатидан чиқариб ташланади ва аттестация ўтказилган кундан сўнг бир иш куни мобайнида талабгорга у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича хабарнома юборилади ва талабгор бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади. Бунда бир марталик тўлов қайтарилмайди.
Ҳужжатларни қайта тақдим этиш мазкур Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
37. Аттестациялар жараёнига техник хизмат кўрсатиш ваколатли орган ва зарур дастурий-техник ускуналарга эга бўлган ташкилот ўртасидаги шартномага асосан амалга оширилиши мумкин.
Аттестация тестлари натижалари юзасидан компьютер маълумотлар базасини сақлаш учун жавобгарлик аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилади.
38. I–II даражали малака гувоҳномасини олиш учун талабгорларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тест синови усулида амалга оширилади.
Тест синови талабгорнинг танлови бўйича ўзбек ёки рус тилларида компьютер дастуридан фойдаланган холда ёҳуд ёзма равишда тест саволларига жавоб бериш шаклида амалга оширилади.
Тест синови саволлари 100та саволларни ўз ичига олиб, уларга жавоб бериш учун талабгорларга 120 дақиқа тақдим этилади.
39. Тест синовидан ўтиш учун керак бўлган тўғри жавоблар сони:
I-даражали малака гувоҳномасини олиш учун камида 80та тўғри жавобни;
II даражали малака гувоҳномасини олиш учун 65та тўғри жавобни ташкил этиши лозим.
40. Аттестация натижаларини аниқлаш учун куйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
«аттестациядан ўтган»;
«аттестациядан ўтмаган».
41. Тест синови ўтказилаётган вақтда талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
маълумотнома, қўлланма ёки адабиётлардан фойдаланиш;
ахборот-коммуникацион технологиялари ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш, шу жумладан уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш;
бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш;
тест ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.
Кўрсатиб ўтилган талаблар бузилган тақдирда, талабгор аттестациядан четлаштирилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
Шунингдек, тест ўтказилаётган хонада бегона шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.
42. Аттестациядан ўтказиш жараёнида шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида тест синови жараёни тўлиқ ва узлуксиз тарзда видеоёзувга (овозли) ёзиб олинади.
43. Аттестация натижалари аттестация комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланган ва аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланган аттестация комиссияси баённомаси билан расмийлаштирилади.
Аттестация натижалари, аттестация жараёни ёзиб олинган видео материаллар ва аттестация комиссияси баённомаси ваколатли органда уч йил давомида сақланади.
44. Ваколатли орган томонидан аттестация натижалари тўғрисидаги маълумотлар аттестация ўтказилгандан сўнг уч иш куни мобайнида унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси баённомасига асосан малака гувоҳномаси берилиши лозим бўлган талабгорларга QR-код қўйилган тегишли малака гувоҳномалари расмийлаштирилиб, тегишли давлат хизматлари марказига электрон шаклда юборилади.
45. Давлат хизматлари маркази малака гувоҳномаси ваколатли органдан электрон шаклда келиб тушган куни уни талабгорга у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази талабгорнинг сўровига кўра унга малака гувоҳномасини электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.
46. Аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс, мазкур Низомнинг
3-бобида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни қайта тақдим этган холда навбатдаги ўтказиладиган аттестациядан ўтишга ҳақли. Аттестациядан ўтмаган шахсларга бир марталик йиғим қайтарилмайди.
Аввал аттестациядан ўтмаган шахсни хар бир кейинги аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш тегишли бир марталик йиғимни тўлаш билан бирга амалга оширилади.

47. Ваколатли орган аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассислари) ягона давлат реестрини (кейинги ўринларда реестр деб аталади) юритади. Малака гувоҳномаларини олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар реестрга киритилади.
Реестр ваколатли орган томонидан қуйидаги шаклларда юритилади:
а) қоғозли (тикилган ва ваколатли органнинг муҳри билан муҳрланган журналлар шаклида, тикилган бетларнинг сони кўрсатилган ҳолда);
б) электрон.
Реестрда малака гувоҳномалари берилган мутахассислар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
малака гувоҳномасини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
малака гувоҳномасини олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўйича уларнинг паспортига доир маълумотлар ёки хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича уларнинг яшаш гувоҳномаси ёҳуд фуқаролиги ва унинг эгасининг шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжатига доир маълумотлар;
малака гувоҳномасини олган шахснинг иш жойи;
малака гувоҳномасининг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилишининг тугаш муддати, тоифаси;
малака гувоҳномаси бланкасининг тартиб рақами;
малака гувоҳномаси олинган сана, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси (фақат қоғоз шаклда);
малака гувоҳномасини амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тугатиш ва малака гувоҳномасини бекор қилиш санаси ҳамда сабаблари тўғрисидаги маълумотлар;
изоҳ, унда ваколатли орган зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай қўшимча маълумотлар акс эттирилиши мумкин.
48. Реестрга киритилган маълумотлар хамма танишиши учун очиқ маълумотлар ҳисобланилади ва ваколатли органнинг расмий веб сайтида жойлаштирилади.

