ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
99 Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан 16/08/2018 31/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисида
ID-99

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарори талабларини бажариш,
дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.

 

                                                                                          

Ўзбекистон Республикасининг

       Бош вазири                                                      А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___”_________даги

_____ - сон қарорига
1-илова

 

 

Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб.Умумий қоидалар

Ушбу Низом дарёлар, сойлар, жилғалар ва кўллар муҳофаза ҳудудлари ва ўзанларини тозалаш жараёнида (кейинги ўринларда дарё ўзани деб юритилади) қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш бўйича тайёрланган лойиҳаларни (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш учун электрон аукцион орқали тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини белгилайди.

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

“E-IJROAUKSION” ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) - аукционларни ташкил этиш
ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;

оператор - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги савдо майдончасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси;

аукцион иштирокчиси - аукционда иштирок этиш учун буюртманома берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган юридик шахс;

электрон аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) - савдо майдончаси орқали лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион;

аукцион объекти - аукцион орқали реализация қилинадиган дарёлар ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш учун ишлаб чиқилган ва давлат экологик экспертиза хулосаси олинган лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи.

лойиҳанинг минимал қиймати - лойиҳани аукционга қўйиш учун уни амалга ошириш ҳуқуқининг қиймати.

2. Дарё ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи аукцион орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемаси бўйича берилади.

3. Тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозаланиши лозим бўлган дарё ўзанларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича шакллантирилади;

шакллантирилган рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан тасдиқланади;

Комиссия томонидан тасдиқланган рўйхатдаги майдонларда дарёлар ўзанларини тозалаш учун “Хавфсиз дарё” ДУК томонидан белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва улар бўйича давлат экология экспертизаси хулосасини олади.

4. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи “Хавфсиз дарё” ДУК томонидан берилган буюртманомалари бўйича оператор томонидан аукционга қўйилади.

Оператор ва “Хавфсиз дарё” ДУК ўртасида тузилган шартномага мувофиқ аукционни ташкил этиш хизматларини кўрсатади.

Аукционни ташкил этиш шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тасдиқланади.

Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга ушбу Низомга мувофиқ ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида қўйилади.

Комиссия томонидан тасдиқланган рўйхатдаги ёки бошқа жойлардан сел келиши ва сув тошқини хавфи юқори бўлганда, уларни сув оқимлари бўйлаб талофатсиз ўтказиб юбориш, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун зарур бўлганда, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзгидромет” марказларининг қўшма хулосалари асосида, истисно тариқасида, “Хавфсиз дарё” ДУК ва тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, ушбу жойлар учун тайёрланган лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилиши мумкин.

Агар бундай жойлар учун лойиҳалар ишлаб чиқилмаган ёки якунланмаган бўлса, бунда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қум-шағал материалларини қазиб олиш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ишларини параллел равишда олиб борилишига рухсат берилади.

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар оқибатида шикастланган дарёлар қирғоқларини ва улардаги дамбаларни тиклаш учун дарё ўзанларидан қазиб олинган қум-шағал материаллари учун лойиҳани амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларидан белгиланган тўловлар ундирилмайди. Бунда лойиҳада белгиланган захира қирғоқларни ва дамбаларни тиклашга олинган қум-шағал материаллари ҳажмига камайтирилади.

2-боб. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш
тартиби

5. Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг уларни амалга ошириш ҳуқуқини “Хавфсиз дарё” ДУК икки иш куни давомида аукционга реализация қилиш учун қўйишга доир материалларни тайёрланишини таъминлайди.

Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйишга доир материаллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисида “Хавфсиз дарё” ДУК директори буйруғини ишлаб чиқиш;

лойиҳанинг минимал қийматини аниқлаш;

аукцион шаклини (очиқ ёки ёпиқ) белгилаш;

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилишга қўйиш учун зарур бошқа ҳужжатларни тайёрлаш.

6. Лойиҳанинг минимал қиймати лойиҳада кўрсатилган қум-шағал материаллари заҳирасининг ҳар бир 1 куб.м. учун лойиҳани аукционга қўйиш кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг икки фоизи миқдорида белгиланади.

Лойиҳанинг минимал қиймати лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нарх ҳисобланади.

7. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқининг камида 20 фоизи ёпиқ аукционларда реализация қилинади.

