ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10056 Министерство строительства Республики Узбекистан 11/11/2019 26/11/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ҳақида
ID-10056

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш
ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини
такомиллаштириш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, капитал қурилиш соҳасида танлов савдоларини ташкил этиш
ва ўтказиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Объектлар қурилишида иштирок этаётган Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини (кейинги ўринларда Рейтинг деб аталади) аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ, Рейтингни аниқлаш ва юритилиши устидан мониторинг олиб бориш бўйича Кузатув Кенгашининг руйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда, хорижий давлатларнинг илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, Рейтингни юритиш бўйича ҳимояланган дастурий таминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг вазирлик марказий аппарати тузилмасидаги Пудрат ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармасида 4 та штат бирлигидан иборат Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ва юритиш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятини баҳолаш тизимини шакллантириш ва юритиш бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ушбу бўлимни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қопланади.

5. Қурилиш вазирлиги:

Қурилиш вазирлигининг пудрат ташкилотлари фаолиятини баҳолаш бўлими учун 2 та, шу жумладан, 1 та шахсан бириктириладиган
ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри қурилиш бошқармаларининг лойиҳа ва пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари учун 14 та автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.

Белгилаб қўйилсинки, автотранспорт воситаларини сотиб олиш
ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш бошқармалари бошқармаларининг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.

6 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири
А. Ж.Раматов ва Қурилиш вазири Б.И.Закиров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири

 

         А.Арипов

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                 Вазирлар Маҳкамасининг

                                                                                                                                                                                                                       2019 йил “____ ___________даги

                                                                                                                                                                                                                         _____-сон қарорига 1-илова

 

 

 

Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингинианиқлаш
ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

 

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қароригамувофиқ ишлаб чиқилган ва Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини (кейинги ўринларда рейтинг деб аталади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий қурилиш-пудрат ташкилотларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

3. Қурилиш-пудрат ташкилотларирейтингини аниқлаш ва юритиш  Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ва юритиш бўлими(кейинги ўринларда бўлим деб аталади) томониданҳар йили холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилинган ҳолда аниқланади ва танлов савдоларида  энг мақбул қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлашнинг асосий элементи бўлиб хизмат қилади.

4. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлашни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Қуйидагилар Рейтингни юритишнинг асосий мақсадлари
ва вазифалари ҳисобланади:

қурилиш-пудрат ташкилотларининг доимий ишлайдиган қурилиш-ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланганлигини, ихтисослашувга, ташкилий тузилмага ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари хусусиятига мувофиқ асосий ишлаб чиқариш фондлари (ўз ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, шунингдек кичик механизация воситалари) мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ташкил этиш;

республикада қурилиш-пудрат ишлари ва хизматлари бозорида ташкилотларнинг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги ахборотни тизимли жамлаш;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашга йўналтириладиган марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидаларига, бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари муддатлари ва сифатига риоя қилиш тўғрисидаги ахборотни кузатиб бориш имкониятларини таъминлаш;

рақобатга бардошли қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш ва пудрат ишлари бозорини ривожлантириш.

6. Рейтингни юритиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Қурилиш вазирлиги деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади), Ўзбекитон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

 

II. РЕЙТИНГНИ АНИҚЛАШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ

 

7. Рейтингни аниқлаш ва тизимли юритиш Қурилиш вазирлигининг  бўлими томонидан вазирликнинг ҳудудий органлари,Давлат статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг тақдим этадиган материаллари асосида амалга оширилади.

8. Рейтингни аниқлаш ва юритиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш, дастлабки кўриб чиқиш, шунингдек, Қурилиш вазирлигининг бўлимига киритиш бўйича ишларнинг барча турларини бажарадиган Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бошқармаларининг Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи органлар деб аталади) Рейтингни юритиш бўйича ҳудудий ишчи органлар ҳисобланади.

9. Рейтингга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларини бажарувчи, ушбу Низомда назарда тутилган энг кам талабларга жавоб берувчи юридик шахслар киритилади.

Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар бўлимга фақат электрон шаклда ушбу низомнинг 2-иловада келтирилган мезонлар  асосида белгиланган жадвалга мувофиқ тақдим этилади.

10. Рейтинг вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича Қурилиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган (жойлаштирилган) ҳолда электрон маълумотлар базаси шаклида юритилади.

11. Рейтинг ҳисобот йилининг ҳар чорагида бир марта янгиланиши керак.

