ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10197 Хокимият Байсунского района 14/11/2019 29/11/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-СОНЛИ қарори ижросини таъминлаш ҳақида
ID-10197

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги 357-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур қарорга кўра;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил килиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган ҳолда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги инобатга олинсин.

  1. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

 

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ, жорий таъмирлаш параметрлари-3-иловага мувофиқ;

 г) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари                  5-иловага мувофиқ;

е) кўмир махсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар              куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з)Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар                  куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси   таркиби 8-иловага    мувофиқ;

мазкур қарорни амалга ошириш буйича амалий чора-тадбирлар режаси 9-иловага мувофиқ тасдиқласин.

4.Туман  комиссияси (Ш.Мисиров):

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соха ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б)ўрганиш натижалари бўйича:

корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича - туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан;

туман ҳудудлари, бўйича корхоналар, ташкилотлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

  1. Ишчи комиссия  ва алоқадор ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансин.
  2. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ш.Нормўминовга:

тумандаги қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни

 

 

бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаши, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятиии ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

  1. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Нормаматов жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.
  2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Холбоев, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (К.Ашуров),  билан биргаликда 2019 йил            1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-бахор даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолииинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019/2020 йиллар киш-бахор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархлариинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тулиқлиги ва махсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

  1. Туман молия бўлими бошлиғи Ю.Жўраев туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган худудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.
  2. Туман  ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Мисиров, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

  1. Туман ҳокимининг 2018 йил 27 июлдаги “Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-1510-сонли қарори ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.
  2. Мазкур қарорни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими:                                   А.Жўраев

Общие предложения

127