ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9669 Национальная гвардия Республики Узбекистан 05/11/2019 15/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида
ID-9669

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик

тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил,
№ 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил,
№ 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда,
№ 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда,
№ 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда,
№ 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар,№ 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда,
№ 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда,
№ 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда,
№ 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда,
№ 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил,
№ 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, 2019 йил, № __, __-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

  1. 248-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 1851-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) ва 1941, 1951-моддаларида, 196-моддасида (Миллий гвардия органларига тегишли қисми бўйича), 2101-моддаси,
220-моддасида, 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Ушбу Кодекснинг 185-1-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари),
ва 1941, 1951-моддаларида, 196-моддасида (Миллий гвардия органларига тегишли қисми бўйича), 210-1-моддасида, 220-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:

1) ушбу Кодекснинг 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлимларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари;

2) ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлимларининг бош инспекторлари, етакчи мутахассислари ва катта инспекторлари.»;

  1. 290-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддасининг биринчи
ва иккинчи қисмларида, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ички ишлар органлари ходимлари,  220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 221-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ходимлари иш кўриб чиқилгунга қадар ўқотар қуролни, шунингдек ўқ-дориларни олиб қўйишга ҳақлидирлар, бу хусусда мазкур қуролнинг марка ёки модели, калибри, туркуми ва тартиб рақами,
ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади
».

  1. 311-модданинг тўртинчи қисмидаги «ички ишлар» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                    Ш. МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

248-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари

Ушбу Кодекснинг 185-1-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) ва 210-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда.

248-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари

Ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 1851-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари), 1941, 1951-моддаларида, 196-моддасида (Миллий гвардия органларига тегишли қисми бўйича) 2101-моддаси, 220-моддасида, 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 185-1-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари), 1941, 1951-моддаларида, 196-моддасида (Миллий гвардия органларига тегишли қисми бўйича), 210-1-моддасида, 220-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:

1) ушбу Кодекснинг 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлимларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари;

2) ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлимларининг бош инспекторлари, етакчи мутахассислари ва катта инспекторлари.

Ўзбекистон Республикаси “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг:

40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назорати Миллий гвардия органлари томонидан амалга оширилиши;

 28-моддасига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи қоидалари жисмоний ва юридик шахслар томонидан бузилганда қуролни ва унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия органлари томонидан олиб қўйилиши белгиланмоқда.

Миллий гвардия органлари томонидан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назоратини амалга ошириши давомида МЖТКнинг 220-модда (Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиш)сининг биринчи қисми (Қурол сақлашга ички ишлар органларидан рухсати бўлган фуқароларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши), иккинчи қисми (Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса), учинчи қисми (Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш учун масъул бўлган ходимларининг уларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек бу ходимларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни бошқа мақсадларда ишлатиши), тўртинчи қисми (Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораларини кўриш Миллий гвардия Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлимлари томонидан амалга ошириш назарда тутилмоқда.

290-модда. Ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш

(еттинчи қисм) Ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ички ишлар органлари ходимлари иш кўриб чиқилгунга қадар ўқотар қуролни, шунингдек ўқ-дориларни олиб қўйишга ҳақлидирлар, бу хусусда мазкур қуролнинг марка ёки модели, калибри, туркуми ва тартиб рақами, ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.

 

290-модда. Ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш

(еттинчи қисми) Ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ички ишлар органлари ходимлари,  220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 221-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ходимлари иш кўриб чиқилгунга қадар ўқотар қуролни, шунингдек ўқ-дориларни олиб қўйишга ҳақлидирлар, бу хусусда мазкур қуролнинг марка ёки модели, калибри, туркуми ва тартиб рақами, ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.

311-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни эълон қилиш ва унинг нусхасини бериш

(тўртинчи қисм) Ўқотар қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ишониб топширилган ёки корхона, муассаса, ташкилот томонидан вақтинча фойдаланиш учун берилган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг нусхаси маълумот учун тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотга, мазкур шахснинг ўқотар қуролдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун эса ички ишлар органига юборилади.

 

311-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни эълон қилиш ва унинг нусхасини бериш

(тўртинчи қисм) Ўқотар қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ишониб топширилган ёки корхона, муассаса, ташкилот томонидан вақтинча фойдаланиш учун берилган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг нусхаси маълумот учун тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотга, мазкур шахснинг ўқотар қуролдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун эса Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органига юборилади.

 

Umumiy takliflar

81