Ёпиқ аукционларда аукционга қўйиладиган лойиҳалар амалга ошириладиган туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Аукцион ўтказиш шакли “Хавфсиз дарё” ДУК томонидан белгиланади ва аукционга қўйиладиган ҳар бир лойиҳа бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.

8. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруқ “Хавфсиз дарё” ДУК директори томонидан имзоланади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

аукцион шакли (очиқ ёки ёпиқ);

лойиҳани ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи ва муддати;

лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;

лойиҳани минимал қиймати;

бошланғич нарх;

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан давлат экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;

лойиҳани амалга оширишдаги мавжуд чекловлар;

лойиҳани амалга ошириш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.

 

9. “Хавфсиз дарё” ДУК директорининг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингандан сўнг “Хавфсиз дарё” ДУК кейинги иш кунидан кечикмасдан операторга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини сотиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртманомани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.

10. Буюртманома “Хавфсиз дарё” ДУК директорининг электрон имзоси билан тасдиқланади ва операторга юборилади.

11. Буюртманомага қуйидагилар электрон (кўчирилган) шаклда илова қилинади:

а) “Хавфсиз дарё” ДУК директорининг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисидаги буйруғи;

б) дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш бўйича тайёрланган лойиҳа ҳужжатлари;

в) давлат экологик экспертизаси хулосаси;

г) Хавфсиз дарё” ДУК ва лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгалари билан тузиладиган шартнома.

12. Буюртманомага ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор электрон шаклдаги буюртманомани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртманомани “Хавфсиз дарё” ДУКга бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтаради.

“Хавфсиз дарё” ДУКга оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртманомани ушбу Низомнинг 11-банди талабларига мувофиқ такроран юборади.

13. “Хавфсиз дарё” ДУК буюртманомани тақдим этиш билан бир вақтнинг ўзида:

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталарига лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукцонга қўйилиши ҳақидаги ахборотни ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари тадбиркорлик субъектларини аукционда ипггирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан “Хавфсиз дарё” ДУКдан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртманома жойлаштириладиган Интернет портал манзилига таянган ҳолда ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.

3-боб. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш
1-§. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказишнинг умумий шартлари

14. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақат савдо майдонида аукцион шаклида ўтказилади.

Аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ва буюртманомаларни қабул қилиш ҳамда ғолибларни аниқлаш жараёнларига аралашиш имкониятларини истисно қилувчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

15. Аукционларни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот улар бошланишидан аввал 30 календарь кунидан кечиктирмасдан операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.

16. Аукционларда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртманомани тақдим этиш ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.

Очиқ аукционларда барча тадбиркорлик субъектлари иштирок этишга ҳақли.

17. Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади.

18. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга лойиҳанинг“Хавфсиз дарё” ДУК директорининг буйруғида (буюртманомасида) кўрсатилган минимал қиймат бўйича қўйилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар ва тартибда электрон аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилганда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга пасайтирилган нархда қўйилади.

19. Оператор аукционни ташкил қилиш хизматлари учун шартномада белгиланадиган миқдорда, аммо лойиҳани минимал қийматидан ошиқча сумманинг беш фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда мукофот олади.

2-§. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш

20. Оператор “Хавфсиз дарё” ДУКдан буюртманома ва унга белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.

21. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома оператор
веб-порталида у ўтказилишидан камида 30 календарь кун аввал жойлаштирилиши ва веб-порталда аукцион бошланишидан олдин жойлаштирилиши лозим.

Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач, веб-порталда автоматик режимда аукцион бошлангани тўғрисидаги ахборот қўйилади.

Аукцион ниҳоясига етгандан сўнг веб-порталда автоматик режимда аукционнинг тугаш вақти ва унинг натижалари ҳақидаги ахборот қўйилади.

22. Хабар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:

а) аукцион ўтказиладиган сана, жумладан, унинг бошланиш ва тугаш вақти;

б) лот рақами ва номи;

в) аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш санаси ва тугаш вақти;

г) аукцион шакли (очиқ ёки ёпиқ);

д) аукцион объекти ҳақида ахборот, яъни айнан:

лойиҳанингўзига хос рақами;

лойиҳани амалга ошириш жойи ва муддати;

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектлари билан тузиладиган шартнома шартлари, мажбуриятлари ва мавжуд чекловлар, шу жумладан давлат экологик экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;

лойиҳани амалга ошириш тартибига тааллуқли бошқа ахборот;

е) лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;

ж) лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини минимал қиймати;

з) бошланғич нарх;

и) бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган қадам баҳоси;

к) закалат пулининг бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк ҳисобварағи реквизитлари;

л) “Хавфсиз дарё” ДУКнинг манзили ва телефон рақами.