5-боб. Аттестация (қайта аттестация) натижалари бўйича аппеляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби

49. Талабгор аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиясига апелляция беришга ҳақли. Апелляция аризаси аттестация комиссияси раиси номига талабгорни аттестациядан ўтмаган деб
топилган кундан эътиборан ўттиз иш куни мобайнида ёзма шаклда тақдим этилади.

50. Аттестация комиссияси апелляция аризасини келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачига аттестация комиссиясининг қарорини аттестация комиссияси раиси томонидан имзоланган комиссия йиғилиши баённомасидан кўчирма кўринишида юбориши лозим.
Аттестация комиссияси апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидагилар ҳақида қарорлар қабул қилиши мумкин:
аризачи – аттестациядан ўтмаган шахснинг шикоят ва важларини ўринсиз деб топиши ва аттестация натижаларини қайта кўриб чиқишни рад этиш ҳақида;
аризачи – аттестациядан ўтмаган шахснинг шикоят ва важларини ўринли деб топиши ва аттестацияни қайта ўтказиш ҳақида;
аризачи – аттестациядан ўтмаган шахснинг шикоят ва важларини ўринли деб топиши ва уни аттестациядан ўтган деб тан олиш ҳақида.
Аттестация комиссияси қарорига асосан аттестациядан ўтмаган шахснинг шикоят ва важларини ўринли деб топилиб, аттестациядан ўтган деб тан олинган шахсга тегишли малака гувоҳномаси берилади.
Қайта аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда аттестация комиссияси аттестациядан ўтмаган деб топилган шахсни қайта аттестациядан ўтказиш санаси, вақти ва жойини белгилайди.
Агарда олдинги аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс қайта аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра аттестациядан ўтган деб топилса, унга умумий асосларга кўра тегишли малака гувоҳномаси берилади.

Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. Талабгор апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тақдирда, аттестация комиссияси қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
51. Аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс, аттестация комиссиясининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишга ҳақли.

6-боб. Малака гувоҳномаларини қайта расмийлаштириш тартиби

52. Илгари берилган малака гувоҳномасида кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, малака гувоҳномаси эгаси ушбу маълумотлар ўзгарган кундан эътиборан бир ой муддатда давлат
хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилган ҳолда малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш тўғрисида ваколатли органга мазкур Низомнинг 2б–иловасига мувофиқ сўровнома бериши шарт.

53. Малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш аттестация комиссияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида сўровнома
ваколатли органга мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган тартибда келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади ва комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади.

54. Ваколатли орган малака гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.
Малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун талабгордан қайта аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.
55. Аттестация комиссияси томонидан малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш бўйича комиссия баённомаси расмийлаштирилгандан сўнг бир иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан малака гувоҳномасининг аввалги тартиб рақами ва аввал белгиланган амал қилиш муддати билан QR-код қўйилган янги малака гувоҳномаси расмийлаштирилиб, тегишли давлат хизматлари марказига электрон шаклда юборилади.
56. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан электрон шаклда малага гувоҳномаси келиб тушган куни уни талабгорга у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази талабгорнинг сўровига кўра унга қайта расмийлаштирилган малака гувоҳномасини электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.
57. Малака гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда талабгорнинг малака гувоҳномаси бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Малака гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда талабгорнинг малака гувоҳномаси бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлиги учун ундирилган йиғим суммаси ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади.
58. Малака гувоҳномаси эгаси малака гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган малака гувоҳномаси асосида амалга оширади.

7-боб. Малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш,
тугатиш ва малака гувоҳномасини бекор қилиш

59. Ваколатли орган малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
60. Малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш малака гувоҳномаси эгасининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан содир этилган қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда ҳамда профессионал иштирокчининг, фонд биржасининг (фонд бўлимини ташкил этган валюта биржасининг) ёзма мурожаатига биноан олти ойдан ошмаган муддатга амалга оширилади.
Бошқа асосларга асосан малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга йўл қўйилмайди.
Малака гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш ёки малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, юқорида қайд этилган муддат ўтиши билан малака гувоҳномасининг
амал қилиши қайта тикланади.

