ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9689 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 31/10/2019 15/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9689

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тазйиқ ва зўравонлик натижасида жабрланганлар, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирсин ва унинг доимий равишда янгиланиб борилишини ҳамда ваколатли давлат органлаларига интеграция қилинишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ________________ зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                       А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _____даги ___-сон қарорига

1-илова

 

 

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя
ордерини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга (кейинги ўринларда жабрланган хотин-қизлар деб юритилади) ҳимоя ордерини бериш, шунингдек тазйиқ
ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга (кейинги ўринларда зўравон шахслар деб юритилади) ҳимоя ордерининг нусхасини бериш (кейинги ўринларда жабрланган хотин-қизларга ва зўравон шахсларга ҳимоя ордерини бериш деб юритилади) тартибини белгилайди.

2. Ҳимоя ордери мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ серия
ва рақамга эга бўлган, қатъий ҳисоби юритиладиган, фақатгина тазйиқ
ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан белгиланган чекловларни қайд этиш ҳужжат ҳисобланади.

3. Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори (кейинги ўринларда профилактика инспектори деб юритилади) томонидан берилади.

2-боб. Ҳимоя ордерини бериш ва тўхтатиш тартиби

4. Профилактика инспектори жабрланган хотин-қизларга ва зўравон шахсларга қуйидагиларга асосан ҳимоя ордерини беради:

тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг мурожаати;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги хабарлари.

5. Фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари ёки бошқа юридик шахслар жабрланган хотин-қизлар бўйича маълумотга эга бўлган вақтда уни 24 соат ичида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклидаги хабарномани ички ишлар органларига ёки профилактика инспекторига тақдим этади.

6. Жисмоний шахслар томонидан оғзаки ёки алоқа воситалари орқали берилган хабарлар, ички ишлар органлари навбатчилик қисмидаги хабарларни қайд этиш китобига ёки таянч пунктида юритиладиган фуқароларни қабул қилиш китобга қайд этилади ёки уларнинг ҳоҳишига кўра сир сақланишини таъминлаган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ қайд этилади.

7. Мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ олинган мурожаатлар
ва хабарлар ички ишлар органлари навбатчилик қисми навбатчиси томонидан белгиланган тартибда қайд этилгандан сўнг уч соат ичида профилактика инспекторига тақдим этади.

8. Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этилган хабарларни зудлик билан ўрганиб чиқади ҳамда мазкур хабарларда ҳимоя ордери беришга асос бўлган ҳолатларни аниқлаган тақдирда ҳимоя ордерини жабрланган хотин-қизларга ва зўравон шахсларга белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.

Шахс ҳимоя ордерини олиш ва уни имзолашни рад этган тақдирда, профилактика инспектори холислар иштирокида далолатнома тузади.

9. Ҳимоя ордери расмийлаштирилганда барча ёзувлар кўк (ҳаворанг) сиёҳли ручкада, тушунарли қилиб ёзилади.

10. Химоя ордери уч қисмдан иборат:

биринчи қисм (асли) тўлдирилгандан сўнг жабрланган хотин-қизларга берилади;

иккинчи қисм (нусхаси) зўравон шахсларга берилади;

учинчи қисм профилактика инспекторида қолади.

11. Профилактика инспектори ҳимоя ордерини расмийлаштиришда хотин-қизларга нисбатан ўтказилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда зўравон шахсга Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасидаги битта ёҳуд бир нечта чекловни бирга қўллаши мумкин.

12. Ҳимоя ордерининг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:

жабрланган хотин-қизлар ҳимоя ордерини тўхтатишни сўраб мурожаат қилса;

ҳимоя ордерида белгиланган муддат (узайтирилган муддат) тугаса;

зўравон шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилса;

содир этган жинояти учун жабрланган хотин-қизлар ёки зўравон шахсларнинг бирига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланса;

жабрланган хотин-қизлар ёки зўравон шахсларнинг бири содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса;

жабрланган хотин-қизлар ёки зўравон шахсларнинг бири қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойидан оғир касаллиги туфайли ёки узоқ муддатга бошқа давлатга чиқиб кетган бўлса;

жабрланган хотин-қизлар ёки зўравон шахсларнинг бири вафот этса.