23. Операторнинг веб-порталида барча ҳохловчиларга хабарнома ва лот бўйича батафсил маълумот, шунингдек, ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим.

Шунингдек, операторнинг веб-порталида электрон аукционни ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.

Оператор тадбиркорлик субъектларини оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда электрон аукционларда иштирок этиш тартиби хақида мунтазам таништириб боради.

3-§. Аукционда иштирок этиш шартлари

24. Электрон аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.

Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган буюртмалар қабул қилинмайди.

25. Буюртманомалар электрон кўринишда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда берилади.

Буюртманома электрон рақамли имзо билан имзоланади.

Буюртманомада тадбиркорлик субъектининг махсус техникалари мавжудлиги ҳақидаги маълумот ва закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг реквизитлари албатта кўрсатилади.

Махсус техникаларнинг минимал сони (экскаватор, бульдозер, фронтал юклагич, ташув техникалари камида 1 тадан).

Буюртмачи буюртманомага закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини илова қилиши мумкин.

Бунда тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида закалат пули тўланаётган лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим.

Бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пули уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўлов ҳужжатлари билан тўланади.

Электрон аукционни ўтказиш қоидаларида аукцион иштирокчисига шахсий кабинетда киритилган закалат пули ва закалат киритиладиган лотнинг тўлиқ нархи тўланганининг ҳисоби юритиладиган шахсий ҳисобрақам очиш назарда тутилиши мумкин.

26. Электрон аукционда иштирок этиш учун закалат лойиҳанинг минимал қийматининг 20 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.

27. Буюртмачи буюртманома қабул қилиш муддатидан кечиктирмасдан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган хабарномани операторга юбориш орқали аукционда иштирок этиш буюртманомасини ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.

Аукционда иштирок этишга буюртманома чақириб олинган ҳолларда оператор тўланган закалат пулини буюртманома чақириб олинган кундан бошлаб, уч иш кунидан кечиктирмай иштирокчига қайтаради. Закалат пули буюртмачининг аукционда иштирок этишга берган буюртманомасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига қайтарилади.

Буюртмачига қайтарилган закалат пули буюртмачи томонидан банк ҳисобрақами реквизитлари нотўғри кўрсатилгани ёки бошқа сабабларга кўра операторнинг банк ҳисобрақамига қайта келиб тушган тақдирда, оператор банк реквизитлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар сўровномасини юбориб, иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади. Мазкур ҳолатда закалат пули буюртмачига ўзининг банкдаги ҳисобрақами реквизитларини аниқ кўрсатиб, мурожаат қилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай қайтарилади.

28. Иштирок этиш учун буюртма қабул қилингандан кейин у қуйидаги талабларга риоя этилганлиги юзасидан текширилади:

буюртманома белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги;

махсус техникаларни ҳақиқатдан ҳам мавжудлиги ва ўзига тегишлилиги;

закалат пулининг оператор ҳисобрақамига тушиши, шунингдек, закалат киритилганини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати реквизитлари, ундаги тўлов мақсадида кўрсатилган лот рақамининг буюртманомада кўрсатилган тўлов ҳужжати реквизитлари ва лот рақамига мувофиқлиги;

ёпиқ аукционни ўтказишда - аукционга қўйиладиган лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларининг буюртманома тақдим этгани;

буюртманомани хабарномада кўрсатилган буюртманома бериш муддати тугагунига қадар бериш.

Буюртманома дастур ёрдамида автоматик тарзда текширилади. Текширув натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида буюртмачига зудлик билан хабар қилинади, ушбу банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Агар, дастур ёрдамидаги текширувлар натижаларига кўра буюртманинг барча талабларга мувофиқлиги, бироқ операторнинг банкдаги ҳисобрақамига закалат пули келиб тушмаганлиги аниқланса, оператор бу ҳақда буюртмачини зудлик билан хабардор қилади ва буюртманома бўйича икки иш кунидан кечиктирмай якуний қарор қабул қилиниши кераклигини маълум қилади.

