ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10081 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 11/11/2019 26/11/2019 23

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Сув ресурслари ҳисобини юритиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-10081

Сув ресурслари ҳисобини юритиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3823-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 500-сонли “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли жараёнида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сув истеъмоли ва сувдан фойдаланганлик бўйича статистик кузатув олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

2020 йил 1 июлидан бошлаб барча тоифадаги (коммунал сув таъминоти тизимидан ташқари) сув истеъмоли ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар “Сувдан фойдаланганлик тўғрисида” идоравий статистик 2-ТП (сув хўжалиги) шакли асосида қатъий равишда электрон тарзда юритилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча вилоят ҳокимликлари билан биргаликда:

2020 йилнинг 1 апрелигача “Сувдан фойдаланганлик тўғрисида” идоравий статистик 2-ТП (сув хўжалиги) ҳисоботни электрон тарзда юритиш учун республиканинг барча нуқталарида (онлайн) дастурий таъминот ҳамда мазкур дастурий таъминотдан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш;

2020 йилнинг 1 июлидан ушбу дастур орқали сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларнинг ягона электрон базаси билан боғлаш ҳамда ҳар бир истеъмолчи кесимида тўланадиган солиқ миқдорларини ҳисобини юритиш вазифалари юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича таклиф ишлаб чиқсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраевлар зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                                                                                                 Ўзбекистон Республикаси

                                                                                                             Бош вазири                                                                 А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ________даги _____-сон қарорига

ИЛОВА

Сув истеъмоли ва сувдан фойдаланганлик бўйича

статистик кузатув олиб бориш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Сув истеъмоли ва сувдан фойдаланганлик бўйича статистик кузатув олиб бориш тартиби (кейинги ўринларда “Тартиб”) Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 82-сонли қарори асосида тайёрланиб, Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан фойдаланишни мониторингини юритиш ва сувдан фойдаланганлик тўғрисида идоравий статистик кузатувини олиб бориш ҳамда ҳисобот бериш бўйича ишларни йўлга қўйишда сувдан фойдаланувчилар (сув истеъмолчилари) ва сув хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.

2. Сув объектларидан сув олиш, уларни ишлатиш ва оқава (ташлама) сувларни сув ҳавзаларига ташлаш устидан мониторинг юритиш, сувни ишлатганлик ва оқава сувларни сув ҳавзаларига ташлаганлик юзасидан статистик кузатув олиб бориш ҳамда ҳисобот бериш амалдаги қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб қоидалар асосида амалга оширилади.

3. Ушбу Низом коммунал сув таъминоти тизимида сув истеъмоли ва сувдан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

II. Сув манбаларидан сув олиш ва уларга ташлама сувларни ташлаш

4. Сув манбаларидан сув олиш, уларни ишлатиш ва оқава (ташлама) сувларни сув хавзаларига ташлаш сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан махсус фойдаланиш ва истемол қилиш учун олган рухсатномаларини инобатга олган тарзда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 82-сонли қарори асосида амалга оширилади.

5. Сув объектларидан сув олиш, уларни ишлатиш ва оқава (ташлама) сувларни сув хавзаларига ташлаш сув олиш ва ундан фойдаланиш лимитлар асосида амалга оширилади ва ушбу лимитлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 82-сонли қарорида кўрсатилган тартиби асосида белгиланади.

6. Сув манбаларидан сувни олиш, уни истеъмолчиларга етказиш сувдан фойдаланиш тўғрисида шартномалар асосида амалга оширилади.

7. Сув хўжалиги объектларидан сув олиш ва унга сув ташлаш иншоотлари, гидропостлар, насос станциялари, агрегатлари, суғориш ва зовур  қудуқлар ва бошқалар ўз тасарруфига кўра Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

 

III. Сув ресурсларини олиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш

8. Барча сув манбалари ҳамда сув хўжалиги объектларида сувнинг кундалик кузатуви, ҳисоби олиб борилади ва ҳисоботи юритилади.

9. Сув ресурслари устидан кузатув, ҳисоб олиб бориш ҳамда ҳисобот юритиш ишлари:

  • табиий сув манбалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет);
  • ер ости сув манбалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;
  • ер усти сувларидан фойдаланиш бўйича – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • хўжалик ички сув объектларилари бўйича – сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан амалга оширилади.

10. Сув истеъмолчилари – ҳар куни соат 18:00 гача олган сувини нима мақсадда ишлатгани, қандай экинни қанча гектар суғоргани ҳамда сувни бошқа мақсадда ишлатгани тўғрисида сув истеъмолчилари уюшмасига маълумот беради.

11. Сув истеъмолчилари уюшмалари ҳар куни кечқурун соат 18:30 гача қайси манбадан қанча сув олгани, уни қайси сув истеъмолчиларига қанчадан тақсимлаб бергани ҳамда бу сув қайси мақсадлар учун, қандай фойдаланилганлиги, сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳақида туман ирригация бўлимига ахборот бериб боради.

Ҳар ўн беш кунда туман ирригация бўлими билан олинган сув миқдори ва ундан қандай фойдаланилганлиги тўғрисида ўзаро далолатномалар тузади.

Ҳар чорак якуни бўйича 10 кун ичида туман ирригация бўлимига улар билан келишилган тарзда белгиланган шаклда ҳисобот беради.

12. Туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ҳар куни кечқурун соат 19:00 гача ҳар бир сув манбасидан олган суви, иқтисодиёт тармоғига, сув истемолчилари уюшмасига қанчадан бергани ва улар сувни қандай мақсадда ишлатганлари, сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳақида маълумотларни ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига, нусхасини тегишли Ирригация тизими бошқармасига тақдим этади.

