ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9816 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 04/11/2019 19/11/2019 39

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-9816

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида
ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон ва “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорлари ижросини таъминлаш, олий таълим муассасаларига профессор-ўқитувчилар таркибига ишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори 2-иловаси “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар”нинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

                       А. Арипов

                         Вазирлар Маҳкамасининг
                         2019 йил “___”_______даги
                         ____ -сон қарорига
                          ИЛОВА

Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов
асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. 3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Лавозимларни эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ректор буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси комиссияси томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича барча педагог ходимлар фаолияти ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ келтирилган мезонлар асосида атрофлича ўрганиб чиқилади ва баҳоланади, тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан 2-иловага мувофиқ мезонлар асосида аноним тарзда баҳоланади.

Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш ҳамда тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлигини  аноним тарзда баҳолаш тартиблари олий таълим муассасасининг кенгаши томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш ҳамда тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлигини аноним тарзда баҳолаш натижалари олий таълим муассасаси кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади”.

2. 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

Ўрганиш натижалари асосида олий таълим муассасаси кенгаши қарорига мувофиқ педагог ходимлар рағбатлантирилади, уларни эгаллаб турган лавозими ёки ундан юқориларига мувофиқлиги бўйича тавсия берилади, шунингдек педагог ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ўқув-методик, илмий, тарбиявий ишлари сифати, ўқитган талабаларининг ўзлаштириш даражаси паст бўлган тақдирда, танловни ўтказиш тартибида белгилаб қўйилган муддатдан қатъий назар у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“13. Танлов бўйича сайлов олий таълим муассасаларининг кенгашларида ёки факультетларнинг кенгашларида ўтказилади. Олий таълим муассасасининг кенгашида ёки факультетнинг кенгашида сайланадиган лавозимларни белгилаш ҳуқуқи олий таълим муассасасининг ректорига тегишли бўлади.

Кафедра мудирлари ва профессорлар олий таълим муассасаларининг кенгашларида танлов бўйича ўтадилар”.

4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“16. Танловга тушган барча ҳужжатлар олдиндан кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида кўриб чиқилади.

Илгари кафедрада ишламаган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқишдан олдин улар томонидан кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва олий таълим муассасалари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказилади. Синов дарслари мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Илгари ўзи эгаллаб келган лавозим учун танловда қатнашувчи номзодлар кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида танловдан олдинги даврдаги илмий-педагогик, методик, тарбиявий ва бошқа ишлари тўғрисида ҳисобот беради.

Танлов қатнашчиларини тест синовларидан ўтказишга йўл қўйилади. Кафедра мудири лавозимига номзодларни муҳокама қилиш бўйича мажлисни факультет декани (олий таълим муассасалари умумий кафедраларида - проректор) ўтказади.

Кафедра танловда қатнашувчи ҳар бир номзод бўйича материалларни кўриб чиқиш, шунингдек синов дарслари ва (ёки) ҳисоботлар натижалари бўйича очиқ ёки яширин овоз берган ҳолда, кафедранинг штатдаги ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда синов дарсида қатнашган олий таълим муассасалари ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан кенгайтирилган очиқ мажлис тавсияномасини қабул қилади ва уни тегишли ҳужжатлар билан бирга олий таълим муассасаси (факультет) кенгашига тақдим этади.

Факультетнинг кафедра аъзоси ҳисобланмайдиган декани (проректор) кафедра мудири лавозимига номзодлар бўйича тавсияномалар қабул қилишда овоз беришда қатнашмайди. Танловда эълон қилинган лавозимни эгаллаб турган шахс, айнан ушбу лавозимни эгаллаш учун тақдим қилинган материалларни кўриб чиқиш чоғида овоз беришда қатнашмайди.

5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“17. Олий таълим муассасаси (факультет) кенгаши мажлисида яширин овоз беришни ўтказишдан олдин танловда иштирок этаётган ҳар бир номзод бўйича кафедра кенгайтирилган очиқ мажлисининг тавсияномаси ўқиб эшиттирилади”.

6. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

        “20. Танловни ўтказишда кенгаш қарори, агар овоз беришда кенгашнинг тасдиқланган (рўйхатдаги) таркибидаги аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг овоз беришда қатнашган аъзоларининг кўпчилик овозини, бироқ камида 50 фоиз овозини олган номзод танловдан ўтган ҳисобланади.

Бирортаси ҳам талаб қилинган миқдорда овоз ололмаган икки нафардан кўп номзодлар қатнашган тақдирда кенгашнинг айнан шу мажлисида дастлабки икки талабгор ўртасида такрорий овоз бериш ўтказилади. Агар икки номзод қатнашган танловни ўтказишда овозлар сони тенг бўлиб қолса раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Кенгаш қарори олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Танлов битта номзоддан ариза тушган тақдирда ҳам ўтказилган ҳисобланади”.

7. 21-бандда “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин.

8. 22-бандда “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин.

9. 23-бандда “илмий кенгашининг” сўзлари “кенгашининг” сўзи билан алмаштирилсин.

10. 25-банднинг ”б” кичик бандидаги “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин.

11. 27-банднинг иккинчи хатбошида “илмий кенгаши” сўзлари “кенгаши” сўзи билан алмаштирилсин.

12. 29-банддан биринчи ва иккинчи хатбошилари чиқариб ташлансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Агар кенгаш қарорига кўра кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, ўқитувчи-стажёр эгаллаб турган лавозимига номувофиқ деб эътироф этилса, у ҳолда унинг билан тузилган меҳнат шартномаси танловни ўтказиш тартибида белгилаб қўйилган муддатдан қатъий назар белгиланган тартибда бекор қилинади.  

Кафедра мудири билан тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек кафедрага раҳбарлик қилиш бўйича ўз функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги сабабли кенгаш қарорига биноан бекор қилинади.

13. Илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасаларига педагог

 ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги  низомга
1-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари
фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш мезонлари

Т/р

Кўрсаткичлар

Баҳо

I. Ўқув-методик фаолият (50 балл)

1.

Назарий билимлар, амалий кўникмалар ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича)

 

2.

Ўқитиш сифати даражаси (талабалардан ўтказилган сўровнома натижалари бўйича)

 

3.

Ўқитилган академик гуруҳлар талабаларининг фанларни ўзлаштириш даражаси  (“Талабанинг ўзлаштириш даражаси - профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойили асосида)

 

4.

Хорижий тилларни эгаллаганлик, материалларни ишлаб чиқиш
ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланиш

 

5.

Хорижий таълим ва илмий муассасаларда стажировка ўташ, малака ошириш, PhD ва DSc

 

6.

Дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, ўқув-услубий мажмуалар (шу жумладан, электрон манбалар) тайёрлаш ва нашр этиш

 

7.

Талабаларнинг ўқитувчининг йўлланмаси (фани) бўйича олимпиадаларда, ҳар хил танловлар, илмий грантлардаги иштироки ва эришган натижалари

 

8.

Ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқиш

 

9.

Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усулларини қўлланилиш даражаси

 

II. Илмий-услубий фаолият (30 балл)

1.

Ўқув йили давомида нашр этилган дарслик, ўқув қўлланмалар
ва
ижодий ишлар каталоги

 

2.

Илмий-ижодий конференциялар, халқаро ва республика миқёсидаги кўргазмалар ташкил этиш ёки уларда иштирок этиш

 

3.

Илмий (санъат) нашрларида (шу жумладан, хорижий илмий (санъат) нашрларда) мақолалар, монографиялар, ижодий ишларни эълон қилиш, илмий-ижодий ишлар ва диссертацияларга тақриз ёзиш

 

4.

Халқаро, илмий-ижодий лойиҳаларга, хўжалик шартномаларига раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш, натижаларини ишлаб чиқариш, ўқув жараёнига жорий этиш

 

5.

Патентлар ва ихтиролар олиш

 

6.

Таянч докторант, докторант, мустақил тадқиқотчи, бакалавриат
ва магистратура талабаларига илмий раҳбарлик қилиш

 

7.

Докторлик диссертацияси доирасида илмий тадқиқот олиб бориш ва ҳимоя қилиш

 

8.

Илмий даража берувчи илмий кенгашларда ва илмий журналлар таҳририятида аъзо сифатида иштирок этиш

 

9.

