Portal bo'yicha qidiruv
Kengaytirilgan qidiruv
 
2350
Loyihalar
    So`nggi joylashtirilgan loyihalar
    So'ngi takliflar
    • SHEROV ALISHER BAKBERGANOVICH

      Янги қабул қилинаётган ҳужжатни, олдинги ҳужжатдаги камчилик туфайли бу ҳужжатни ҳам эътиборсизлик билан тасдиқлагандан кўра, эски ҳужжатдаги камчиликни ҳам бир вақтнинг ўзида тўғрилаб кетиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.


      Ushbu izoh havolasi
    • SHEROV ALISHER BAKBERGANOVICH

      Юқоридаги таклифда битта муаммо юзага келиши мумкин, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августда тасдиқланган “Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 164-сонли Қарорида ҳам "Катта ўқитувчи" ва "Ассистент, ўқитувчи" лавозимларини тоифаларга ажратганда ҳам фикримизча, шу камчиликка йўл қўйилган. Хусусан, "Ассистент, ўқитувчи" лавозими 3 тоифага ажратилган бўлиб, 1- илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган, 2-илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган,  3-илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган. Назаримда 2 ва 3 тоифалар бир хил мазмунга эга. Худди шу ҳолат "Катта ўқитувчи" лавозимида ҳам учрайди. Шу боисдан, ҳар иккала лавозимнинг 3-тоифасидаги "ёки" боғловчисини "ва" боғловчисига ўзгартириш мақсадга мувофиқ. Бу арзимаган камчиликдек кўриниши мумкин. аммо битта боғловчининг бошқасига алмаштирилиши гапнинг мазмунини тўлиқ ўзгартириб қўймоқда.

      Ushbu izoh havolasi
    • SHEROV ALISHER BAKBERGANOVICH

      1.3.банди. OTMларда - илмий даражага эга бўлмаган шахслар  ассистент, ўқитувчи базавий лавозим маошининг илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган тоифасидан  1,04 фоизи миқдорида иш ҳақи олишлари келтирилган.

          Шу ерда савол туғилади.  "Илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаганлар" тоифасига кимлар киради ?  Масалан, фан номзоди, аммо ўқитувчи (катта ўқитувчи) бўлиши мумкин. Демак, юқоридаги шарт қаноатлантирмоқда, яъни ўқитувчи илмий унвонга эга эмас.  Яна бир ҳолатда, катта ўқитувчи, доцент бўлиши мумкин. Бунда ҳам шарт қаноатлантирмоқда, яъни ўқитувчи илмий даражага эга эмас. 

          Фикримизча, ушбу банддаги ёки боғловчисини ва боғловчи билан алмаштириш лозим ва қуйидагича таҳрир қилиш зарур:

      ассистент, ўқитувчи базавий лавозим маошининг илмий унвонга ва илмий даражага эга бўлмаган тоифасидан 

      Назаримизда шу кўринишда таҳрир қилинсагина, кўзда тутилаётган шахслар тушунилади.

      Ushbu izoh havolasi
    • Bahrom Esanbayev
      Qonun loyihasining FK 991-moddasidagi ehtiyot chorasi sifatida qamoqqa olishniva munosib xulq atvorda bo'lish haqida tilxat olish so'zlaridan keyin va boshqa ehtiyot choralarini qonunga xilof qo'llanish deb to'ldirilsa maqsadga muvofiq bo'lardi. Sababi boshqa ehtiyot choralari ham noqonuniy qo'llangan bo'lishi mumkinku.
      Ushbu izoh havolasi