ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10733 Министерство юстиции Республики Узбекистан 03/12/2019 18/12/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10733

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ижодкорлиги фаолиятини самарали режалаштириш, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳалари деб аталади) ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:

2020 йилнинг 20 февралига қадар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш
режа-графикларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини;

2020 йилнинг 1 мартига қадар тасдиқланган режа-графиклар нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилишини;

қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини, жамоатчилик
ва мутахассислар иштирокида муҳокама этилишини, ҳар томонлама экспертизадан ўтказилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
ўз вақтида киритилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

қонун лойиҳаларининг тайёрланиши, келишилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши юзасидан мувофиқлаштириш ишларини;

қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан сифатли ўтказилиши, шунингдек, Дастур ижросининг мониторинг қилиб борилишини;

Вазирлар Маҳкамасига Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда киритилишини белгиланган тартибда таъминласин.

4. 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига киритилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қуйидагиларга:

Дастурда белгиланган масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига – қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ҳимоя қилиш юзасидан ишларни тўлиқ
ва ўз вақтида ташкил этиш, шунингдек, қонунни амалга ошириш Ҳаракатлар режаси лойиҳасини пухта ишлаб чиқиб, ўз вақтида киритиш учун;

манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларига – шаклланадиган ишчи гуруҳларга тегишли мутахассисларни бириктирилишини таъминлаш, қонун лойиҳаси бўйича асосий ижрочига кўмаклашиш ва қонунчиликда қатъий равишда белгиланган муддатларда лойиҳаларни келишиб берилишини таъминлаш учун;

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовга – тўғридан-тўғри
амал қилувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш ҳамда
қонун лойиҳаларни пухта ва сифатли ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни таъминлаш учун;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларига – Дастурда белгиланган қонун лойиҳаларини барвақт ва сифатли ишлаб чиқишда тегишли вазирлик ва идораларга кўмаклашиш, шунингдек, пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизалардан ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосарларида ва Бош вазир маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокамасини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини ўз вақтида киритилиши устидан назоратни амалга оширсин ва қонун лойиҳаларини уларнинг ҳузурида муҳокама қилинишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

                    А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
“___” _________ ____-сон қарорига

1-илова

 

2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш

ДАСТУРИ

 

Т/р

Қонун лойиҳасининг ишчи номи

Қонунни қабул қилиш зарурлигининг асосланиши ва у қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар

Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддатлари

Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида назарда тутилган қонун лойиҳалари

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс

Қодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ–4473-сон қарорининг 8-бандида белгиланган.

Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш илғор хорижий тажрибани ўрганиш
ва шаклланган миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни кодлаштириш ва тизимлаштиришга йўналтирилган.

 

 

 

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил
1 февраль

2020 йил
1 март

  1.  

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
11 сентябрдаги ПФ–5817-сон Фармонининг 7-бандида белгилаган.

Қонун лойиҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқларини, истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг ушбу ташкилотлар билан ҳамкорлиги, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) мустақил экспертизасини ўтказиш механизми назарда тутилади.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги,
Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзстандарт”

2020 йил
1 февраль

2020 йил
1 март

  1.  

“Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ–5843-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини
ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурининг 12-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизматчиси сифатида ишлаган фуқароларга пенсия имтиёзларини белгилаш кўзда тутилади.

 

 

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,
Адлия вазирлиги

2020 йил
1 февраль

2020 йил
1 март

  1.  

“Архив иши тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ–4463-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2020 – 2025 йилларда архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш дастурининг 1-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

нодавлат архивларнинг фаолиятини ривожлантириш;

ҳужжатларини Миллий архив фондида доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирлик ва идоралар архивларининг мақомини белгилаш;

архив биноларини тасарруфдан чиқаришга бўлган талабларни белгилаш;

ташкилотлар томонидан архив ҳужжатларини давлат архивларига электрон нусхалари билан топшириш мажбуриятини белгилаш;

архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини яратиш тартибини белгилаш.

“Ўзархив” агентлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2020 йил
1 март

2020 йил
1 апрель

  1.  

Фуқаролик кодекси

(янги таҳрирда)

Қодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
5 апрелдаги Ф-5464-сон фармойишида белгиланган.

Фуқаролик кодексининг янги таҳрирда ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши қуйидагиларга имкон беради:

иқтисодиётни янада либераллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;

иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш;

мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясининг кучайтирилиши ва иқтисодиётда хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш;

ишбилармонлик муҳитини
ва инвестицион иқлимни яхшилаш;

мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш;

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бошқа вазифаларни ҳал қилиш.