Илмий даража ва илмий унвонга эгалиги

 

III. “Устоз-шогирд” фаолияти (20 балл)

1.

Талабанинг шахсий ва академик ютуқларини ривожлантириш мақсадида учрашувлар ўтказиш ҳамда маслаҳатлар бериш

 

2.

Талабаларда ўқиш жараёнида таълим олиш даражасига таъсир кўрсатадиган шахсий ва академик муаммолар юзага келган тақдирда,  уларни ҳал қилишга кўмаклашиш, қўшимча дарслар
ва маслаҳатлар ташкил этиш

 

3.

Талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишдаги иштироки

 

4.

Талабалар ўзлаштиришини мониторинг қилиш, белгиланган режа асосида муҳокамалар олиб бориш

 

5.

Битирувчиларни иш берувчи ташкилотлар билан доимий таништириб бориш, учрашувлар ташкил этиш ҳамда талабаларни корхона ва ташкилотларга ташрифини уюштириш

 

6.

Талабалар академик гуруҳларида кураторлик

 

7.

Талабалар билан тарбиявий иш бўйича тадбирларда иштирок этиш: маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар ва шу кабиларда фаоллигини ошириш

 

ЖАМИ (энг юқори балл - 100)

“Олий таълим муассасаларига педагог

ходимларни танлов асосида ишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА

 

 

Тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлигини талабалар томонидан аноним тарзда баҳолаш мезонлари

Т/р

Баҳолаш кўрсаткичлари
ва мезонлари

Фанлар номи, ўқитувчиларнинг Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.

Ўқитган фанини мукаммал билиши, замонавий билим ва маълумотлар билан дарс мазмуни тўлдирилгани
10 баллгача:

- қониқарли   - 6-10 баллгача

- қониқарсиз  - 0-5 баллгача

 

 

 

 

2.

Аудитория эътиборини жалб қила олиши - 10 баллгача:

- қониқарли  - 6-10 баллгача

- қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

3.

Нутқ маданияти, ўқув материал-ларини содда, равон тилда тушунтира олиши - 10 баллгача:

- қониқарли  - 6-10 баллгача

- қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

4.

Талабаларда фанга қизикиш уйғотиши, ўз фанини танланган соҳа мутахассиси бўлиш учун зарурлигини кўрсата олиши - 10 баллгача:

- қониқарли  - 6-10 баллгача

- қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

5.

Машғулотларнинг амалий йўнал-тирилганлиги (назарий билимдан келажак меҳнат фаолиятида фойдала-нишни ўргата олиши) - 10 баллгача:

- қониқарли  - 6-10 баллгача

- қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

6.

Ўқитиш жараёнида АКТ
ва замонавий педагогик технологияларидан фойдаланиш даражаси - 15 баллгача:

- қониқарли  - 8-15 баллгача

- қониқарсиз - 0-7 баллгача

 

 

 

 

7.

Хорижий тиллардаги ўқув материалларидан фойдаланиш даражаси - 10 баллгача:

- қониқарли  - 6-10 баллгача

- қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

8.

Талабалар билимини оширишдан манфаатдорлиги, “Устоз-шогирд” тизимида талабалар билан кўпроқ ишлашга мойиллиги - 10 баллгача:

- қониқарли  - 6-10 баллгача

- қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

9.

Дарс машғулотларини ташкил этиши, ажратилган вақтдан унумли фойдала-ниши, фанга тегишли бўлмаган мавзуларга берилмаслиги - 5 баллгача:

- қониқарли  - 3-5 баллгача

- қониқарсиз - 0-2 баллгача

 

 

 

 

10.

Машғулотнинг тарбиявий йўналтирилганлиги - 5 баллгача:

- қониқарли  - 3-5 баллгача

- қониқарсиз - 0-2 баллгача

 

 

 

 

11.

Профессор-ўқитувчининг талабаларни муаммоли вазиятларда ечим топиш, мантиқий, ижодий ва ностандарт фикрлашга жалб этиши - 5 баллгача:

      - қониқарли   - 3-5 баллгача

      - қониқарсиз - 0-2 баллгача

 

 

 

 

Umumiy takliflar

2965