ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
10028 Государственный центр тестирования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 09/11/2019 25/11/2019 15

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-10028

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, жадал иқтисодий ўсиш учун мос профессионал кадрларни етиштиришда соғлом муҳитни яратиш, халқаро майдонда миллий кадрларнинг рақобатбардошлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) тўпланган тажриба ва илмий-амалий салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратиш мақсадида Давлат тест маркази қошида “Илмий-ўқув амалий марказ” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Илмий-ўқув амалий марказ деб аталади) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Илмий-ўқув амалий марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий тадқиқот натижаларини нашр этиш;

тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича мутахассислар – тестологларни тайёрлаш, шунингдек, бу борада маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли тестология, педагогик ўлчовлар, чет тиллари бўйича тингловчиларнинг малакасини ошириш, диагностик тест синовларини ташкил этиш;

тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасида илмий изланиш олиб борувчи шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хориж тажрибаларни ўрганиш асосида миллий тизимни яратишга таклифлар бериш;

халқаро имтиҳон олувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш.

2. Илмий-ўқув амалий марказ фаолияти шартнома бўйича жисмоний

ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига ҳамда зарурат бўлганда Давлат тест марказининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.

3. Республика ҳудудларида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш учун Давлат тест маркази ҳузурида “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ташкил этилсин.

Инжиниринг компаниясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

тест синовлари ўтказилиши белгиланган катта сиғимли бино

ва иншоотларнинг намунавий эскиз лойиҳасини белгиланган тартибда тайёрлаш;

қурилиш-пудрат ташкилотини танлаш бўйича тендер (танлов) савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш ва объектларни қабул қилиб олиш.

4. Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Илмий-ўқув амалий марказ

ва Инжиниринг компанияси ташкилий тузилмаларини тасдиқласин, ходимларнинг чекланган сонини, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини белгиласин.

Бунда Давлат тест маркази директорига, зарур ҳолларда, тузилмаларга ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Давлат тест маркази бир ой муддатда Илмий-ўқув амалий маркази ҳамда Инжиниринг компанияси уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатидан ўтказсин.

6. Давлат тест маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик

ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини икки ярим баравар миқдорида қўллаш ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатларни Давлат тест маркази ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ______даги _____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 3-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ногиронлиги бўлган шахслар алоҳида ажратилган квоталар доирасида, танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этади”;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентлар улар учун белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасаси бўйича танловда иштирок этади. Белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тавсияномага эга абитуриентлар тўплаган баллари билан белгиланган тартибда абитуриент сифатида ҳужжат топширган (рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган) таълим йўналишларида умумий тартибда танловларда иштирок этади”;

еттинчи-ўнинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ногиронлиги бўлган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари ва мақсадли қабулни белгилаганлар улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади”;

б) 12-бандга қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар мазкур банднинг тўртинчи хатбошида қайд этилган ҳужжатлари асосида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин”;

ўн саккизинчи - йигирма биринчи хатбошилар тегишлича ўн тўққизинчи йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 09/18/417/1311-сон) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тегишли бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мувофиқ келувчи фан мажмуаларида белгиланган фанлар ҳамда мезонлар бўйича кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига мувофиқ амалга оширилади”;

б) 12-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўрганиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили 20 июлга қадар Давлат тест марказига ва у орқали Олий ва ўрта маъсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларига маълум қилинади.

Ўрганиш натижаларига кўра ногиронлиги тасдиқланмаган шахслар олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон)га қўйилмайди”;

в) 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан кириш имтиҳонлари касбий (ижодий) имтиҳон) ўзлари танлаган ва ҳоҳлаган олий таълим муассасалари қабул комиссияларига топширилади. Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун аппеляция комиссияси иши ташкил этилади”;

г) Низомга иловада VII-X босқичлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 24-банднинг ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 28-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлмаган абитуриентларни ўрнатилган тартибда белгиланган ҳужжатлари асосида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтишига имконият яратиш”;

учинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 31-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи-учинчи хатбошилар қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вазирлиги ходимлари шахсини идентификациялаш қурилмалари аниқламаган, бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланган ёки шахси тасдиқланмаган абитуриентларнинг фамилияси, исми, шарифи, паспорт серияси ва рақами ҳамда гуруҳи ҳақидаги далолатномани расмийлаштириб, уни бино раҳбарига тест синови бошлангандан кейин 10 дақиқа ичида етказади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари тестга келмаган (шахсини идентификациялаш қурилмалари аниқламаган) абитуриентларнинг фамилияси, исми, шарифи, паспорт серияси ва рақами ҳамда гуруҳи ҳақидаги маълумотни расмийлаштириб, уни бино раҳбарига

ва электрон вариантда Давлат тест марказига тест синови бошлангандан кейин 10 дақиқа ичида етказади”;

г) Низомга 11-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жавоблар варақаси намунаси

D:\Rajabov\2019 йил кабули учун\Таклифлар 2020 йилга\янги 2020 йил учун карор лойихалар\002.jpg

.”

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сон “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)нинг

1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 апрелдаги 291-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида:

а) 1-банддаги “9 (тўққиз)” сўзлари “11 (ўн бир)” сўзларига алмаштирилсин.

б) 2-бандда:

“3. Батиров Шерзод Негмуратович – Директорнинг ўринбосари

4. Бобоев Орзиқул Мирзаевич – Директорининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси” жумлалари киртилсин.

3,4,5,6,7,8,9-бандлар тегишлича 5,6,7,8,9,10,11-бандлар деб ҳисоблансин.

“Норалиев Улуғбек Сайдиганиевич” сўзлари “Ражабов Барна Жўракулович” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Мирсаидов Маъмуржон Кабилжанович” сўзлари “Абдиназаров Улуғбек Муяссарович” сўзлари билан алмаштирилсин.

Общие предложения

501