ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10735 Государственный комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Узбекистан 03/12/2019 18/12/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Пахтачилик-тўқимачилик кластерларида чорвачилик комплексларини ташкил этиш тўғрисида
ID-10735

Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, алмашлаб экишни ташкил этиш орқали чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш, фойдаланилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини фойдаланишга киритиш орқали пахта–тўқимачилик кластерларида йирик чорвачилик комплексларини ишга тушириш ҳисобига аҳолининг чорвачилик маҳсулотлари, айниқса, сут ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида:

1.Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси
ва
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг Пахтачилик-тўқимачилик кластерларида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг пахтачилик-тўқимачилик кластерларида чорвачилик комплексларини ташкил этиш лойҳалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

пахтачилик-тўқимачилик кластерларида ташкил этиладиган чорвачилик комплексларидаги чорва моллари учун озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда  алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш мақсадида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари экин ер майдонининг 10 фоиз қисмига озуқабоп экинлар, жумладан беда, маккажўхори, хашаки лавлаги ва бошқа экинлар жойлаштиришга рухсат этилади;

пахтачилик-тўқимачилик кластерларига чорвачилик комплексларини ташкил этиш ва улардаги чорва молларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш учун қўшимча равишда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерлардан озуқабоп экинлари учун ер майдони ажратилади;

чорва молларини саноат усулида боқишни ташкил этиш учун чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун чорва мол бош сонидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда, унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкалари, истисно тариқасида танлов ва аукцион ўтказмасдан Комиссиянинг тавсиясига асосан ажратиб берилади;

пахтачилик-тўқимачилик кластери ер, сув ва бошқа ресурслардан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга, озуқабоп экинлар ҳосилдорлигини оширишга, чорвачилик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш шунингдек, унинг чуқур қайта ишланишини ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини таъминлайди;

пахтачилик-тўқимачилик кластерлари чорвачилик комплексларида ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)нинг замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, зарур инфратузилма объектлари, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ёки уни шартнома асосида сотиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорга етказиб беришни таъминлайди;

лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғлик, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материал ресурслар етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлари ҳамда тартиб пахтачилик-тўқимачилик кластерларининг чорвачилик тармоғи учун татбиқ этилади;

пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан етиштирилган пахта хом-ашёсидан ҳосил бўлган пахта шроти ва чигит шелухаси маҳсулотлари  кластерларда ташкил этилган чорвачилик комплексларидаги чорва моллари бош сонидан келиб чиқиб, уларни озиқлантириш учун йўналтирилади.

4. Пахтачилик-тўқимачилик кластерларида чорвачилик комплексларини ташкил этишни таъминлаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Комиссиянинг (А.Ж. Вахабов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

чорвачиликни ривожлантириш борасидаги пахта-тўқимачилик кластерлари ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

чорвачилик фаолияти қўшимча тармоқ сифатида ташкил этиш истагини билдирган пахтачилик-тўқимачилик кластерлари ишини ташкилий жиҳатдан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш;

қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари ва қайта ишловчи корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйишга, чорвачилик соҳасида илмий ёндашувлар ва илғор замонавий технологияларнинг кенг жорий этилишига кўмаклашиш;

йирик чорвачилик комплексларини қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, чорва моллари ва технологияларни етказиб берувчилар тўғрисида маълумотларни тўплаш, пахтачилик-тўқимачилик кластерларини улар билан ўзаро самарали алоқаларини йўлга қўйишларида кўмаклашиш;

пахтачилик-тўқимачилик кластерлари кредит ресурслари ва қўшимча ерга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда уларга зарур кредит маблағи ва ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш;

чорвачилик соҳасини жадал ривожлантириш бўйича давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш.

5. Пахтачилик-тўқимачилик кластерлари чорвачилик комплексларини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг шундай тартиби белгилансинки, унга мувофиқ:

ер майдонларини фойдаланишга киритган пахтачилик-тўқимачилик кластерига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонида;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорида;

қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 апрелдаги ПҚ-4268-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

 

6. Комиссия (А.Ж. Вахабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган лойиҳаларни молиялаштириш, қурилиш ва озуқа майдони учун ер ажратиш, уларни ўз муддатида ишга тушириш тадбирларини амалга оширишни таъминлашга қаратилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган лойиҳалар бўйича тармоқ жадваллари ижросини ҳар ойда камида бир марта тизимли равишда муҳокама қилиб борсин ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўрсин.

7. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” 2019 йил 13 августдаги ПФ–5780-сон Фармонида белгиланган тартибда пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан амалга оширилаётган чорвачилик лоийҳаларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафилликлар берилади;

пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан чорвачилик комплексларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳалар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан 2020 йилда Осиё тараққиёт банки иштирокида чорвачилик соҳаси самарадорлиги, даромади ва рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларининг халқаро сифат стандартларини жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган “Чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш” лойиҳаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

пахтачилик-тўқимачилик кластерларига чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун ажратилган ер майдонларида фақатгина озуқабоп (ем-ҳашак) экинларини экиш ишларига туман ҳокимлари шахсан жавобгар ҳисобланади;

пахтачилик-тўқимачилик кластерларига чорвачилик комплексларини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда миллий валютадаги кредит маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий банклар томонидан жалб қилинган шартларда кредит маблағлари ажратиш тавсия этилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, билан биргаликда замонавий чорвачилик комплексларини қуриш, шунингдек, наслли чорва моллари, қишлоқ хўжалиги техникалари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит линияларини тўғридан-тўғри жалб этиш чораларини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахтачилик-тўқимачилик кластерларига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ажратилаётган ер участкаларида уларнинг мурожаатига асосан ер остидан сув чиқариш учун суғориш тик қудуқлари бурғулаш жойларини аниқласин ҳамда уларни хабардор қилсин.

10. Суғориш тик қудуқларини бурғулаш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси пахтачилик-тўқимачилик кластерларининг суғориш тик қудуқларини бурғулаш лойиҳаларига экологик экспертиза хулосаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеологик хулоса берилишини таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Президенти

 

                           Ш. Мирзиёев

 

Общие предложения

315