ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10221 Государственный комитет Республики Узбекистан по развитию туризма 15/11/2019 30/11/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-10221

@@

ЛОЙИҲА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

 

 

Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

  

 

Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туризм турларини диферсификация қилиш, маҳаллий ва хорижий туристларни ҳудудга кенг жалб этиш, турли маданий тадбирлар ташкиллаштириш, инфратузилма ҳолатини такомиллаштириш шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида:

  1. Сурхондарё вилоятида 2020 йилда туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Сурхондарё вилоятининг транспорт инфратузилма ҳолатини тубдан такомиллаштириш мақсадида уч ой муддатда “Термиз” халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагини таъмирлаш ишларини бошласин ҳолда 2020 йилнинг 1 апрелига қадар якунлаш чораларини кўрсинлар.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий мамлакатлардан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича доимий равишда тарғибот ишларини олиб борилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг “City Tour” принциплари асосида Термиз-Сариосиё-Денов-Бойсун-Шеробод-Термиз йўналиши бўйлаб 2020 йилнинг март ойидан бошлаб туризм синфидаги автобусларнинг мунтазам қатновини йўлга қўйиш орқали “Олтин учбурчак” лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифлари маъқуллансин ҳамда лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мунтазам автобуслар қатнови йўлга қўйилиши бўйича туроператорлар, меҳмонхоналар, гидлар ва бошқа туризм соҳаси вакиллари ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Туркиянинг “IdealIst” компанияси томонидан ишлаб чиқилган Бойсун туманидаги “Зовбоши” туристик зонасининг мастер режаси маъқуллансин ҳамда туризм объектларини қуриш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йўл харитаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармонига асосан, Туризмни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ваколатлари доирасида Бойсун туманидаги “Зовбоши” туристик зонасига инвесторларни жалб қилган ҳолда, лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўрсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи “MICE” туризмни ривожлантириш бўйича таклифларига розилик берилсин:

бир ой муддатда вилоятда турли тадбирлар ўтказиш имкониятига эга бўлган объектларнинг рўйхатлари ҳамда улар томонидан яратилган шароитлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни шакллантирилиши ва вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга етказилиши;

Сурхондарё вилоятида қуриладиган меҳмонхоналар, катта анжуман саройлари ва турли объектлар раҳбарларига “МICE” туризми йўналишида тушунчалар бериб учрашувлар, корпоратив маросимлар, конференциялар ва кўргазмалар ўтказишга мўлжалланган инфратузилма объектларини қуришни йўлга қўйиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб боради.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан ҳар йили камида бир маротаба ўзлари томонидан ташкиллаштириладиган турли хил тадбирларни (форум, семинар, конференция ва бошқалар) Сурхондарё вилоятида ўтказиш бўйича маълумотларни 2020 йилнинг 1 январига қадар тадбирлар рўйхатини шакллантириш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Термиз туманида жойлашган “Термиз карго” логистика маркази ҳудудига киришда вилоятнинг қўшни мамлакатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи турли хусусий клиникалар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, “Термиз карго” логистика маркази ҳудудида вилоятнинг қўшни мамлакатлари фуқаролари учун турли ихтисосликдаги касалликларга ташхис қўювчи ва даволовчи камида 10 та
5 қаватдан иборат замонавий клиникалар фаолиятини йўлга қўйиш ва тиббиёт туризмини ривожлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ҳамда
амалга ошириш чора-тадбирлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан қўшни давлатлар аҳолисининг Сурхондарё вилоятига маданий хордиқ ва таълим олиш доирасида келишини кўпайтириш бўйича амалга ошириш
    чора-тадбирлари режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2.  Ўзбекистон фанлар акдемияси, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Сурхондарё вилоятида “Япония илмий-амалий” марказини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
  3. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда туроператорларни жалб қилган ҳолда хорижий туристлар учун махсус “Сурхон ипаги” туризм дастурларини йўлга қўйиш, туристларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништириш, ипак музейларига ташрифларни уюштириш, “Show Room” ташкил этиш ва улар билан боғлиқ бошқа хизматларни йўлга қўйиш кабиларни кўзда тутувчи амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
  4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Шеробод туманида М-39 йўналиши бўйлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан анорни етиштириш, анор ва унинг пўстлоғидан турли шарбат ва шифобахш ичимликлар тайёрлаш, анорни қадоқлаш каби жараёнларни намойиш этувчи “Анор маркази”ни барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. 
  5. Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Олтинсой туманида жойлашган “Султон шарбати” агрофирмасида хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, вино туризми йўналишини ташкил қилиш бўйича алоҳида концепция ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ушбу туманда жойлашган “Хўжаипок” ва “Вахшивор” ҳудудларини туристлар ташриф масканига айлантириш бўйича тегишли шарт-шароитларни яратиш орқали туризм йўналишига киритилишини таъминласинлар.