12. Рейтинг иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашни бажариш учун қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашуви бўйича шакллантирилади.

13. Рейтингни аниқлаш ва юритишда Қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашуви, фаолият йўналишлари, бош пудратчи ёки субпудрат ташкилот сифатида иш тажрибаси мавжудлиги, моддий-техник таъминланганлиги,сифат назорати тизими,кадрлар салоҳияти, меҳнат мухофазаси, қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилинганлиги, инвестициялар киритилганлиги ҳисобга олинади ва вазирлигининг расмий веб-сайтида 2-иловадаги жадвал кўринишда эълон қилиб борилади.

14. Рейтингдаги мавжуд маълумотлар оммавий фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади, қурилиш-пудрат ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари бундан мустасно.

15. Рейтингда маълумотлар қайд қилинган санадан бошлаб бир йил муддатга ҳақиқий ҳисобланади.

16. Рейтингда маълумотлар электрон нусхада тамом бўлган йилнинг
31 декабридаги ҳолати бўйича шакллантирилади ваҚурилиш вазирлигининг идоравий архивида ўн йил мобайнида сақланади.

 

III. ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ ТАШКИЛОТИНИ

РЕЙТИНГДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ

 

17. Қурилиш-пудрат ташкилотлари қуйидаги ҳолларда Рейтингдан чиқарилиши мумкин:

а) улар томонидан ҳудудий ишчи органга Рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилиши;

б) юридик шахснинг тугатилиши;

 

IV. ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РЕЙТИНГИНИ АНИҚЛАШ ВА ЮРИТИЛИШИ УСТИДАН

МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ

 

18. Кузатув Кенгаши аъзолари томонидан мустақил равишда Рейтингни аниқлаш ва юритилиши устидан мониторинг олиб борилади (кейинги ўринларда мониторинг олиб бориш деб аталади).

19. Мониторинг қуйидаги мақсадларда олиб борилади:

Рейтингни аниқлаш ва юритиш жараёнлари шаффофлигини таъминлаш, қурилиш-пудрат ташкилотларига балл қўйишда мазкур Низом талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

Рейтингнинг электрон маълумотлар базасини тизимли янгилаш ишларини бажаришда жадвалга киритиладиган рақамлар, далиллар ва шу каби маълумотларнинг  тўғрилигини текшириш;

Рейтингни аниқлаш ва юритишда иштирок этувчи вазирлик ва идораларнинг мансабдор шахслари ва мутахассислари томонидан Рейтингни юритиш сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ноҳалол хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатлари ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, мустақил равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ушбу ҳолат юзасидан хабардор қилиш.

 

V. РЕЙТИНГ ЮРИТИШДА ВА АХБОРОТНИ ТАҚДИМ

ЭТИШДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ

 

20. Рейтингни юритишда Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва ўзаро ахборот алмашади.

Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашиш бепул асосда амалга оширилади.

21. Қурилиш вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган Рейтинг фойдаланиш учун очиқ бўлган маълумотлари фойдаланувчиларга бепул асосда тақдим этилади.

 

VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

 

22. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

23. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” ___________даги

_____-сон қарорига 2-илова

 

 

Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ва юритиш
 фаолиятини мониторинг олиб бориш бўйича
 КУЗАТУВ КЕНГАШИ ТАРКИБИ

                                      

Раматов А.Ж.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Траспорт вазири - Кенгаш раиси

Закиров Б.И.

Қурилиш вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

Хидоятов Ш.С.

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

Солиев М.Х.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

 

 

 

Абдувалиев А.А.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси

Рустамов О.Б.

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Турсунов Ё.Э.

Молия вазирининг ўринбосари

Эргашев Р.М.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Содиқов Ш.М.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Рузибоев Б.К.

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Низомов Б.М.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Туляганов К.Н.

Қурилиш вазирининг ўринбосари, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳаси бўйича назорат инспекцияси бошлиғи

Сариев К.Т.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси

Мустафоев У.М.

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

Саидов У.С.

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси

Лавозими бўйича

Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошлиғи

Маджидов Г.Г.

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК директори

Одилхўжаев Б.И.

«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК директори

Ахмедов И.С.

«Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ директори

Қодиров Б.

