ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9884 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 06/11/2019 21/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9884

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Макамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси А.Ж.Вахобов ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев зиммасига  юклатилсин.

 

 

                                                                                             Ўзбекистон Республикасининг

                                                                                                            Бош вазири                                             А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __ ____ даги    

___-сонли қарорига      
ИЛОВА           

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) Тартибининг 29-банди иккинчи ва учинчи хатбошилардаги “соғлиқни сақлаш” деган сўзларидан кейин “ва сув хўжалиги” деган сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда):

1-илова:

1-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб варақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.”;

3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“3. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси ҳузурида ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинади    (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади). Жамғарма маблағлари қўмитанинг алоҳида шахсий ғазна ҳисоб варағига кирим қилинади. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.”;

9-банднинг еттинчи хатбошисидаги “деҳқончилик борасидаги” деган  сўзларидан кейин “сув ва энергия тежамкорлик технологияларини ҳамда соҳага давлат хусусий шериклик тартиб-тамоилларини жорий қилиш бўйича” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10-банднинг:

учинчи хатбошидаги “бошқаришни яхшилаш” деган сўзлардан кейин “сув ва энергия тежамкор технологияларни, ҳамда соҳага давлат хусусий шерикчилик тартиб-тамоилларини жорий қилиш бўйича” сўзлари қўшилсин;

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“ўз таркибига вазирлик тизимидаги барча корхоналар, халқаро ташкилотлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва уларга қарашли бўлган бошқармалар, бирлашмалар, илмий-тадқиқот институтлари, нодавлат ташкилотлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар, жамоа ва якка тартибдаги аъзоларни қабул қилиш;”;

19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“19. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва Дренаж миллий қўмитаси қуйидаги манбалардан молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси томонидан Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясига ҳар йилги аъзолик бадалларини тўлаш бюджет маблағлари ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг умумий сметаси доирасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси ишчи гуруҳини молиялаштириш ва рағбатлантириш манбаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги бюджетдан ажратилган маблағлар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.”;

қуйидаги мазмундаги V ва VI боблар қўшилсин:

“V боб. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси ҳузуридаги ривожлантириш жамғармаси маблағларини  шакллантириш ва ишлатиш.

23. Жамғарма қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг моддий-техника базасини ривожлантириш;

сув хўжалигида инновацион технологияларни ҳамда давлат хусусий шериклик тартиб-тамоилларини жорий қилиш;

сув хўжалиги вазирлиги мутахассисларини малакасини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси ишчи гуруҳи ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш.

24. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси аъзоларининг аъзолик бадаллари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари;

халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;

қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

25. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус шахсий ҳисоб варағида жамланади.

26. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, шу жумладан:

техника ва технологияларни, жиҳозлар, компьютер дастурлари ва алоқа воситаларини харид қилиш;

Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг ишчи гуруҳлари фаолиятида (конференциялар, симпозиумлар, семинарлари ва бошқа тадбирлар) қатнашиш;

б) сув хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш, шу жумладан: инновацион лойиҳалар ва замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш;

сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-тажриба ишларини молиялаштириш, илмий ютуқлар, инновацион ва илғор технологияларни жорий этиш;

конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва «давра суҳбатлари»ни, шунингдек, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва соҳада давлат хусусий шериклик тамойилларини тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш;

Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг илмий журналлари, ойлик, чорак ахборотларини таржима қилиш, чоп этиш ва фойдаланувчиларга етказиш;

Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг бошқа давлатлар миллий қўмиталари ўртасида илмий-техник ахборотларни алмашиш;

сув ресурсларидан тежаб фойдаланиш юзасидан оммавий ахборот воситаларида тарғибот ташвиқот ишларини ташкил этиш;

Республикада сув хўжалиги тизимида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда муаммоли масалалар бўйича илмий мақолалар, ахборотлар ва янгиликларни Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг махсус журнал, бюллетень ва газеталарида чоп этиш;

сувдан тежаб фойдаланиш, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва экологик тадбирлар бўйича брошюралар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материалларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан мутахассислар ва ёш олимларни хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба ўрганишларини ташкил этиш;

сув хўжалиги соҳасига оид халқаро кўргазмалар, тадбирлар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолияти учун жорий харажатлар;

г) қонунчиликда белгиланган тартибда кўзда тутилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа мақсадларни бажариш.

27. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳолатларда бошқа мақсадларга Жамғарма маблағларини сарфлаш фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилиши мумкин.

28. Жамғарма маблағлари ҳар йили қўмитанинг ишчи президиуми томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида сарфланади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

29. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар доирасида ва бажарилиши лозим бўлган тадбирлардан келиб чиқиб тузилади.

30. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.

31. Бухгалтерия ҳисоботларининг тўғри юритилиши, ҳисоботларни тузиш ва Жамғармага маблағларининг келиб тушиши ва унинг ишлатилиши ҳақидаги ҳар чораклик ҳисоботи учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси раис ўринбосари (бош котиб) жавоб беради.

   

VI боб. Якунловчи қоида

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.”

в) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси аъзоларининг

РЎЙХАТИ

Исми, фамилияси ва отасининг исми

Эгаллаб турган лавозими

  1.  

Хамраев Шавкат

Рахимович

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, Ирригация ва дренаж миллий қўмита раиси

  1.  

Мухаммадназаров

Лутфулла

Хақназарович

Қўмита раисининг ўринбосари

(бош котиби)

  1.  

Ишанов Хакимжон

Хамидович

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси департаментининг бош мутахассиси

  1.  

Мамутов

Равшан

Аминиддинович

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

  1.  

Каримов

Ибрат

Алижонович

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

  1.  

Эрназаров Нозимжон Шералиевич

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Давсувхўжаликназорат” Давлат инспекциясининг бошлиғи

  1.  

Сангинов Абдуғани

Абдурахмонович

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ

бошқарув раиси

  1.  

Шоимқулов

Сафарали

Мухаммадалиевич

Молия вазирлигининг агросаноат мажмуасини молиялаштириш бошқармаси бошлиғининг

ўринбосари

  1.  

 

Қўчқоров Шарифжон Зикриллаевич

Сув хўжалиги вазирлигининг сув ресурсларини баланси ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи

  1.  

Муродов Қурбон Жўраевич

Сув хўжалиги вазирлигининг ерларни мелиорациялаш бошқармаси бошлиғи

  1.  

Холматжонов

Бахтиёр

Махамаджонович

Гидрометрология илмий-текшириш институти директори, география фанлари доктори

  1.  

Дурматов Жумақул Рамазонович

Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

  1.  

Шомайрамов Музаффар Абдуқодирович

Сув хўжалиги вазирлигининг насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи

  1.  

Юсупов

Бахтиёр

UzGIP МЧЖ директори

  1.  

Махмудов Илхом Эрназарович

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти директори, техника фанлари доктори

  1.  

Соколов Вадим

Ильич

ГЭФ агентлигининг директори (МФСА)

  1.  

Таджиев Ҳабибулло Муҳаммадризаевич

“Сувлойиха” ДУК директори

  1.  

Нажимов Марат

Фахриевич

“Ўзсувлойиҳа” АЖ раиси

  1.  

Хикматов Фазлиддин Хикматович

Ўзбекистон Миллий университети кафедра мудири, география фанлари доктори

  1.  

Умурзоқов Ўктам Пардаевич

ТИҚХММИ ректори

  1.  

Махрамов Махмуд Яхшибоевич

“Амударё” ҳавза сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи

  1.  

Ирматов Фурқат Мухаммаджонов

 “Сирдарё” ҳавза сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари

  1.  

Қурбонов

Мадаминжон

Турсунович

“Ўзсувқурилиш” АЖ

бошқарув раиси

      

     24.