 

 

3-боб. Жабрланган хотин-қизлар бўйича ахборот алмашиш тартиби

13. Профилактика инспектори жабрланган хотин-қизларга ҳамда зўравон шахсларга ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда мазкур Низомнинг 3 ва 4-иловасига мувофиқ шаклдаги статистик карточкаларни тўлдиради.

14. Профилактика инспектори жабрланган хотин-қизлар ва зўравон шахслар ҳақидаги маълумотлар киритилган статистик карточкаларни бир иш кунида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ахборот излов базаси (кейинги ўринларда маълумотлар базаси деб юритилади)га киритиш учун ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига тақдим этади.

15. Жабрланган хотин-қизлар ва зўравон шахслар ҳақидаги маълумотлар киритилган статистик карточкалар ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори (катта) томонидан маълумотлар базасига киритилади.

16. Маълумотлар базасида жабрланган хотин-қизлар ва зўравон шахслар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор маълумотлар бошқармаси томонидан умумлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ягона электрон маълумотлар базасига интеграция қилинади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

17. Ҳимоя ордери бланкаси ҳамда ҳисоб карточкалари бланкалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қуйи турувчи тизим учун марказлаштирилган ҳолда тайёрланади.

18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун 

ҳимоя ордери

СЕРИЯСИ 0000000                                

20__ йил «__ » _________                                                                                                      ___________________________   

              (берилган сана)                                                                                                                                                                           (берилган жой)

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида маълумотлар:

Вазирлар Маҳкамасининг
20__ йил “___” ______ даги
___-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

ШАКЛ-1

Жабрланган шахснинг қонуний ёки васийлик, хомийлик органи вакили

____________________________________________________________________________________

(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш, иш ва яшаш жойи)

_______________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________

 

_______________________________

(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш, иш ва яшаш жойи)

______________________________________________

______________________________________________

_______________________________________ имзоси

                                                               

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсга белгиланган чекловлар:

тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш (1) , тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар билан алоқасини тақиқлаш (2) , тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганнинг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш (3) , тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганни даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклатиш (4) , тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно), сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш (5) , зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши шартлиги юзасидан белгиланган мажбурият(6)  .

Чекловлар билан танишдим:

(1)  ___________имзо

(2)  ___________имзо

(3)  ___________имзо

(4)  ___________имзо

(5)  ___________имзо

(6)  ___________имзо

 

 

 

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати: 20__ йил «___» _________ дан   20__ йил «___» ____________ гача.

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати

узайтирилганлиги:                                       20__ йил «___» _________ дан   20__ йил «___» ____________ гача.

20__ йил «___ » ______________

             (танишган сана)           

"-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

        Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс учун ҳимоя ордери нусхаси

СЕРИЯСИ 0000000                               

20__ йил « ___ »___________                                                                                                        ___________________________   

                     (берилган сана)                                                                                                                                                                   (берилган жой)

Тазйиқ ўтказилган ёки зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар:

Жабрланган шахснинг қонуний ёки васийлик, хомийлик органи вакили

_______________________________

       (Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш, иш ва яшаш жойи)

_______________________________________________

_______________________________________________

_________________________________________ имзоси

_____________________________________________________________________________________

(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ёки ўқиш иш жойи ва яшаш жойи)

________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________

 

Ҳимоя ордерида белгиланган чекловлар ва белгиланган мажбурият:

тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш (1) , тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар билан алоқасини тақиқлаш (2) , тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганнинг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш (3) , тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганни даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклатиш (4) , тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат-штат қуроли мустасно), сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш (5) , зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши шартлиги юзасидан белгиланган мажбурият(6) .

