ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10662 Совет Министров Республики Каракалпакстан 29/11/2019 14/12/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қорақалпоғистон Республикасида “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг сотиш учун 2019 йилнинг IV-чораги даври учун (0,01га майдонга) бошланғич баҳосини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10662

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                         28 январдаги “Ер участкаларини бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 27- банди ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳарлар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг (0,01га майдонга) сотиш учун 2019 йилнинг IV-чораги даври учун бошланғич бахосини аниқлаш нархлари ва коэффицентлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги ШЕ/03-02/2423-сонли, Давлат солиқ бошқармасининг 2019 йил 9 ноябрдаги 15-08630-сонли ҳамда Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2019 йил                         4 ноябрдаги 1116-сонли таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикасида “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича якка тартибдаги
уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш
ҳуқуқининг (0,01га майдонга) сотиш учун 2019 йилнинг
IV-чораги даври учун бошланғич баҳоси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туманлар ва Нукус шаҳар ҳокимликларига юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишда ер участкаларининг бошланғич баҳоларини
2019 йилнинг IV-чораги даври учун баҳолашда иловада келтирилган баҳолар ва коэффицентлар асосида амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб ҳар бир туман, шаҳар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг (0,01га майдонга) бошланғич баҳосини аниқлаш бўйича таклифларни ҳар чорак бошланишдан 10 кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритиш вазифаси юклатилсин.

5.  Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига (Б.Елманов), Ахборот агентлигига (Б.Нурабуллаев) Қорақалпоғистон Республикасида “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг (0,01га майдонга) сотиш учун 2019 йилнинг IV-чораги даври учун бошланғич баҳоси тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклатилсин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                                 Қ.Сариев

          Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг    
          2019 йил "____" ноябрдаги _______-сонли қарорига     
          ИЛОВА    
               
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 27-бандига мувофиқ 2019 йил 1-чорагида бўш ер участкаларининг бошланғич нархини белгилаш бўйича
ТАВСИЯ
Туман ва шаҳар Худудлар ЭКИХ сони ЭКИХнинг суммаси 0,04 гектар ер участкасининг бошланғич нархи Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси ҳужжатларини расмийлаштириш
(186. 10.07.2014)
1 Нукус шахри Шаҳар марказида 6 223000 5352000 ЭКИХ 125% 278750
2 Амударё Туман маркази 5,0 223000 4460000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,5 223000 1338000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
3 Беруний Туман маркази 5,0 223000 4460000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 2,0 223000 1784000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
4 Бозатов Туман маркази 1,5 223000 1338000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,3 223000 267600 ЭКИХ 125% 278750
5 Кораузак Туман маркази 3,0 223000 2676000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
6 Кегейли Туман маркази 3,0 223000 2676000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,5 223000 1338000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
7 Кунгирот Туман маркази 4,0 223000 3568000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 2,0 223000 1784000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
8 Конликул Туман маркази 3,0 223000 2676000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,5 223000 1338000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
9 Муйнок Туман маркази 1,5 223000 1338000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,3 223000 267600 ЭКИХ 125% 278750
10 Нукус Туман маркази 4,0 223000 3568000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
11 Тахтакупир Туман маркази 3,0 223000 2676000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
12 Турткул Туман маркази 5,0 223000 4460000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 2,0 223000 1784000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
13 Тахиаташ Туман маркази 4,0 223000 3568000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
14 Хужайли Туман маркази 4,0 223000 3568000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
15 Чимбой Туман маркази 4,0 223000 3568000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,5 223000 446000 ЭКИХ 125% 278750
16 Шуманай Туман маркази 3,0 223000 2676000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 0,3 223000 267600 ЭКИХ 125% 278750
17 Элликкалъа Туман маркази 5,0 223000 4460000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларида 2,0 223000 1784000 ЭКИХ 125% 278750
Худудлардаги ахоли пунктларидан ташкарисида 1,0 223000 892000 ЭКИХ 125% 278750
  Изох: ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратиладиган ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлар қийматини қўшган ҳолда белгиланади.

Общие предложения

191