ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10750 Хокимият Наманганской области 03/12/2019 18/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Наманган вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10750

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан 2019 йил “   ” декабрда келишилган Наманган вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 1 кв.метр майдонга ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага ҳамда ижара ҳақининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (Д.Абдуқодиров)га қисқа муддатда вилоятдаги давлат тасарруфида бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш юзасидан аввал тузилган ижара шартномаларига мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ҳудудлардаги давлат ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда балансларида бўлган, фойдаланилмай бўш турган мулклардан самарали фойдаланиш, уларни ижарага бериш юзасидан вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига доимий таклиф ва маълумотлар киритиб бориш вазифалари топширилсин.

4. Вилоят Халқ таълими бошқармаси (В.Ражапов), вилоят Касб-ҳунар таълими бошқармаси (Б.Тожиматов), вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (С.Мўминов), вилоят Маданият бошқармаси (С.Нурматова), шунингдек давлат мулкини балансида сақловчи барча муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:

йил чорагида камида бир марта ўзининг юритишида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказиш ва фойдаланилмаётган давлат мулки аниқланган тақдирда 10 кун мобайнида “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

5. Вилоят ҳокимлигининг ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарига Давлат активларини бошқариш вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасининг таклифлари асосида  вилоятдаги бўш турган, ижарага бериладиган давлат тасарруфидаги объектлар рўйхатини оммавий ахборот воситалари орқали бепул ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги 951-сонли қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

8. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Камалов зиммасига юклансин.

 

 

    Вилоят ҳокими                                                   Х. Бозаров

                                                                                                                                                                                            Вилоят ҳокимининг 2019 йил "     " декабрдаги

                                                                                                                                                                                                               -сон қарорига 1-илова

Наманган вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 1 кв.метр майдон учун                       ижара тўловининг энг кам ставкалари
       
Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсадлари 1 кв. метр майдон учун
2020 йилга йиллик энг кам              ижара ставкаси
(сўм)
Наманган шаҳрида туманлар ва шаҳарларда
Саноат
1 Ёнилғи саноати  6500 5 600 
2 Кимё саноати  6500 5 600 
3 Нефть-кимё саноати  6500 5 600 
4 Машинасозлик  6500 5 600 
5 Дастгохсозлик ва асбобсозлик саноати 6500 5 600 
6 Ҳисоблаш техникалари саноати 6500 5 600 
7 Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги  5300 4 600 
8 Қурилиш, йўл қурилиш ва коммунал хўжалиги машинасозлиги 5300 4 600 
9 Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати 5300 4 600 
10 Санитар-технологик ва газ ускуналари ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш 6500 5 600 
11 Металл конструкциялари ва маҳсулотлар саноати 6500 5 600 
12 Машина ва жиҳозларни таъмирлаш 6500 5 600 
13 Машинасозликнинг бошқа соҳалари 6500 5 600 
Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати
14 Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати 6500 5 600 
15 Ёғочни қайта ишлаш саноати 6500 5 600 
16 Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати 6500 5 600 
17 Мебел, ёғочдан эшик ва ромлар ишлаб чиқариш 19000 17 000 
18 Қурилиш материаллари саноати 6500 5 600 
Енгил саноат
19 Тўқимачилик саноати 6500 5 600 
20 Тикувчилик саноати  6500 5 600 
21 Чарм, мўйна ва пойабзал маҳсулотлари саноати 6500 5 600 
22 Енгил саноатнинг бошқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6500 5 600 
Озиқ-овқат саноати
23 Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари) 6500 5 600 
24 Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати 6500 5 600 
25 Балиқ маҳсулотлари саноати 6500 5 600 
26 Тегирмончилик саноати 6500 5 600 
27 Комбикорм (омухта ем) саноати 5300 4 600 
28 Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари 6500 5 600 
Саноатнинг бошқа тармоқлари
29 Тиббиёт саноати 6440 5 600 
30 Полиграфия саноати 18000 16 000 
31 Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш 7800 6 800 
32 Саноатни хўжалик бошқаруви 18000 16 000 
Қишлоқ хўжалиги
33 Деҳқончилик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га ер майдони учун * 2575540 2 271 480 
34 Чорвачилик ва паррандачилик 3100 2 800 
35 Балиқчилик (шу жумладан балиқ етиштириш) 1 га ер майдони учун 2575540 2 271 480 
36 Асаларичилик 1га ер майдони учун 1674400 1 476 600 
37 Ветеринария хизматлари 6500 5 600 
38 Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар 6500 5 600 
39 Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га ер майдони учун 2575540 2 271 480 
Транспорт ва алоқа
40 Ер устида ҳаракатланувчи умумфойдаланишдаги темир йўл транспорти 6500 5 600 
41 Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автомобиль тўхташ жойлари, гаражлар, автомобиллар ювиш жойлари) 6500 5 600 
42 Транспорт инфратузилмалари (жарима майдончалари) 1600 1 500 
43 Автомобиллар ювиш жойлари 20700 16 100 
44 Автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари 20700 20 700 
45 Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари 11600 10 400 
46 Почта алоқа тармоқлари 6500 5 600 
47 Куръерлик алоқа тармоқлари 12900 11 300 
48 Электр тармоқ алоқаси 12900 11 300 
49 Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқа хизматлари (техник майдонлар ва иншоотларни ҳисобга олган ҳолда торткичлар приметрлари бўйича) 100000 90 000 
Қурилиш
50 Қурилиш  6500 5 600 
51 Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари 6500 5 600 
52 Пластик материаллардан эшик ва ромлар ишлаб чиқариш 38000 31 000 
Савдо ва умумий овқатланиш
53 Улуржи савдо 18000 16 000 
54 Маҳсулотларни (хизматларни) қисмлаб савдо фаолиятини амалга оширувчи улгуржи савдо бозорлари 46500 41 000 
55 Чакана савдо 18000 16 000 
56 Умумий овқатланиш  18000 16 000 
57 Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш (фаст фуд) 28300 23 000 
58 Китоб дўконлари  2600 2 300 
59 Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини прокатга бериш 18000 16 000 
60 Халқ хўжалиги маҳсулотлари савдо-харид бўйича даллоллик хизматлари 28300 25 000 
61 Моддий техника таъминоти ва етказиб бериш (сбыт) 18000 16 000 
62 Маълумот-ҳисоблаш хизматлари 18000 16 000 
63 Интернет ва компъютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш 18000 16 000 
64 Кўчмас мулклар билан муомала қилиш 18000 16 000 
65 Реклама, кўргазмалар хизматлари 18000 16 000 
66 Маркетинг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатлар 18000 16 000 
67 Геология ва табиий бойликларни қидириш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари 32200 28 300 
68 Таҳририят ва нашриётлар 10500 9 100 
69 Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулотларини тўплаш жойлари 10500 9 100 
70 Тураржой-коммунал хўжаликлари (ширкат объектлари) 10500 9 100 
71 Меҳмонхона хизматлари 20600 18 200 
72 Ётоқхоналар 16100 13 800 
73 Ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси 10400 9 100 
74 Сартарошхона, фотосалон, модалар ательеси, пойабзалларни таъмирлаш 15600 13 800 
75 Ломбард 23400 20 600 
76 Хаммом 31000 27 400 
77 Сауна ва бассейнлар 62000 55 000 
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот
78 Соғлиқни сақлаш (тиббий хизмат) 12000 11 500 
79 Сайёҳлик ва дам олиш  13000 11 500 
80 Фитобар 9000 8 000 
81 Маданий кўнгилочар марказлар (бильярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар) 21000 18 200 
82 Жисмоний тарбия ва спорт  6500 5 600 
83 Дорихоналар 10500 9 100 
84 Оптика ҳамда тиббиёт анжомлари ва жихозлари дўконлари 21800 16 700 
85 Ижтимоий дорихона ташкилотлари 9200 8 600 
Маориф
86 Олий ва ўрта-махсус таълими маълумотли кадрларни тайёрлаш (ўқув курслари билан) 10400 9 100 
87 Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш  8100 7 500 
88 Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)  5300 4 600 
89 Таълим муассасаларида умумий овқатланишни ташкил этиш  6500 5 600 
90 Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун) 4600 4 300 
91 Маданият ва санъат  18000 16 000 
92 Кўргазмалар 14000 13 000 
93 Мактабдан ташқари тарбия  5300 4 600 
94 Маданият ва дам олиш боғлари  13000 11 300 
95 Ботаника боғлари ва зоопарклар  13000 11 300 
96 Телевидениялар ва радиоэшиттириш редакциялари 13000 11 300 
97 Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари 20600 18 200 
98 Фан ва илмий хизматлар кўрсатиш 8000 6 800 
99 Автомактаблар 11500 8 100 
Молия-кредит фаолияти
100 Молия, кредит (суғурта ва аудиторлик фаолиятларидан ташқари), пенсия таъминоти 18000 16 000 
101 Аудиторлик фаолияти 18000 15 000 
102 Банк фаолияти 18000 16 000 
Бошқа турдаги фаолиятлар
103 Суғурта 18000 16 000 
104 Суд ва юридик хизматлар 15600 13 800 
105 Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар 15600 13 800 
106 Жамоатчилик бирлашмалари 5300 4 500 
107 Омборхоналар 18000 16 000 
108 Давлат ташкилотларига идора сифатида 7800 6 800 
109 Хусусий ташкилотларга идора сифатида 28500 25 000 
110 Архив хужжатлари тайёрлаш хизматлари 8000 5 800 
111 Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизация)  20500 18 200 
112 Лабораториялар 13000 11 500 
113 Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет) 52000 46 000 
114 Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида жойлашган савдо дўконлари 28500 25 000 
115 Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчалари  25000 22 000 
116 Авиа кассалар (шу жумладан темирйўл, транспорт ва бошқалар) 28500 25 000 
117 Банкоматлари 270000 240 000 
118 Нон-булка маҳсулотлари тайёрлаш 18000 16 000 
119 Ишчи ва хизматчилар ошхонаси 6500 5600
       