Ирригация тизими бошқармаси – ҳар куни кечқурун соат 20:30 гача ҳар бир сув манбаидан олган суви, уни қайси туманга, иқтисодиёт тармоғига, сув истемолчилари уюшмасига қанчадан бергани ва улар сувни қандай мақсадда ишлатганлари, қанча сув қайси сув объектига ташланганлиги, сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳақида маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этади.

Ҳар ўн кунда тегишли магистрал канал (тизим) ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан олган сувлари ва улардан қандай фойдаланганлиги тўғрисида ўзаро далолатномалар тузади.

Ҳар чорак якуни бўйича 10 иш куни давомида ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига белгиланган тартиб ва шаклда ҳисобот беради.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси- Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ҳар куни кечқурун соат 21:00 га қадар ҳар бир сув манбаидан олган жами суви, уни қайси магистрал каналга, ирригация тизими бошқармасига, вилоятга, туманга, иқтисодиёт тармоғига қанчадан бергани ва улар томонидан сув қандай мақсадлар учун ишлатилгани тўғрисида, қанча сув қайси сув ҳавзасига ташлангани, сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳақида ёзма равишда кунлик ахборот бериб боради.

Ҳар чорак якуни бўйича 10 иш кун давомида Сув хўжалиги вазирлигига белгиланган тартиб ва шаклда ҳисобот тақдим қилади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, алоҳида аҳамиятга эга бўлган барча сув хўжалиги ташкилотлари ҳар куни эрталаб соат 7 да ва кечқурун соат 22 да сув хўжалиги тизими ва объектларининг жорий ҳолати тўғрисида тезкор маълумотларни телефон орқали Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Марказий диспетчерлик хизматига етказиб туради.

15. Сув ресурсларининг ҳисоби ва балансини юритиш тузиш учун сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва сув истеъмолчилари ўзаро сувнинг кундалик олди-берди муносабатларини юритади.

Сув етказиб берувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида сувнинг олди бердиси бир суткада камида икки марта эрталаб соат 7-8 ва кечқурун соат
18-19 ўртасида олиб борилади.

 

IV. Сувни ишлатилганлиги бўйича идоравий статистик кузатув олиб бориш ва ҳисобот бериш

16. Фаолият юритиши жараёнида сувдан фойдаланаётган барча юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, фуқаролар (кейинги ўринларда - респондентлар) ўз корхона ва ташкилотларида сувдан фойдаланиш ва истеъмол қилиш, оқава (дренаж) сувларни чиқариб ташлаш бўйича кузатувни йўлга қўядилар.

17. Сувдан фойдаланиш ва сув чиқаришда қуйида келтирилган шартларга (чекловларга) мос (тўғри) келувчи барча респондентлар сувдан фойдаланганлик ва сув чиқариб ташлаганлиги тўғрисидаги маълумотларни (кейинги ўринларда - маълумотлар) 2-тп шакли бўйича (кейинги ўринларда - шакл) тақдим этадилар:

  • сув объектларидан (қишлоқ хўжалиги объектларидан ташқари) суткасига 5 м3  ёки ундан ортиқ сув олувчилар;
  • сув таъминоти тизимларидан (сув билан таъминловчи - респондентлардан) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан ташқари сув истеъмолининг барча турлари учун суткасига 5 м3 ва ундан ортиқ сув олувчилар;
  • қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сув таъминоти тизимларидан сув олувчилар, сув объектларидан суткасига 5 м3 ва ундан ортиқ миқдорда сув олувчилар;
  • олинаётган сувнинг миқдори қанча бўлишидан қатъий назар умумий қуввати 500 м3 ёки ундан ортиқ бўлган айланма сув таъминоти тизими бўлганлар;
  • оқава (чиқит, дренаж) сувларни чиқариб ташловчилар.

Сувлар миқдорлари бўйича кўрсатилган чегаралар ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан камайтирилиши ҳам мумкин.

18. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан сувдан фойдаланаётган ва ҳисобот беришлари лозим бўлган респондентларнинг рўйхати юритилади ва респондентларни маълумотларни тақдим қилишнинг белгиланган шакли тўғрисида хабардор қилинадилар.

19. Респондентлар ҳисобот йили учун маълумотларни ўзлари фаолият юритадиган ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ҳисобот йилидан сўнг 20 январга қадар тақдим этадилар.

20. Сув ресурсларидан фойдаланганлик ва оқава сувларни ташланганлиги тўғрисидаги ҳисоботлардаги шакллар аниқ ва тушунарли қилиб тўлдириш талаб қилинади.

Агар респондент ёки қабул қилувчи томонидан шаклни тўлдирилишида хатоликлар аниқланса, респондент янги шаклни тўлдириб, ҳисоботни қайтадан тақдим қилади.

21. Респондентнинг таркибида алоҳида юридик шахс сифатида фаолият юритувчи ҳудудий бўлинмалари бўлса, унинг ҳар бир бўлинмаси маълумотларни ва идоравий статистик ҳисобот шаклларини алоҳида тақдим этади.

22. Юридик шахс раҳбари юридик шахс номидан шакл бўйича маълумотларни тақдим этиш учун масъул шахсни тайинлайди. 

23. Иссиқлик таъминотини амалга оширувчи респондентлар иситиш тизимларида айланаётган сувни шаклга асосан ҳисобга олмайдилар.

24. Ер ости сув манбаларидан сув олаётган респондентлар олинаётган сувнинг миқдори қанча бўлишидан қатъий назар маълумотларда сувнинг умумлаштирилган миқдорини кўрсатадилар.

Ер ости сувлари қатлами босимини сақлаш учун фойдаланилган сув респондент томонидан қайта ишлатилган сув сифатида қайд этилиши лозим.

24. Барча респондентлар сувдан фойдаланишни дастлабки ҳисобини юритиш учун сув объектларидан олинаётган сув ресурслари, чиқариб ташланаётган оқава (дренаж) сувлар миқдори ва сифати бўйича 2 – ТП (сув хўжалиги) шаклида ҳисобот юритадилар. Сув хўжалиги ташкилотлари эса 1 – сув хўжалиги шаклида умумлаштирувчи ҳисоботларни юритадилар.

