ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10116 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 12/11/2019 27/11/2019 3

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Лимончилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-10116

Республикада лимончилик тармоғини янада ривожлантириш, юқори сифатли экспортбоп лимон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, илғор ва замонавий ресурс тежамкор технологияларни қўллаш ҳамда лимончилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини кенг жорий этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) таркибида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат “Лимончиликни ривожлантириш бўлими”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. 2020 йил 1 январдан бошлаб агрокластер ва кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан янгидан барпо этилган лимонзорларда экилган кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектар учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт харажатларини (автомобиль, темир йўл, авиация транспорти) 25 фоизгача миқдорида субсидия ҳисобига қоплаб бериш тартиби ўрнатилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадасрти давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан биргаликда:

2020 йил 1 мартга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган кредитлар ҳисобидан 2020-2021 йилларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманларда агрокластер ва кооперацияларга бирлашган фермер ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида лимон етиштириш учун камида 20 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш учун лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш;

Агрокластерлар ва кооперациялар негизида ташкил этилган янги лимонзорларни қонунчиликда белгиланган тартибда аҳолига узоқ муддатли ижара асосида 1 гектардан 5 гектаргача ер майдони ажратишни таъминласинлар.

4. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Осиё тараққиёт банкининг 30,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси жалб этилганлиги, шунингдек, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 20,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини жалб этиш чоралари кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки лимончилик билан шуғулланувчи ташаббускорларни халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига миллий валютада кредитлаш амалиётини жорий этсин.

5. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкига:

лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлар буюртмасига кўра миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоиз ставкаларида кредит ажратиш;

дастлабки уч йил давомида тадбиркорларга асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўртинчи йилдан бошлаб пропорционал равишда ундириш механизмларини жорий этиш;

лимон экспорт қилувчи тадбиркорларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун кредитларни револьвер тартибда тақдим этиш йўли билан молиялаштириш турларини кенгайтириш тавсия этилсин.

Ажратиладиган кредитлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида гаров таъминоти бўйича кафиллик тақдим этиш ва фоиз ставкаларини компенсациялашни қўллаш назарда тутилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда лимоннинг серҳосил экспортбоп навларини яратиш, лимон етиштириш ва уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида 2020–2024 йилларга мўлжалланган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин ва 2020 йилдан бошлаб грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат аграр университети, “Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасига:

икки ой муддатда лимончилик тармоғини ривожлантириш борасида илғор хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ресурстежамкор агротехнологиялар асосида лимон етиштиришга ихтисослаштирилган иссиқхоналарни ташкил этиш, лимон етиштириш, парваришлаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш;

2020 йил 1 мартгача лимонни экиш, парваришлаш, етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда томорқа ер эгалари иштирокида жойларда ўқув-семинарлари ўтказиш;

лимончилик селекцияси ҳамда кўчат етиштириш технологиялари ривожланган мамлакатларда 2020-2021 йиллар давомида иқтидорли ёш олимлар ва мутахассислар малакасини ошириш;

юқори сифатли, серҳосил, экспортбоп, сертификатланган лимон кўчатларини етиштиришва уларни фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига шартнома асосида етказиб бериш вазифалари юклатилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4246-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                          Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “     ” ноябрдаги ______- сон қарорига

илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарорида:

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида бошқарув ходимларининг чекланган сони сўзидан кейинги «29 бирлик» сўзлари тегишинча «33 бирлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-бандининг иккинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги “Боғдорчилик” сўзидан сўнг “, лимончилик” сўзи билан тўлдирилсин;

в) 7-бандининг б-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) Жамғарма ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

б) Жамғарма ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

1) янги ташкил этиладиган боғлар, лимончилик ва иссиқхона хўжаликларига:

жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган  миқдорда;

майдони 35 гектар ва ундан зиёд боғ, лимонзор ва иссиқхоналарнинг ҳар 35 гектарига бурғиланган суғориш қудуғи, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

2) 2020 йил 1 январдан бошлаб агрокластер ва кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига янгидан барпо этилган лимонзорларда экилган кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектар учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

г) иловада:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг тузилмасида «Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш бўлими 4» блокидан кейин «Лимончиликни ривожлантириш бўлими 4» блоки билан тўлдирилсин;

изоҳдаги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони сўзидан кейинги «29 нафар» сўзлари тегишинча «33 нафар» сўзлари билан алмаштирилсин.

Общие предложения

238