ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10058 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 12/11/2019 26/11/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-10058

Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2016 йил 23 майдаги 01-157-сон “Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш
ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2798, 2016 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 279-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2018 йил 28 майдаги 3-В-сон “Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш
ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2798-1, 2018 йил 7 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2018 й., 10/18/2798-1/1485-сон).

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Бошлиқ                                                                                        У. Ташкенбаев

 

Тошкент ш.,

2019 йил ____ ______________,

____-мҳ-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

2019 йил ___ ____________ даги

_____мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
13 майдаги 392-сон “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) педагог кадрларининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади), тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (бундан буён матнда мактабгача таълим бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси (бундан буён матнда маданият бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари (бундан буён матнда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари деб юритилади), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, туман (шаҳар) маданият бўлими, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда аттестация комиссиялари тузилган таълим муассасаларида ушбу ташкилотлар раҳбарларининг буйруғи билан сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш бўйича моддий жавобгар шахслар (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) белгиланади.

2. Сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш масъул шахслар томонидан амалга оширилади.

 

2-боб. Сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш

 

3. Сертификатлар ҳисоби масъул шахс томонидан доимий равишда олиб борилиши шарт.

4. Қабул қилинган (кирим қилинган) сертификатлар шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Сертификатларнинг ҳисобини юритиш журналида (бундан буён матнда журнал деб юритилади) ҳисобга олиниши лозим.

5. Журнал ип ўтказиб тикилган, унинг варақларига тартиб рақамлари қўйилган бўлиши керак. Журналнинг охирги бетида жами варақлар сони кўрсатилиб, масъул шахс томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри қўйилади. Журналга маълумотлар масъул шахс томонидан қайд этиб борилади.

6. Журнални тўлдиришда йўл қўйилган хато бир чизиқ билан ўчирилади ва кейинги қаторга тўғри ёзув киритилади. Киритилган ҳар бир тузатиш шу варақнинг пастки қисмида изоҳланиб, ташкилот муҳри билан тасдиқланиши зарур. Журналдаги ёзувларни ўчириш, бўяш, устидан қоғоз ёпиштириш, шунингдек журналда очиқ қаторлар қолдириб кетиш тақиқланади.

7. Сертификатлар масъул шахс томонидан пўлат сейфда (ёнмайдиган шкафда) сақланиши зарур. Агар масъул шахснинг хонасида пўлат сейф (ёнмайдиган шкаф) бўлмаса, сертификатлар ташкилот раҳбарининг пўлат сейфида (ёнмайдиган шкафида) сақланади.

8. Ишдан ташқари вақтларда сертификатлар сақланаётган пўлат сейф (ёнмайдиган шкаф) жойлашган хона муҳрланган бўлиши керак.

9. Сертификатлар:

мактабгача таълим, халқ таълими бошқармалари, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, маданият бошқармалари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга – Давлат инспекцияси томонидан;

туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими, туман (шаҳар) маданият бўлимлари, туман (шаҳар)   жисмоний тарбия ва спорт бўлимларига – тегишли мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари, маданият бошқармалари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан;

таълим муассасаларига – тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими, туман (шаҳар) маданият, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан буюртманомаларга мувофиқ белгиланган тартибда берилади.

10. Сертификатлар ишончномага асосан далолатнома расмийлаштирилган ҳолда берилади. Далолатнома сертификатларни топширган ва қабул қилиб олган шахслар томонидан имзоланади ҳамда сертификатларни топшираётган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ушбу далолатномада топширилган сертификатлар ҳақида маълумот (серияси, тартиб рақами), миқдори ва топширилган ташкилот ҳамда бошқа зарур маълумотлар кўрсатилиши лозим.

11. Аттестация комиссиялари педагог кадрларга тарқатиш учун сертификатларни масъул шахсдан олади.

12. Аттестация комиссиялари сертификатларнинг педагог кадрларга тарқатилишини рўйхатга олиш учун махсус дафтар (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) юритади.

13. Сертификатларнинг хатосиз тўлдирилиши учун аттестация комиссияси раислари масъул ҳисобланади. Сертификатларни тўлдириш вақтида ёки тўлдирилгандан кейин ундаги ёзувларни бўяш, ўчириш, тузатиш киритиш ҳамда ушбу ҳолатларга изоҳ бериб муҳр билан тасдиқлашга йўл қўйилмайди. Тўлдириш вақтида бузилган сертификатлар бўйича икки нусхада далолатнома тузилиб, ҳар чоракда мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган тартибда тегишли ташкилотга топширилади.

14. Бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади. Мазкур далолатнома икки нусхада тузилиб, масъул ходим ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади. Ушбу далолатномада бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар ҳақидаги маълумотлар (сертификатларнинг бузилиши, яроқсиз ҳолга келиши сабаблари, серияси, тартиб рақами, миқдори) кўрсатилиши лозим. Далолатнома асосида бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар ҳақида журналга тегишли ёзув киритилади.

15. Бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг бир нусхаси:

таълим муассасаси томонидан – тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими, туман (шаҳар) маданият, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларига;

туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими, туман (шаҳар) маданият, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан – тегишли мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари, маданият бошқармалари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига;

мактабгача таълим бошқармаси, халқ таълими бошқармаси, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, маданият бошқармаси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан – Давлат инспекциясига сертификатлар илова қилинган ҳолда юборилиши лозим. Бунда, мактабгача таълим бошқармаси, халқ таълими бошқармаси, маданият бошқармаси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан таълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, туман (шаҳар) маданият бўлими, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими юборган яроқсиз ҳолга келган сертификатлар ва далолатнома нусхалари ҳам Давлат инспекциясига юборилади.

16. Давлат инспекциясига юборилган бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатларни йўқ қилиш бўйича икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади ҳамда масъул шахс ва Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан имзоланади. Сертификатларнинг сериялари, тартиб рақамлари қирқиб олиниб, далолатноманинг бир нусхасига илова қилингандан сўнг, сертификатларнинг ўзи ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинади.

17. Маълум сабабларга кўра тарқатилмай қолган сертификатлар бўйича ҳар ярим йилда икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда масъул шахс ва аттестация комиссияси раиси томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси, тарқатилмай қолган сертификатлар унга илова қилинган ҳолда, сертификатларни берган масъул шахсга қайтарилади. Масъул шахс тарқатилмай қолган барча сертификатларни умумлаштириб, уларни далолатнома асосида мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган тартибда Давлат инспекциясига юборилишини таъминлайди.

18. Давлат инспекциясига юборилган ва маълум сабабларга кўра тарқатилмай қолган фойдаланиш учун яроқли бўлган сертификатлар масъул шахс томонидан қайта ҳисобга олинади ва келгусида мазкур Низомда белгиланган тартибда фойдаланилади.

 

3-боб. Cертификатнинг дубликатини бериш

 

19. Сертификати йўқолган, яроқсиз ҳолга келган, бошқача тарзда бузилган
ёки фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартирган шахсларга сертификатнинг дубликати (бундан буён матнда дубликат деб юритилади) берилади.

20. Сертификати йўқолган, яроқсиз ҳолга келган, бошқача тарзда бузилган
ёки фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартирган шахслар тегишлилиги бўйича сертификат берган таълим муассасалари, туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими, туман (шаҳар) маданият, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, мактабгача таълим, халқ таълими, касб-ҳунар таълими ҳудудий, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларда тузилган аттестация комиссияларига дубликат олиш сабаби баён этилган ёзма ариза билан мурожаат қиладилар.

Аризага ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида газетада чоп этилган эълон (эълонда сертификатнинг берилган йили, серияси ва рақами кўрсатилиши шарт) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) нусхаси илова қилинади.

21. Дубликат олиш масаласида таълим муассасалари, туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими, туман (шаҳар) маданият, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари аттестация комиссиялари томонидан мактабгача таълим, халқ таълими, касб-ҳунар таълими ҳудудий, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга мурожаат қилинади.

Мактабгача таълим, халқ таълими, касб-ҳунар таълими ҳудудий, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг буюртмалари асосида Давлат инспекцияси томонидан дубликат бериш учун сертификат бланкалари берилади.

Дубликат бериш муддати ариза билан мурожаат қилинган пайтдан бошлаб бир ойдан ошиб кетмаслиги лозим.

22. Дубликатлар тегишлилиги бўйича таълим муассасалари, туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими, туман (шаҳар) маданият, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, мактабгача таълим, халқ таълими, касб-ҳунар таълими ҳудудий, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларда тузилган аттестация комиссиялари томонидан педагог кадрларга расмийлаштириб берилади.

23. Дубликатлар сертификатларнинг педагог кадрларга тарқатилишини рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади. Дафтарда дубликат берилганлиги тўғрисида ёзув киритилиб, педагог кадрнинг дубликат олганлиги тўғрисидаги имзоси қўйилади ва сана кўрсатилади.

24. Дубликат олиш учун буюртмалар асосида бекор қилинган асл сертификатнинг тартиб рақамлари ҳамда дубликатларнинг тартиб рақамлари ҳудудий бошқармалар
ва тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан назорат қилиб борилади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган.

 

 

 

Мактабгача таълим вазири                                                         А. Шин

 

2019 йил ____ ____________

 

 

 

 

Халқ таълими вазири                                                                   Ш. Шерматов

 

2019 йил ____ ____________

 

 

 

 

Олий ва ўрта махсус

таълим вазири                                                                                И. Маджидов

 

2019 йил ____ ____________

 

 

 

 

Маданият вазири                                                                           Б. Сайфуллаев

 

2019 йил ____ ____________

 

 

 

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазири                                           Д. Набиев

 

2019 йил ____ ____________

 

 

 

Общие предложения

141