ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10569 Агентство по развитию рынка капитала Республики Узбекистан 27/11/2019 12/12/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
ID-10569

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон “2018-2020 йиллар даврида фақат давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳамда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги “Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 308-сонли қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, у янги таҳрирда 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Белгилансинки, мазкур қарор қабул қилингандан бир ойдан кейин юридик шахслар ушбу қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали
(кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.

4.  Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари бир ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий электрон шакллари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги  билан биргаликда бир ой муддатда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш жараёнларининг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш мақсадида Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник йўриқнома ва тегишли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш марказига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш жараёнларининг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш учун зарур пул маблағларини ажратсин.

6.  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бир ой муддатда:   

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ЯИДХПга уланишини таъминласин;

 ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида лицензия талабгорининг мурожаатини кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.  

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори
А.А. Назиров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” _________
-сонли қарорига

1-ИЛОВА

 

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ

(янги таҳрир)

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
(кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда давлат хизматлари марказлари деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади.

3. Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни фақат юридик шахслар амалга оширишлари мумкин.

Банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишга ҳақлидирлар. Бунда тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди.

Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бунда суғурталовчининг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши талаб қилинмайди.

Тижорат банклари ва суғурталовчилар мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларда кўрсатилган профессионал фаолиятни амалга оширишда мазкур Низомнинг 7–9–бандларида белгиланган қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши шарт.

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва (ёки) инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи лицензиат қимматли қоғозларни чиқариш масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда, у қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиши талаб этилмайди.

Чекланмаган шахслар доирасига оммавий ахборот воситалари орқали қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва фойдаланиш масалалари, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатининг таҳлили ва истиқболи бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатувчи шахсга қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензияни олиш талаб этилмайди.

4. Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.

5. Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияловчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган шакл бўйича электрон тарзда расмийлаштириладиган ва лицензияловчи органнинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқланадиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензиялар берилади.

6. Лицензиялар қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги профессионал фаолиятни:

инвестиция воситачиси;

инвестиция маслаҳатчиси;

инвестиция фонди;

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;

трансфер-агент;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида амалга ошириш учун берилади.

Лицензия талабгорига унинг сўровномасига кўра қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни ёки ушбу фаолиятнинг бир қисмини амалга ошириш учун лицензия берилиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ушбу Низомнинг
7–9–бандлари талаблари ва шартлари ҳисобга олинган ҳолда берилади.

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият юридик шахс томонидан фақат лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича амалга оширилиши мумкин. Лицензияни ёки унинг бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

7. Қуйидагилар қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиатнинг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, , шунингдек мазкур Низомга мажбурий риоя қилиши;

б) лицензиатнинг ўз маблағлари (сармояси) ва бошқа молиявий кўрсаткичларининг етарлилигини ва лицензияловчи орган томонидан белгиланган мажбурий нормативларга мувофиқлигини таъминлаши.

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ниятидаги лицензия талабгорининг ўз маблағларининг энг кам миқдори лицензияни олишга сўровнома бериш пайтида профессионал фаолият қисмига қараб қуйидаги миқдорларни ташкил этиши лозим:

Инвестиция маслаҳатчиси профессионал фаолиятини амалга ошириш учун – 25 (йигирма беш) миллион сўм;

Инвестиция воситачиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси профессионал фаолиятларини амалга ошириш учун –
150 (бир юз эллик) миллион сўм;

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси профессионал фаолиятини амалга ошириш учун – 1 (бир) миллиард сўм.

Инвестиция фонди профессионал фаолиятини амалга ошириш учун
ўз маблағларининг энг кам миқдори белгиланмайди.

Профессионал иштирокчининг ўз маблағлари миқдори бутун профессионал фаолият давомида ўз маблағларининг мувофиқ энг кам миқдорига, профессионал фаолиятларни бирга қўшиб олиб борган тақдирда – мажбурий талабларнинг
энг кўп миқдорига мувофиқ бўлиши керак.

Агарда профессионал иштирокчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) профессионал фаолият қисми учун устав капиталининг (фонди) энг кам миқдорига талаблар қонун ҳужжатларида мазкур Низомда белгиланган ўз маблағлари энг кам миқдорларига бўлган талаблардан фарқли белгиланган бўлса, улардан кўпроғи қўлланилади.