61. Малака гувоҳномасини амал қилишини тугатиш қўйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган холларда аттестациядан ўтган шахс қайта аттестациядан ўта олмаганда;
малака гувоҳномаси эгасининг вафоти ёки муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланганда ёҳуд уни муомалага лаёқатсиз деб топилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса;
молиявий-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян фаолиятни амалга ошириш ёки муайяан лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо чорасини назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми мавжуд бўлса;
малака гувоҳномаси эгаси ваколатли органга унга берилган малака гувоҳномасининг амал қилишини тугатишни сўраб ариза билан ёзма мурожаат қилганда;
малака гувоҳномаси эгаси томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта қўпол равишда бузилганда;
малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар малака гувоҳномаси эгаси томонидан бартараф этилмаганда.
Бошқа асосларга кўра малака гувоҳномасининг амал қилишини тугатишга йўл қўйилмайди.
62. Малака гувоҳномасини ваколатли орган томонидан бекор қилиш қўйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
малака гувоҳномасини ишончсиз маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этган холда олиш ҳолати аниқланганлиги;
ваколатли органнинг малака гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарорининг суд томонидан ноқонуний деб топилиши.
Бошқа асосларга кўра малака гувоҳномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Аттестация комиссиясининг малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори малака гувоҳномаси берилган санадан амал қилади.
63. Ваколатли орган малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан беш иш кунидан кеч
бўлмаган муддатда малака гувоҳномаси эгасига аттестация комиссиясининг қабул қилган қарори ҳақида ёзма шаклда ёки у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича электрон шаклда хабарнома
юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

64. Малака гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарномада малака гувоҳномаси эгаси томонидан бажарилиши лозим бўлган чоралар ҳамда уларни бажариш муддати акс
эттирилган бўлиши керак.

65. Кўрсатилган чораларни лозим тарзда, белгиланган муддатда бажарган тақдирда, малака гувоҳномаси эгаси бажарганлиги тўғрисида ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
66. Амал қилиш муддати тугаганлиги боис малака гувоҳномаларининг амал қилиши тугатилган шахслар, умумий асосларга кўра янги малака гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ёки малака гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этмаганлиги сабабли малака гувоҳномаларининг амал қилиши тугатилган шахслар малака гувоҳномасининг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан бир йил ўтгач янги малака гувоҳномаларини олиш учун мурожаат этишга ҳақли.
67. Ваколатли орган малака гувоҳномаларини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ва ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштиради, шунингдек аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
68. Малака гувоҳномаси суд қарорига асосан бекор қилиниши, унинг амал қилиши эса тўхтатиб турилиши ва тугатилиши мумкин.
69. Ваколатли органнинг малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.

8-боб. Якуний қоидалар

70. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари давлат хизматидан фойдаланиш бўйича давлат органлари
ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

71. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
72. Малака гувоҳномаси талабгори давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
73. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш
ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш

муддатлари

1-босқич

 

Малака гувоҳномаси талабгори-жисмоний шахс

 

1. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ тегишли малака гувоҳномаси олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Талабгор тегишли малака гувоҳномаси бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун исталган давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёҳуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

 

1. Талабгор хоҳишига кўра

2. Талабгор хоҳишига кўра, лекин аттестация кунидан камида
етти иш куни олдин

2-босқич

 

Давлат хизматлари марказлари

 

Талабгор давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса унинг сўровномаси автоматик равишда давлат хизматлари марказлари келиб тушганидан сўнг сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари томонидан ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

 

Давлат хизматлари марказларида сўровнома тасдиқлангандан ёки сўровнома ЯИДХП орқали келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида

3-босқич

 

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

 

1. Ваколатли орган томонидан талабгорнинг сўровномаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга электрон шаклда келиб тушганидан сўнг аттестация комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаса, талабгор аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади

2. Ушбу рўйхатга асосан ваколатли орган томонидан аттестацияга рухсат берилган талабгор(лар)га бу тўғрисида ва аттестация ўтказишнинг вақти ҳамда жойи тўғрисида ва аттестацияга рухсат берилмаган талабгор(лар)га эса бу тўғрисида рухсат берилмаганликнинг аниқ сабаблари ва кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб белгиланган тартибда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва навбатдаги ўтказиладиган аттестацияга рухсат бериш учун такроран тақдим этиши тўғрисида улар сўровномада кўрсатган электрон почта манзили бўйича хабарнома юборилади ва талабгорлар бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади. Шунингдек, булар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб сайтида жойлаштирилади.