  Чекловлар билан танишдим:

 

(1)  ___________имзо

(2)  ___________имзо

(3)  ___________имзо

(4)  ___________имзо

(5)  ___________имзо

 

 

 

 

 

 

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати: 20__ йил «___» _________ дан   20__ йил «___» ____________ гача.

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати

узайтирилганлиги:                                       20__ йил «___» _________ дан   20__ йил «___» ____________ гача.

20__ йил «___ »__________                                                                                    

                                    (танишган сана)           

"-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳимоя ордери берилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар:

 СЕРИЯСИ 0000000                               

________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О. туғилган санаси ва жойи, касби ҳамда яшаш жойи)

_____________________________________________________________________________________

Ҳимоя ордерини олдим: __________________________________________________________________________

                                                                                                            (жабрланувчининг Ф.И.О, имзоси ҳимоя ордерини олган йил, ой ва сана)

Ҳимоя ордери берилган шахсга ушбу ордерда белгиланган талабларини тушунтириш:

Мен _________________ ҳимоя ордерида қайд этилган чекловлар тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс томонидан бажарилмаган ҳолларда зудлик билан мансабдор шахсни хабардор этишлик тартиби билан танишдим.                                                                         ____________________

                                                                                                                                                                                           (жабрланувчининг имзоси)

Чекловлар билан танишдим:

(1)  _________ имзо

(2)  _________ имзо

(3)  _________ имзо

(4)  _________ имзо

(5)  _________ имзо

(6)  _________ имзо

 

20__ йил «___ » __________                                                                                   

                            (танишган сана)           

СЕРИЯСИ 0000000       

Ҳимоя ордери нусхаси берилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар:

_______________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О. туғилган санаси ва жойи, касби ҳамда яшаш жойи)

_____________________________________________________________________________________________________________

Ҳимоя ордерини олдим ___________________________________________________________________________                              

                                                        (Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг танишганлиги юзасидан имзо, йил, ой ва сана)

Ҳимоя ордери берилган шахсга ушбу ордерда белгиланган талабларга риоя этмасликнинг оқибатларини тушунтириш

Мен _________________ ҳимоя ордеридаги чекловлар ва уни бажармаслик оқибатлари билан танишдим.                                                                                  

                                                                                                               ____________________

                                                                                    (Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс имзоси)

 

 

Чекловлар билан танишдим:

(1)  _________ имзо

(2)  _________ имзо

(3)  _________ имзо

(4)  _________ имзо

(5)  _________ имзо

(6)  _________ имзо

 

20__ йил «___ » __________                                                                                  

                            (танишган сана)         

 

Тазйиқ ўтказилган ёки зўравонликдан жабрланган шахс

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 4-моддасига мувофиқ тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

махсус марказларда, шунингдек бепул ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда уларни бу ҳақда хабардор қилиш;

содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

 

"-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

  Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс қуйидагиларга риоя этишлари шарт:

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ
ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ мансабдор шахс томонидан белгилаб берилган чекловларга риоя этиши;

мазкур Қонунга мувофиқ мансабдор шахс томонидан белгилаб берилган чекловлар юзасидан келиб чиққан низоли ҳолатлар бўйича ўз вақтида юқори турувчи идорага ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши;

ҳимоя ордери берилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ёки ваколатли органларга ўз вақтида хабар бериш шарт.

Мен ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтишим зарурлиги тўғрисида хабардор қилиндим.

 

20 __ йил « ___ » __________                                   ____________                   ___________________________________________                                                                               

                                    (танишган сана)                                                  (имзоси)                               (тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахсининг Ф.И.О)

 

                                                       

"-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

СЕРИЯСИ 0000000       

        Ҳимоя ордерини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар:

тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати (1) , жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари (2) , тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши (3) , давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар (4)  .

