ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9661 Хокимият Фаришского района 01/11/2019 15/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроҳудуд) белгилаш тўғрисида
ID-9661

 

Умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроҳудуд) белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни
27-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомнинг 39-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 167-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроҳудуд) аниқ белгилаб олиш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил
14 октябрдаги 01-553-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати илова мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

3. Туман ҳокими ўринбосари (Ж.Жиянов), туман Халқ таълими бўлими (А.Эрханов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўрсин.

4. Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

5. Қарор ҳокимликнинг www.forish.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Жиянов зиммасига ва ижросини таъминлаш туман халқ таълими бўлими бошлиғи А.Эрханов зиммасига юклансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими                                                 А.Мустанов

 

Umumiy takliflar

101