29. Буюртма мазкур Низомнинг 28-банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келган тақдирда оператор зудлик билан буюртмачига аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек, электрон почта орқали буюртмачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.

Аукцион иштирокчиларига аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлар берилади.

30. Буюртманома мазкур Низомнинг 28-банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан (буюртма берилган пайтда закалат пули операторнинг банкдаги ҳисобрақамига келиб тушмаган ҳолларда икки иш куни давомида) буюртмачининг аукционда иштирок этиш учун буюртманомасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон хат билан билдиришнома юборади.

Бунда буюртмачи камчиликларни бартараф қилгандан сўнг хабарномада кўрсатилган буюртманома қабул қилиш вақти якунлангунига қадар аукционда иштирок этишга буюртманомани такроран юборишга ҳақли.

31. Оператор буюртмалар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, улар сир тутилишини таъминлайди.

Буюртманомаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукционни ўтказиш давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (тадбиркорлик субъектларининг номи ва почта манзили, идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.

4-§. Аукционда иштирок этиш тартиби

32. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.

33. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.

34. Аукцион иш куни мобайнида соат 9.00 дан соат 18.00 гача ўтказилади.

35. Бошланғич нарх билан лойиҳанинг минимал қийматига тенг нарх белгиланади, ушбу Низомнинг 45-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

36. Аукцион қадами аукцион объектининг бошланғич нархининг беш фоизини ташкил этади.

37. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.

38. Агар таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.

39. Агар, тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион аукцион натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

40. Агар, лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақти якунлангунга ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги
ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион соат 21-00 га қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

41. Аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.

42. Электрон онлайн-аукцион якунланганда операторнинг
веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

лотнинг бошланғич нархи;

охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги
ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);

аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдин таклифни тасдиқлаган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи.

43. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

аукционда иштирок этиш учун унинг бирорта ҳам иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан унда иштирок этиш учун биронта буюртманома келиб тушмаган бўлса;

аукционда иштирок этишга фақат бир нафар иштирокчи қўйилган бўлиб, у аукцион объектини мазкур Низомнинг 46-бандида белгиланган тартибда сотиб олишдан бош тортган бўлса;

аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;

ёпиқ аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилгунга қадар операторга аукцион ғолиби аукционга қўйилган лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтмаганлиги маълум бўлса.

44. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, операторнинг
веб-порталида бу ҳақида унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.

45. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 20-46-бандларида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга такроран қўйилади.

Бунда:

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи очиқ аукцион ушбу Низом
43-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, такрорий аукционларда аукцион объектининг бошланғич нархи 10 фоизга, аммо лойиҳа минимал қийматининг 50 фоизидан камайтирилмайди;

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи очиқ аукцион ушбу Низом
43-бандининг бешинчи хатбошида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, шунингдек, ёпиқ аукцион ҳам ўтказилмаган деб топилганда, аукцион объекти такрорий аукционга лойиҳанинг минимал қийматига тенг бошланғич нархда қўйилади;

ёпиқ аукцион ушбу Низом 43-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра икки марта ўтказилмаган деб топилган ҳолларда, кейинги такрорий аукцион очиқ аукцион шаклида ўтказилади.

46. Агар, буюртма бериш муддати тамом бўлиши пайтига келиб буюртманома фақат битта иштирокчи томонидан берилган бўлса, оператор аукцион ўтказиладиган кунда ушбу иштирокчига электрон шаклда аукцион объектини баҳолаш қиймати бўйича сотиб олиш таклифини юборади.

Агарда, иштирокчи беш иш куни мобайнида объектни баҳолаш қиймати бўйича сотиб олишга розилик билдирса, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга ушбу Низомнинг 79-80- бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақида баённома расмийлаштирилади.

Аукцион иштирокчиси таклиф юборилган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида операторни аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида хабардор қилса, аукцион объектини сотиб олишни рад этган деб топилади.

5-§. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби

47. Аукцион ғолиби аниқлангандан сўнг оператор кейинги иш кунидан кечиктирмасдан:

аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар ҳақини ушлаб қолган ҳолда, объектни реализация қилишдан тушган маблағларни буюртманомада кўрсатилган “Хавфсиз дарё” ДУКнинг банк ҳисобрақамига ўтказади;

махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Баённоманинг яна бир нусхаси аукцион натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда, “Хавфсиз дарё” ДУКга белгиланган тартибда юборилади, иккинчи нусхаси операторда қолади.