  1. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда Бойсун туманидаги “Омонхона”, Сариосиё туманидаги “Сангардак” ва Олтинсой туманидаги “Хўжаипок” қишлоқларини ва Шеробод туманидаги
    Чорбоғ маҳалласидаги “Туз кон” мажмуасини туристлар ташриф масканларига айланиб бораётганлигидан келиб чиқиб, Қўмитанинг тегишли реестрига киритилиши ҳамда ушбу қишлоқларга “Туризм қишлоғи” ва “Туризм маҳалласи” мақоми берилишини таъминлаган ҳолда, хорижий туристлар ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб борсин.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ушбу туризм қишлоқлари ва туризм маҳалласини 2020 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилишини таъминласин.

  1.  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон миллий кинокомиссияси билан биргаликда доимий равишда “Халқаро Канн” ва “Берлин” кино фестиваллари ҳамда АҚШнинг “Location-Expo” ва Буюк Британиянинг “FOCUS” кинолокация фестиваллари ва ярмаркаларида Сурхондарё вилоятининг жозибадор ҳудудларини кенг тарғиб қилинишини ҳамда ҳудудда видео маҳсулотлари тасвирга олинишини таъминласин.
  2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва “Вақф” ҳайрия жамоат фонди билан биргаликда икки ой муддатда ташаббускорларни аниқлаган ҳолда Сўфи Оллоёр, Мавлоно Муҳаммад Зоҳид ва Хўжайпок ота зиёратгоҳларининг инфратузилмасини шакллантириш, ободонлаштириш (автотураргоҳ, таҳоратхона, намозхона, миллий таомлар ошхонаси, айвончалар ва сўрилар), ҳунармандчилик маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилган сувенир дўконларини ташкил этиш ва зиёратгоҳлар тарихини билувчи билимдон экскурсоводлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда тарғибот материалларини кўпайтириш орқали хизмат кўрсатишни яхшилаш чораларини кўрсинлар.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур ҳудудларни туристик йўналишларига киритилишини ҳамда доимий равишда туроператорлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот қилиб борилишини таъминласин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги ва “Ҳунмарманд” уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда Денов шаҳридаги “Саид оталиқ” мадрасасини сақлаб қолиш ва унинг инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида, маҳорат дарслари ўтказиш ва “Show Room”ларни ўз ичига олувчи ҳунармандлар марказига айлантириш чораларини кўрсинлар.

Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда уч ой муддатда Сурхондарё вилоятида Нақшбандия тариқати издошлари бўлган Аловуддин Аттор ва Хўжа Муҳаммад Зоҳидларнинг зиёратгоҳларига мусулмон давлатларидан зиёратчи туристларни жалб қилиш мақсадида, ушбу алломалар ҳақидаги мавжуд хориж адабиётларининг рўйхатини шакллантириб, Дин ишлари бўйича қўмита хулосаси асосида ўзбек тилига таржима қилинишини ҳамда маҳаллий дин вакиллари, туроператорлар, гидлар ва бошқа манфаатдор томонларга тарқатилиши таъминлансин.

  1. “Ҳунарманд” уюшмаси вилоятда сувенир маҳсулотларининг турларини диверсификация қилиш ва ишлаб чиқариш турларини, хусусан тарихий-маданий ва археология, ислом зиёрати, экология, буддизм объектлари, гастрономик ва бошқа туризм турларини акс эттирувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилишини таъминласин.
  2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда уч ой муддатда Музработ тумани “Кампиртепа” ҳудудида жойлашган Амударё қирғоғи бўйидаги Искандар Мақдуний қалъасида туризм марказини ҳамда туманнинг “Навбаҳор” ҳудудидаги “Музработ ота” зиёратгоҳида зиёрат туризми марказини ташкил этилишини таъминласинлар.

Сурхондарё вилояти Окс Александрияси (Кампиртепа) археологик ёдгорлиги инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ушбу объектни туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси
6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган “Далварзинтепа” ёдгорлиги ҳудудини ободонлаштириш, инфратузилма ҳолатини такомиллаштириш ва сайёҳлар ташриф масканига айлантириш бўйича
    чора-тадбирлар режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сурхондарё вилоят хокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган “Сурхон-тоғ ўрмон” қўриқхонаси худудида жойлашган Зараутсой қоятош суръатлари худуди зонасининг харитасини ишлаб чиқсин ва ушбу харитада белгиланган зонага миллий боғ мақоми берилсин.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда қоятошлардаги битикларни сақлаб қолиш ва ёш авлодга кенг танитиш мақсадида “Зараутсой” тарихи ҳақида чоп этилган китобларни саралаш ва уларни янгидан чоп этилишини таъминласинлар.

  1. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда ишчи гуруҳ ташкил қилган ҳолда, маҳаллий тадбиркорлар томонидан Сариосиё туманининг тоғли “Наврўздара” ҳудудида дам олиш маскани барпо этиш масаласини ўрганиб чиқиб, аниқ таклифлар тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласинлар.
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига 2020-2025 йиллар учун Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш, экотуризм объектларини туризм масканларига айлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида “Зараутсой” жамоатчилик маркази ва шу каби бошқа жамоат ташкилотларига ижтимоий буюртмалар бериш тавсия этилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Транспорт вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида мақолалар ва тематик кўрсатувларни ташкил этсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. А.У. Аққулов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

 

Ш. Мирзиёев

 

Общие предложения

229