25. Бир вақтнинг ўзида бир неча фаолиятни юритаётган ва бунда сувдан фойдаланаётган респондентлар ҳар бир фаолияти (ҳар бир ИФТУТ) бўйича маълумотларни алоҳида кўринишда тақдим қиладилар.

 

V. “Сувдан фойдаланганлик тўғрисида” идоравий статистик
2-ТП (сув хўжалиги) ҳисобот шакли

 

2-ТП (сув хўжалиги)

 

СУВДАН ФОЙДАЛАНГАЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

 

20___ йил учун

 

 

Тақдим этади:

Тақдим этиш санаси

2-ТП (сув хўжалиги)

Сув объектларидан фойдаланаётган ёки сув таъминоти тизимларидан сув олаётган юридик шаслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, фуқаролар – Ўзбекистон Республикаси субъекти бўлган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига

20 январ, ҳисобот давридан кейинги

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик  тўғрисида статистик кузатув махсус шаклни жорий этиш тўғрисида

 

       -сонли

  _______  _____ 

Йиллик

 

Ҳисобот берувчи (ташкилот) нинг номи

 
 

Почта манзили

 
 
     

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ 
Кесиш чизиғи (индивидуал тадбиркорлар томонидан тақдим этилаётган ҳисобот учун)

БХУДТ бўйича шаклнинг коди

Код

КТУТ бўйича ҳисобот тақдим этилаётган ташкилот

       

1

2

3

4

5

6

0609060

         

 

 

 

1 – бўлим - Табиий манбалардан, етказиб берувчилардан олинган, фойдаланилган, етказиб берилган ва йўқотилган сувлар

 

ЎБУТ бўйича коди: километр – 008

1 Т

 

қатор№

шартнома (Ш), Лицензия (Л), Қарор (Қ)

Сув билан таъминлаш манбаси

тури (Д, Л, Р)

рақам

сана

манба тури коди

сув объекти коди

дарёнинг қуйилиш

жойидан масофа, км

А

1

2

3

4

5

6

11

           

12

           

13

           

14

           

15

           

 

ЎБУТ бўйича коди:  минг куб метр – 114

қатор

Кодлар

Сувни олишга рухсат этилган миқдори

Мавсумлар бўйича олинган

СХВ етказиб берувчиси

сув категорияси ва сифати

МҲБОТ бўйича

СХБ- сув хўжалиги бошқармаси

Йил давомида

январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

А

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

11

                         

12

                         

13

                         

14

                         

15

                         

 

қатор

Мавсумлар бўйича олинган

Ўлчаш воситаси билан хисобланган

Етказиб бериш вақтидаги йўқотишлар

Ишлатилган

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

Ҳудудлар коди

Сув таъминоти тизимидаги сарфлар

Бир йил учун

МҲБОТ

СХБ

айланма

қайта

А

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

11

                       

12

                       

13

                       

14

                       

15

                       

 

қатор

Фойдаланиш турига кўра қуйидаги миқдорда бир йил давомида фойдаланилди

Фойдаланиш ва чиқариш учун берилди

фойдаланмаган ҳолда, категория кодлари бўйича

фойдаланил-гандан сўнг

код

миқ-дор

код

миқ-дор

код

миқ-дор

код

миқ-дор

код

миқ-дор

код

миқ-дор

код

миқ-дор

код

миқ-дор

код

миқ-дор

А

32

33

34

35

36

37

38

39

40

41

42

43

44

45

46

47

48

49

11

                                   

12

                                   

13

                                   

14

                                   

15

                                   

 

 

 

 

 

2 - бўлим. Сувни чиқариб ташлаш

ЎБУТ бўйича код: километр – 008

Т 2

 

қатор

Қарор (Р) / Лицензия (Л)

Ташлама сувларни қабул қилувчи

тур (Р, Л)

рақам

сана

Қабул қилувчи тури коди

сув объекти коди

дарёнинг қуйилиш

жойидан масофа, км

А

1

2

3

4

5

6

21

           

22

           

23

           

24

           

25

           

 

ЎБУТ бўйича код: минг куб метр – 114

қатор

Кодлар

Сувнинг ташлаш рухсат этилган миқдори

Бир йилда чиқарилган сув

Ўлчаш воситаси билан хисобланган

Сув объектларига чиқариб ташланган

Тозалаш иншооти қуввати

Сув сифати категориялари

МҲБОТ

СХБ

ифлосланган

Меъёрий тоза (тозаланмаган)

Меъёрий тозаланган

тоза-лан-маган

тўлиқ тозалан-маган

тозалаш иншооти коди

ҳажми

А

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

21

                       

22

                       

23

                       

24

                       

25

                       

 

 

қа-тор

Бир ой давомида чиқариб ташланди

январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

А

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

21

                       

22

                       

23

                       

24

                       

25

                       

 

 

қатор

Чиқариб ташланган сув таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори (ИМ массаси),

ифлослантирувчи (зарарли) моддаларнинг кодлари (ИМ коди)1)

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

А

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

21

                   

22

                   

23

                   

24

                   

25

                   

 

 

қатор

Чиқариб ташланган сув таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори (ИМ массаси),

ифлослантирувчи (зарарли) моддаларнинг кодлари (ИМ коди)1)

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

А

41

42

43

44

45

46

47

48

49

50

21

                   

22

                   

23

                   

24

                   

25

                   

 

қатор

Чиқариб ташланган сув таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори (ИМ массаси),

ифлослантирувчи (зарарли) моддаларнинг кодлари (ИМ коди)1)

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

коди

массаси

А

51

52

53

54

55

56

57

58

59

60

21

                   

22

                   

23

                   

24

                   

25

                   

 

1) КБТтўла (132), оқизиқ моддалар (113), нефть ва нефть махсулотлари (80), сульфатлар (40), қуруқ қолдиқ (83), хлоридлар (52), фосфатлар (90), азот умумий (2), аммоний азоти (3) тонналарда келтирилган,

бошқа ифлослантирувчи моддалар  – килограммда келтирилган.