Ахмаджонов

Вохиджон

Мухаммаджонович

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг

ахборот-тахлил ва ресурс маркази директори

Изоҳ: Миллий қўмита аъзолари, бошқа ишга ўтган тақдирда қўмита таркибига, ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 500-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/500/1475-сон) “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорида:

а) 1-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 1-иловада:

8-банди:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

“Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги”;

ўн тўққизинчи ва йигирма олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

йигирманчи — йигирма еттинчи хатбошилари тегишинча ўн тўққизинчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

10-банд “в” кичик бандининг:

учинчи хатбошидаги “таъминлайди” сўзи “назорат қилади” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “ташкил этади ва таъминлайди” сўзлари “таъминланишини ташкил этади” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банди:

“5” кичик бандидаги “ва унинг” сўзлари “унинг маслаҳатчилари ва” сўзлари билан алмаштирилсин;

“10” кичик бандидаги “Виртуал” сўзи “Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банди:

“6” кичик бандидаги “ва унинг” сўзлари “унинг маслаҳатчилари ва” сўзлари билан алмаштирилсин;

“9” кичик бандидаги “Давлат” сўзи чиқариб ташлансин;

“24” кичик бандидаги “Виртуал” сўзи “Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банди “7” кичик бандидаги “Давлат” сўзи чиқариб ташлансин;

27-банди:

“7” кичик бандидаги “Давлат” сўзи чиқариб ташлансин;

“20” кичик бандидаги “Виртуал” сўзи “Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банди:

“4” кичик бандидаги “Давлат” сўзи чиқариб ташлансин;

“17” кичик бандидаги “Виртуал” сўзи “Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

29-банди:

“5” кичик бандидаги “Давлат” сўзи чиқариб ташлансин;

“19” кичик бандидаги “Виртуал” сўзи “Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банди “3” кичик бандидаги “Давлат” сўзи чиқариб ташлансин;

42-банди “4” кичик бандидаги ““Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси бошлиғи” сўзлари чиқариб ташлансин;

65-банди:

еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қўшилсин:

“сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча киритилган 10 фоизигача миқдордаги маблағларнинг 50 фоиз ажратмалар;

вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар”;

еттинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

66-банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“66. Вазирлик марказий аппарати, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолияти бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги вазирлигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, сув хўжалигининг бошқа бюджет ташкилотлари фаолияти эса — бюджетдан ажратилган маблағлар ва қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.”;

иккинчи хатбошидаги “иш ҳақи миқдоридаги мукофотлар ва ойлик иш ҳақи” сўзлари  “меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар ва икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-иловада:

2-бандининг бешинчи хатбошидаги ““Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси”” сўзлари “Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банди:

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

“сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча киритилган 10 фоизигача миқдордаги маблағларнинг 50 фоиз ажратмалар;

вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар”;

олтинчи — саккизинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5-банди:

“б” кичик бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

“сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш мақсадида республика таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига грантлар ажратиш”;

бешинчи — тўққизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

“в” кичик бандидаги ““Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси”” сўзлари “Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 3-илова:

2-банди:

“а” кичик банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

“ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдордаги тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига устамалар”;

бешинчи хатбошиси тегишинча олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

“б” кичик бандидаги “юқори малакали” сўзлари чиқариб ташлансин;

3-бандидаги ““Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси”” сўзлари “Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“4. Ходимларнинг умумий иш стажи учун лавозим маошига (рағбатлантирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штат жадвалига мувофиқ ҳар ойда  қуйидаги миқдорларда тўланади:

1 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача - 30 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача - 40 фоиз;

20 йилдан 25 йилгача - 50 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 60 фоиз.”;

5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“5. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил, 8 март куни (аёлларга), Хотира ва қадрлаш куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Наврўз, Рамазон ва Қурбон ҳайитлар, шунингдек, касб байрами учун ходимлар лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда) бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.”;

