ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9622 Хокимият Наманганской области 29/10/2019 13/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Вилоятдаги қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
ID-9622

ЛОЙИҲА

 

 

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 138-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан вилоят ҳудудидаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш мақсадида

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Вилоятдаги қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар ва туманлар ҳокимларига:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда қабристонларни зарур даражада сақлаш ва ободонлаштириш ҳамда  ҳашарлар, хотирлаш кунлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарорига мувофиқ дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ишлаб чиқиб тегишли тартибда тасдиқлаш;

санитария қоидалари ва меъёрларига қатъиян риоя этган ҳолда қабристонларни очиш ва ёпишда қонунийликни таъминлаш, қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси ажратишни ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш вазифалари топширилсин.

3. Шаҳар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) ҳамда қабристонларнинг маъмурияти:

хизматлар учун қатъиян белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарсинлар;

қабристонларда бюстлар, ҳайкалтарошлик ёдгорликлари ёки алоҳида архитектура шаклига эга бўлган иншоотларни ўрнатиш, объектларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминласинлар.

4. Вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Султанов), вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Хамрақулов) ва вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Жалилов)га:

қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси танлашни шаҳарсозлик ҳужжатлари, гидрогеологик тавсифлар, жой рельефининг ҳусусиятлари, тупроқ таркиби, атроф табиий муҳитга энг кўп йўл қўйиладиган экологик юкламаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидаларига, шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга ошириш;

қабристонларнинг хизмат кўрсатиш даври муддатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ишлаб турган ва лойиҳалаштирилаётган қабристонларнинг санитария-ҳимоялаш зонаси ҳудудида бирор-бир турар жой ва жамоат биноларини қуриш ёки дафн этиш учун ажратилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ҳамда уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин.

5. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг namangan.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи  ўринбосари А.Камалов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Алойдинов зиммаларига юклансин.

 

      

                       Вилоят ҳокими                                                                                                                       Х. Бозаров

Вилоят ҳокимининг

2019 йил "____"___________

_____-сон қарорига

Илова

 

 

Наманган вилоятидаги қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдори

                                                                                                                                                сўм

Т\р

Хизмат тури

Ўлчов бирлиги

Наманган шаҳри

Туманлар

1.

Гўр қазиш

1 ўринга

30 000

25 000

2.

Тегишли диний конфессия қабристонида вафот этган яқинлари ва қариндошларини дафн этиш учун участка олиш

1 ўринга

бепул

бепул

3.

Маросим хизматларидан фойдаланиш

1 кунга

20 000

15 000

4.

Қабрга ва қабр усти ёдгорликларига қараш учун қабристон анжомларидан фойдаланиш

1 ўрин/кунга

бепул

бепул

 

 

 

   Ижрочилар:              Вилоят ҳокимлиги Иқтисодиёт ва Тадбиркорлик
масалалари котибияти мудири

 

­­­­______________Р.Расулов

 

 

Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи

______________Т.Юсупов

 

Вилоят бош имом хатиби
______________А.Турсунов

Umumiy takliflar

109