ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9961 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 07/11/2019 22/11/2019 8

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-9961

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш,

уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Раис М. Азимов

Тошкент ш., ‎2019 йил “___”_______,

______________-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил “____” __________даги _______________-сон қарорига

ИЛОВА

Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ божхона юк декларациясини (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартибини белгилайди.

I бўлим. Умумий қоидалар

1-боб. Асосий тушунчалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза – ваколатли шахснинг БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати;

божхона органи – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда - ДБҚ деб юритилади), ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари.

божхона қиймати декларацияси (бундан буён матнда БҚД деб юритилади) – БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган декларацияловчи шахс томонидан божхона органига БЮД билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат;

БЮДга тузатиш киритиш шакли (бундан буён матнда БДТ деб юритилади) – электрон БЮД ҳамда БҚДда кўрсатилган маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун фойдаланиладиган ДБҚ томонидан белгиланган формат ва тузилишига мувофиқ тайёрланган электрон ҳужжат;

БЮДдаги хато – божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборот ва (ёки) божхона органларида мавжуд ахборот билан БЮД ҳамда БҚДдаги маълумотлар орасидаги тафовут, шунингдек БЮД ёки БҚД графаларидаги нотўғри маълумотлар;

БЮДдаги камчилик – божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган маълумотларнинг етишмаслиги ёки БЮД билан бирга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар;

БЮДни бекор қилиш – БЮДни юридик ҳужжат сифатида амал қилишини тўхтатиш;

БЮДни ўзгартириш – БЮД ва (ёки) БҚДдаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;

БЮДга қўшимча киритиш – БЮД ва (ёки) БҚДга янги маълумотларни киритиш ёҳуд қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш;

БЮДни қайта расмийлаштириш – расмийлаштирилган қоғоз шаклидаги БЮДни бекор қилиш ва унинг ўрнига янги БЮДни расмийлаштириш билан боғлиқ жараён;

БЮДни қайтариб олиш – БЮДни мазкур Низом талабларига мувофиқ декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан қайтариш билан боғлиқ жараён;

декларацияловчи шахслар рўйхати – декларант томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг “Декларацияловчи шахслар рўйхати” интерактив хизматига(дан) қўшиш ва чиқариш йўли билан шакллантириладиган декларацияловчи шахслар рўйхати;

расмийлаштирилган БЮД – божхона органи томонидан рўйхатга олинган ва “D” графасига божхона органининг тегишли белгилари қўйилган БЮД;

рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД – божхона органи томонидан БЮДнинг 7-графасига БЮД рақами ва қабул қилинган сана кўрсатилган, аммо “D” графасига божхона органининг тегишли белгилари қўйилмаган БЮД;

товарларни электрон декларациялашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЭДААТ деб юритилади) – вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларининг алоқасини таъминловчи дастурий-техник воситалар комплекси;

электрон хабарнома – ТЭДААТда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида электрон хабарларни алмашиш ва бу орқали қўшимча хужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш востаси;

янги БДТ – декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган БДТ;

янги БЮД – декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган ёки аввал рўйхатга олиниб, ундаги хато ва камчиликлари бартараф этилиб, қайта тақдим этилган БЮД;

қайта расмийлаштирилган БЮД – ўрнига янги БЮД расмийлаштирилиб, юридик ҳужжат сифатида ўз кучини йўқотган аввалги БЮД;

ҳудудий божхона бошқармалари – ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси.

2-боб. Асосий қоидалар

2. Божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин, БЮД қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида БЮДни ваколатли шахснинг аризасига кўра, мазкур Низом талаблари асосида ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш мумкин.

Агар божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, олиб чиқилаётган товарларга доир божхона юк декларацияси ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин.

3. Электрон БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларацияловчи шахс томонидан божхона органига БДТ тақдим этиш орқали мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади, зарур ҳолларда БҚД ёки қўшимча ҳужжатлар БДТга илова қилинади.

Электрон БЮД ёки БДТ графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш талаб этилмасдан божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш лозим бўлган тақдирда, декларацияловчи шахс божхона органларига қўшимча ҳужжатларни ТЭДААТ ёки ДБҚ томонидан кўрсатиладиган тегишли интерактив хизматлар орқали тақдим этади.

4. Қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графаларига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш ёҳуд уни қайта расмийлаштириш орқали мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

5. БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан (электрон БЮДда унинг электрон рақамли имзоси билан) тасдиқланади.

6. БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ёки қайтариб олиш ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

божхона расмийлаштируви жараёнида йўл қўйилган хатоларни тузатиш ва камчиликларни тўлдириш зарурати туғилганида;

божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммасини тўғрилаш зарурати юзага келганда;

товарларни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари техник жиҳатдан носоз бўлганда;

БЮД ёки унинг бир қисми бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига берилганида (Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 96-моддаси талабларига кўра божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказиш, экспорт ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимларига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳолатлар бундан мустасно);

контракт (шартнома, келишув) шартлари ўзгарганда (экспорт ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимларига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳолатлар бундан мустасно);

БЮД расмийлаштирилгандан сўнг, ундаги товарлар бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда;

БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш учун етарли асос бўладиган ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланган, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда.

