ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1008 Хокимият города Янгиер 23/10/2018 07/11/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Янгиер шаҳри иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартрали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1008

ЛОЙИҲА

QARORI

2018 йил “____” ________ ______ - сон

Янгиер шаҳри иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартрали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3849-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 17сентябрдаги467-сонли қарорини ижросини таъминлаш, шаҳар халқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий coҳa муассасалари ва уй-жой фонди объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25 - моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3849-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 17сентябрдаги 467-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун кабул қилинсин.
  2. Шаҳар иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жойфонди объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш бўйича белгиланган тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

- асосий муҳандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб- ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

-асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

- ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврларидабарқарор ишлашга тайёрлашҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш давридабарқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлашпараметрлари5-иловага;

- асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳудудлар бўйича

2018/2019йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари6-иловага;

- шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ваижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашгатайёрланишини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси (бундан буён - шаҳар комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқтасдиқлансин.

3.Шаҳарҳокими ўринбосари (Д.Азимов), шаҳар ИИБ ЁХБ (С.Эсиргапов) ва 2-сонли туманлараро газ таъминоти худудий бўлими(Б.Нажмитдинов)ларга:

15 кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўпквартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича шаҳардаги мутасадди корхона ташкилотлар томонидан Комплекс тадбирларни амалга оширишинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йилларда куч-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4.Тегишли корхона ташкилотлар ўз рахбарлигида ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларини кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

5.Шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Азимов шаҳар ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, марказлаштирилган вамаҳаллий қозонхоналар,иссиқлик, сув қувурлари ваканализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин.

6.Шаҳар электр таъминоти корхонаси рахбари  (А.Жабборов), 2-сонли туманлараро газ таъминоти худудий бўлими (Б.Нажмитдинов):

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва улариинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб борсин;

7.Шаҳарҳокимининг биринчи ўринбосари И.Нурматов:

а) шаҳар корхона ташкилотрахбарлари билан биргаликда 2018/2019 йиллар  кузқишдаврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосийтурларини жорий йилдағамлашдайўлқўйилган камчиликларнитахлил қилиш асосида корхона ва ташкилотлар бўйичааҳолининг эхтиёжларидан келибчиқиб 2018/2019йиллар  қиш-баҳор даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқхўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини  ғамлаш  хажмларини белгиласин,нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймасликмақсадида, картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар кабимаҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

Ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги талаб даражасида сақланишини  ташкиллаштирсин;

б)  Шаҳарҳокимлиги молия бўлими (Р.Сувонов) билан биргаликда шаҳар комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда комплекстадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

8.Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Азимов комплекс тадбирларнинг  бажарилиши тўғрисида  шаҳар ҳокимига  тизимли ахборот  берилишини  таъминласин.

9. Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 01 июлдаги “Шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги 858-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (Ш.Бегимқулов)га мазкур норматив ҳуқуқий  хужжатни шаҳар ҳокимлигининг  расмий веб-сайтига жойлаштирилишиюклатилсин.

11.Шаҳар “Янгиер тонги”газетаси (Қ.Қуннозов) шаҳар иқтисодиёт тармоқлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига комплекс тайёргарликнинг бориши ва амалга оширилган ишларни мунтазам равишда ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.

12.Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари И.Нурматов, Д.Азимов ва А.Абдуқодировлар зиммасига юклатилсии.

Шаҳар ҳокими И.Хўжаев

Общие предложения

875