Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
998 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита 22/10/2018 06/11/2018 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот 
маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 10 июлдаги 
483-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-998

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот

маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 10 июлдаги

483-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

 

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

         1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 110 июлдаги 483-сон қарорига 2-илованинг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

         2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

                       

    Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                                                                           А. Арипов

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 
2018 йил “__” 
______даги 
__-сон қарорига 

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро

илмий-тадқиқот маркази

ТУЗИЛМАСИ

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) сони 34нафар. 

            Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва илмий ходимлар қўшимча равишда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.

*Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

1589