48. Аукцион натижалари ҳақидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) ўтказилган аукцион санаси тўғрисида;

б) “Хавфсиз дарё” ДУКнинг лойиҳани аукционга қўйишга асос бўлган буйруғи тўғрисида;

в) аукцион ғолиби тўғрисида;

г) аукцион объекти тўғрисида, шу жумладан:

лойиҳанинг ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи;

лойиҳани амалга оширишнинг белгиланган мақсади;

лойиҳани амалга ошириш муддати.

49. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома “Хавфсиз дарё” ДУК
ва ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи ғолиби билан шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи сотилган нархи бўйича, закалат пулини ҳисобга олган ҳолда, “Хавфсиз дарё” ДУК ва аукцион ғолиби ўртасида тузилган шартнома асосида ҳисоб-китоб қилиб борилади. Дарё ўзанларини тозалаш натижасида олинган қум-шағал материалларининг (ишлов берилмаган) ҳар бир 1 куб.м. учун шартнома тузилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг икки фоизи миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

50. Агар, аукцион натижаларига кўра, аукцион ғолиби беш иш куни ичида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига электрон шаклда у аукцион давомида таклиф этган нархда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини сотиб олишни таклиф қилади.

Ёпиқ аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилгунига қадар операторга аукцион ғолиби аукционга қўйилган лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатга олинмагани маълум бўлса, охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига ҳам шу мазмундаги хат юборилади.

Агар, охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини сотиб олишга розилик билдирса, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 47-48-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.

6-§. Закалат пулини кайтариш тартиби ва шартлари

51. Ушбу Низомнинг 52 ва 53-бандларида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:

охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига - аукцион якунланган кундан бошлаб 12 иш куни ичида;

аукционда иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига - хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб 6 иш куни ичида;

бошқа иштирокчиларга - аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида.

Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобрақамида қолдирилиши мумкин.

52. Мазкур Низомнинг 46, 49 ва 50- бандларида белгиланган тартибда шартнома тузган аукцион иштирокчиларига закалат пули кайтарилмайди
ва шартномада келишилган нарх қўшиб ҳисобланади.

53. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг
50-бандида белгиланган тартибда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортган, шунингдек, мазкур Низомнинг 43-банди учинчи хатбошида назарда тутилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида колади.

4-боб. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларни йўналтириш

54. “Хавфсиз дарё” ДУК оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг ва лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушгач уч иш куни давомида:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталарига аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари “Хавфсиз дарё” ДУКдан олинган аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.

55. Оператор томонидан ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича ўтказилгаи пул маблағлари “Хавфсиз дарё” ДУКнинг банк ҳисобрақамида жамланади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарорининг 9-бандида ва “Хавфсиз дарё” ДУКнинг Уставида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.

56. Шартномада лойиҳани амалга ошириш шартлари, шу жумладан лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш, давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлари, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари албатта кўрсатилади.

57. Аукцион ғолиби шартномада кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади.

5-боб. Якунловчи коидалар

58. Аукцион ғолибининг лойиҳани амалга оширишдаги мажбуриятларни бажаришини “Хавфсиз дарё” ДУК назорат килади.

59. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган баҳс-мунозаралар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илова

 

Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон аукцион орқали бериш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

I. Тартиб-таомиллар белгиланган тартибда амалга оширилади

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталарининг ҳудудий тузилмалари

 

1. Жойларга чиқиш орқали дарёлар, сойлар, жилғалар ва кўллар муҳофаза ҳудудлари ва ўзанларини текширувданўтказади.

2. Текшириш натижалари бўйича дарёлар ўзанларда қум-шағал материаллари тўпланиб қолган
ва тозаланиши лозим бўлган участкаларни анқлайди ва рўйхатини шакллантиради.

3. Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган
ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Тошқинга қарши ҳудудий комиссияларга киритади.

 

ҳар йилнинг
1 июнь,
1 декабрига

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар

 

1. Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини кўриб чиқади ва комиссия қарори билан тасдиқлайди.

2. Тасдиқланган рўйхат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун юборади.