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2020 йил
1 апрель

2020 йил
1 май

  1.  

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ–4419-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, синов ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантиришга доир Комплекс чора-тадбирлар режасининг 1-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”
ва “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун сертификатлаштириш ҳамда стандартларни қабул қилиш ва жорий этиш жараёнларини такомиллаштиришга, миллий аккредитация тизимининг халқаро ташкилотлар томонидан тан олинишига қаратилган ҳамда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда сифат миллий инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилади.

 

“Ўзстандарт” агентлиги, Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2020 йил
30 апрель

2020 йил
30 май

  1.  

“Банкротлик тўғрисида”
(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ–4525-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга доир “Йўл харитаси”нинг
36-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
20 ноябрдаги ПҚ–4525-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунни илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб такомиллаштириш назарда тутилади.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий суд, Адвокатлар палатаси

2020 йил
1 май

2020 йил
1 июнь

  1.  

Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг
7-бандида назарда тутилган.

Кодекс лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

Соғлиқни сақлаш соҳасида амалдаги қонун нормаларини бирлаштириш;

соғлиқни сақлаш соҳасини аниқловчи асосий атамалар;

соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий ёрдамни ташкил этиш;

тиббий ва фармацевтик фаолиятни белгилаш, кўрсатиладиган хизмат ҳажми
ва турларини аниқлаш;

соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш
ва назорати, шунингдек, идоралараро ҳамкорлик қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;

санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида таълим
ва илмий фаолиятни нормасини белгилаш;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари;

тиббий ва фармацевтик фаолиятларнинг айрим турларини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқалар.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2020 йил
1 июль

2020 йил
1 август

  1.  

“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ–4486-сон қарори билан тасдиқланган
Сув ресурсларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича
“Йўл харитаси”нинг 2-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

сув истеъмолчилари уюшмаларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг фаолиятини тубдан ривожлантириш;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ролини ошириш ва ваколатларини кенгайтириш;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, сув истеъмолчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини жорий этиш.

 

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил
1 июль

2020 йил
1 август

  1.  

“Биологик хавфсизлик тўғрисида”

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ–5863-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019 – 2021 йилларда амалга ошириш бўйича
“Йўл харитаси”нинг 11-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

давлат органларининг биологик хавфсизлик соҳасидаги ваколатларини белгилаш;

биологик хавфсизликни кучайтириш;

табиий туркумлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиши мумкин бўлган бегона турларни олиб кириш ва тарқатиш устидан назорат қилиш;

таркибида жонли модификациялаштирилган организмлар
ва генетик модификациялаштирилган организмлар бўлган организмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб кириш, сотиш
ва тарқатиш устидан назорат қилиш.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси

2020 йил
1 октябрь

2020 йил
1 ноябрь

  1.  

“Чиқиндилар тўғрисида”
(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ–5863-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019 – 2021 йилларда амалга ошириш бўйича
“Йўл харитаси”нинг 15-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

чиқиндиларни таснифлашнинг бешта хавфлилик синфи ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимёвий-физик хоссалари асосида таснифлаш тизимини жорий қилиш;

имтиёзли кредитлар тақдим этиш орқали чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш;

тоғ-кон қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш;

саноат чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва уларни кўмиш ҳажмларини камайтириш учун табиатдан фойдаланишдаги иқтисодий механизмларнинг рағбатлантирувчи ролини такомиллаштириш;

саноат объектларидаги хавфли чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган
ва таркибида хавфли моддалар бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, симобли лампалар
ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш
ва кўмиш тизимини ташкил қилиш.

 

Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси

2020 йил
1 октябрь

2020 йил
1 ноябрь

  1.  

“Мажбурий суғурта турлари тўғрисида”

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ–4412-сон қарори билан тасдиқланган
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича
“Йўл харитаси”нинг 2-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

мажбурий суғурта турлари, уларнинг умумий тамойиллари, асосий тушунчалар, мажбурий суғурта турлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

мажбурий суғурта турларини амалга ошириш шартлари ва тартиби;

зарарлар (зиён, шикаст)ни компенсация қилишни кафолатлаш, шунингдек, мажбурий суғурта шартномаларини тузиш устидан назорат қилиш механизмлари;

мажбурий суғурта турлари бўйича ягона ахборот тизимини шакллантириш
ва юритиш.