Профессионал иштирокчи томонидан ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.

в) лицензия давогарининг лицензияловчи орган томонидан белгиланган дастурий-техник комплексга қўйиладиган талабларнинг дастурий таъминоти
ва техник воситалари мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва фонд биржалари билан ўзаро электрон алоқага тайёрлиги;

г) лицензия давогарининг ўзининг дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳноманинг мавжудлиги;

д) лицензиатнинг ўзининг расмий веб сайтига эга бўлиши ва унинг доимий фаолият кўрсатишини таъминлаши.

Бунда, лицензиат томонидан унинг фаолияти ҳақидаги маълумот ва ҳужжатлар, шу жумладан, унинг таъсис ҳужжатлари, давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳномаси  нусхалари, лицензиат томонидан мижозларга кўрсатиладиган хизмат турлари, уларнинг афзалликлари ҳамда нархлари,
у томонидан хизмат кўрсатилаётган акциядорлик жамиятлари ҳақидаги маълумотлар, кафолат фонди шакллантириладиган ҳолларда, унда шаклланган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар жойлаштирилиши лозим.

е) қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи лицензиатда ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш вазифасига кирувчи камида битта ходим (назоратчи) ҳамда қимматли қоғозлар билан операцияларнинг ички ҳисобини юритиш вазифасига кирувчи камида битта ходим (ички ҳисобни юритувчи) бўлиши. 

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи лицензиатда ички назоратни амалга ошириш лицензиат раҳбарига юклатилади.

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи лицензиатда қимматли қоғозлар билан операцияларнинг ички ҳисобини юритиш вазифасини амалга оширувчи ходим бўлмаган тақдирда, ушбу вазифа қўшимча ваколат юклатиш (ўриндошлик) асосида лицензиат раҳбари томонидан амалга оширилиши мумкин.

ж) лицензиат раҳбари, назоратчиси ва ички ҳисобни юритувчисининг лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган малака талабларига мувофиқлиги.

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи I-тоифали малака гувоҳномасига эга бўлган шахслар лицензиат раҳбари бўлиши мумкин.

Қуйидаги шахслар лицензиат раҳбари бўлиши мумкин эмас:

ушбу шахсларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун профессионал фаолиятни амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, фонд биржаси, бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлган ёки якка ҳолда ижро этувчи органи функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи органи таркибига кирган шахслар, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;

иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар.

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи I ёки II-тоифали малака гувоҳномасига эга бўлган шахслар лицензиат назоратчиси бўлиши мумкин.

Қуйидаги шахслар лицензиат назоратчиси бўлиши мумкин эмас:

II-тоифали малака гувоҳномасига эга бўлган, бироқ молиявий-иқтисодий ва юридик мутахассисликларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлмаган ёхуд қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги беш йилда камида уч йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;

ушбу шахсларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари
ва шартлари бузилганлиги учун профессионал фаолиятни амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, фонд биржаси, бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлган ёки якка ҳолда ижро этувчи органи функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи органи таркибига кирган шахслар, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;

иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар.

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи I ёки II-тоифали малака гувоҳномасига эга бўлган шахслар лицензиатнинг мутахассиси бўлиши мумкин.

Профессионал иштирокчининг ушбу шахслар номидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи раҳбари ва ходимлари айни бир пайтда бошқа профессионал иштирокчиларда ушбу лавозимларни эгаллашга ҳақли эмас.

Лицензиат лицензиатнинг раҳбари ва (ёки) унинг малака гувоҳномаларига эга бўлган бошқа мутахассислари ўзгарганда, шунингдек, уларнинг малака гувоҳномалари амал қилиш муддати тугаганда, бу ҳақда уч кун муддатда ёзма равишда лицензияловчи органга маълумот етказиши лозим.

з) лицензиат томонидан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш тартиби ва унга доир чеклашларга мажбурий риоя қилиниши.

Қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги профессионал фаолиятларни бирга қўшиб олиб боришга йўл қўйилади:

инвестиция воситачисини - инвестиция маслаҳатчиси (трансфер-агент фаолияти бундан мустасно) ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси профессионал фаолиятлари билан;

инвестиция маслаҳатчисини - (трансфер-агент фаолияти бундан мустасно) инвестиция воситачиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси профессионал фаолиятлари билан;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчисини - инвестиция воситачиси ва инвестиция маслаҳатчиси (трансфер-агент фаолияти бундан мустасно) профессионал фаолиятлари билан.

Профессионал иштирокчи профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришда бирга қўшиб олиб борилаётган профессионал фаолиятнинг ҳар бир қисми бўйича қимматли қоғозлар билан операцияларнинг якка ҳисобини ва уларни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги устидан ички назоратни амалга ошириши керак.

Қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги профессионал фаолиятларни бирга қўшиб олиб боришга йўл қўйилмайди:

инвестиция фонди профессионал фаолиятини бошқа турдаги фаолиятлар билан;

трансфер-агент профессионал фаолиятини инвестиция воситачиси ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиси профессионал фаолиятлари билан.

и) лицензиатнинг лицензияловчи орган қонуний кўрсатма ва талабларини
ўз вақтида бажариши;

к) лицензиатнинг лицензияловчи органнинг сўровига асосан маълумот
ва ахборотларни сўровда белгиланган муддатда тақдим этиши;

л) лицензиатнинг мижозлар манфаатини ўз манфаатларидан устун қўйилишини таъминлаши;

м) лицензиатга қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар бозорига оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилиш ҳолатлари ёхуд аломатлари маълум бўлган ҳолларда бу хақда лицензияловчи органни зудлик билан огоҳлантириши.

Қоғозлар бозорида инвестиция фонди сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи лицензиатга мазкур банднинг фақат «б», «з» — «м» кичик бандларида кўрсатилган лицензия талаблари ва шартлари татбиқ этилади.

8. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ қисмларига лицензия олишда лицензия талабгорига қуйидаги талаблар қўйилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида фаолиятнинг қўшимча (қўшиб олиб бориладиган) қисми қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятнинг амалга ошириладиган қисмига мувофиқ бўлиши керак;

қимматли қоғозлар бозорида қўшимча (қўшиб олиб бориладиган) фаолият қисмини амалга ошириш ниятида бўлган лицензия талабгори ёки лицензиат лицензияловчи органга мазкур Низомда кўрсатилган лицензияланадиган фаолиятнинг тегишли қисмига ҳужжатларни тақдим этиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган ўз маблағлари (сармоя)нинг етарли миқдорига эга бўлиши керак.

9. Лицензия талабгори қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдираётган пайтда лицензия талаблари ва шартлари билан танишиб чиққанлигини ва уларга тўлиқ риоя этишини тасдиқлаши лозим.

3-боб. Лицензия бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш тартиби

10. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

11. Лицензия талабгори лицензия бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун исталган Давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёҳуд ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

12. Лицензия талабгори ўзи келиб ёки вакили орқали мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими лицензия талабгори номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса лицензия талабгори мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганида лицензия талабгори ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширганидан, ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда эса лицензия талабгорининг
ўзи томонидан зарур маълумотлар белгиланган тартибда сўровномага киритилганидан сўнг лицензия талабгорининг ЭРИси билан тасдиқланади.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

13. Сўровномага лицензия талабгори томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) лицензия талабгори бўлган юридик шахснинг (инвестиция фондларидан ташқари) раҳбари ва ходимларининг тегишли малака гувоҳномалари нусхалари, уларнинг доимий асосда ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси, якка ҳолда ижро этувчи орган функциясини амалга оширувчи шахсларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси ҳамда назоратчи(лар)нинг олий маълумотга эга эканлигини ёки меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари;

б) охирги ҳисобот санасидан кейин ташкил этилган лицензия талабгори учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ охирги ҳисобот санасига ўз маблағлари (сармояси) миқдори
ҳисоб-китоби;

в) ўз маблағларини пул шаклида бўлмаган маблағларни қўйиш ҳисобига шакллантирадиган янги ташкил этилган лицензия талабгори учун - баҳолаш тўғрисидаги хисобот;

г) қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятнинг лицензиялаш учун талаб этиладиган мазкур Низомнинг 14—16-бандларида санаб ўтилган бошқа ҳужжатлар.