 

5 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги

 

“Хавфсиз дарё” ДУК билан биргаликда дарёлар ўзанларда қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатларини умумлаштириб, тасдиқлаш учун Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритади.

 

10 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Тошқинга қарши
Ҳукумат комиссияси

 

1. Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини кўриб чиқади ва комиссия қарори билан тасдиқлайди.

2. Тасдиқланган рўйхатни Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.

 

10 кун мобайнида

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

5-босқич

 

“Хавфсиз дарё” ДУК

 

1. Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати бўйича (ҳар бир участкага) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа институтларига буюртма беради.

 

5 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

“Хавфсиз дарё” ДУК

 

Лойиҳа ҳужжатлари тайёр бўлгач, давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тақдим қилади.

 

2 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

 

Ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва “Хавфсиз дарё” ДУКга юборади.

 

5 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

“Хавфсиз дарё” ДУК

 

Лойиҳани амалга ошириш ҳукукини аукционга реализация килиш учун қўйишга доир материаллар тайёрланишини таъминлайди ва “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКга буюртманома беради.

Буюртманомани тақдим этиш билан бир вақтнинг ўзида:

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталарига лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши хақидаги ахборотни юборади.

 

2 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

II. Тартиб-таомиллар «Е-IJROAUKSION» орқали электрон шаклда
электрон савдо майдонида амалгаоширилади

 

 

 

 

 

 

 

9-босқич

 

«Электрон онлайн- аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

 

Аукцион ўтказилиши ҳақида ахборот киритади.

 

2 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

10-босқич

 

Тадбиркорлик субъектлари

 

1. Аукционда иштирок этишга электрон шаклда буюртманома топширади.

2. Аукционда катнашади.

 

30 кун мобайнида

1 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

11-босқич

 

«Электрон онлайн- аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

 

1. Аукцион натижалари ҳақида протоколни такдим этади.

2. Аукцион натижалари ҳақида ахборот киритади.

3. “Хавфсиз дарё” ДУКга маблағлар ўтказади.

 

1 кун

мобайнида

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

12-босқич

 

“Хавфсиз дарё” ДУК

 

Оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган
пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарорининг 9-бандида ва “Хавфсиз дарё” ДУКнинг Уставида белгиланган мақсадларга йўналтирилади;

аукцион ғолиби билан шартнома тузади;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталарига аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади.

 

доимо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3 кун

мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

13-босқич

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари

 

“Хавфсиз дарё” ДУКдан олинган аукцион ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.

 

3 кун

мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

14-босқич

 

“Хавфсиз дарё” ДУК

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология
ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ходимлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади.

 

доимий равишда

 

Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-илова

 

 

Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш
бўйича электрон аукцион ташкил этиш учун

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА

 

20______ йил «____ » __________ да____________ “Хавфсиз дарё” ДУК
ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, “Хавфсиз дарё” ДУК директорининг 20___ йил «______» _________ даги буйруғига биноан “Хавфсиз дарё” ДУК қуйидаги лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртманомани тақдим этади:

1. Лойиҳанинг ўзига хос рақами _____________________________________;

2. Лойиҳани амалга ошириш жойи ___________________________________;

3. Белгиланган мақсад ______________________________________________;

4. Электрон аукцион шакли _________________________________________;

5. Лойиҳанинг минимал қиймати (сўмда) ______________________________;

6. Электрон аукцион ғолибининг мажбуриятлари:

6.1. Лойиҳани амалга ошириш муддати _______________________________;

6.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасига давлат экологик экспертиза хулосасига мувофиқ қўйиладиган талаблар:_________________________________;

6.3. Электрон аукцион ғолибининг махсус техникаларига оид маълумотлар;

6.4. Шартнома шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _________;

7. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация килишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк ҳисобрақамининг реквизитлари:

Банк номи _________________________________________________________

Банк МФО ________________________________________________________

Банк ҳисобрақами _________________________________________________

8. “Хавфсиз дарё” ДУКнинг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар)

 

Буюртманома 20 ___ йил «____»_______________да тақдим этилди.

