Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10726 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 10/12/2019 17/12/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-10726

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сон “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 12 июндаги, 44-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами

2471, 2013 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н.Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза

қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.”.

2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.”.

3. 10- банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10.Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.”.

4. 34-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 82-бандда “давлат санитария назорати органлари” деган сўзлар “ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 232 ва 245-бандлардаги “механизатор” ва “механизаторнинг” деган сўзлар “тракторчи-машинист” ва “тракторчи-машинистнинг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения: 0

417