Изоҳ: кўрсаткичлар рақамлари вергулдан кейин иккита сон билан белгиланади.

 

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ 

Кечиш чизиғи (индивидуал тадбиркорлар томонидан тақдим этилаётган ҳисобот учун)

 

 

Статистик маълумотларни тақдим этиш учун масъул бўлган шахс (юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки фуқаро номидан статистик маълумотларни тақдим этишга ваколатланган шахс)

       
 

___________________

 

___________________

 

______________

 

(лавозими)

 

(Ф.И.Ш.)

 

(имзо)

       
 

___________________

 

« ___ » _______ 20_год

   
 

(телефон рақами)

 

(ҳужжатни тақдим этиш санаси)

   

 

 

VI. 2 тп (сув хўжалиги) давлат статистик кузатув шаклини тўлдириш тартиби

6.1. Умумий қоидалар

1.1. 1-бўлимда ҳар бир сув олувчи ва сув етказиб берувчи бўйича маълумотлар, 2-бўлимда эса чиқариб ташланаётган сувлар бўйича маълумотлар турли қаторларда келтирилади.

2-бўлим респондент томонидан сувни 1-илова (4-устун)да турлари кўрсатиб ўтилган оқава сувларни ташлаш жойларига ташлашда тўлдирилади .

Маълумотларни киритиш учун 1 – ва 2 - бўлимлар шаклларида қаторлар сони етарли бўлмаган ҳолларда қўшимча бланклардан фойдаланиш тавсия қилинади.

1.2. Маълумотлар бир неча бланкаларда тақдим этилган ҳолда, респондент ҳақидаги маълумотлар манзили кўрсатилиши керак бўлган қисмда ўзгармайди. Бунда бланкаларда ҳар бир бланканинг тартиб рақами ва бланкаларнинг сони кўрсатилади.

1.3. Манзили кўрсатилиши керак бўлган қисмда ҳисобот берувчи ташкилотнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган норматив/меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тўлиқ номи келтирилади ва қавс ичида қисқартирилган номи ёзилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича маълумотлар келтирилганда шаклнинг бланкасида бўлинманинг мазкур юридик шахсга тегишлилиги кўрсатилади. 

Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фамилия, исм ва отасининг исмини кўрсатадилар.

“Почта манзили” қаторида Ўзбекистон Республикси субъектининг номи, почта индекси кўрсатилган юридик манзили ёзилади. Бунда ташкилотнинг ҳақиқий манзили билан юридик манзили бир бирига тўғри келмаса, унинг ҳақиқий почта манзили келтирилади. Юридик манзилга эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар учун почта индекси кўрсатилган почта манзили кўрсатилади.

Юридик шахс (якка тартибдаги тадбиркор) шаклнинг кодлар кўрсатиладиган қисмига Кодни тайинлаш ҳақида билдиришнома асосида Ўзбекистон Республиксининг корхона ва ташкилотларнинг умулаштирилган таснифлагичидан мос (КТУТ) кодини киритади ва тақдим этади.   

Бундан ташқари, шаклнинг кодли қисмининг бўш устунларида қуйидагилар қайд этилади:

– 3-устунда – солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

– 4-устунда – ИФТУТ бўйича фаолият тури коди;

– 5-устунда – ташкилотнинг Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган маъмурий ҳудуд бўйича МҲБОТ коди;

– 6-устунда – Сувдан фойдаланишни ҳисобга олиш учун Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган давлат коди.

6.2. 1-Бўлим. Табиий манбалардан олинган, етказиб берувчилардан олинган, фойдаланилган, етказиб берилган ва йўқотилган сувлар миқдори

2.1. Сув ҳажми ҳақидаги маълумотлар  минг м3да келтирилади ва вергулдан сўнг битта рақам ёзилади.

2.2. 1-3 устунларда сув объектларидан фойдаланишга рухсат берувчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар ёзилади:

– 1-устун – ҳужжат тури (шартномар – «Ш», лицензия – «Л», рухсатнома - «Р»);

– 2-устун – рухсат этувчи ҳужжатнинг рўйхатга олиш рақами;

– 3-устун – рухсат этувчи ҳужжатнинг рўйхатга олиш санаси.

Сувни етказиб берувчидан қабул қилиб олишда 1, 2, 3 устунлар тўлдирилмайди.

Сув объектидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бўлмаган ҳолларда кўрсатилган устунлар бўш қолдирилади ёки чизиқча қўйилади.

2.3. 4 – 6 - устунлар сув таъминоти манбаси тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади.

2.3.1. 4-устун – сув таъминоти манбаси коди 1-иловага асосан қабул қилинади (сув манбадан олинганда – 2 - устун, сув етказиб берувчидан олинганда – 3 - устун);

2.3.2. 5-устун – табиий сув объекти – сув таъминоти манбасининг Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган коди.

Сув ер ости сув таъминоти манбасидан олинаётган ҳолларда устунга ер ости сувлари жойлашган ер усти сув ҳавзаси - объектининг коди ёзилади.

Сув етказиб берувчидан олинган ҳолларда сув етказиб берувчи сув оладиган ер усти сув объектининг коди ёзилади.

2.3.3. 6-устун –дарёнинг қуйилиш жойидан сув олиш нуқтасигача бўлган масофа (км), масофа 0,1 км аниқликда кўрсатилади:

  • сув ер усти манбасидан олинаётган ҳолларда - дарёнинг қуйилиш жойидан сув олиш нуқтасигача бўлган масофа (км) кўрсатилади;
  • сув ер ости манбасидан олинаётган ҳолларда – ер ости сувлари хавзасида жойлашган дарёнинг қуйилиш жойидан сув олиш нуқтасига энг яқин жойлашган дарёнинг створигача бўлган масофа (км) кўрсатилади;
  • сув бошқа сув етказиб берувчидан олинган ҳолларда дарёнинг қуйилиш нуқтасигача бўлган масофа (км) етказиб берувчининг маълумотлари асосида кўрсатилади.

