ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10593 Министерство юстиции Республики Узбекистан 27/11/2019 12/12/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-10593

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5816-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                    А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________даги

_____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида” 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарори 3-бандининг иккинчи

ва учинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар ва ҳужжатлар бланкалари тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибининг 1-банди биринчи хатбошиси ва 4-банди биринчи хатбошисидаги “давлат нотариал конторалари” деган сўзлар “нотариал идоралари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“турар жойни ижара олганлик (ижара) шартномасининг солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилган нусхаси ёки кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйилганлиги ҳақида билдиришнома.”.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхати 33-позициясининг “Давлат ахборот ресурслари номи” устунидаги “давлат нотариал идоралари” деган сўзлар “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошисидаги “давлат нотариал идораларида” деган сўзлар “нотариал идораларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида низомнинг 33-бандида:

“нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани олди-сотди шартномасидан нусха олиниб, асли қайтариб берилади”.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхати

90-позициясининг “Ахборотнинг тури” устунидаги “давлат нотариал идоралари” деган сўзлар “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат

банклари – “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Ипотека банк” АТИБ, АТ “Халқ банки”, “Асака банк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловасининг тасдиқловчи ёзув намунасидаги “давлат нотариал идораси” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 майдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати органлари ягона маълумотлар базасини яратиш ва солиқ тўловчиларнинг ахборот хизматларини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дасутрининг (рус тилидаги матнининг) 2.4-позициясининг “Ответственные исполнители” устунидаги “государственные нотариальные конторы” деган сўзлар “нотариусы” деган сўз билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори билан тасдиқланган Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомнинг 34-банди тўртинчи хатбошисидаги “давлат нотариал идорасининг” деган сўзлар “нотариал идоранинг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди биринчи хатбошиси ва 11-банди иккинчи хатбошисидаги “давлат нотариал идорасига” деган сўзлар “нотариусга” деган сўз билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарорида:

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1. Давлат нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

75 фоизи – туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

15 фоизи – бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

10 фоизи – адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларни молиялаштиришга. Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.

Нодавлат нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

75 фоизи – туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

15 фоизи – бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

10 фоизи – нодавлат нотариал идораларнинг банкдаги ҳисобрақамига йўналтирилади.”;

б) қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. Ундириладиган герб йиғимидан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига ажратмалар:

гербли (махсус) бланкаларда ишончномалар ва битимларни нотариал тасдиқлаганлик учун – 50 фоиз миқдорида;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан гербли гувоҳномалар берганлик учун – 15 фоиз миқдорида.”.

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорида:

а) муқаддимада:

“давлат нотариал идоралари” деган сўзлар “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

5-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади.”.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорида:

а) Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламентида:

2-банддаги “Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади)” деган сўзлар “нотариусларнинг” деган сўз билан алмаштирилсин;

2-боб номидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин;

4-банддаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин;

6-банднинг иккинчи, учинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари,

11-банднинг бешинчи хатбошисидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариал идора” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

1-илованинг 1-босқич позициясидаги “Тадбирлар” устунидаги, 2 ва 4-босқич позициялари “Субъектлар” устунидаги ва 3-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги, 2-3-иловаларнинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги “ДНИ” қисқартмаси ва “ДНИ нотариуси” деган сўзлар “нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин.

б) Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларни текширишнинг маъмурий регламентида:

2-банддаги “Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади)” деган сўзлар “нотариусларнинг” деган сўз билан алмаштирилсин;

2-боб номидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин;

4-банддаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариусга” деган сўз билан алмаштирилсин;

илованинг 1-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариус” деган сўз билан, 2 ва 4-босқич позициялари “Субъектлар” устунидаги “ДНИ нотариуси” деган сўзлар “нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин.

в) Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда бино ва иншоатлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентида:

2-банддаги “Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади)” деган сўзлар “нотариусларнинг” деган сўз билан алмаштирилсин;

2-боб номидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин;

4-банддаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариусга” деган сўз билан алмаштирилсин;

6-банднинг иккинчи, учинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари,

11-банднинг бешинчи хатбошисидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариал идора” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

1-илованинг 1-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги, 2 ва 4-босқич позициялари “Субъектлар” устунидаги ва 3-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги, 2-3-иловаларнинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги “ДНИ” қисқартмаси ва “ДНИ нотариуси” деган сўзлар “нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин.

г) Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентида:

2-банддаги “Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади)” деган сўзлар “нотариусларнинг” деган сўз билан алмаштирилсин;

2-боб номидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин;

4-банддаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариусга” деган сўз билан алмаштирилсин;

6-банднинг иккинчи, учинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари,

11-банднинг бешинчи хатбошисидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариал идора” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

1-илованинг 1-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариус” деган сўз билан, 2 ва 4-босқич позициялари “Субъектлар” устунидаги ва 3-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги, 2-3-иловаларнинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги “ДНИ” қисқартмаси ва “ДНИ нотариуси” деган сўзлар “нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин.

д) Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумот олишнинг маъмурий регламентида:

2-банддаги “Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда

ДНИ деб аталади)” деган сўзлар “нотариусларнинг” деган сўз билан алмаштирилсин;

2-боб номидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин;

6-банднинг иккинчи, учинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари,

11-банднинг бешинчи хатбошидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариал идора” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

1-илованинг 2 ва 4-босқич позициялари “Субъектлар” устунидаги

ва 3-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги, 2-3-иловаларнинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги “ДНИ” қисқартмаси ва “ДНИ нотариуси” деган сўзлар “нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин.

е) Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентида:

1-банддаги “ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти идоралари ҳамда оқова сувларни чиқариш хизматлари (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар деб аталади)” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Мажбурий ижро бюроси деб аталади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-банддаги “Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда

ДНИ деб аталади) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар” деган сўзлар “Нотариал идораларнинг Мажбурий ижро бюроси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-боб номидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин;

6-банднинг иккинчи, учинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари,

11-банднинг бешинчи хатбошисидаги “ДНИ” қисқартмаси “нотариал идора” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-боб, 5-банд, 6-бандининг бешинчи хатбоши, 8-бандининг биринчи хатбошиси, 9-бандининг биринчи хатбоши, 10-банди, 11-бандининг иккинчи, учинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги “хизмат кўрсатувчи ташкилот” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюроси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

1-илованинг 2 ва 4-босқич позициялари “Субъектлар” устунидаги

ва 3-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги, 2-3-иловаларнинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги “ДНИ” қисқартмаси ва “ДНИ нотариуси” деган сўзлар “нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги “давлат нотариал идоралари” деган сўзлар “нотариал идоралари” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 71-банднинг биринчи хатбошисидаги “давлат нотариал идораси” деган сўзлар “нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин;

в) 27-банднинг учинчи хатбошисидаги “давлат нотариал идоралари” деган сўзлар “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин;

г) 40-банднинг саккизинчи хатбошисидаги “давлат нотариал идораларнинг” деган сўзлар “нотариусларнинг” деган сўз билан алмаштирилсин;

д) 54-банди биринчи хатбошисидаги “(шу жумладан, навбатдагилари ҳам)” деган сўзлар “(бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ипотека шартномаси бундан мустасно)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) 3-иловадаги схеманинг 1-босқич позицияси “Тадбирлар” устуни

2-бандидаги “давлат нотариал идораларига” деган сўзлар “нотариусларга” деган сўз билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини тақдим этиш (сотиш) тартиби тўғрисида низомнинг 26-бандидаги “давлат нотариал идоралари” деган сўзлар “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин.

Общие предложения

360