ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10314 АО "Узагротехсаноатхолдинг" 19/11/2019 04/12/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗРИЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ 2019 ЙИЛ 12 ИЮЛДАГИ 578-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-10314

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ 2019 ЙИЛ 12 ИЮЛДАГИ 578-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА

Мавсумий қишлоқ хўжалиги техникаларини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов

Тошкент ш.,

2019 йил __ « ________ »,

ВМҚ– _____ -сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___ «________» ВМҚ ____-сон қарорига

1- ИЛОВА

“Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1) Низомнинг 1-боби 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«6. Қарз олувчининг лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия тижорат банки ва лизинг ташкилоти томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдорида ажратилади.

Бунда, лизинг ёки кредит шартномаси ҳайдов тракторлари учун 5 — 7 йил муддатга, чопиқ, транспорт, боғдорчилик тракторлари, уч ва ундан ортиқ корпусли айланма омочлар ҳамда кўп вазифали пневматик ва механик сеялкалар учун 3 — 5 йил муддатга расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Кредит ёки лизинга олувчиларнинг сўровига асосан мазкур бандда кўрсатилган тўлов муддатлари қисқартирилиши мумкин.»

2) Низомнинг 2-боби 8-бандидаги «бир » сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин.

3) Низомнинг 2-боби 9-банди б) кичик банди чиқариб ташлансин.

4) Низомнинг 2-боби 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«10. Қишлоқ хўжалиги техникаси бюджет маблағлари, давлат кафолати билан олинган халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг кредитлари ҳисобига имтиёзли шартларда харид қилинганда ёки давлат томонидан бошқа субсидия шартлари қўлланилганда субсидия ажратиш рад этилади.»

Общие предложения

122