14. Инвестиция фонди сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

инвестиция фонди билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси;

инвестиция фонди билан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси.

15. Инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

депозитар операцияларни амалга ошириш учун дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар операцияларни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;

депозитар операцияларни амалга ошириш бўйича дастурий таъминотнинг техник тавсифи;

депозитар операцияларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг тавсифлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;

дастурий таъминот ва техник воситаларнинг инвестиция воситачиларининг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари, фонд биржаси ва Марказий депозитарий билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг хулосаси.

Лицензия талабгори томонидан ягона дастурий-техник мажмуасидан фойдаланиш бўйича «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» Давлат корхонаси билан тузилган шартнома нусхаси тақдим этилган тақдирда, ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.

16. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган биржадан ташқари савдони ташкил этиш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;

клиринг фаолиятини амалга ошириш учун дастурий воситаларни тижорат мақсадида ишлатишга мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган муаллифлик лицензия шартномасининг нусхаси;

тегишли дастурий таъминотнинг техник тавсифи;

қимматли қоғозларни муомалага қўйиш ва муомаладан чиқариш тартиботлари, қимматли қоғозлар нархлари котировкаси тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;

клиринг хизматини амалга ошириш қоидалари;

банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда клиринг хизматини кўрсатиш учун талабгорнинг алоҳида банк ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисидаги тижорат банкининг ёзма тасдиқномаси;

Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ва тижорат банки билан қимматли қоғозлар ва пул маблағларида ҳисоб-китобларни таъминлаш бўйича
мос равишда тузилган шартнома нусхаси;

индекслар ҳисоб-китоби методикаси, агар мавжуд бўлса;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қатнашчиларини қўйиш тартиби;

ахборотни ошкор қилиш тартиби.

Лицензия талабгори томонидан ягона дастурий-техник мажмуасидан фойдаланиш бўйича «Фонд бозориинг ахборот-ресурс маркази» Давлат корхонаси билан тузилган шартнома нусхаси тақдим этилган тақдирда, ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.

17. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган маълумот
ва ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

18. Лицензия талабгорининг сўровномаси давлат хизматлари марказларида унинг томонидан тасдиқланганидан, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса унинг сўровномаси автоматик равишда давлат хизматлари марказларига келиб тушганидан сўнг икки иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари томонидан лицензияловчи органга электрон шаклда юборилади.

19. Давлат хизматлари марказлари сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгори раҳбари ҳамда назоратчисининг иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ва лицензия талабгорининг таъсис ҳужжатларини ҳам лицензияловчи органга электрон шаклда жўнатиши шарт.

20. Давлат хизматлари марказлари, шунингдек, зарур ҳолларда, ваколатли давлат органларидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали қуйидаги ҳужжатларни ўзи сўраб олиши ва юқорида кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда лицензияловчи органга электрон шаклда юбориши лозим: 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - лицензия талабгорининг охирги ҳисобот санасига молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва бухгалтерия баланси нусхаси (лицензия талабгори охирги ҳисобот санасидан кейин ташкил этилган ҳоллардан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан - янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун, уларнинг ўз маблағлари пул маблағлари ҳисобидан шакллантирилган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан белгиланган нормативларга мувофиқ уларнинг банк ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси. 

21. Лозим бўлган ҳужжатларни тақдим этган лицензия талабгори ва тегишли давлат органлари ҳужжатларнинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

22. Давлат хизматлари маркази томонидан лицензияловчи органга электрон шаклда юборилаётган ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун давлат хизматлари маркази масъул ҳисобланади.

23. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўртасида ахборот алмашуви ЭРИни қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилади.

24. Лицензия талабгорининг (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) лицензия бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун, ушбу хизмат:

Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.

ЯИДХП орқали амалга оширилганда, ушбу бандда кўрсатилган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг  ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш марказининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

25. Лицензия талабгори томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, сўровнома тўлдирилаётганда лицензия талаб ва шартлари билан танишиб чиқиб, уларга риоя этишини тасдиқламаслиги ва қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш
учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

26. Лицензия талабгори давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Лицензия талабгори давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

4-боб. Сўровномани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

27. Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензияловчи органга электрон шаклда келиб тушганидан кейин ўн беш иш куни мобайнида қабул қилинади. 

