ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9697 Министерство юстиции Республики Узбекистан 31/10/2019 15/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-9697

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ–4471-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–5519-сон Фармони)” 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сон Фармонига 1-илованинг 95-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

 

                                   Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил ________даги ПФ–______-сон Фармонига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 15 июлдаги ПҚ–916-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матнида 4-бандидаги “Ответственные исполнители” графасидаги “Центр экономических исследований” деган сўзлар “Центр экономических исследований и реформ при Администрации Президента Республики Узбекистан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат статистика органлари тизимининг дастурий-техникавий таъминоти ва кадрларининг профессионал малакаси даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 13 ноябрдаги ПҚ–999-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матнида 12 ва 14-бандидаги “Ответственные исполнители” графасидаги “Центр экономических исследований” деган сўзлар “Центр экономических исследований и реформ при Администрации Президента Республики Узбекистан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 7 февралдаги ПҚ–3514-сон қарорига 1-илованинг 47-банди “Масул ижрочилар” графасидаги “Иқтисодий тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ–3939-сон қарорига 2-илованинг 22-бандидаги “Иқтисодий тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ва Администрация фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 5 декабрдаги ПҚ–4053-сон қарорига 4-илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги “к1” кичик банд билан тўлдирилсин:

“к1) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фаолиятини белгиланган тартибда молиялаштириш”.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 14 февралдаги Ф–4849-сон фармойишининг 9-банди тўртинчи хатбошисидаги “Иқтисодий тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

215