 

 

 

(1)

(2)

(3)

(4)

Ҳимоя ордерида белгиланган чекловлар:

тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш (1) , тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар билан алоқасини тақиқлаш (2) , тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганнинг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш (3) , тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганни даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклатиш (4)   тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно), сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш (5) , зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши шартлиги юзасидан белгиланган мажбурият(6)  .

 

Жабрланган шахснинг қонуний ёки васийлик, хомийлик органи вакили ______________________________

(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш, иш ва яшаш жойи)

_____________________________________________

______________________________________________

_____________________________________имзоси

Чекловлар билан танишдим:

(1)   (2)   (3)   (4)   (5) , (6)  

                                  

 

 

 

20__йил « ___ » __________                                                                                        

                                                (танишган сана)           

Ҳимоя Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати: 20__ йил «___» _______ дан   20__ йил «___» ________ гача.

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати

узайтирилганлиги:                                                     20__ йил «___» _______ дан   20__ йил «___» ________ гача.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-илова

 

 

ХАБАРНОМА

20__ йил «___»________куни соат________да

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

_________________________________ томонидан

(тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

(тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг содир этилган хатти-ҳаракатлари баён этилади)

___________________________________________

__________________________________томонидан

(хабар берган ваколатли орган номи, ходим Ф.И.О)

Ушбу хабарнома 20__ йил «__» _____ куни соат ____ да ички ишлар органлари навбатчилик қисмида ___-сон билан қайд этилди.

Ушбу хабарнома 20__ йил «__» ___ куни соат ___ да ички ишлар органларининг 
__-сонли таянч пункти профилактика инспекторига та
қдим этилди.

____________________________________________

_____________________________           _________

(хабар берган ваколатли орган номи, ходим Ф.И.О)                         (имзо)

Хабарнома тақдим этилган сана:

20__ йил « ___ » _______ куни соат______да

 

                                                       (М.Ў.)

Хабарномани қабул қилдим:

___________________________________________

___________________________________________

(хабарномани қабул қилган ИИО ходими Ф.И.О.)

 

 

______________________

                                                                                             (имзо)

 

Қирқма қисми

ХАБАРНОМА

20__ йил «____»_________куни соат_____да

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

__________________________________томонидан

(тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

____________________________________________

(тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг содир этилган хатти-ҳаракатлари баён этилади)

___________________________________________

__________________________________томонидан

(хабар берган ваколатли орган номи, ходим Ф.И.О)

Хабарнома тақдим этилган сана:

 

20__ йил «__» _______ куни соат _____ да

 

                                                          (М.Ў.)

 

______________________

                                                                                             (имзо)

 

Вазирлар Маҳкамасининг
 2019 йил “
____ _______ даги ___-сон қарорига

3-илова

 

 

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни
хисобга олиш ягона статистик карточкаси

 

 

Шакл-3

 

1. ____________________________________________________________________________

(Тазйиқ ва зўравонлик содир этилган жой, туман, аҳоли яшаш пункти ва махалла )

 

  01

 

 

 

 

 

 

                      код

2. 20__ йил « __ » ________                                                                                          

                       (берилган сана)  

 

 

02

 

 

 

 

 

 

 

 

            йил          ой          сана

 

 

3. Ҳимоя ордерининг        серияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

03

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жабрланган шахс:

5. Фамилияси ____________ 6. Исми ___________ 7. Отасининг исми ________________

 

 

  05. Фамилияси______________________

  06. Исми___________________________

  07. Отасининг исми _________________

8. Жинси: Аёл (1) .                   Миллати: ______________

08

 

 

9. Фуқаролиги: Ўз.Р фуқароси (1) , чет эл фуқароси (2) , ФБШ (3) , МДҲ фуқароси (4) .

Қайси давлат фуқароси  _____________________________

 

09

 

 

 

 

 

10. Туғилган санаси: 20__ йил «___» _________  Ёши: 0-12 ёш (1) ,13-15 ёш (2) ,
16-18 ёш (3)
, 19-24 ёш (4) , 25-30 ёш (5) , 31-49 ёш (6) , 50-59 ёш (7) ,
60 ёш ва ундан юқори (8) .