 

1. Талабгорнинг сўровномаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга электрон шаклда келиб тушганидан сўнг, лекин аттестация кунидан камида беш иш куни олдин

2. Аттестация кунидан беш иш куни олдин

4-босқич

 

Малака гувоҳномаси талабгори-

жисмоний шахс

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

 

1. Аттестация (қайта аттестация)ни ўтказиш кунида, аттестациядан ўтувчилар рўйхатига киритилган талабгор аттестациядан ўтиш учун кўрсатилган жойга етиб келади.

Талабгор ўзи билан паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлиши лозим. Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёки аттестацияга кеч келган шахслар келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.

2. Кетма-кет икки марта аттестациядан ўтишга келмаган талабгор ваколатли орган томонидан аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатидан чиқариб ташланади ва талабгорга у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича хабарнома юборилади ва талабгор бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади

 

1. Аттестация (қайта аттестация) ҳар ойнинг биринчи пайшанба кунида ўтказилади. Агар ушбу кун байрам кунига тўғри келса ёки техник сабабларга кўра ушбу кунда аттестация (қайта аттестация) ўтказиш имконияти бўлмаса, аттестация (қайта аттестация) шу ойнинг кейинги пайшанба куни ўтказилади.

2. Аттестация ўтказилган кундан сўнг бир иш куни мобайнида.

5-босқич

 

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

Давлат хизматлари марказлари

 

1. Ваколатли орган томонидан аттестация натижалари тўғрисидаги маълумотлар унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси баённомасига асосан малака гувоҳномаси берилиши лозим бўлган талабгорларга QR-код қўйилган тегишли малака гувоҳномалари расмийлаштирилиб, тегишли давлат хизматлари марказига электрон шаклда юборилади.

2. Давлат хизматлари маркази малака гувоҳномасини талабгорга у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази талабгорнинг сўровига кўра унга малака гувоҳномасини электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

 

1. Аттестация ўтказилгандан сўнг уч иш куни мобайнида

2. Малака гувоҳномаси ваколатли органдан электрон шаклда келиб тушган куни

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш тўғрисидаги низомга

2а-ИЛОВА

__________________

(сана)

__________________

(сон)

I. Сўровнома берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:

 

2. Туғилган санаси ва жойи:

 

3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун унинг паспорт маълумотлари ёки хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси ёҳуд фуқаролиги ва унинг эгасининг
шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжатдаги маълумотлар (серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати):

 

4. Олий маълумоти (ҳужжат рақами, берилган санаси, йўналиши ёки мутахассислиги):

 

5. Иш жойи (ҳозирги вақтдаги):

 

6. Иш стажи:

 

7. Лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун профессионал фаолиятни амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, фонд биржаси, бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлмаганлиги ёки якка ҳолда ижро этувчи органи функцияларини бажармаганлиги, коллегиал ижро этувчи органи таркибига кирмаганлиги тўғрисидаги маълумот (агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса):

 

8. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланмаганлиги тўғрисидаги маълумот:

9. Юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажармаганлиги ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирмаганлиги тўғрисидаги маълумот.

10. СТИРи:

11. Доимий яшаш манзили:

12. Электрон почта манзили:

13. Телефон рақами:

14. Талаб қилинаётган малака гувоҳномаси даражаси:

15. Бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати номи ва рақами:

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини бериш тўғрисидаги низомга

2б-ИЛОВА

__________________

(сана)

__________________

(сон)

I. Сўровнома берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганлиги тўғрисида маълумот(лар):

2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун унинг паспорт маълумотлари ёки хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси ёҳуд фуқаролиги ва унинг эгасининг шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжатдаги маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисида маълумот(лар):

Вазирлар Маҳкамасиниг
2019 йил _____________даги
______-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий-норматив ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
“Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация) қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 октябрда 660-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 42-сон,421-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
“Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация) қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
буйруғи [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 январда 660-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 4-сон, 31-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
“Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация) қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
буйруғи [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 11 майда 660-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 10-11-сон, 78-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
“Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация) қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
буйруғи [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 11 майда 660-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 10-11-сон, 78-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
“Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
буйруғи [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 9 августда 660-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 338-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
“Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги
буйруғи [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 декабрда 660-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 682-модда).

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг
“Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги
буйруғи [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 660-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 31-сон, 422-модда).

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг
“Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги
буйруғи [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 сентябрда 660-7-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1062-модда).

Общие предложения

199