ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10573 Хокимият Сурхандарьинской области 27/11/2019 12/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Cурхондарё вилоятида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-10573

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Сурхондарё вилоятида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”га мувофиқ, вилоят ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш максадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Вилоят ҳудудида ҳар дам олиш кунлари савдо ярмаркаларини ўтказиш жойи ва муддатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (С.Эшматов), вилоят ички ишлар бошқармаси (А.Исмоилов), вилоят санитария-эпидемиология назорати маркази (А.Мустанов) Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

ҳар бир туман (шаҳар) марказий бозорларида дам олиш куни савдо ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

товарга оид ҳужжатлар;

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда дам олиш куни ярмаркаларида иштирок этиш ва маҳсулотларни сотишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Пардаев) зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                             Т.Боболов

Общие предложения

288