II бўлим. Электрон шаклдаги БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, қайтариб олиш ва бекор қилиш

3-боб. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни бекор қилиш ёки қайтариб олиш

1-§. Декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш

7. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи – тўртинчи ҳамда саккизинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

8. БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш қуйидаги ҳолларда таъқиқланади:

декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДда маълум қилинган товарларга нисбатан ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар талаб қилиниб, бу бўйича текширув якунига етмаган бўлса;

БЮДда маълум қилинган товарларни божхона кўригидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, божхона кўриги якунига етмаган бўлса;

БЮДдаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланиб, бу жараён якунига етказилмаган бўлса;

хуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган БЮД бўйича, иш кўриб чиқилиб, суд ёки тегишли орган қарори чиқгунга қадар (қонун ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

9. БЮД божхона органида рўйхатга олингандан сўнг, БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш зарурати юзага келганда декларант ёки декларацияловчи шахс ушбу масала юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона органига электрон хабарнома орқали мурожаат қилади.

Мурожаатда БЮДнинг божхона органида рўйхатга олинган рақами, мазкур БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайтариб олиш заруратининг аниқ сабаблари кўрсатилади.

10. Божхона органи БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бўйича мурожаатни кўриб чиқиб, натижаси бўйича бир иш кунида электрон хабарнома орқали маълум қилади.

БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш лозм деб топилган тақдирда, электрон хабарномада қўшимча равишда БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликлар бўйича тақдим этилиши лозим бўлган янги БДТ ёки қўшимча ҳужжатнинг тақдим этиш муддати кўрсатилади.

11. Декларацияловчи шахс электрон хабарнома орқали маълум қилинган вақтдан бошлаб янги БДТ ёки қўшимча ҳужжатни тақдим этиш муддати божхона органининг кейинги иш куни якунига қадар этиб белгиланади.

Масалан, хабарнома хафтанинг охирги иш куни соат 17:30 да юборилаётган бўлса, янги БДТ ёки қўшимча ҳужжатни тақдим этиш муддати кейинги иш куни соат 18:00 га қадар этиб белгиланади.

12. Декларацияловчи шахс томонидан божхона органига:

янги БДТ хабарномада баён этилган муддатда тақдим этиладиган бўлса – божхона органи тақдим этилган БДТни мазкур Низом талаблари асосида рўйхатга олади ва дастлабки текширувдан ўтказади;

қўшимча ҳужжат хабарномада баён этилган муддатда тақдим этиладиган бўлса – божхона органи тақдим этилган ҳужжатни қабул қилиб олади, божхона органи томонидан асоссиз деб топилган ҳужжатлар бундан мустасно;

янги БДТ ёки қўшимча ҳужжат хабарномада белгиланган муддатда тақдим этилмайдиган бўлса – божхона органи БЮДни бекор қилади, мазкур Низомнинг 21-бандида тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно.

2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш

ёки қўшимча киритиш

13. Божхона органи ташаббуси билан рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи-тўртинчи ҳамда саккизинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи – учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

14. Божхона органи томонидан БЮДда хато ва камчиликлар аниқланганда бу ҳақда божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахсни электрон хабарнома орқали хабардор қилади. Бунда божхона органи БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликлар, уларни бартараф этиш учун тақдим этиладиган БДТ ёки қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш муддати тўғрисида аниқ маълумот бериши шарт. БДТ ёки қўшимча ҳужжатни тақдим этиш муддати мазкур Низомнинг 11-банди талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

15. Декларацияловчи шахс томонидан божхона органига:

янги БДТ хабарномада баён этилган муддатда тақдим этиладиган бўлса – божхона органи тақдим этилган БДТни мазкур Низом талаблари асосида рўйхатга олади ва дастлабки текширувдан ўтказади;

қўшимча ҳужжат хабарномада баён этилган муддатда тақдим этиладиган бўлса – божхона органи тақдим этилган ҳужжатни қабул қилиб олади, божхона органи томонидан божхона расмийлаштируви учун зарур эмас деб ҳисобланган ҳужжатлар бундан мустасно;

янги БДТ ёки қўшимча ҳужжат хабарномада баён этилган муддатда тақдим этилмайдиган бўлса – божхона органи БЮДни бекор қилади, мазкур Низомнинг

21-бандида тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно.

3-§. Декларантнинг мурожаати асосида

БЮДни қайтариб олиш

16. Агар божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД декларант томонидан қайтариб олиниши мумкин, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

17. БЮД рўйхатга олингандан кейин уни қайтариб олиш учун декларант БЮД рўйхатга олинган божхона органига ариза билан мурожаат қилади.

18. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун етарли асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни қайтаришни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.

Агар аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун етарли асослар мавжуд деб топилса, уч иш куни давомида ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида БЮД қайтарилади.

19. Қайтариб олинган БЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами ҳамда 54-графасида декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақамни бошқа БЮДга бериш тақиқланади.

4-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДни бекор қилиш

20. Божхона органи ташаббуси билан рўйхатга олинган БЮДни бекор қилиш декларацияловчи шахс томонидан битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда ёки белгиланган муддатда БЮДдаги хатоларни тузатилмаган ва камчиликлар тўлдирилмаган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.

21. Божхона органи ташаббуси билан  БЮДни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда таъқиқланади:

БЮДда маълум қилинган товарларни божхона кўригидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва божхона кўриги якунига етмаган бўлса;

БЮДдаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланган ва бу жараён якунига етказилмаган бўлса;

БЮД илгари расмийлаштирилган муваққат, тўлиқ бўлмаган, даврий ва дастлабки БЮДлар бўйича тақдим этилганда;

хуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган БЮД бўйича, иш кўриб чиқилиб, суд ёки тегишли орган қарори чиқгунга қадар (қонун ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

22. Декларацияловчи шахс томонидан битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда, божхона органи бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсни электрон хабарнома орқали хабардор қилади.

23. Декларацияловчи шахс хабарномани қабул қилиб олгандан сўнг БЮДни расмийлаштириш муддати якунига қадар аниқланган ҳолат бўйича божхона органига батафсил тушунтириш бериши шарт.

24. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати тасдиқланган тақдирда ёки белгиланган муддатда БЮДдаги хатоларни тузатилмаган ва камчиликлар тўлдирилмаган ёҳуд мазкур Низомнинг 23-банди талаблари бажарилмаган ҳолларда БЮД божхона органи томонидан бекор қилинади.

Божхона органи томонидан БЮД бекор қилингандан сўнг, бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор этилади.

25. Бекор қилинган БЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами ҳамда 54-графасида декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақамни бошқа БЮДга бериш тақиқланади.

4-боб. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш бўйича ариза бериш ва уни кўриб чиқиш

1-§. Декларантнинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш

26. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш ёки қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади, ушбу Низомнинг

8-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

27. Товар божхона органида “сариқ” ёки “яшил” йўлак орқали расмийлаштирилгандан сўнг, унинг миқдори, тури ва ҳусусиятидаги фарқлар бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларантнинг аризаси асосида амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

28. БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш талаб этилганида декларант ариза билан:

мурожаат этилаётган йилда расмийлаштрилган БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига, ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этадиган ҳолатлар бундан мустасно;

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш юзасидан БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Аризада БЮДнинг рўйхат рақами, мазкур БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш заруриятининг аниқ сабабларини кўрсатади ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.

29. Божхона органи аризани тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.

30. Ариза божхона органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш учун қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда уни кўриб чиқиш муддати божхона органи бошлиғи томонидан кўпи билан бир ойгача муддатга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда аризачига хабар қилинади.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачига ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб берилади. Жавоб хати божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

31. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун етарли асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар етарли эмас деб топса, БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритишни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.

32. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона органининг БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш бўйича хатни олгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай электрон БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун божхона органига БДТ ёки қўшимча хужжатларни тақдим этиши шарт.

БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун БДТ ёки қўшимча ҳужжатларни тақдим қила олмаса, бу ҳақида ёзма ёки электрон равишда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши лозим.

2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш

33. Божхона органи ташаббуси билан расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.

34. БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш зарурати юзага келганда божхона органи ходими бу ҳақда ўзи хизмат қилаётган божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарига билдирги билан ёзма мурожаат қилади.

35. БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш лозим деб топилганда божхона органи бу ҳақда декларант ва (ёки) декларацияловчи шахсни электрон хабарнома орқали хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.

Зарур ҳолларда декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш юзасидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.

36. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона органи томонидан БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш бўйича хабардор этилгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай:

электрон БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун божхона органига БДТ ёки қўшимча хужжатларни тақдим этиши шарт;

БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун БДТ ёки қўшимча ҳужжатларни тақдим қила олмаса ёки БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун етарли асос мавжуд эмас деб ҳисобласа, бу ҳақида ёзма ёки электрон равишда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши лозим.

37. Аниқланган хато ва камчилик натижасида БЮДга божхона мақсадлари учун ўзгартириш киритиш зарурати юзага келганда, асосланган сабабларга кўра, ҳудудий божхона бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан божхона органи томонидан мустақил равишда БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши мумкин, киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) маълумотларига таъсир этадиган ҳолатлар бундан мустасно.

3-§. Декларантнинг мурожжатига асосан БЮДни қайтариб олиш ёки бекор қилиш

38. Декларантнинг аризаси билан БЮДни бекор қилиш фақат битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.

39. Божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, олиб чиқилаётган товарларга доир божхона юк декларацияси ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин, мазкур Низомнинг

21-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно .

40. БЮД расймилаштирилгандан кейин уни қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун декларант БЮД рўйхатга олинган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ариза билан мурожаат қилади.

41. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни бекор қилиш ёки қайтариб олиш учун етарли асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни бекор қилиш ёки қайтаришни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.

Агар аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун етарли асослар мавжуд деб топилса, уч иш куни давомида ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида БЮД қайтарилади ёки бекор қилинади.

42. Қайтариб олинган электрон БЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами ҳамда

54-графасида декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақамни бошқа БЮДга бериш тақиқланади.

4-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДни бекор қилиш

43. Божхона органи ташаббуси билан расмийлаштирилган БЮДни бекор қилиш декларацияловчи шахс томонидан битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда амалга оширилиши мумкин, мазкур Низомнинг 21-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

44. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда, божхона органи бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсни электрон хабарнома орқали хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.

45. Декларацияловчи хабарномани қабул қилиб олгандан сўнг уч иш куни давомида аниқланган ҳолат бўйича батафсил тушунтириш бериши шарт.

46. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати тасдиқлангандан сўнг ушбу БЮД ёки белгиланган муддатда БЮДдаги хатоларни тузатилмаган ва камчиликлар тўлдирилмаган БЮД божхона органи томонидан бекор қилинади ва бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор этилади.

47. Бекор қилинган БЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами ҳамда 54-графасида декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақамни бошқа БЮДга бериш тақиқланади.

III бўлим. Қоғоз шаклдаги БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, қайтариб олиш ва бекор қилиш

5-боб. Рўйхатга олинмаган қоғоз шаклдаги БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни қайтариб олиш

48. БЮД божхона органида рўйхатга олингунга қадар декларацияловчи шахс БЮДни ўзгартириши, унга қўшимча киритиши ва (ёки) уни қайтариб олиши мумкин.

49. Рўйхатга олинмаган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ва (ёки) уни қайтариб олиш зарурати юзага келганда декларацияловчи шахс БЮД тақдим этилган божхона постига мурожаат қилади.

50. Божхона органи ходими декларацияловчи шахснинг мурожаати асосида рўйхатга олинмаган БЮДни қайтаради.

51. Қайтарилган БЮДнинг ўрнига янги БЮДни тақдим этиш муддати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида белгиланган муддатлардан ошиб кетмаслиги лозим.

6-боб. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган қоғоз шаклдаги БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни бекор қилиш ёки қайтариб олиш

1-§. Декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш

52. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи-тўртинчи ҳамда саккизинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

53. БЮД божхона органида рўйхатга олингандан сўнг, БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш зарурати юзага келганда декларант ёки декларацияловчи шахс ушбу масала юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона постига мурожаат қилади.

Декларант ёки божхона брокери мурожаатда БЮДнинг божхона постида рўйхатга олинган рақами, мазкур БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш заруратининг аниқ сабабларини баён этади.

54. БЮД рўйхатга олингандан кейин қайтариб олинадиган ёки бекор қилинадиган бўлса, мурожаат ёзма ёки электрон шаклда бўлиши шарт.

55. БЮДни ўзгартириш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графалари матнини “X” белгиси билан ўчириш ва янги матнни ёзиш, қўшимча киритиш эса тегишли графага қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади. БЮДнинг ўзгартириш ва қўшимча киритилиши лозим бўлган графаларида ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш учун етарли жой бўлмаган тақдирда, киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча ҳақидаги ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.

Бунда БЮД нусхаларининг орқа томонида ким томонидан, қачон, нимага асосланиб, қайси графада ва нима ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув қайд қилинади. Ёзув ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритган декларацияловчи шахснингг имзоси билан тасдиқланади.

56. БЮДнинг фақат божхона органи ходими томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.

57. БЮДга киритилган ўзгартиришларнинг умумий сони (тўлдириш вақтида декларацияловчи шахс томонидан киритилган ўзгартиришлар билан бирга) тўрттадан ошган тақдирда, БЮДнинг ўрнига хато ва (ёки) камчиликлари бартараф этилган янги БЮД тақдим этилади.

58.  БЮД рўйхатга олинган кундан эътиборан уч иш куни давомида ўзгартириш ёки қўшимча киритилмаса ёҳуд унинг ўрнига хато ва (ёки) камчиликлари бартараф этилган янги БЮД тақдим этилмаса – божхона органи БЮДни бекор қилади, мазкур Низомнинг 21-бандида тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно.

2-§. Божхона органи ташаббуси билан қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш

59. Божхона органи ташаббуси билан рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи-тўртинчи ҳамда саккизинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.

60. Божхона органи томонидан БЮДда хато ва камчиликлар аниқланганда бу ҳақда божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахсни хабардор қилади. Бунда божхона органи ходими БЮДдаги хато ва камчиликлар тўғрисида аниқ маълумот бериши шарт.

