ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10252 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 16/11/2019 01/12/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
ID-10252

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш орқали хўжалик фаолиятига жадал жалб этилишини жадаллаштириш, шунингдек уларни хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг туман (шаҳар) ҳокимларига ўзларининг бўйсунувидаги ҳудудда жойлашган умумий эгаллаган майдони 1000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат мулки объектларни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонининг 4-бандида кўрсатилган объектлар бундан мустасно) уларни баҳоламасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган тартибда сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш орқали давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда — эксперимент) ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Белгилансинки:

давлат мулки объектларини сотиш бўйича тушган таклифлар ва буюртманомалар тегишли равишда туман (шаҳар) ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошқарадиган ҳамда таркибига туман (шаҳар) молия, иқтисодиёт, қурилиш, савдо-саноат палатаси бўлимлари, ер тузиш кўчмас мулк кадастри корхоналари ва туман (шаҳар) Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарлари кирадиган танлов комиссиялари (туман танлов комиссияси) томонидан кўриб чиқилади;

туман танлов комиссиялари ўз фаолиятини Ҳудудий танлов комиссиялари томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган регламентга мувофиқ амалга оширади;

туман (шаҳар) ҳокимларининг бўш турган давлат мулки объектларни сотиш тўғрисидаги қарорлари ҳамда ушбу қарорларга асосан сотилиши белгиланган объектлар тўғрисидаги маълумотлар объектларни белгиланган тартибда электрон аукцион савдоларига чиқариш учун бир кунлик муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади;

эксперимент 2020 йилнинг 1 июлига қадар ўтказилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3067-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2020 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига эксперимент ўтказиш натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар билан биргаликда киритсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Э.М.Ғаниев ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
20
__ йил “___ __________

ПҚ-______- сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокими томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қабул қиладиган қарорлари асосида давлат мулки объектлари рўйхатини белгилаш Мезонлари”нинг 5-бандида:

а) биринчи кичик бандидаги “2000 квадрат метргача” сўзлари
“1000 квадрат метрдан  2000 квадрат метргача” сўзи билан алмаштирилсин;

б) иккинчи кичик бандидаги “2000 квадрат метргача” сўзлари
“1000 квадрат метрдан  2000 квадрат метргача” сўзи билан алмаштирилсин;

в) учинчи кичик бандидаги “2000 квадрат метргача” сўзлари
“1000 квадрат метрдан  2000 квадрат метргача” сўзи билан алмаштирилсин.

2. 5.1-банд билан тўлдирилсин ва у қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“5.1. Умумий эгаллаган майдони 1000 квадрат метргача бўлган давлат мулки объектларини сотиш бўйича қарор қабул қилиш Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларини хабардор қилган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.”.

Общие предложения

249