6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“6. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор ходимларга лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача ҳар ойлик устамалар белгиланади. Устаманинг аниқ миқдори вазирлик ходимлари ва мазкур Низомнинг 2-банди бешинчи хатбошидаги ташкилотлар раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан ҳамда Низомнинг 2-банди бешинчи хатбошидаги ташкилотларнинг қолган ходимларга ташкилотлар раҳбарлари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири алоҳида ўрнак кўрсатган марказий аппарат ходимларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган миқдордан ташқари лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизгача миқдорда устамалар белгилаши мумкин, бундай ходимлар сони марказий аппаратнинг умумий ходимлари сонининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.”;

7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“7. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг учдан бир бараваригача ҳамда ходимнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваригача миқдорда тўловлар амалга оширилади.”;

8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“8. Зарур ҳолларда, икки ойлик лавозим маоши миқдорида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда моддий ёрдам пули берилади.”;

9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“9. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.”;

қуйидаги мазмундаги 91-банд қўшилсин:

“91. Фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга бўлган ходимларга лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида ойлик устама (вазир, унинг ўринбосарлари бундан мустасно), фан доктори ёки (Doctor of Science) фан доктори илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга бўлган ходимларга эса лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.”;

10-банди иккинчи хатбошисидаги ““Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси”” сўзлари “Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 4-илова: матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Т

Ташкилотлар номи

Ташкилотлар сони

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмалари

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати

1

19

«Каттагар-Бўзатов» ирригация тизими бошқармаси

1

5

«Қуанишжарма» ирригация тизими бошқармаси

1

7

«Қизкеткен-Кегейли» ирригация тизими бошқармаси

1

9

«Пахтаарна-Найман» ирригация тизими бошқармаси

1

10

«Суенли» ирригация тизими бошқармаси

1

13

Орол бўйи дельта бошқармаси

1

4

Туманлар ирригация бўлимлари*

15

62

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

8

 

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

8

Жами:

25

154

2.

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

«Андижонсой» ирригация тизими бошқармаси

1

5

«Қорадарё-Майлисой» ирригация тизими бошқармаси

1

4

«Савай-Оқбурасой» ирригация тизими бошқармаси

1

4

«Улуғнор-Мазгилсой» ирригация тизими бошқармаси

1

6

«Шаҳрихонсой» ирригация тизими бошқармаси

1

6

Туманлар ирригация бўлимлари*

14

58

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

22

118

3.

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

«Аму-Қоракўл» ирригация тизими бошқармаси

1

8

«Тошработ-Жилвон» ирригация тизими бошқармаси

1

6

«Хархур-Дуоба» ирригация тизими бошқармаси

1

7

«Шохруд-Дўстлик» ирригация тизими бошқармаси

1

7

Туманлар ирригация бўлимлари*

11

43

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

8

Жами:

18

105

4.

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

16

«Зомин» ирригация тизими бошқармаси

1

7

«Туятортар-Қли» ирригация тизими бошқармаси

1

4

«Учтом» ирригация тизими бошқармаси

1

5

Туманлар ирригация бўлимлари*

11

28

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

17

74

5.

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

«Қарши магистрал канали» ирригация тизими бошқармаси

1

17

«Миришкор» ирригация тизими бошқармаси

1

11

«Оқсув» ирригация тизими бошқармаси

1

8

«Эски-анҳор» ирригация тизими бошқармаси

1

8

«Яккабоғ-Ғузор» ирригация тизими бошқармаси

1

7

Туманлар ирригация бўлимлари*

13

54

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

10

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

8

Жами:

21

142

6.

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

 

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

16

«Кармана-Конимех» ирригация тизими бошқармаси

1

5

«Тошработ-Ўртачўл» ирригация тизими бошқармаси

1

5

Туманлар ирригация бўлимлари*

4

11

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

6

Жами:

9

50

7.

