ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1065 Центральный банк Республики Узбекистан 31/10/2018 15/11/2018 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-1065

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сон қарори (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон,
622-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидан еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси                                                                         М. Нурмуратов

           

     Тошкент ш.,

      2018 йил  “___”_______,

     ______-сон

 

     

Молия вазири                                                                                      Ж. Қўчқоров

           

     Тошкент ш.,

      2018 йил  “___”_______,

    ______-сон

 

 

Келишилган:

 

          Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                                   Ш. Кудбиев

 

            2018 йил ___ _________

Общие предложения

784