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                    йил                ой        сана      ёши

 

 

11. Маълумоти: тугалланмаган ўрта (1) . ўрта (2) , ўрта махсус (3) , олий (4) ,

 

11

 

 

 

 

 

12. Оилавий аҳволи: турмуш қурмаган (1)  , оилали (2)  , ажрашган (3)  , бева (4)  .

 

13. Ижтимоий аҳволи: тиланчи (1) , бир марталик иш билан банд (2) , нафақахўр (3) ,
уй бекаси (4)
, хомиладор (5) , мактаб ўқувчилари (6) , академик лицей ўқувчилари (7) , коллеж ўқувчилари (8) , олий ўқув юртлари ўқувчилари (9) , 1-, 2- ва 3 гуруҳ ногирони (10) , иш билан банд бўлмаган (11)  .

 

14. Содир этилган жойи: оилада (1) , таълим муассасасида (2) , кўчада (3) ,
жамоат жойида,  (4)
, иш жойида (5)  ва бошқа жойларда (6)  .

 

Айни вақтда яшаш манзили:  _____________________________________________________

                                                          (туман, аҳоли яшаш пункти, маҳалла, кўча, уй, корпус ва хонадон)

 

Доимий рўйхатдан ўтган манзили:__________________________________________________

                                                                 (туман, аҳоли яшаш пункти, маҳалла, кўча, уй, корпус ва хонадон)

 

 

12

 

 

 

 

 

13

 

 

 

 

 

 

14

 

 

 

 

 

 

 

15. Жабрланган шахснинг бандлиги: саноат (1) , қурилиш (2) , фермер хўжалиги (3) ,
қўшма корхона (4)
, кичик корхона (5) , хизматчи (6) ,  бошқа соҳа ишчиси (7) .

 

16. Тазйиқ ва зўравонлик турлари: жинсий зўровонлик (1) , жисмоний зўровонлик (2) ,      зўравонлик (3) , иқтисодий зўравонлик (4) , руҳий зўравонлик (5) , тазйиқ (6)  .

 

 

15

 

 

 

 

 

 

16

 

 

 

 

 

 

 

 

17. Ҳимоя ордери бериш учун асос бўлган ҳужжатлар:

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг мурожаати (1) , жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари (2) , тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши (3) , давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар (4)  .

 

 

_____________ таянч пунктининг

профилактика (катта) инспектори                                                             ___________________

(Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органи

мансабдор шахсининг лавозими, унвони)                                                           (имзо)                                                         (Ф.И.О.)  

 

 

            ____________________________

                       (йил, ой ва сана)

 

17

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “ ____” _____даги __-сон қарорига

4-илова

 

 

Тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларни хисобга олиш ягона статистик карточкаси

 

 

 

Шакл-4

 

1. ______________________________________________________________________________________________

(Тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган жой, туман, аҳоли яшаш пункти ва махалла)

 

01.

 

 

 

 

 

 

                             код

2. 20__ йил « ___ » ______________                                                                                                                            

                    (берилган сана)  

 

 

02.

 

 

 

 

 

 

 

 

               йил             ой       сана

3. Ҳимоя ордерининг                   серияси №

 

 

 

 

 

 

 

 

03.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс:

 

 

4.Фамилияси____________________ 5. Исми __________________ 6. Отасининг исми ______________________

 

 04. Фамилияси _____________________

 

 05. Исми __________________________

 

 06. Отасининг исми _________________

7. Жинси: эркак (1)  , аёл (2) .            Миллати: ___________________________

 

07.

 

 

8. Фуқаролиги: Ўз.Р фуқароси (1) , чет эл фуқароси (2) , ФБШ (3) , МДҲ фуқароси (4) .

Қайси давлат фуқароси ___________________________________________________________________________

 

 

08.