61. Рўйхатга олинган БЮДни ўзгартириш ёки унга қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 55-58-бандлари талаблари асосида амалга оширилади.

3-§. Декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаати асосида

қоғоз шаклдаги БЮДни қайтариб олиш

62. Агар божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД декларант томонидан қайтариб олиниши мумкин, мазкур низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

63. БЮД рўйхатга олингандан кейин уни қайтариб олиш учун декларант БЮД рўйхатга олинган божхона органига ариза билан мурожаат қилади.

64. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун етарли асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни қайтаришни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.

Агар аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун етарли асослар мавжуд деб топилса, божхона органи ходими томонидан БЮД қайтарилади.

65. БЮД қайтарилаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича “ҚАЙТАРИЛДИ” ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайтарилганлиги кўрсатилади.

66. Қайтариб олинган БЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами ҳамда 54-графасида декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақамни бошқа БЮДга бериш тақиқланади.

4-§. Божхона органи ташаббуси билан қоғоз шаклдаги БЮДни бекор қилиш

67. Божхона органи ташаббуси билан рўйхатга олинган БЮДни белгиланган муддатда БЮДдаги хатоларни тузатилмаган ва камчиликлар тўлдирилмаган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин, мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳолатлар будан мустасно.

68. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни бекор қилиш унга берилган рўйхат рақамни бекор қилиш йўли билан амалга оширилади ва бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор этилади.

69. Бекор қилинган БЮДнинг 54-графасида декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақамни бошқа БЮДга бериш тақиқланади.

7-боб. Расмийлаштирилган қоғоз шаклдаги БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш

1-§. Қоғоз шаклдаги БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш бўйича

ариза бериш ва уни кўриб чиқиш

70. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади, ушбу Низомнинг 8-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

71. Декларантнинг аризаси билан БЮДни бекор қилиш фақат битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.

72. Божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, олиб чиқилаётган товарларга доир божхона юк декларацияси ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин, мазкур Низомнинг 8-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно .

73. БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш талаб этилганида декларант ариза билан:

мурожаат этилаётган йилда расмийлаштрилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига, ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этадиган ҳолатлар бундан мустасно;

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритишга, уни қайта расмийлаштириш ёки қайтариб олиш юзасидан БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Аризада БЮДнинг рўйхат рақами, мазкур БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки қайтариб олиш заруриятининг аниқ сабабларини кўрсатади ва аризага буни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда БЮДнинг декларант ва божхона брокери учун тайёрлаб берилган дастлабки расмийлаштирилган асл нусхалари илова қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.

74. Божхона органи аризани тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.

75. Ариза божхона органида мазкур Низомнинг 29,30-бандлари талаблари асосида кўриб чиқилади.

76. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш учун етарли асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар етарли эмас деб топса, БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштиришни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.

2-§. Расмийлаштирилган қоғоз шаклдаги БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш бўйича божхона органи томонидан аниқланган ҳолатларни кўриб чиқиш

77. Божхона органи ташаббуси билан БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.

78. Божхона органи ташаббуси билан БЮДни бекор қилиш фақат битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.

79. БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш зарурати юзага келганда божхона органи ходими бу ҳақда ўзи ҳизмат қилаётган божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарига билдирги билан ёзма мурожаат қилади.

80. БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириг ёки бекор қилиш лозим деб топилганда божхона органи бу ҳақда декларант ва (ёки) декларацияловчи шахсни хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.

Зарур ҳолларда декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш юзасидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.

3-§. Расмийлаштирилган қоғоз шаклдаги БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш

81. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона органининг БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш бўйича хатни олгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай:

БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни божхона постига тақдим этиши шарт;

БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаса ёки БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун етарли асос мавжуд эмас деб ҳисобласа, бу ҳақида ёзма равишда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши лозим.

82. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш БЮДнинг барча нусхаларидаги (статистик нусхадан ташқари) тегишли графалари матнини “X” белгиси билан ўчириш ва янги матнни ёзиш, қўшимча киритиш эса тегишли графага қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади. БЮДнинг ўзгартириш ва қўшимча киритилиши лозим бўлган графаларида ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш учун етарли жой бўлмаган тақдирда, киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча ҳақидаги ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.

Бунда БЮД нусхаларининг орқа томонида ким томонидан, қачон, нимага асосланиб, қайси графада ва нима ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув қайд қилинади. Ёзув ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритган декларацияловчи шахснинг имзоси, божхона органи ходими имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланади.

83. БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи томонидан амалга оширилади ҳамда божхона органи ходими имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.

84. БЮДга киритилган ўзгартиришларнинг умумий сони (тўлдириш вақтида декларацияловчи шахс томонидан киритилган ўзгартиришлар билан бирга) тўрттадан ошган тақдирда, мазкур БЮД қайта расмийлаштирилади.

