ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10159 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 14/11/2019 28/11/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-10159

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

БУЙРУҒИ

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 11-2017-сон буйруғи (рўйхат рақами 2936, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 23.10.2017 й., 10/17/2936/0162-сон) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини
масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қoидaлaр

1. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.

2. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклда амалга оширилади.

2-боб. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш
ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш

3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслaрида ўқув жараёнлари бошланишидан 3 кун олдин тингловчига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади) томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади.

Тингловчи ўзига берилган логин ва парол ёрдамида Бош илмий-методик марказнинг расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимигa кирaди ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади ҳамда тингловчига тизимдаги электрон шаклдаги ресурслардан фойдаланишга рухсат берилади.

4. Тингловчи электрон портфолиода сўнги 3 йил давомидаги ўқув ва ўқув-методик, илмий-тадқиқот ҳамда ташкилий-методик йўналишлардаги касбий фаолият натижаларини электрон шаклда жойлаштиради.

5. Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиши учун бериш тақиқланади. Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади.

6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалида тинловчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг номи ҳамда тингловчи якуний аттестациядан ўтадиган тегишли таянч олий таълим муассасаси ҳузуридаги аттестация комиссияси ва тингловчининг аттестациядан ўтиш муддати кўрсатилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвали Бош илмий-методик марказнинг расмий веб-сайтидаги Масофавий курслар бўлимида эълон қилинади.

7. Тингловчи Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларни ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига қатъий амал қилиши ҳамда ўқув жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши шарт.

8. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслaрида ўқиш давомийлиги 2 ойдан ошмаслиги лозим.

9. Тингловчининг тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакасининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун онлайн шаклда кириш тест синови ўтказилади.

Мазкур тест синовининг натижалари тингловчининг ўқиш давомидаги ўзлаштириш кўрсатгичларига таъсир қилмайди ва уларнинг рейтинг балини жамлашда ҳисобга олинмайди.

10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади.

11. Тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув режасидаги ўқув модуллар бўйича онлайн маърузалар, шунингдек танловчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қўшимча маслаҳатлар ташкил этилади.

12. Онлайн маърузалар ўтказилишидан 5 кун олдин тизимда Бош илмий-методик марказ томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.

13. Тингловчи ўқув режадаги ҳар бир модулни тўлиқ ўзлаштирганидан кейин онлайн топшириқларини бажаради. Бунда тингловчига ҳар бир модул бўйича умумлашган тест саволлари, кейслар ва ижодий топшириқлар берилади.

Курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга бевосита қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ўтказиладиган онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади. 

14. Тингловчининг педагогик (малакавий) амалиёти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

15. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тамомлаган тингловчи курсни тамомлагандан кейинги тест синовларини топширади. Курсни тамомлагандан кейинги тест синовлари онлайн тест шаклида ўтказилади.

Тест саволлари тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув дастури доирасида тузилади.

Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.

16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ўзлаштириш рейтинг баҳолаш тизими асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ назорат қилинади.

17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари, педагогик (малакавий) амалиёт ҳамда касбий фаолият, шу жумладан электрон тизим бўйича натижаларига кўра аттестацияга қўйиш асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади.

18. Тингловчиларни аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

19. Курсни тамомлагандан кейинги якуний онлайн-тест синовларига ўз вақтида келмаганликнинг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлганда тингловчига навбатдаги якуний онлайн-тест синовларига киритилишига бир марта имконият берилади.

20. Курсни тамомлагандан кейинги тест синовларига узрсиз сабабларга кўра келмаган тингловчи якуний аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.

3-боб. Якуний қоида

21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Общие предложения

141