ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
106 Центральный банк Республики Узбекистан 03/08/2018 18/08/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Постановление Правления Центрального банка
ID-106

Лойиҳа

Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида

қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги

ПФ–5447-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил

27 декабрдаги 30/2-сон қарори (рўйхат рақами 1894, 2009 йил 2 феврал) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга

ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раиси

М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил “___” ____________

___/___-сон қарорига

ИЛОВА

Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида

қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар

1. 3-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

2. 4-банднинг “д” кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Общие предложения

705