ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10797 Хокимият Берунийского района 04/12/2019 19/12/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Халқ депутатлари қарори 2020 лойиҳа
ID-10797

Л О Й И Х А

Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши

ҚАРОРИ

Беруний тумани ______-сон “____” __________ 2020 йил.

Беруний туманининг 2020 йилги бюджет параметрларини

тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-сон) нинг

28-моддаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 20___ йил

“____” __________ даги навбатдаги _______-сонли сессия қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Беруний тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йил даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси ҳамда 2020-йилги белгиланган асосий параметрларини муҳокама қилиб чиқиб, Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Беруний тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Беруний туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун даромадлар қисми бўйича асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун харажатлар қисми бўйича асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман молия бўлимига белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджетларга харажатлар ҳамда бюджет ссудалари (даромад ва харажатлар орасидаги вақтинчалик касса маблағлари фарқларида қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини туман бўйича барча солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича бюджет харажатлари биринчи навбатда сўзсиз молиялаштирилиш заруриятидан келиб чиқиб, аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:

бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш;

туман ҳокимлигининг тегишли бюджетлар даромадлари ҳамда харажатлари баланслигига таъсир кўрсатувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий ҳамда иқтисодий экcпертизадан ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига таклиф бериш;

ҳудудларда солиққа тортиш базасини кенгайтириш ҳамда молиявий аҳволни яхшилаш бўйича тегишли иложлар кўриш;

бюджет харажатларини мақсадли фойдаланиш учун қатъий назорат ўрнатиш топширилсин.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Кенжаев) туман маҳаллий бюджетининг даромадлар белгиланган солиқ турлари бўйича ундириб борилишини таъминласин.

6. Туман молия бўлими (Ф.Примов)га бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминлашда асослилигини таҳлил қилиб бориш;

зарур ҳолларда бюджет маблағларидан сақланиш асоссиз деб топилган ҳамда бюджет маблағларининг мақсадсиз ишлатилган ҳолларда пайдо бўлган бюджет ташкилотларини қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимлигига ҳамда тегишли бошқармаларга таклиф киритиш;

Халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг бажарилиши бўйича ҳар чоракда ҳисобот киритиш;

туман ғазначилик бўлими (О.Мамбетсабуров) билан биргаликда бюджет маблағларини мақсадли фойдаланиш ҳамда уларнинг мақсадсиз фойдаланилишининг олдини олиш бўйича ғазначиликни бажарувчи рўйхат орқали қатъий назоратга олиш топширилсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия” га топширилсин.

8. Ушбу қарор туман “Халқ минбари” газетасида нашр қилинсин ва расмий веб-сайтга жойлаштирилсин.

9. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Халқ депутатлари Беруний

туман Кенгаши раиси: А. Х. Сапарбаев

Общие предложения

194