2.4. 7 – 10-устунларда қуйидаги кодлар кўрсатилади:

  • 7 устун – сув етказиб берувчининг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган коди;
  • 8 - устун– сувларнинг 2-иловага асосан категорияси;
  • 9 - устун – сув олиш иншооти жойлашган ҳудуднинг МҲОБТ бўйича коди (бу ерда саккизта рақамли код ёзилади);
  • 10 – устун – сув олиш иншооти жойлашган сув хўжалиги участкасининг коди (Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг маълумотларига асосан).

2.5. Респондент томонидан сув бир нечта етказиб берувчидан олинган ҳолатларда 4-устунда сув манбасининг коди – 91 кўрсатилади, 7-устунда эса олти рқамли код қўйилади, унинг биринчи уч рақами 9 бўлади, қолган рақамлар эса сув етказиб берувчилар сонини ифодалайди. 5-6 – устунларда “-“ белгиси қўйилади.

Масалан: сув икки сув етказиб берувчидан олинганда 4-устунда сув манбасининг коди – 91 кўрсатилади, 7-устунда эса 999002 ёзилади.

2.6. 11 – устунда – сув олишнинг рухсат этувчи ҳужжатлар (шартнома, лицензия) билан белгиланган рухсат этилган ҳажми (лимит) кўрсатилади.

2.7. 12 – устунда – респондент томонидан табиий сув объектидан ёки сув етказиб берувчидан олинган сувнинг умумий ҳажми кўрсатилади. Агар респондент сувни бир неча табиий сув объектидан сув олган етказиб берувчидан олган бўлса, ўзи олган сув ҳажмини пропорционал тарзда мазкур суув объектларига бўлиб кўрсатади (бунда респондент томонидан кўрсатиладиган миқдорлар сув етказиб берувчини ҳисоботида кўрсатилган миқдорларга мос келиши керак).

2.8. 13 – 24 – устунларда респондент томонидан ҳар ойда олинган сувларнинг миқдорлари (ҳажми) кўрсатилади.

Ҳар ойда олинган сувларнинг миқдори (ҳажми) эса, кундалик сув ҳисобини юритиш журнали асосида ҳисобланади.

2.9. 25 – устунда респодентнинг сув манбаидан ёки сув етказиб берувчидан олган сувларининг сув ўлчаш асбоблари томонидан ўлчанган миқдорлари кўрсатилади.

2.10. 26 – устунда – сувни олиш нуқтасидан истъемол қилиш ёки бошқа истъмолчиларга бериш жойигача етказиб боришда респондент томонидан йўқотилган сувнинг миқдори келтирилади.

2.11. 27 - 28 – устунларда – МХБОТ бўйича ҳудудларнинг кодлари ва сувни ишлатилиш жойидаги сув хўжалиги объектининг коди ёзилади.

2.12. 29 – устунда – айланма сув таъминоти тизимида ишлатилаётган сувнинг сарфи – айланма сув таъминоти тизими бўлмаган ҳолатда респондентга ўз фаолиятини тўлиқ юритиши учун зарур бўладиган сувнинг умумий миқдори.

2.13. 30 – устунда – сувни қайта ва кетма-кетликда ишлатиш тизимида сувнинг сарфи –технологик жараённинг турли босқичларида респондент томонидан қайта ва кетма-кетликда ишлатилаётган сувларнинг умумий миқдори.

2.14. 31 – устунда –респондент томонидан бутун йил давомида ишлатилган сувнинг миқдори.

2.15. 32 - 41 – устунларда йил давомида ишлатилган сувларнинг миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади; бунда 32, 34, 36, 38, 40 – устунларда ишлатилган сувларнинг 3-иловадаги рўйхат бўйича кодлари, 33, 35, 37, 39, 41 устунларда – кўрсатилган кодлар бўйича мос равишда ишлатилган сувларнинг миқдорлари кўрсатилади. Бунда 33, 35, 37, 39, 41 – устунларда келтирилган миқдорларнинг йиғиндиси 31 – устунда келтирилган миқдорга тенг бўлиши лозим.

Қуйилма сув омборлари учун “Қуйилма сув омборларини сув билан тўлдирилиши ва сув чиқарилиши” бўича маълумотларни тўлдиришда:

  • “код” деб номланган устунга 105 рақами ёзилади;
  • ушбу кодга мос келадиган устундаги “ҳажм” устунида ишлатилган сувнинг миқдори ёзилади. Бу миқдор ҳисобот йилининг боши ва охирида қуйилма сув омборидаги сувларнинг сатҳларига мос келадиган ҳажмлари фарқларига (+/-) тенг бўлади.

Фарқ манфий (сув чиқариш > сув келиши) бўлганда ҳажм миқдори минус (“-“) белгиси билан ёзилади, фарқ мусбат бўлганда плюс белгиси қўйилмайди.

2.16. 42 - 47 – устунларда ишлатилмасдан бошқаларга берилган (узатилган) сувлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади; бунда 42, 44, 46 – устунларда сувнинг 2-иловани 5-устунига мос келувчи коди кўрсатилади, 43, 45, 47 - устунларда эса ушбу категориялар бўйича ишлатилмай бошқаларга етказиб берилган сувларнинг хажми кўрсатилади.

2.17. 48 ва 49 – устунларда респондент томонидан ишлатилгандан кейин бошқаларга берилган сувнинг категорияси коди ва ҳажми бўйича маълумот кўрсатилади. Бунда сув сифати категориясининг 2-иловани 5-устунига мос келувчи коди кўрсатилади.