 

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси, Молия вазирлиги

2020 йил
30 октябрь

2020 йил
30 ноябрь

II. Мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви органларининг ташаббуслари ва таклифлари асосида ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳалари

 

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш
ва кушимчалар киритиш тўғрисида”

Ҳозирда дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинганда, аксарият йўл-транспорт ҳодисалари айнан баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган ҳолатлардан иборат.

Шу сабабли қонун лойиҳасида қонунчиликдаги инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарликни Кодексдан чиқариш назарда тутилади.

Қонун лойихасини қабул қилиш орқали республикамиздаги жиноятчилик кўрсаткичини камайтиришга эришилади.

 

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура,
Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил
30 апрель

2020 йил
30 май

  1.  

“Ичимлик суви таъминоти
ва канализация тўғрисида”

Амалдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги 1993 йил 6 майдаги Қонуннинг фақатгина 40-43-моддалари аҳоли томонидан сув истеъмолини тартибга солишга бағишланган бўлиб, унда ичимлик суви, ичимлик сувини тайёрлаш, етказиш, унинг сифати, хавфсизлиги талаблари, ичимлик суви соҳасидаги давлат сиёсати, ичимлик сувини соҳасига оид давлат бошқаруви, ичимлик суви етказиб берувчи
ва истъмолчиларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари, ичимлик сувига нисбаттан техник регламентларга қўйиладиган талаблар белгиланмаган, шунингдек аҳолига канализация хизмати кўрсатиш ҳақида норма белгиланмаган.

Қонун лойиҳасида кайд этилган бўшлиқларни тўлдириш билан бир вақтда қуйидагилар назарда тутилади:

ичимлик суви, ичимлик суви таъминоти, марказлашган сув таъмиминоти, ичимлик суви тизими, ичимлик суви санитар муҳофазаси, ичимлик суви миқдори, ичимлик суви ташкилоти ва ичимлик суви истеъмолчилари, каби тушунчаларга таъриф бериш;

ичимлик суви таъминотининг асосий принциплари, ичимлик суви таъминоти субъектлари ва объектларини белгилаш;

ичимлик сувига оид давлат бошқаруви, давлат органлари ва маҳаллий органларнинг ваколатлари
ва вазифаларини белгилаш;

ичимлик суви ташкилотларининг хўжалик ва иқтисодий асосоларини, сувга давлат мулки эканлигини, ундан фойдаланиш талабларини ҳамда сув таъминотини молиялаштириш, ичимлик сувига нисбаттан тариф сиёсатини белгилаш асосолари;

ичимлик сувига қўйиладиган санитар
ва техник талабларнинг ҳуқуқий ва техник асосини белгилаш;

ичимлик суви таъминоти устидан давлат назоратини, унинг ҳисоб-китобини олиб боришга нисбаттан талабларни белгилаш;

сув ишлаб чиқариш ва истеъмол сувини етказиб беришга нисбаттан хавфсизлик чоралари ҳуқуқий ва ташкилий асосоларини белгилаш;

ичимлик суви етказиб бериш бўйича кафолатлар, сув таъминоти ва сув етказиб берувчилар ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, канализация хизмати кўрсатиш ва ундан фойдаланиш тартиб таомилларини белгилашга доир нормаларни жорий этиш.

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2020 йил
30 май

2020 йил
30 июнь

  1.  

“Хусусийлаштириш тўғрисида”

Конун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

иқтисодиёт тармоқларида нодавлат секторнинг улушини янада кенгайтириш;

иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига хусусий инвесторларнинг жалб қилинишини рағбатлантириш;

барча турдаги салоҳиятли инвесторларнинг хусусийлаштириш жараёнларида тенг шароитларда иштирокини таъминлаш;

хусусийлаштириш соҳасидаги мавжуд норматив-ҳукукий ҳужжатларни ягона қонун ҳужжатида мужассамлаштириш;

хусусийлаштириш битимларининг очиқлиги ва оммавийлигини таъминлаш, хусусийлаштиришнинг янги шартларини жорий этиш ва бошқалар.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил
1 июнь

2020 йил
1 июль

  1.  

