ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10124 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 13/11/2019 28/11/2019 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-10124

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ–506-сон “Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 358-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                            Ж. Ходжаев

 

 

                  Тошкент ш.,

2019 йил “____” ____________,

                   _____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирининг
2019 йил “___”________ даги
___-сонли
буйруғига
ИЛОВА

 

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов
ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Танловда иштирок этиш ҳуқуқига ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари эга.”.

2. 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради.”.

3. 20-бандда иккинчи хатбошидаги “нострификацияланган” сўзи “тан олинган” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 34-банднинг иккинчи хатбошиси “шахслар” сўзидан кейин “бошқа тенг шартларда” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Общие предложения

100