6.3.  2 - бўлим. Сувни чиқариб ташлаш

3.1. 2 - бўлимда ҳар бир сув чиқариш (ташлаш) нуқтаси бўйича маълумотлар алоҳида қаторларда келтирилади.

Сув хажми бўйича маълумотлар минг м3да, вергулдан кейин иккита рақам билан келтирилади.

2-бўлим турлари 1 - илованинг 4-устунида кўрсатилган сув қабул қилувчи ҳавзаларга ташлама (оқава) сувлар чиқариб ташланиши ҳолати бўлган холларда тўлдирилади.

Бир бланкда 2-бўлимдаги маълумотларни тўлдириш учун қаторлар сони камлик қилса, тўлдириш ишлари қўшимча бланкларда давом эттирилади.

3.2. 1 - 3 – устунларга сув объектидан фойдаланиш учун берилган рухсатнома тўғрисидаги маълумотлар ёзилади:

  • 1 – устунда – хужжат тури (қарор – «Қ», лицензия – «Л»);
  • 2 – устунда – рухсатномани рўйхатга олиш рақами (регистрация рақами);
  • 3 – устунда – рухсатномани рўйхатга олиш санаси.

Сув объектидан фойдаланиш тўғрисида рухсатнома бўлмаган ҳолларда кўрсатилган устунларда чизиқчалар қўйилади.

3.3. 4 - 6 – устунларда ташлама сувни қабул қилувчи ҳавза тўғрисидаги маълумотлар келтирилади:

  • 4 – устунда – ташлама сувларни қабул қилиш объектининг 1-иловада келтирилган ўзига хос коди;
  • 5 – устунда – ташлама сувларни қабул қилувчи туридан қатъий назар хавзасида сув чиқариб ташланаётган ер усти сув объектининг Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган коди;
  • 6 – устунда – дарёнинг қуйилиш жойигача бўлган масофа (км), 0,1 км аниқликда:
  • ташлама сув оқар сув объектига ташланаётган ҳолатда  – дарёнинг қуйилиш жойидан сув ташлаш нуқтасигача бўлган масофа,
  • ташлама сув оқамас сув хавзсига ташланаётган ҳолатда– қуйилиш нуқтасигча бўлган масоф нолга тенг деб қабул қилинади,
  • оқава сувлар бошқа сув ҳавзаларига ташланаётган ҳолатларда оқар сув объектининг қуйилиш жойидан сув чиқариш (ташлаш) нуқтасига дарё хавзасида жойлашган энг яқин сув ташлаш жойигача бўлган масофа.

3.4. 7 – 9 - устунларда қуйидаги кодлар ёзилади:

  • 7 – устунда – сувларнинг 2-иловага асосан қабул қилинадиган категориялари;
  • 8 – устунда – сув ташлаш нуқтаси жойлашган ҳудуднинг МҲОБТ бўйича коди (саккизта рақамли) ёзилади;
  • 9 – устунда – сув ташламаси жойлашган сув хўжалиги участкасининг коди.

3.5. Бир неча категориядаги сувлар бир сув ташлаш нуқтаси орқали чиқарилганда ҳар сув категорияси учун алоҳида қатор ўз миқдори билан тўлдирилади. Бунда 4, 5, 6 – устунлар ҳар бир қаторлар бўйича қайтарилади.

3.6. 10 – устунда – Сув объектидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномада (қарор, лицензия) кўрсатилган сув ташлашнинг рухсат этилган миқдори (лимит) ёзилади.

3.7. 11 – устунда – респондент томонидан ташлама сувни қаул қилиш объектига чиқариб ташланган сувнинг миқдори кўрсатилади.

Ҳар ойда чиқариб ташланаётган сувларнинг миқдори (ҳажми) эса, кундалик чиқариб ташланган сув ҳисобини юритишжурнали асосида ҳисобланади.

3.8. 12 – устунда – респондент томонидан ташланган сувларнинг ўлчаш ускуналарида қайд қилинган миқдори.

3.9. 13 – 15 - устунларда – чиқариб ташланган сувларнинг ифлосланганлик даражаси бўйича миқдори:

  • 13, 14 – устунларда – ифлосланган, бироқ тозланмасдан ва чала тозалангандан кейин ташланган сувларнинг миқдори кўрсатилади (бу сувларнинг ифлосланганлик даражаси рухсат этилган миқдордан кўп).
  • 15 устунда – меъёрий тоза, тозаланмаган ташлама сувларнинг миқдори кўрсатилади (бу сувларнинг ифлосланганлик даражаси рухсат этилган миқдордан ортиқ эмас).

3.10. 16 – 17 - устунларда – тозалаш иншоотнинг тозалаш турига кўра коди ва ушбу иншоотда меъёрий тозаланган ташлама сувларнинг миқдори кўрсатилади (бу сувларнинг ифлосланганлик даражаси рухсат этилган миқдордан ортиқ эмас). т тозалаш иншоотнинг тозалаш турига кўра коди 4-иловага асосан қабул қилинади.

3.11. 18 - устунда – тозалаш иншоотларининг қуввати (тозалашнинг охирги босқичига кўра) – респондентнинг тозалаш иншоотида тозалаш мумкин бўлган оқава сувларнинг лойиҳавий максимал миқдори келтирилади.

3.12. 19 – 30 – устунларда ҳисобот йилининг ойларида чиқариб ташланган сувларнинг миқдорлари кўрсатилади. Бунда 19 - 30 устунларда кўрсатилган сув ҳажмларининг йиғиндиси 11 – устунда кўрсатилган миқдорга тенг бўлиши лозим.