“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”
(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
26 июндаги ПҚ–3802-сон ҳамда “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 10 июлдаги
ПҚ–4389-сон қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори асосида қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Ушбу Қонунинг янги таҳрирда қабул қилиниши орқали юқоридаги ҳужжатларда белгиланган нормаларнинг давлат солик хизмати органларниниг фаолиятини белгилаб берувчи асосий Қонунда акс эттирилшини, уларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг янада мустаҳкам белгилаб қўйилишини таъминлайди, шунингдек қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашда юзага келадиган зиддиятларни бартараф қилинишига эришилади.

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2020 йил
30 июнь

2020 йил
30 июль

  1.  

“Меҳнат миграцияси тўғрисида”

Қонун лойиҳасида:

бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнат миграциясидан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар;

ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, хорижий давлатлар ва ваколатли ташкилотлар билан битимларни тузиш
ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, фуқаролар манфаатларини ифодалайдиган қоидалар;

халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш
ва меҳнат миграцияси муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташки ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2020 йил
30 август

2020 йил
30 сентябрь

  1.  

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”

Қонун лойиҳасида:

хусусий бандлик агентликлари жавобгарлиги ва билимини баҳолаш марказлари талабларини кучайтириш;

хусусий бандлик агентликлари ва иш изловчи ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни ҳисобга олиш механизмини жорий этиш;

хусусий бандлик агентлиги ва иш кидираётган шахс ўртасида тузилган хизмат шартномаси бўйича, шунингдек халқаро тажрибага (Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия) мувофиқ тўловларни тўлаш шартларини тартибга солиш учун хизмат шартномаси бўйича тўлов шартлари алоҳида тақдим этиш масаласи;

иш изловчи фуқароларни суғурталаш хусусий бандлик агентликлари суғурта қилиш шартномасидаги мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига етказилган зарарни қоплаш масалалари назарда тутилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2020 йил
30 август

2020 йил
30 сентябрь

  1.  

“Капитал бозори тўғрисида”

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
8 августдаги ПФ–5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясини тасдиклаш тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, капитал бозори соҳасидаги ижтимоий муносабатларни яхлит қонун билан тартибга солишга қаратилган.

Мазкур тўғридан-тўғри амал қилувчи қонуннинг қабул қилиниши билан қонуности ҳужжатлари сонининг камайишига, қонунчилик базасининг тизимлаштирилишига, капитал бозори соҳасидаги ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш барқарорлигини таъминлашга эришилади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

2020 йил
1 октябрь

2020 йил
1 ноябрь

  1.  

“Капитал бозорини тартибга солувчи орган тўғрисида”

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
8 августдаги ПФ–5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясини тасдиклаш тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, капитал бозори соҳасидаги ижтимоий муносабатларни яхлит қонун билан тартибга солишга қаратилган.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш натижасида капитал бозорини тартибга солувчи органнинг институционал салоҳияти кучайтирилади, қонун даражасида унинг ҳуқуқий мақоми белгиланади ҳамда соҳани тартибга солиш учун қўшимча ваколатлар тақдим этилади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

2020 йил
1 октябрь

2020 йил
1 ноябрь

  1.  

“Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисида”

Қонун лойиҳаси:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар
ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

кўчмас мулкнинг ягона давлат реестри юритилишини таъминлаш;

давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона тартиби, унда иштирок этадиган субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгилаш;

юртимизда кўчмас мулкка оид бўлган ишончли ва аниқ маълумотлар базасини шакллантиришга йўналтирилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси талабларидан келиб чиқиб, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш механизмларини ягона қонун асосида тартибга солиш имконини яратади.

 

“Давергеодезкадастр” қўмитаси, Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2020 йил
30 октябрь

2020 йил
30 ноябрь

  1.  

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида” (янги таҳрирда)

Амалдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ўз соҳасида барча муносабатларни қамраб олмаган, шунингдек географик объектларнинг номлари соҳасидаги муносабатларда қўлланиладиган топонимлар давлат тилида қўлланилиши жуда долзарб ўринни эгалламоқда.

Қонун лойиҳасида ечиладиган қуйидаги асосий концептуал масалалар белгиланади:

лойиҳа тўғридан-тўғри таъсир этиш механизмига эга бўлиши;

лойиҳада географик объектларнинг номлари соҳасида асосий принципларини белгиланиши;

географик объектларнинг номлари соҳасидаги ҳудудий комиссиялар вазифалари ва шахсий жавобгарлик масалалари киритилиши;

географик объектларнинг номлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси
Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ваколатларини аниқ белгилаш
ва кенгайтириш;

махсус ваколатли органнинг таркибидаги амалдаги Республика топонимика хизмати фаолиятини ҳуқуқий асосларини, вазифаларини белгилаш;

амалдаги қонунда қўлланиладиган мавҳум тушунчаларга аниқлик киритиш ва бошқа масалалар.