“Хавфсиз дарё” ДУК директори ____________________________________

                                                                                       (Ф.И.О)

 

ЭРИ

                                                                                             Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” _________

                                                                                            - сон қарорига

                                                                                              2-илова

 

 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818м.) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги Низомда:

а) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

 «дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш.»;

б) 13-банд қуйидаги мазмундаги «н)»  кичик хатбоши билан тўлдирилсин:

«н) дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш соҳасида:

дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, улар бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини олишни таъминлайди;

дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганиб борилишини таъмилайди;

шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритилишини таъминлайди;

 дарёлар ўзанларида тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати тайёрланишини таъминлайди;

дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга оширади; »;

в) 14-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

«авария-қутқарув техникаларини яратиш, авариялар ва ҳалокатлардан жабрланган аҳоли ва ҳудудларни реабилитация қилиш ишларини олиб боришда ишларни бажарувчилар (фирмалар), чет эллик иш бажарувчилар билан, шунингдек Вазирлик зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1009/0455-сон) билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш
ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш тўғрисида Комиссия қарорлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади), Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) дарёлар, сойлар, жилғалар ўзанларини текшириш ва сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш имкониятларини баҳолаш натижалари бўйича биргаликдаги хулосалари асосида қабул қилинади.»;

б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозаланиши лозим бўлган дарё ўзанларининг рўйхати ФВВ, Давлат экология қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмиталари ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича шакллантирилади.»;

в) 13-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади)» сўзлари «Давлат геология қўмитаси» сўзларига алмаштирилсин.

Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова

Электрон аукционда иштирок этиш учун

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА

 

 ______________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъектларининг тўлиқ номи, юридик манзили, банк реквизитлари) (кейинги ўринларда иштирокчи деб аталади), сотиш тўғрисида электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:

Лот раками:   №       

Лот номи:

ҳужжат бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун закалат пулини тўлаб

(тўлов ҳужжатининг реквизитлари).

Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон аукцион ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) билан танишиб, 20    йил «   » ______соат _______ дақиқада веб-сайтда ўтказиладиган электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу буюртманомани қабул қилишингизни сўрайди.

Иштирокчи электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу буюртманомани тақдим этиб, электрон аукционни ўтказиш бўйича Қоидаларда келтирилган шартларга розилик беради.

Иштирокчи махсус техникалари мавжудлигини тасдиқлайди.

Иштирокчи аукционга кутилаётган объект жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтганлигини тасдиқлайди.

Иштирокчи иштирокчининг юридик манзили аукционга қўйилаётган объект жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатга олинганини тасдиқлайди.

Иштирокчи унинг маълумотлари нотўғри бўлган тақдирда, аукцион натижалари хақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.

Иштирокчи электрон аукционга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи “Хавфсиз дарё” ДУК директорининг буйруғига асосан реализация қилинаётгани тўғрисида хабардор қилинди ва иштирокчи аукцион ғолиби деб топилганда унга юкланадиган талаб ҳамда мажбуриятларга риоя этишни зиммасига олди.

Иштирокчи «Е-IJROAUKSION» ягона электрон савдо майдони операторидан ҳар қандай билдиришномани иштирокчи электрон почтасининг қуйидаги манзилида олишини расман тасдиқлади (электрон почта манзили).

Иштирокчи «Е- IJROAUKSION» ягона электрон савдо майдони оператори ушбу электрон почта манзилига юборган билдиришномалар жўнатилган вақтда расман олинган деб ҳисобланишини ва «Е-IJROAUKSION» ягона электрон савдо майдони иштирокчи ушбу билдиришномаларни ўз вақтида ўқимагани учун жавоб бермаслигини тасдиқлайди.

Закалат пулини қайтариш учун иштирокчининг банк реквизитлари:

Банк номи ______________________________________________________________

Банк МФО ______________________________________________________________

Банкнинг ҳисобрақами ___________________________________________________

Иштирокчининг СТИРи: № _______________________________________________

Илова: Иштирокчи электрон аукцион ўтказиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига закалат пулини ўтказганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси.

Тўлдирилган сана: “___” __________ 20____

Иштирокчининг ЭРИ

Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илова

 

Электрон аукционда иштирок этиш учун буюртманомани

чақириб олиш тўғрисида

БИЛДИРИШНОМА

 

 

 

Ушбу __________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъектлари тўлиқ номи, юридик манзили)

_____________ га (электрон аукцион ўтказиладиган сана) белгиланган _____________ - сон лот бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун ўз буюртманомасини чақириб олади.

 

Сана ___________________________

Иштирокчининг ЭРИ

Umumiy takliflar

1347