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

«Зардарё» ирригация тизими бошқармаси

1

7

«Норин-Ҳаққулобод» ирригация тизими бошқармаси

1

5

«Подшоота-Чодак» ирригация тизими бошқармаси

1

7

Катта Наманган магистрал канали бошқармаси

1

7

Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси

1

8

Туманлар ирригация бўлимлари*

11

53

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

10

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

19

123

8.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

«Оқ-Қорадарё» ирригация тизими бошқармаси

1

8

«Дарғом» ирригация тизими бошқармаси

1

11

«Мианкал-Тос» ирригация тизими бошқармаси

1

5

«Мирза-Пай» ирригация тизими бошқармаси

1

9

«Нарпай» ирригация тизими бошқармаси

1

8

Туманлар ирригация бўлимлари*

12

33

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

6

Жами:

20

108

9.

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

«Сурхондарё» магистрал тизим бошқармаси

1

10

«Аму-Занг» ирригация тизими бошқармаси

1

11

«Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармаси

1

9

«Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизими бошқармаси

1

11

Туманлар ирригация бўлимлари*

13

34

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

20

110

10.

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

16

«Боёвут» ирригация тизими бошқармаси

1

14

«Шўрўзак-Сирдарё» ирригация тизими бошқармаси

1

11

Туманлар ирригация бўлимлари*

8

24

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

13

81

11.

Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

Тошкент магистрал канал бошқармаси

1

6

«Оҳангарон-Далварзин» ирригация тизими бошқармаси

1

12

«Бўзсув» ирригация тизими бошқармаси

1

10

«Паркент-Қорасув» ирригация тизими бошқармаси

1

13

Туманлар ирригация бўлимлари*

15

68

Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Жами:

22

142

12.

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

«Исфайрам-Шохимардон» ирригация тизими бошқармаси

1

9

«Исфара-Сирдарё» ирригация тизими бошқармаси

1

7

«Норин-Фарғона» ирригация тизими бошқармаси

1

9

 

«Сўҳ-Оқтепа» ирригация тизими бошқармаси

1

7

Туманлар ирригация бўлимлари*

16

75

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

8

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

23

141

13.

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

«Қарамази-Қиличбай» ирригация тизими бошқармаси

1

5

«Полвон-Ғазоват» ирригация тизими бошқармаси

1

8

«Тошсақа» ирригация тизими бошқармаси

1

8

«Шовот-Қуловат» ирригация тизими бошқармаси

1

10

Туманлар ирригация бўлимлари*

9

22

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

16

86

Ҳаммаси:

245

1434

Изоҳ.* Туманлар ирригация бўлимлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарорига 5а-иловада келтирилган.”;

ё) 4а-илова: матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Т/р

Т/р

Ташкилотлар номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

1.

1.

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

20

2.

2.

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси

12

3.

2.1

Электр тармоқлари бошқармаси

4

4.

2.2

Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси

6

5.

2.3

Автотранспорт корхонаси

4

6.

2.4

Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа туман бошқармаси

6

7.

3.

Фарғона водийси каналларидан фойдаланиш бошқармаси

9

8.

3.1

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси

8

9.

3.2

Жанубий Фарғона магистрал канали бошқармаси

7

10.

3.3

Катта Андижон магистрал канали бошқармаси

6

13.

4.

Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

8

14.

5.

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси

10

15.

6.

Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармаси

5

16.

7.

Ўнгқирғоқ коллектори тизимидан фойдаланиш бошқармаси

5

17.

8.

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси

9

18.

9.

Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

5

19.

10.

Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

9

20.

11.

Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси

5

21.

12.

Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

8

22.

13.

Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

5

23.

14.

Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

4

24.

15.

Тошкент вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

5

25.

16.

Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

6

26.

17.

Андижон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси

5

27.

18.

Чимқўрғон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси

4

28.

19.

Ҳисорак сув омборидан фойдаланиш бошқармаси

6

29.

20.

Тўполанг тизими сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

4

30.

21.

Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси

10

31.

22.

Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати

9

32.

23.

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази

10

33.

24.

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигини,

26

34.

25.

Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси

24

   

Жами:

265

”;

ж) 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мужмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низомининг 12-банди ўн иккинчи хатбошисидаги “ирригация объектлари” сўзларидан олдин “назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш ва мониторинглар доирасида” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Umumiy takliflar

126