ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10228 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 15/11/2019 30/11/2019 0
Распоряжение Кабинета Министров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-10228

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ошириш, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш орқали замонавий тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 3-ф-сон фармойишига асосан Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Narimteks” масъулияти чекланган жамияти ўртасида ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимлиги иштирокида 2019 йил 7 январдаги 138-сонли олди-сотди шартномаси тузилганлиги;

б) олди-сотди шартномасига мувофиқ “Narimteks” масъулияти чекланган жамияти томонидан Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, “Роҳат” МФЙ, Б. Марғилоний кўчаси, 440-уйда жойлашган бино иншоотларга (кейинги ўринларда объект деб аталади) 2019 йилнинг сентябр ойига қадар 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш орқали жун аралашмали мато ишлаб чикариш фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, 500 та янги иш ўринларини яратиш белгиланганлиги;

в) “Narimteks” масъулияти чекланган жамияти “Uzwoolentex” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг устав фондидаги 25,7 фоиз улушига эгалик қилиши ҳамда объектга “Uzwoolentex” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан 5,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритилганлиги;

г) Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссиясининг Фарғона вилоятига ташрифи якунлари бўйича ўтказилган 2019 йил 6 сентябрдаги йиғилиш баёнининг 8 – бандида “Narimteks” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилаётган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши муддатини узайтириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланиб Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилганлиги;

д) “Narimteks” масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 14 октябрдаги мурожаатида объектга қўшимча равишда 5,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ҳамда инвестиция мажбуриятлари “Uzwoolentex” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан бажарилиши, шунингдек, 2019 йил 30 октябрдаги мурожаатида инвестиция мажбуриятлари бажариш муддатини 2022 йил якунига қадар узайтирилиши сўралганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 3-ф-сонли фармойишининг:

1 – бандида, 2 – бандининг биринчи хатбошида, 3 - бандининг иккинчи ва учинчи хатбошидаги “Narimteks” масъулияти чекланган жамияти” сўзлари “Uzwoolentex” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси” сўзлари билан;

2 - бандининг иккинчи хатбошидаги “10” рақами “15” рақами билан, “2019 йил сентябрь ойига қадар” сўзлари “2022 йил якунига қадар” сўзлари билан;

2 - бандининг тўртинчи хатбошидаги “500” рақами “700” рақами билан алмаштирилсин.

3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзақов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директор С.Х. Бекенов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                                                       А.Арипов

Общие предложения

164