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа масалалари котибияти бош мутахассиси

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бошқармалари бошлиқлари

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли мажбуриятларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш

тартиби тўғрисидаги низомга1-илова

 

Қурилиши-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш

СХЕМАСИ

Босқич

 

Масъуллар

 

Чора-тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

             

1-босқич

 

Ҳудудий статистика органлари, солиқ инспекциялари, ИИБ ЙҲҲБ бўлимлари ва қурилиш назорати инспекциялари

 

Масъул ташкилотлар томонидан ҳар чорак якуни бўйича рўйхатдан ўтган қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бошқармаларига электрон тарзда, электрон имзоланганҳолда тақдим қилинади

 

Ҳисобот йилининг хар чорак якунида

     
             

2-босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бошқармалари

 

Масъул ташкилотлар томонидан тақдим қилинган маълумотларни умумлаштириб, Қурилиш вазирлигининг бўлимигаэлектрон тарзда, электрон имзоланган ҳолда тақдим қилади

 

Кейинги чоракнинг биринчи ойида

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Қурилиш вазирлигининг бўлими

 

Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим қилинган маълумотларни умумлаштиради, хаққонийлигини суриштирув ва жойига чиққан ҳода ўрганади.

 

Кейинги чоракнинг биринчи ойида

     
             

4-босқич

 

Қурилиш вазирлигининг бўлими

 

Умумлаштирилган маълумот-лар дастурий таъминотга киритилади ва вазирликнинг веб сайтига жойлаштирилади.

 

Кейинги чоракнинг иккинчи ойида

     

 

 

 

 

 

 

                                Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга                  2-илова  
                                 
                                 
    Қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтингини аниқлаш мезонлари          
                                           
Т/р Қурилиш-пудрат ташкилотларининг номи Ходимларнинг доимий энг кам сони (киши), шу жумладан: Соҳадаги тажрибаси Корхонага тегишли ишлашга яроқли машина ва механизмлари мавжудлиги, жумладан: Сифат назорати кўрсаткичлари
Ишлаб чиқариш ходимлари Маъмурий бошқарув ходимлари  қурилиш транспорти (та) Эксковатор (Vчўмичли— 0,5 — 1,5 м3) (та) 10 — 25 тонна юк кўтарадиган автокран (та) минорали кран (та) кичик механизация воситалари (та) ишлаб чиқариш базаси мавжудлиги (+-) Суд органлари томонидан маъмурий (ёки жиноий) чора қўлланганлиги  Қурилиш назорати иниспекцияси томонидан огоҳлантириш берилганлиги
сони балл сони балл йил балл сони балл сони балл сони балл сони балл сони балл сони балл    
1. Комплекс  500 10 30 10 3 10 40 10 6 10 5 10 2 10 30 10 + 10    
    250 5 15 5 1.5 5 30 5 4 5 3 5 1 5 20 5 - 0    
2. Ихтисослаштирилган 70 10 20 10 2 10 15 10 3 10 2 10 - 20 10 + 10    
    40 5 15 5 1.5 5 10 5 1 5 1 5 - - 15 5 - -    
3. Кичик 10 10 2 10 1 10 1 10 1 10 1 10 - 8 10 -    
                                6 5 - -    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ҳақида”ги қарори лойиҳасига
ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасига
ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарорига
(2-банд)мувофиқҚурилиш вазирлиги томонидан“Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ушбу қарор лойиҳасида қуйидагимасалаларназарда тутилмоқда:

Биринчидан, объектлар қурилишида иштирок этаётган
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгиловчи низом тасдиқланиши билан соҳада
олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган танловсавдоларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган янги механизим жорий этилмоқда.

Шунингдек, мазкур қарорда соҳада коррупциянинг олдини олиш мақсадидаҚурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ваюритилиши устидан мониторинг юритиш бўйича Кузатув Кенгаши ташкил этилмоқда.

Иккинчидан,ушбу механизмни тўлақонли ишлашини таъминлаш мақсадида Қурилиш вазирлигининг марказий аппаратитузилмасидаги Пудрат ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси таркибида Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш ва юритиш бўлиминиташкил этиш ҳамда бунинг учун қўшимча 4 та штат бирликлари (бўлим бошлиғи, 2 та бош мутахассис, 1 та етакчи мутахассис) ҳамда 2 та автотранспорт воситасиажратиш кўзда тутилган.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши натижасида қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятини кенгайтириш,қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини ошириш ва пудрат ишлари бозорини ривожлантириш учун имкониятлар яратилади.

Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилиши талаб этилмайди.

 

 

                                             Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири                                                                                                Б.Закиров

Общие предложения

303