3.13. 31 – 60 –устунларда чиқариб ташланган сувдаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Бунда 31, 33, 35, 37, 39, 41, 43, 45, 47, 49, 51, 53, 55, 57, 59 – устунларда ифлослантирувчи модданинг 5-иловадаги рўйхатда кўрсатилган кодлари, 32, 34, 36, 38, 40, 42, 44, 46, 48, 50, 52, 54, 56, 58, 60 – устунларда мазкур ифлослантирувчи моддаларнинг массаси 5-иловада келтирилган тегишли ўлчов бирликлари билан бирга кўрсатилади. Бунда сув таркибидаги ўзига хос ифлослантирувчи моддаларнинг ҳар бирининг йиллик умумий миқдори кўрсатилади.

 

6.4 Иловалар – Сув манбалари, сув сифати категориялари, сувдан фойдаланиш турлари, сувни тозалаш иншоотлари, ифлослантирувчи (зарарли) моддаларнинг кодлари

1-Илова. Сув таъминоти манбалари ва ташлама сувларни қабул қилиш объектлари кодлари

Сув таъминоти манбалари / ташлама сувларни қабул қилувчи объектлар турлари

Сув таъминоти манбаси тури (1-бўлимнинг 4-устунини тўлдириш учун)

Ташлама сувларни қабул қилувчи объектлар кодлари (2-бўлимнинг 4- устунини тўлдириш учун)

манбадан олиш

бошқалардан олиш

чиқариб ташлаш

Денгиз

10

10

10

Дарё

20

20

20

Кичик сой (мавсумий қурийдиган)

21

21

21

Кўл

30

30

30

Ботқоқлик

   

31

Ўзан сув омбори, ўзан сув ҳовузи

40

40

40

Қуйилма сув омбори, қуйилма ҳовуз

 

41

 

Канал (комплекс мақсадлар учун)

 

50

 

Ер ости сув объекти

60

60

60

Шахта, кон, нефть қудуғи, очиқ кон

61

61

61

Ер ости сувлари сатҳини пасайтириш учун мўлжалланган вертикал дренж қудуғи

62

62

 

Суғориш тизими коллектори

 

71

 

Қишлоқ ҳўжалик суғориш майдонлари

   

80

Сув йиғувчи ҳовузлар

   

81

Ҳудуд рельефи

   

82

Фильтрация (сув шимувчи) майдонлари

   

83

Буғланиш майдонлари /шлам тўплагичлар

 

 

 

Бетонланган хандаклар (выгребные ямы)

 

 

 

Канализация тармоғи

 

91

 

Жала сувлари коллектори

 

99

 

 

 

2-Илова. Сув сифати категориялари кодлари

№ т р

Сув сифати категориялари

Сув сифати категориялари кодлари

1-бўлимни тўлдириш учун кодлар

2 –бўлим 7 устунни тўлдириш учун кодлар

8-устун бўйича

42, 44, 46 устунлар учун

48 устун учун

манбадан олиш

бошқалардан олиш

1

2

3

4

5

6

7

1

Чучук ичимлик суви

1.1

Табиий сув объектларидан олинган сув, шу жумладан тозалаб олинган сув

ТО

       

1.2

Коммунал сув таъминоти тизимларидан олинган ва (ёки) берилган

 

ПК

ПК

   

1.3

Бошқа сув таъминоти тизимларидан олинган ва (ёки) берилган

 

ПД

ПД

   

2

Техник чучук сув

2.1

Табиий манбалардан олинган

ТН

     

ТН

2.2

Сув таъминоти тизимларидан олинган ва берилган

 

ТД

ТД

   

2.3

Оқимни қайта ростлаш (бошқа хавзаларга ташлаш) учун берилган

   

ТР

 

ТР

2.4

Ер ости сув заҳираларини тўлдириш учун олиб берилган

   

ТП

 

ТП

3

Денгиз суви

3.1

Денгизлардан олинган сув

ДС

ДС

ДС

   

4

Оқава (чиқит) сувлар

4.1

Коммунал ҳўжалиги сув чиқариш тизимларидан

 

СК

СК

СК

СК

4.2

Бошқа сув чиқариш тизимларидан

 

СД

СД

СД

СД

4.3

Транзит ўтказиб юбориладиган

   

СТ

   

5

Бошқа категориялар

5.1

Минерал (сувлар)

МН

МН

МН

   

5.2

Термал (сувлар)

ТМ

ТМ

ТМ

   

5.3

Балиқчилик ҳовузларидан ташланган

       

РВ

5.4

Коллектор-дренаж (сувлар)

КД

КД

КД

 

КД

5.5

Шоли майдонларидан ташланган сув

 

РС

   

РС

5.6

Карьер (сувлари)

КР

КР

КР

 

КР

5.7

Шахта ва кон (сувлари)

ШР

ШР

ШР

 

ШР

5.8

Мувозанатлаштирувчи (сувлар)

 

БЛ

БЛ

 

БЛ

5.9

Жала сувлари

 

ЛВ

   

ЛВ

 

 

3-илова. Сувдан фойдаланиш турларининг кодлари

Сувдан фойдаланишнинг турлари

Код

Ичимлик ва маиший хўжалик

101

Ишлаб чиқариш

102

Экинларни суғориш (доимий)

103

Қишлоқ ҳўжалиги сув таъминоти

104

Қуйилма сув омборларини (йил давомида) тўлдириш ва улардан сув чиқариш (фарқ, -,0,+)

105

Эгатлаб суғориш

1

Яйловлар сув таъминоти

2

Ҳовузлардаги балиқчилик хўжаликлари

3

Каналлардаги сув сатҳларини ушлаб туриш, каналларни намлаш билан бирга

5

Қатламлараро сувлар босимини таъминлаш

6

Бошқа сувлар (юқоридаги гуруҳларга киритилмаган)

8

 

 

4-илова. Сувни тозалаш иншоотларининг кодлари

Сувни тозалаш иншоотининг тури

Коди

Биологик тозалаш

5

Физик-кимёвий тозалаш

6

Механик тозалаш

7

 

 