85. БЮД қайта расмийлаштирилганда қайта расмийлаштирилган БЮДнинг барча нусхаларида (статистика нусхасидан ташқари) пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича “ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ” ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайта расмийлаштирилганлиги кўрсатилади. Бунда янги БЮДга қайта расмийлаштирилган аввалги БЮДнинг рўйхат рақами ва юк чиқариш санаси берилади. Янги БЮДнинг 50-графасида БЮДни қайта расмийлаштиришга асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси кўрсатилади. Ушбу графада жой бўлмаган тақдирда бундай ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.

86. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, ёки қайта расмийлаштириш декларацияловчи шахс томонидан БЮД ва уларга тегишли зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади.

87. Аниқланган хато ва камчилик натижасида БЮДга божхона мақсадлари учун ўзгартириш киритиш зарурати юзага келганда, асосланган сабабларга кўра, ҳудудий божхона бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан божхона органи томонидан мустақил равишда БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши мумкин, киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) маълумотларига таъсир этадиган ҳолатлар бундан мустасно.

88. БЮД қайтариб олиш мазкур Низомнинг 65-банди талаблари асосида амалга оширилади.

89. БЮД бекор қилинаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида (статистика нусхасидан ташқари) пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича “БЕКОР ҚИЛИНДИ” ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида бекор қилинганлиги кўрсатилади.

90. Қайта расмийлаштирилган ёки бекор қилинган БЮДнинг биринчи нусхаси божхона органининг хати ёки божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг резолюцияси бўлган билдирги билан бирга божхона пости йиғма жилдига тикиб қўйилади, мазкур БЮДнинг қолган нусхалари ҳудудий божхона бошқармаси Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлимининг алоҳида йиғма жилдида сақланади (“экспорт” режимида юк мўлжалланган мамлакатга юбориш учун тайёрлаб берилган нусха бундан мустасно).

91. Қоғоз шаклдаги БЮДнинг электрон нусхасини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш божхона органи томонидан ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида аввалги БЮДнинг ўрнига янги БЮДни расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

92. Қоғоз шаклидаги БЮДнинг электрон нусхасини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштиришда декларацияловчи шахс қайта расмийлаштирилаётган янги БЮДнинг 7-графасида қайта расмийлаштирилган аввалги БЮДнинг рўйхат рақамини кўрсатган ҳолда божхона постига тақдим этади.

IV бўлим. БДТни тўлдириш, тақдим этиш, уни расмийлаштириш, унга тузатиш киритиш ёки қайтариб олиш

8-боб. БДТни тўлдириш

93. Декларацияловчи шахс томонидан БДТнинг 1, 2, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 32, 50, 54-графалари билан бирга фақат БЮДга тузатиш киритилиши лозим бўлган графалари Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) талабларига мувофиқ тўлдирилади.

БҚДга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш зарурати юзага келган тақдирда декларацияловчи шахс томонидан БДТнинг фақат 1, 2, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 32, 50, 54-графалари тўлдирилади.

94. БЮДнинг 1, 2, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 32, 50, 54-графаларига тузатиш киритилиши лозим бўлган тақдирда, БДТнинг ушбу графалари тузатилган ҳолда тақдим этилади. Мазкур графаларга тузатиш киритиш лозим бўлмаганда, БЮДнинг тегишли графаларидаги маълумотлар такрорланади.

95. Қуйидаги ҳолатларда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) талабларига мувофиқ БДТнинг барча тўлдирилиши мажбурий бўлган графалари тўлдирилади:

БЮДга киритилаётган ўзгартириш ва қўшмчалар БЮДнинг 5-графасидаги товарлар сонига таъсир этса;

БЮДнинг бир қисми бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига берилса;

БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилиши зарур бўлганда;

расмийлаштирилган битта БЮДдаги товарлар бир нечта БЮД билан расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳолатларда.

96. БДТнинг 7, 7а, 10, 27, 32, “D” графаларини тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 7-графа. “БЮДнинг рўйхат рақами”.

Графада тузатиш киритилиши лозим бўлган БЮДнинг 7-графасидаги БЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади;

2) 7а-графа. “БДТнинг рўйхат рақами”.

Графа органни томонидан қуйидаги тартибда тўлдирилади.

99999 /99.99.9999 / 9999999

1 2 3 4 5

1-элемент – БДТ рўйхатга олинган божхона постининг Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ бешта белгили коди;

2, 3 ва 4-элементлар – БДТ рўйхатга олинган кун, ой ва йил;

5-элемент – тегишли божхона органи томонидан рўйхатга олинган БДТнинг тартиб рақами (жорий йилда ўсиш тартибида, йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади). БДТнинг тартиб рақами қайтарилмаслиги лозим;

3) 10-графа.