28. Лицензиялар бериш тўғрисидаги сўровномаларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензия талабгорининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензияловчи органга электрон шаклда келиб тушган куни эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

Эксперт комиссияси ўн икки иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Эксперт комиссияси хулосаси комиссия мажлис баённомасида
акс эттирилади.

29. Лицензияловчи орган уч иш куни мобайнида эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин бир иш куни мобайнида QR-код қўйилган лицензияни белгиланган тартибда расмийлаштиради ва уни тегишли Давлат хизматлари марказига электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази лицензияловчи органдан электрон шаклда лицензия келиб тушган куни уни лицензия талабгорига у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва лицензия талабгорини бу ҳақда
ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази лицензия талабгорининг сўровига кўра унга лицензияни электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

30 Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни ёки ушбу фаолиятнинг бир қисмини амалга ошириш учун лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

31. Лицензия бериш Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуни 17-моддасида белгиланган қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

лицензия талабгорининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;

лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

Лицензия беришни бошқа асосларга кўра рад этишга, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рад этишга йўл қўйилмайди.

32. Лицензияловчи орган лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарномани рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда қарор қабул қилган куни тегишли давлат хизматлари марказига электрон шаклда юборади. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Давлат хизматлари маркази лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги белгиланган тартибдаги хабарнома келиб тушган куни уни лицензия талабгорига
у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва лицензия талабгорини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази лицензия талабгорининг сўровига кўра унга ушбу хабарномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

33. Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.  

34. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда белгиланган тартибда лицензияловчи органга электрон тарзда келиб тушганидан сўнг ўн иш куни мобайнида амалга оширилади.

Такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясига қайта кўриб чиқиш учун лицензияловчи органга электрон шаклда келиб тушган куни киритилади.

Эксперт комиссияси етти иш куни мобайнида такроран тақдим этилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган уч иш куни мобайнида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

35. Лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун такроран тақдим этилган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг сўровномасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин давлат хизматидан фойдаланиш учун қайта тўлдирилиб берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади.

5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш

36. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда давлат хизматлари марказларига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш тўғрисида сўровнома бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

37. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

38. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида сўровнома Давлат хизматлари марказларидан келиб тушганидан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.  

39. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлиги учун ундирилган йиғим суммаси ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади.

6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

40. Лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

41. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратини амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;

профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш ва қимматли қоғозлар бўйича операцияларни ўтказишга доир қўшимча чекловлар белгилаш.

42. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш

43. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Шунингдек, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартларини лицензиат томонидан мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузиш лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг тугатилишига асос бўлади.

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол бузилиши ҳолатлари сифатида қуйидагилар эътироф этилади:

- лицензияловчи органнинг қонуний кўрсатмалари ва қарорларини бажаришдан бўйин товлаш;

- атайин нотўғри маълумотларни тарқатиш (тақдим этиш) йўли билан лицензияловчи орган ва инвесторларни чалғитиш;

- қимматли қоғозларнинг яширин савдоси билан шуғулланиш;

- қимматли қоғозлар бозорида манипуляция қилиш ва (ёки) инсайдер ахборотдан фойдаланиш;

- тақиқланган битимлар ёки қонун талабларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган битимларда иштирок этиши;

- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қонунчилик хужжатларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилган ҳолатларда (жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган ёки судланганлик олиб ташланмаганлик холатларида).

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат кўрган зарар миқдорида унинг олдида жавоб беради.

8-боб. Лицензиялар реестри

44. Лицензияловчи орган «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятнинг ҳар бир қисми учун алоҳида лицензиялар реестрини шакллантиради, унда лицензиатлар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилади:

лицензиятнинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили (почта манзили), юридик манзили, электрон почта манзили, веб-сайт, телефон рақами, ҳисоб-китоб рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

лицензия(лар)нинг берилган санаси ва рақами;

лицензия(лар)нинг қайта расмийлаштирилиш асослари ва санаси;

лицензия(лар)нинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва қайта тиклаш асослари ва санаси;

лицензия(лар)ни бекор қилиш асослари ва санаси.

Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

45. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

46. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

47. Лицензия талабгори давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни  лицензиялаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

     

Субъектлар

   

Тадбирлар

 

Бажариш

муддатлари

                   

1-босқич

     

Лицензия талабгори-

юридик шахс

   

1. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Лицензия талабгори лицензия олиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун исталган Давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёҳуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

 

Лицензия талабгори хоҳишига кўра

           
                   
                     

2-босқич

     

Давлат хизматлари марказлари

   

Лицензия талабгори Давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, лицензия талабгори томонидан тасдиқланганидан ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса унинг сўровномаси автоматик равишда Давлат хизматлари марказлари келиб тушганидан сўнг икки иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари томонидан лицензияловчи органга электрон шаклда юборилади. 

 

Давлат хизматлари марказларида сўровнома тасдиқлангандан ёки сўровнома ЯИДХП орқали келиб тушгандан сўнг икки иш куни мобайнида

           
 
           

 

 

 

 

                     

3-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

   

1. Лицензия талабгорининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензияловчи органга электрон шаклда келиб тушган куни эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

2. Эксперт комиссияси ўн икки иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

3. Лицензияловчи орган уч иш куни мобайнида эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Сўровнома барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензияловчи органга электрон шаклда келиб тушганидан сўнг ўн беш иш куни мобайнида

   
             
                   
                     

4-босқич

     

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

   

1. Лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг бир иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни белгиланган тартибда расмийлаштиради ва уни тегишли Давлат хизматлари марказига электрон шаклда юборади.

2. Лицензияловчи орган лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарномани рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда қарор қабул қилган куни ушбу тегишли Давлат хизматлари марказига электрон шаклда юборади.

 

Лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг бир иш куни мобайнида ва беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганида  қарор қабул қилган куни

         
             
       
       
                 
                   
         

Давлат хизматлари марказлари

   

1. Давлат хизматлари маркази лицензияловчи органдан электрон шаклда лицензия келиб тушган куни уни лицензия талабгорига у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва лицензия талабгорини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази лицензия талабгорининг сўровига кўра унга лицензияни электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

2. Давлат хизматлари маркази лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги белгиланган тартибдаги хабарнома келиб тушган куни уни лицензия талабгорига у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва лицензия талабгорини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази лицензия талабгорининг сўровига кўра унга ушбу хабарномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

 

Лицензияловчи органдан электрон шаклда лицензия ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушган куни

               
               
                 

5-босқич

                 
                   
         

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

     

1. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи органга электрон шаклда келиб тушган куни эксперт комиссиясига такроран кўриб чиқиш учун киритилади.

2. Эксперт комиссияси етти иш куни мобайнида қайта тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

3. Лицензияловчи орган уч иш куни мобайнида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензиловчи органга электрон шаклда келиб тушганидан сўнг ўн иш куни мобайнида

                 
               
                   
                   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                               

 

 

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни  лицензиялаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

 

__________________

(сана)

__________________

(сон)

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

 

I. Сўровнома берувчи тўғрисида маълумот:

1. Лицензияланадиган фаолият тури:

 

2. Юридик шахснинг тўлиқ номи:

 

3. Мулкчилик шакли:

 

4. Асосий фаолият тури:

 

5. Жойлашган манзили (почта манзили):

 

6. Юридик манзили:

 

7. Электрон почта манзили:

 

8. Телефон рақами:

 

9. СТИР:

 

10. МФО:

 

11. ИФУТ:

 

12. Хизмат кўрсатувчи банк номи:

 

13. Банк муассасасида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамининг тартиб рақами

 

14. Штатда белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” _________
-сонли қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2003 йил
9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 13-сон,
109-модда)
.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига 1-илова ва 3-илованинг 
2-банди  (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)

 3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон қонуни)» 2008 йил 2 октябрдаги 221-сон қарорига 1-илова 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)»
2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорга 1-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил
3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунлари)» 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорга илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда).

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 
12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда).

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги
ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига
илованинг 
5-банди (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон).

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари)»
2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда).

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги
92-сон қарорига
илованинг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й.,
20-21-сон, 181-модда).

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 6-сон,
57-модда).

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)»
2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 36-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда).

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил
18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига
илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон).

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги
ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига
илованинг 
43-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда).

 

 

 

 

 

 

 

Общие предложения

436