ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10780 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 04/12/2019 18/12/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
ID-10780

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин. 

 

 

    Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                   А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ октябрдаги “__”-сон қарорига

Илова

 

Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати

 

Халқаро касалликлар таснифи бўйича (ХКТ - 10)

Сил (Туберкулёз)

1

А 15-А19

Ушбу бандда келтирилган сил касалликларининг оғир
ва асоратланган шакллари

Одам иммун танқислиги вируси (ОИТС) қўзғатган касаллик

2

В 20.0

ОИВ инфекциясининг микобактериал инфекция билан намоён бўлиши

3

В 21

ОИВ инфекциясининг ёмон сифатли ўсмалар билан намоён бўлиши

4

В 21.0

ОИВ инфекциясининг Капоши саркомаси билан кечиши

5

В 21.1

ОИВ инфекциясининг Беркит лимфомаси билан кечиши

6

В 21.2

ОИВ инфекциясининг ноходжкин лимфомаси билан кечиши

7

В 21.3

ОИВ инфекциясининг бошқа ёмон сифатли лимфатик, гематопоетик ва унга яқин бўлган тўқималар ўсмалари билан кечиши

8

В 21.7

ОИВ инфекциясининг кўплаб ёмон сифатли ўсмалар билан кечиши

9

В 21.8

ОИВ инфекциясининг бошқа ёмон сифатли ўсмалар билан кечиши

10

В 21.9

ОИВ инфекциясининг ноъмалум ёмон сифатли ўсмалар билан кечиши

11

В 22

ОИВ инфекциясининг энцефалопатия билан кечиши

Ўсмалар

12

C 00 – C 97

Ушбу бандда келтирилган хавфли ўсмалар
IV босқичи ҳамда наркотик ва психотроп дори воситаларига муҳтож бўлган беморлар (тарқалган тури)

Руҳий ҳолат бузилиши ва ҳулқ-атвор бузилиши

13

F 00-F09

Органик ва симптоматик руҳий бузилишлар

14

F 10-F19

(F17 бундан мустасно)

Психоактив моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ руҳий ва ҳулқ-атвор бузилишлари

15

F 20-F29

Шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишлари

16

F 30-F39

Кайфият бузилиши (Аффектив бузилишлар)

17

F 60-F69

Балоғат ёшидаги шахс ва ҳулқ-атвор бузилишлари

18

F 70-F79

Ақли заифлик

19

F 99

Аниқланмаган психик бузилишлар

Общие предложения

261