Графанинг чап бўлмасида тузатиш турининг иккита рақамли коди кўрсатилади:

“01” – божхона органи томонидан аниқланган ҳолатлар асосида бўлса;

“02” – декларант ёки божхона брокерининг мурожаати асосида бўлса;

“03” – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа идоралар томонидан ўтказилган текширув натижалари асосида бўлса;

Графанинг ўнг бўлмасида божхона тўловлари ва божхона тўловларидан берилган имтиёзларга таъсир турининг иккита рақамли коди кўрсатилади:

“01”  – тузатишлар божхона тўловларидан берилган имтиёзларига таъсир этмасдан фақат божхона тўловларига таъсир этса;

“02” – тузатишлар божхона тўловлари ва божхона тўловларидан берилган имтиёзларига таъсир этса;

“03” – тузатишлар божхона тўловларига таъсир этмасдан фақат божхона тўловларидан берилган имтиёзларига таъсир этса;

“04” – тузатишлар божхона тўловлари ва божхона тўловларидан берилган имтиёзларига таъсир этмаса;

4) 27-графа.

Графанинг чап бўлмасида БЮДнинг тузатиш киритилаётган графаси кўрсатилади.

Агар тузатиш киритилаётган графалар сони бир нечта бўлса уларнинг барчаси кўрсатилади.

Масалан:

11, 20, C.

БЮДнинг товарга оид қисмига (масалан, БЮДнинг 3, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47-графаларига) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганда тузатиш киритилаётган графадан сўнг “/” ажратиш белгиси қўйилган ҳолда тузатиш киритилаётган графаларга оид товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;

Масалан:

11, 20, C, 46/1, 46/2, 42/2.

Электрон БДТда тузатиш киритилаётган графаларнинг ҳар бири ҳеч қандай ажратиб турувчи белгилар қўйилмасдан алоҳида ажратилган майдончаларда кўрсатилади. Харфли графалар лотин алифбосида қайд этилади.

БЮДга киритилаётган ўзгартириш ва қўшмчалар БЮДнинг 5-графасидаги товарлар сонига таъсир этадиган ҳолатларда графада “60” коди кўрсатилади.

БЮДнинг бир қисми бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига бериладиган ҳолатларда графада “61” коди кўрсатилади.

Расмийлаштирилган битта БЮДдаги товарлар бир нечта БЮД билан расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳолатларда “62” коди кўрсатилади ва “/” ажратиш белгиси қўйилган ҳолда БЮДнинг шартли тартиб рақами (“1” рақамидан бошлаб ўсиш тартибида) кўрсатилади.

Масалан битта БЮДдаги товарлар бўйича бўйича иккита БЮД расмийлаштирилиши лозим бўлганда:

дастлаб тақдим этиладиган БЮДга “62/1”;

кейинги тақдим этиладиган БЮДга “62/2” кўрсатилади.

Бунда БЮДнинг рўйхат рақами божхона органи томонидан шакллантирилади.

БЮДнинг графаларига ўзгартириш киритилмасдан фақат БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш киритилаётган ҳолатларда графада “63” коди кўрсатилади.

Графанинг ўнг бўлмасида қуйидагилар кўрсатилади:

“0” – агар БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш киритилмаётган бўлса;

“1” – агар БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш киритилаётган бўлса.

4) 32-графа.

Графанинг чап бўлмасида БДТдаги товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.

БДТда битта номдаги товарга оид маълумотлар кўрсатилган бўлса, графада “1” рақами кўрсатилади;

Графанинг чап бўлмасида БЮДдаги тузатиш киритилаётган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.

Масалан:

агар БЮДнинг 1-товаридаги тегишли маълумотларга тузатиш киритилаётган бўлса, графада “1/1” кўрсатилади;

агар БЮДнинг фақат 2-товаридаги тегишли маълумотларга тузатиш киритилаётган бўлса, графада “1/2” кўрсатилади;

5 ) “D” графа.

Графа божхона органи томонидан тўлдирилади ва графада божхона органининг БДТга нисбатан қабул қилган қарори ҳақидаги божхона органи белгилари (ёзувлари) кўрсатилади. Божхона органи белгилари (ёзувлари) божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

9-боб. БДТни божхона органларига тақдим этиш, божхона органларида рўйхатга олиш ва расмийлаштириш

1-§. БДТни божхона органларига тақдим этиш

97. БЮДнинг асосий варағига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарур бўлганда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ БДТнинг асосий варағи, БЮДнинг бир нечта товарларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётганда эса БДТнинг асосий варағига қўшимча равишда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ БДТнинг қўшимча варағи тақдим этилади.

БДТ божхона органларига белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тақдим этилиши лозим.

98. Декларацияловчи шахс БДТни ўзининг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқлайди ва божхона органларига электрон шакилда ТЭДААТ орқали божхона органига юборади.

99. Декларант декларацияловчи шахслар рўйхатига декларацияловчи шахс божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс тўғрисидаги маълумотларни киритиши ҳамда унинг томонидан божхона органларига БДТни тақдим этиш ваколат муддатини кўрсатиши керак, бундан хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари мустасно.