“Давергеодезкадастр” қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

2020 йил
30 октябрь

2020 йил
30 ноябрь

  1.  

“Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”
(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
8 августдаги ПФ–5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясини тасдиклаш тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонуности ҳужжатларини яхлит қонунда акс эттиришга йўналтирилган.

Қонун лойиҳасида:

ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан аҳолини
ва ҳудудларни, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилинишини таъминлаш;

фуқаро муҳофазаси сохасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини, давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ваколатларини, фуқароларнинг ҳуқуқлари
ва мажбуриятларини, шунингдек фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини белгилаш назарда тутилади.

 

Фавкулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил
30 ноябрь

2020 йил
30 декабрь

  1.  

“Давлат қарзи тўғрисида”

Қонун лойиҳаси давлат қарзини бошқариш сифатини оширишга йўналтирилган.

Бугунги шароитда ҳам ташқи, ҳам ички давлат қарзининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. Давлат қарзлари давлатнинг  барқарор иқтисодий ўсишига, суверен рейтингига, шунингдек, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигига таъсир қилувчи индикатив параметрларидан биридир.

Қонунни қабул қилиш давлат қарзини бошқариш сифатини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

давлат қарзига оид асосий тушунчалар ва таърифлар;

қарз ва кредит олиш бўйича йиллик лимитларни белгилаш;

давлат қарзини мониторинг қилиш
ва назорат қилиш механизмлари;

ушбу соҳада давлатнинг кафолатини берувчи давлат ҳокимиятининг ваколатли органларини белгилаш ва бошқа масалалар.

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил
30 ноябрь

2020 йил
30 декабрь

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил “___” _________ ____-қарорига
2-илова

 

2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига киритилган
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Ижрочилар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

             

1-босқич

 

Вазирлик
ва идоралар

 

1. Қонун лойиҳаси бўйича тегишли топшириқда белгиланган масъул ташкилот бошчилигида манфаатдор вазирлик
ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш юзасидан муҳокама ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш.

 

Белгиланган муддатларда

             

2-босқич

 

Ишчи гуруҳ

 

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш (қонун лойиҳасини, концепциясини, халқаро тажрибани ўрганиш, тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш ва б.).

2. Қонун лойиҳасини тегишли топшириқда белгиланган асосий ижрочи ташкилотнинг раҳбари ҳузурида ҳимоясини амалга ошириш.

3. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштириш.

4. Зарур ҳолларда, қонун лойиҳасини муҳокама натижалари бўйича келиб тушган таклифлар асосида қайта кўриб чиқиш.

 

Белгиланган муддатларда


15 кунда

             

3-босқич

 

Асосий ижрочи ташкилот

 

1. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали юбориш.

2. Қонун лойиҳасини Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали тақдим этиш.

 

7 кунда

             

4-босқич

 

Адлия вазирлиги

 

1. Қонун лойиҳасини асосий ижрочи ташкилот мутахассиси иштирокида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2. Зарур холларда, қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича тегишли хулоса бериш.

 

10 кунда

             

5-босқич

 

Асосий ижрочи ташкилот

 

Қонун лойиҳаси ва унга тегишли материалларни илова қилган ҳолда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

шу куннинг ўзида

             

6-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси

 

1. Қонун лойиҳасини пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизалардан ўтказиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокамасини ва ҳимоясининг таъминлаш.

4. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш.

 

1 ойда, агар бошқача муддат кўрсатилмаган бўлса

             

7-босқич

 

Ишчи гуруҳ (Асосий ижрочи ташкилот, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси ва б.)

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида ўтказиладиган муҳокамаларда қатнашиб, қонун лойиҳаси ҳимоясини амалга ошириш.

 

Белгиланган муддатларда

             

8-босқич

 

Асосий ижрочи ташкилот

 

Қонун лойиҳаси қабул қилинганидан сўнг, уни амалга ошириш Ҳаракатлар режаси лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

 

3 кунда

             

9-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси

 

Ҳаракатлар режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

2 кунда

             

10-босқич

 

Вазирлик ва идоралар

 

Ҳаракатлар режасида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш.

 

Белгиланган муддатларда

 

Общие предложения

1702