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2009 йилги № 07/10-41-сонли йиғилиш баёнининг 11-бандига мувофиқ мулк шаклидан қатъий назар қишлоқ врачлик пунктларида ташкил этиладиган дорихоналарга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.
 • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2012 йилги № 02/1-74-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги савдо бошқармалари ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги, ҳарбий қисм ва муассасаларидаги давлатга тегишли бўлган кўчмас мулкларни ижарага олган ҳолатларда ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.
• Давлат ташкилотларига бириктирилган ер майдонларида деҳқончилик қилиш мақсадида фойдаланилганда ижара ҳақининг ставкаларига қурилиш турига кўра коэффициенти (Кқ)ни қўлланилмаган ҳолда белгиланади.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 834-сонли қарорига асосан кластерлар ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга корхона ташкил топгунига қадар аммо 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг нол ставкаси бўйича ижарага берилади. Фойдаланилмаётган, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки  Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг илтимосига кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг нол ставкаси бўйича ижарага берилади.
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2017 йилдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги ПҚ-3271-сонли қарорининг 3-бандига асосан шаҳар ва туманларда китоб савдосига ихтисослаштирилган дўконларни ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектларига фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ноль ставкада берилади.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2017 йилги № 14/1-1959-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг тавсиясига асосан Олимпиада ўйинлари ғолиблари ва совриндорларига давлат мулкларини, шу жумладан аҳоли зич ҳудудларида ер майдонларини спорт фаолиятини сақлаш шарти билан хусусий спорт муассасалари ташкил қилиш учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2018 йилги № 186-сонли қарорига мувофиқ ижарага олувчи ҳунармандлар учун давлат мулки бўлган объектларга ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2018 йилдаги 609-20 сонли топшириғига асосан Мудофа вазирлиги балансидаги давлат мулкини унинг тизимидаги унитар корхоналар ва бошқа булинмаларига хўжалик фаолиятларини амалга ошириш ўзини ўзи маблағ билан таъминлаши учун бинолар, иншоотлар, жой, жихозлар, мебел ва бошқа мулклардан вақтинча ижара асосида фойдаланганда ижара хақининг нол қиймати ижара шартномаси белгиланади
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2018 йилги "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги № 247-сонли қарорига мувофиқ фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган ҳамда ишловчилар сонининг учдан икки қисми ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4329-сонли қарорига асосан давлат кўчмас мулкидан телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, оширувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда белгиланади.

                                                                                                                                                                         Вилоят ҳокимининг 2019 йил "     " декабрдаги

                                                                                                                                                                                                               -сон қарорига 2-илова

 

 

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг

энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар

 

Объектнинг жойлашган ўрни ва турлари бўйича

Қўлланиладиган коэффициентлар

Наманган шаҳри

Туман марказ-лари

Туман марказ-ларидан бошқа ҳудудлар (қишлоқ)

1. Ижара объектини худудий зоналар бўйича коэффициент - (Кз)

1,8

1,6

1,5

1.1. Уяли алоқа қурилма ва мосламалари учун

1,8

2. Объектнинг қурилиш тури бўйича коэффициент - (Кқ)

-  алоҳида турадиган бинолар бўйича

1,3

1,2

0,9

-  бино ичида ва бино ёнида қурилганлари бўйича

1,0

0,8

-  ярим ертўла ва ертўла хоналари, чердак, болахона қисмлари бўйича

0,6

0,6

0,5

-  бинонинг том қисмидаги қурилмалар бўйича

0,6

3. Ёндош ҳудуддаги ер майдондан

(техник майдон, деҳқончилик мақсадида) фойдаланилгандаги коэффициент - (Кҳ)

0,5

3.1. Уяли алоқа антенналари эгаллаган техник майдонлар учун

0,6

 4. Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти - (Ко)

- автотранспорт йўллари, марказий кўчалар  бўйлаб  (аҳоли гавжум ва серқатнов ҳудудлар)

1,2

1,1

0,9

- иккиламчи автотранспорт йўллари (маҳаллалар ва даҳалар ички кўчалари, аҳоли пунктининг четки ҳудудлари ва кўчалар бўйлаб)

1,0

0,9

0,8

- биноларнинг том қисмидаги уяли алоқа антенналари ўрнатилган қурилмалар учун

0,6

- Ер майдонига ўрнатилган уяли алоқа, радио, пейджер антенна ва бошқа қурилмалар учун ижара тўловининг таянч ставкаси миқдори антенна тортқич қозиқлари умумий периметри бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига мувофиқ ижара ҳақининг энг кам ставкаси ва унга қўлланиладиган тегишли коэффициентлар асосида белгиланади.

- Давлат ташкилотларининг техник майдонидан фойдаланувчи субъектлар учун ижара тўловининг таянч ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига мувофиқ ижара ҳақининг энг кам ставкаси ва қурилиш турига кўра белгиланадиган (Кқ) коэффициентларни ҳисобланмаган ҳолда белгиланади.

Бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ +Ко).  

Тс-бир йилга бир кв.метр майдон учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс- бир йилга бир кв.метр майдон учун ижара тўловининг энг кам ставкаси;

Кз- ҳудудий зоналар коэффициенти;

Кк-қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг том қисми, чердак, болахона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ-туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;

Ко-тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

Общие предложения

176