Агар БДТ хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари номидан тақдим этилса божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёки бошқа шахс тўғрисидаги маълумотлар декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмайди.

100. Асосланган сабабларга кўра декларантга тегишли БЮДларга божхона мақсадлари учун тузатиш киритиш зарурати юзага келганда, божхона органининг рухсати билан БДТ декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмаган декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилиши мумкин. Бунда электрон БЮДнинг фақат 2 (шахснинг СТИРи), 8 (шахснинг СТИРи), 9 (шахснинг СТИРи), 11, 13, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 26, 29, 37 (биринчи иккита рақамдан ташқари), 40, 41, 44, 46-графаларига тузатиш киритилиши мумкин, ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этадиган ҳолатлар бундан мустасно.

2-§. БДТни божхона органларида рўйхатга олиш ва расмийлаштириш

101. Божхона органларига тақдим этилган БДТ дастлабки текширувдан ўтказилади. Бунда БДТда кўрсатилган БЮДга тузатиш киритиш учун божхона органи томонидан рухсат берилганлиги, БДТнинг формати ва тузилиши, деларацияловчи шахснинг ЭРИсининг ҳақиқийлиги, декларацияловчи шахс декларацияловчи шахслар рўйхатида мавжудлиги, декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмаган бўлса бу бўйича унга божхона органи томонидан рухсат берилганлиги божхона органи томонидан текширилади. Дастлабки текширувда хато ва (ёки) камчилик аниқланмаса БДТ рўйхатга олинади.

102. Дастлабка текширувда хато ва камчиликлар аниқланса БДТ божхона органи томонидан қайтарилади ва бу ҳақда декларацияловчи шахга электрон хабарнома юборилади.

103. БДТ рўйхатга олингандан сўнг:

БДТ рўйхатга олиниб расмийлаштирилмаган БЮДга тузатиш киритиш учун тақдим этилган бўлса – уни расмийлаштириш БЮД расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади;

БДТ расмийлаштирилган БЮДга тузатиш киритиш учун тақдим этилган бўлса – уч иш куни ичида расмийлаштирилади.

104. БДТ расмийлаштирилгандан сўнг у орқали автоматлашган ҳолда божхона органларининг ахборот тизими томонидан БЮДга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

10-боб. БДТга тузатиш киритиш ёки қайтариб олиш

105. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД бўйича тақдим эилган БДТ рўйхатга олингандан сўнг у расмийлаштирилгунга қадар божхона органи томонидан хато ва (ёки) камчилик аниқланса БДТ божхона органи томонидан қайтарилади ва бу хақда декларацияловчи шахсга электрон хабарнома юборилади.

Электрон хабарномада БДТдаги хато ва (ёки) камчиликлар, қайтарилган БДТнинг ўрнига янги БДТни тақдим этиш муддати ҳам баён этилади.

106. Декларацияловчи шахс хабардор этилган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида қайтарилган БДТнинг ўрнига янги БДТни тақдим этиши шарт.

107. Декларацияловчи шахс томонидан рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД бўйича божхона органига:

янги БДТ белгиланган муддатда тақдим этиладиган бўлса – божхона органи тақдим этилган янги БДТни мазкур Низом талаблари асосида рўйхатга олади ва дастлабки текширувдан ўтказади.

янги БДТ бир иш куни давомида тақдим этилмайдиган бўлса – БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БДТ тақдим этилмаган деб ҳисобланади ва БЮД бекор қилинади, мазкур Низомнинг 21-бандида тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно.

108. Божхона органи декларант ёки божхона брокери ёҳуд декларацияловчи шахс томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, БДТ расмийлаштирилгунга қадар мурожаат қилган декларант ёки божхона брокери ёҳуд декларацияловчи шахс томонидан қайтариб олиниши мумкин.

109. БДТ расмийлаштирилгандан сўнг БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади ва унда хато ва (ёки) камчилик аниқланган тақдирда уни тузатиш янги БДТни тақдим этиш ҳамда расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

110. БЮДга расмийлаштирилган БДТдаги хато ва (ёки) камчиликларни тузатиш мазкур Низомга мувофиқ, расмийлаштирилган электрон БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишга қўйилган талаблар асосида амалга оширилади.

V бўлим. Якуний қоидалар

111. ТЭДААТда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида электрон хабарларни алмашиш ва бу орқали қўшимча хужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш имконияти ДБҚ томонидан таъминланади.

112. ДБҚ декларацияловчи шахсларга ТЭДААТ ва ДБҚ томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали дастлаб тақдим этилган БЮДни юклаб олиш, ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган БЮДнинг қоғоз шаклини чоп этиш ҳуқуқи ва имкониятини таъминлайди.

113. Декларант божхона постининг ёки ҳудудий божхона бошқарманинг БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича хати юзасидан эътироз билдириб юқори турувчи божхона органига шикоят қилишга ҳақли.

114. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.