 

 

9.Туғилган санаси: 20__ йил «___» ________.  Ёши: 0-12 ёш (1) ,13-15 ёш (2) , 16-18 ёш (3) , 19-24 ёш (4) , 25-30 ёш (5) , 31-49 ёш (6) , 50-59 ёш (7) , 60 ёш ва ундан юқори (8) .

 

09

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                    йил             ой          сана       ёши

10. Маълумоти: тугалланмаган ўрта (1) , ўрта (2) , ўрта махсус (3) , олий (4) .

 

11. Оилавий аҳволи: турмуш қурмаган (1)  , оилали (2)  , ажрашган (3)  , бева (4)  .

12. Ижтимоий аҳволи: тиланчи (1) , бир марталик иш билан банд (2) , нафақахўр (3) , уй бекаси (4) , хомиладор (5) , мактаб ўқувчилари (6) , академик лицей ўқувчилари (7) , коллеж ўқувчилари (8) , олий ўқув юртлари ўқувчилари (9) , 1-, 2- ва 3 гуруҳ ногирони (10) , иш билан банд бўлмаган (11)  .

 

13. Содир этилган жойи: оилада (1) , таълим муассасасида (2) , кўчада (3) , жамоат жойида (4) , иш жойида (5) ,   ва бошқа жойларда (6) .

 

14. Шахснинг тазйиқ ва зўравонлик содир этган вақтдаги бандлиги: саноат (1) , қурилиш (2) , фермер хўжалиги (3) , қўшма корхона (4) , кичик корхона (5) , якка тартибдаги тадбиркор (6) , хизматчи (7) , бошқа соҳа ишчиси (8) .

 

10.

 

 

11.

 

 

12.

 

 

 

 

13.

 

 

 

14.

 

 

 

 

 

15. Тазйиқ ва зўравонлик турлари: жинсий зўровонлик (1) , жисмоний зўровонлик (2) , зўравонлик (3) , иқтисодий зўравонлик (4) , руҳий зўравонлик (5) , тазйиқ (6) .

 

16. Тазйиқ ёки зўравонлик содир этган шахс: содир этган шахс (1) , содир этишга мойил шахс (2)  .

 

Айни вақтда яшаш манзили: _______________________________________________________________________

                                                                                                        (туман, аҳоли яшаш пункти, маҳалла, кўча, уй, корпус ва хонадон)

Доимий рўйхатдан ўтган манзили: __________________________________________________________________

                                                                                                        (туман, аҳоли яшаш пункти, маҳалла, кўча, уй, корпус ва хонадон)

 

Тазйиқ ва зўравонликнинг қисқача фабуласи _________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________

15

 

 

 

 

16

 

 

 

 

 

17. Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсга белгиланган чекловлар:

тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш (1) , тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар билан алоқасини тақиқлаш (2) , тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганнинг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш (3) , тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганни даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклатиш (4) , тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно), сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш (5)  .

 

18. Тазйиқ ва зўравонлик содир этган: алкоголь мастлик ҳолатида (1) , гиёҳванд моддаси таъсирида (2) , психотроп моддаси таъсирида (3) , руҳий таъсирида(4)  .

 

___________ таянч пунктининг

профилактика (катта) инспектори                                                                                    ___________________

(Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органи

мансабдор шахсининг лавозими, унвони)                                                                     (имзо)                                                         (Ф.И.О.)  

 

            ____________________________

                      (йил, ой ва сана)

17

 

 

 

 

 

 

 

 

 

18

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
20
19 йил “___” ______ даги ____-сон қарорига

2-илова

 

 

Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом маҳаллий давлат ҳокимияти, меҳнат, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг (кейинги ўринларда ваколатли орган ва ташкилотлар деб юритилади) хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтказиш (кейинги ўринларда тузатиш дастури деб юритилади) тартибини белгилайди.