5-илова. Ифлослантирувчи (зарарли) моддаларнинг кодлари

Номлари

Ўлчов бирлиги

Коди

Аммоний азоти

т

3

Натрий алкилсульфонатлари (керосин асосида)

кг

202

Натрий алкилсульфонатлари (техник препаратларда)

кг

201

Алюминий (Аl3+)

кг

1

Анилин (аминобензол)

кг

4

Ацетон

кг

5

Бензол

кг

7

Бор (по В3+)

кг

6

Висмут (Bi)

кг

9

Ванадий (V)

кг

8

Муаллақ моддалар

т

113

Вольфрам (W6+)

кг

204

Гидразингидрат

кг

10

Глицерин

кг

206

1,2-Дихлорэтан

кг

200

Темир (Fe3+, Fe2+) (сувда эрувчан барча шакллари)

кг

13

Изопрен (2-метилбута-1,3-диен)

кг

215

Кадмий (Cd)

кг

15

Калий (K+)

кг

58

Кальций (Са2+)

кг

59

Капролактам

кг

18

Ксилол (изомерлари)

кг

223

Кобальт (Со2+)

кг

16

Латекс БС-85М

кг

224

Латекс СКН-40ИХМ

кг

225

Лимон кислотаси

кг

228

Магний (Mg) (сувда эрувчан барча шакллари)

кг

20

Марганец (Mn2+)

кг

21

Медь (Сu2+)

кг

22

Метанол

кг

23

Моноэтаноламин

кг

26

Молибден (Мо6+)

кг

24

Мочевина (карбамид)

кг

238

Мишьяк (As)

кг

25

Натрий (Nа+)

кг

65

Нефть ва нефть махсулотлари

т

80

Никель (Ni2+)

кг

27

Нитрат-анион (NO-3)

кг

28

Нитрит-анион (NO-2)

кг

29

Қалай ва унинг тузлари (Sn)

кг

30

Пиридин

кг

246

Роданидлар (по SCn(-))

кг

33

Симоб (Нg2+)

кг

34

Рубидий (Rb+)

кг

251

Қўрғошин (Рb) (сувда эрувчан барча турлари)

кг

35

Селен (Se) (сувда эрувчан барча турлари)

кг

252

Скипидар

кг

42

Стирол

кг

66

Олтингугурт углерод (СS2)

кг

39

Сульфат-анион (сульфатлар) (SO2-4)

т

40

Сульфид-анион (сульфидлар) (S2-)

кг

84

Сульфит-анион (сульфитлар) (SO2-3)

кг

253

Сурьма (Sb)

кг

41

Таннидлар

кг

44

Тетраэтил қўрғошин

кг

43

Тиомочевина

кг

256

Толуол

кг

67

Трилон-Б

кг

262

Фенол

кг

46

Таллий флотореагенти

кг

48

Фосфатлар (Р бўйича)

т

90

Формальдегид

кг

49

Фосфор учхлорли

кг

276

Фосфор бешхлорли

кг

277

Фтор (F-)

кг

47

Фурфурол

кг

51

Хлор эркин (фаол хлор Сl-)

кг

269

Хлоридлар (Сl-)

т

52

Хром (C3+)

кг

93

Хром (Cr6+)

кг

73

Цинк (Zn2+)

кг

55

Цезий (Сz+)

кг

129

Цианидлар (Cn-)

кг

54

Этиленгликоль

кг

56

Стронций (Sr) (сувда эрувчан барча турлари)

кг

127

КБТтўла (кислородга бўлган биологик талаб)

т

132

Қуруқ қолдиқ

т

83

Азот умумий

т

2

Бериллий (Be)

кг

57

Гидpохинон

кг

11

Ёғлар (табиий)

кг

14

Кремний (Si4+)

кг

60

Лигнин гидролиз

кг

62

Лигнин сульфат

кг

61

Лигносульфат аммоний

кг

63

Метилен хлорид

кг

64

Кремний органик бирикмалари

кг

31

Кумуш (Ag)

кг

37

Олтингугурт водоpодли (H2S)

кг

38

Углеводородлар ҳидли

кг

45

Углерод тўртхлорли

кг

68

Уксус кислотаси

кг

69

Хлорбензол

кг

71

Хлороформ

кг

72

ККТ (кислородга бўлган кимёвий талаб)

кг

70

Цирконий (Zr)

кг

74

Этанол

кг

75

Пестицидлар (таъсир этувчи моддалар бўйича):

Атразин

кг

165

Бентазон

кг

203

Глифосфат

кг

205

Десметрин

кг

209

Дельта-Метрин

кг

208

Диазинон

кг

210

Дикват

кг

211

Дифлубензурон

кг

213

Дихлорпрол

кг

214

ДДТ

кг

100

Каптан

кг

216

Квартазин

кг

217

Краснодар 1

кг

222

Ленацил

кг

227

Лямбдацигалотрин

кг

229

Малатион

кг

230

Металаксил

кг

233

Метол

кг

234

Метрибузин

кг

235

Мивал

кг

236

Молинат

кг

237

Нитрафен

кг

240

Перметрин

кг

243

Пиримикарб

кг

247

Пиримифосметил

кг

248

Прометрин

кг

167

Пропаргит

кг

249

Пропиконазол

кг

250

Тиабендазол

кг

254

Тиобенкарб

кг

255

Тирам

кг

257

Токсафен

кг

258

Триадименол

кг

259

Триадимефон

кг

260

Триаллат

кг

261

Трихлорацетат натрия

кг

263

Трифлуралин

кг

163

Фенфалерат

кг

267

Фенитротион

кг

264

Фенмедифан

кг

265

Фентион

кг

266

Флуазифоп-П-бутил

кг

268

Фозалон

кг

153

Хлоридазон

кг

270

Хлорпирифос

кг

271

Циклоат

кг

272

Циперметрин

кг

273

Эндосульфан

кг

274

 

Общие предложения

339