2. Тузатиш дастури тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларни жамиятда ўрнатилган умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишларига, шахснинг зўравонликка мойил хулқ-атворини ўзгартиришда унга руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга ҳамда ижтимоий ҳаётга мослаштиришга кўмаклашиш мақсадида ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

зўравонлик содир этишга мойил шахс – хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш билан таҳдид қилишга қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилган шахс;

толерант муносабат – шахс атрофдаги шахсларнинг турмуш тарзи, дунёвий ва диний қарашларига ҳамда жамиятда ўрнатилган ахлоқ нормаларига нисбатан холисона муносабатда бўлиши.

4. Ваколатли органлар тузатиш дастури борасидаги тадбирларни бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда амалга оширади.

 

2-боб. Тузатиш дастурининг мақсади ва вазифалари

 

5. Тузатиш дастурининг мақсади қуйидагилардан иборат:

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг хотин-қизларга нисбатан зўравонлигини олдини олиш
ва уларнинг тажовузкор хулқини ижобий томонга ўзгартириш;

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларини ўзи томонидан назорат қилишга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг такроран содир этилишини олдини олиш.

6. Тузатиш дастурининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

шахснинг низоли ҳолатга тушишининг олдини олиш, бошқа шахсларга нисбатан толерант муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш;

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг содир этган хатти-ҳаракатларининг салбий оқибатларини бартараф этиш якка тартибда ёки гуруҳ шаклида тушунтириш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш;

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг ўзига бўлган ишончини меъёрий ҳолга келтириш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини камситмаган ҳолда ўз ҳиссиётларини очиқ намоён этишга, хатти-ҳаракатларини назорат қилишга ўргатиш;

хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан мунтазам асосда профилактика ишларини олиб бориш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги
ёки содир этилиши таҳдиди мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш;

ишга жойлаштирилмаган хотин-қизларни ҳисобга олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг хулқ-атворини тузатиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

яширин зўравонликни аниқлаш, тоифалаш ва якка тартибда ёки гуруҳ таркибида тузатиш;

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг атрофидаги шахслар томонидан унга нисбатан салбий психологик таъсир ўтказилиши оқибатида учинчи шахсга нисбатан зўравонлик ўтказиш ҳолатига тушмаслик кўникмасини шакллантириш.

 

 

3-боб. Тузатиш дастуридан ўтказиш тартиби

 

7. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилган тақдирда, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспектори (кейинги ўринларда профилактика инспектори деб юритилади) тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тўғрисида ҳимоя ордерининг тегишли бандини белгилаб, ушбу шахсга имзо қўйдириб таништиради.

8. Профилактика инспектори шахснинг тузатиш дастуридан ўтиши тўғрисида ҳимоя ордерига тегишли белги қўйгандан сўнг 24 соат ичида фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари (кейинги ўринларда мутахассислар деб юритилади) томонидан мазкур низомнинг
1-иловасига мувофиқ юритиладиган китобга қайд этади.

9. Мутахассислар низомнинг 1-иловасига мувофиқ юритилаётган китобга профилактика инспекторлари томонидан қайд этилган ҳар бир шахс бўйича алоҳида йиғма жилд очиб, ваколатли органларига шахсни тузатиш дастуридан ўтишини амалга ошириш тадбирларини ташкил қилиш, натижаси юзасидан белгиланган тартибда маълумот тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раисининг имзоси билан алоқа хатини қуйидаги тартибда ижрога юборади:

фуқаролар йиғини яратириш комиссиясига – оиладаги турли кўринишдаги низоларни бартараф қилиш борасидаги тадбирларни ташкил этиш ва натижаси юзасидан белгиланган тартибда маълумот тақдим этиш учун;

таълим муассасасига – тузатиш дастуридан ўтиши белгиланган таълим муассасасида талабаси, ўқувчиси, ўқитувчиси ёки бошқа ходими билан боғлиқ низоларни бартараф қилиш борасидаги тадбирларни ташкил этиш ва натижаси юзасидан белгиланган тартибда маълумот тақдим этиш учун;

соғлиқни сақлаш муассасасига – тузатиш дастуридан ўтиши белгиланган шахснинг соғлиғи ва руҳияти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш борасидаги тадбирларни ташкил этиш ва натижаси юзасидан белгиланган тартибда маълумот тақдим этиш учун;

меҳнат органларига – тузатиш дастуридан ўтиши белгиланган ишга жойлаштирилмаган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун;

ёшлар иттифоқи – тузатиш дастуридан ўтиши белгиланган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар билан боғлиқ низоларни бартараф қилиш борасидаги тадбирларни ташкил этиш ва натижаси юзасидан белгиланган тартибда маълумот тақдим этиш учун;

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари
– тузатиш дастуридан ўтиши белгиланган шахснинг низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасидаги тадбирларни ташкил этиш ва натижаси юзасидан белгиланган тартибда маълумот тақдим этиш учун;

мутахссислар – тузатиш дастуридан ўтиши белгиланган хотин-қизлар билан тегишли профилактик тадбирларни амалга оширади ҳамда таҳлилини олиб боради.

10. Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсларнинг тузатиш дастуридан ўтиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан шахсларга психологик ташҳис қўйилади ва мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган тартибда тузатиш дастуридан ўтади;

ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан шахслар билан якка тартибда ва гуруҳ шаклида психологик, юридик, ижтимоий ва тиббий иш олиб борилади ҳамда зўравонликка қарши шахснинг иммунитети шакллантирилади.

11. Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган ҳамда рухий ҳолати бузилган шахслар тузатиш дастуридан ўтказилмайди ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий даволанишга юборилиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоидалар

12. Тузатиш дастуридан ўтиш давомида зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс билан ўтказилган профилактик суҳбатлар, тузатиш дастури жараёнида шахснинг шахсий ҳаётига оид маълумотлар ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.

13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартибига

1-илова

 

 

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган

шахсларни тузатиш дастуридан ўтишини қайд этиш

КИТОБИ

 

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган йили

Яшаш жойи, телефон рақами

Иш жойи

Дастурдан ўтиш

санаси

Машғулотга қатнашиш саналари

Машғулот мавзулари

Иштирокчи имзоси

Дастур ижрочиси имзоси

Изоҳ

1.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартибига

2-илова

 

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган

шахсларни тузатиш дастури

 

Т/р

Тадбир номи

Давомийлиги

Индивидуал суҳбат

1.

Зўравонликка мойил хулқ-атворни тузатиш дастури моҳиятини тушунтириш. Шахсни диагностикадан ўтказиш.

3 соат

2.

Зўравонлик ҳолатини келтириб чиқарган сабаб
ва шароитларни ўрганиш ҳамда аниқлаш.

3 соат

3.

Шахснинг психоэмоционал ҳолатини коррекциялаш, уни айбдорлик ҳиссини аниқлаш ва ундан ҳолос этиш ҳамда бошқа шахсларга нисбатан толерант муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш.

3 соат

4.

Шахснинг ўзига бўлган ишончини меъёрий ҳолга келтириш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини камситмаган ҳолда ўз ҳиссиётларини очиқ намоён этишга, хатти-ҳаракатларини назорат қилишга ўргатиш.

2 соат

Гуруҳда ишлаш

1.

Агрессияни бошқариш. Ролли ўйин. Уй вазифаси.

4 соат

2.

Шахслараро муносабатларни аниқлаш. Бошқа шахслар билан муносабатларни яхшилаш.

Ассертивликни шакллантириш (шахсни ташқи таъсирга берилмасдан ўз хулқ-атворини мустақил бошқариш).

Уй вазифаси.

4 соат

3.

Салбий ҳиссиётлардан халос бўлишни ўргатиш.

Характеридаги ижобий хиссиётларни намоён этиш.

Машғулот.

4 соат

 

Umumiy takliflar

337