ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9621 Министерство юстиции Республики Узбекистан 29/10/2019 13/11/2019 4

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-9621

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Нодавлат нотариал фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом
1-иловага мувофиқ;

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Нотариал округда нотариусларнинг минимал сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, давлат нотариал идораларда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

75 фоизи – туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

15 фоизи – бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

10 фоизи – маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларни (кейинги ўринларда идоравий нотариал архивлар деб юритилади) молиялаштиришга. Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.

Нодавлат нотариал идораларда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

75 фоизи – туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

15 фоизи – бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга.

10 фоизи – хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг банкдаги ҳисобрақамига йўналтириб, ўз ихтиёрида қолдирилади.

3. Қуйидагилар давлат нотариал идораларини ва идоравий нотариал архивларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан ажратмалар;

давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар;

идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, реестрлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар суммаси;

герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;

бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини молиялаштириш манбалари нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммасининг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда қоладиган 10 фоизи ва улар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирида:

нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун максимал ҳақ миқдорларини тасдиқлаш;

давлат нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги бир қисмини нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда Адлия вазирлигида жамлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.

5. Белгилансинки:

нодавлат нотариат фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг қарорига асосан малака имтиҳони топширилган кундан бошлаб бир ой мобайнида берилади. Бунда, давлат нотариал идоралари нотариусларини танлов асосида тайинлаш тартиби сақлаб қолинади;

фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг аризасига асосан малака имтиҳонлари топширмасдан нодавлат нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилади.

6. Нодавлат нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгилансин.

Давлат божи суммалари қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

7. Белгилансинки, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус мақомига эга бўлишга талабгор шахслар уларнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилганлиги учун тегишли адлия органларига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайдилар.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

аҳолига қулайликни таъминлаш мақсадида давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралари этиб ташкил этишда аниқ манзилли чора-тадбирларни кўрсин;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идоралари этиб қайта ташкил этилаётган давлат нотариал идораларини тугатилишини
ҳамда улардан тегишли материаллар ва архивларни нотариал архивларга қабул қилиб олинишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 2010 йил 5 майдаги ПФ–4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда)
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
.

11. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Кучкаров ва адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

       Бош вазири                                                   А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________

______-сон қарорига
1-илова

 

 

 

Нодавлат нотариал фаолиятни лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом нодавлат нотариал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. “Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нодавлат нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг қарори асосида берилади.

3. Лицензия олиш учун нотариус мақомини олишга талабгор шахс (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган бўлиши керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.

Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг нотариал фаолиятдан бошқа бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган, бироқ ваколат муддати тугатилган вақтдан бошлаб беш йил ўтмаган шахслар олти ой стажировка ўтайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан бериладиган нотариуслик гувоҳномаси нотариуснинг мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

 

4. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун тегишли адлия органига уч ой ичида мурожаат қилиши керак. Бу муддатни ўтказиб юборган талабгор лицензия олиш учун адлия органига малака имтиҳонини топширганидан кейингина мурожаат қилиши мумкин.

5. Лицензияларни бериш талабгорнинг доимий яшаш жойидаги адлия органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

6. Лицензия Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмайди.

II. Лицензия талаблари ва шартлари

7. Нодавлат нотариал фаолиятни амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

қонун ҳужжатлари талабларига, Нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига, нотариал ҳаракатлар махфийлиги ва нотариус қасамёдига риоя этиш;

нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган минимал талабларни бажариш;

нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил ишлаш;

нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шартномаси тузиш;

ҳар уч йилда камида бир марта ўзининг касбий малакасини ошириш.

III. Лицензия олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар

8. Лицензия олиш учун малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

лицензия бериш тўғрисида фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари кўрсатиладиган ариза;

паспорт нусхаси;

талабгор томонидан унинг аризасини адлия органи кўриб чиқиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

меҳнат дафтарчаси нусхаси;

талабгор тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган шахсий варақа;

Олий малака комиссиясининг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисидаги қароридан кўчирма.

9. Талабгордан ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

10. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.

11. Лицензия олиш учун адлия органига тақдим этилган ҳужжатлар масъул шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга юборилади (топширилади) ва адлия органи томонидан ёки ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон шаклда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.

IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш тўғрисида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

12. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун талабгордан қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиқиш учун ундирилган йиғим суммаси адлия органи ҳисоб рақамига ўтказилади. Талабгор берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

13. Талабгорнинг аризаси адлия органи томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Алоҳида ҳолларда, келиб тушган ҳужжатлар бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилганда адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари ушбу муддатни 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.

14. Талабгорнинг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш натижаларига кўра адлия органи лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабгорни қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

15. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома талабгорга ёзма шаклда банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

Лицензия талабгор давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан кейин икки кун муддатда берилади.

 

Агар талабгор лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой ичида лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаса адлия органи лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

16. Лицензия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда адлия органи раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртмасига биноан босмахона усулида “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

17. Лицензияни берган адлия органлари томонидан ушбу Низомга
2-иловага мувофиқ электрон шаклда лицензиялар реестрлари юритилади.

Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

тартиб рақами;

лицензия олган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензия олган фуқаронинг яшаш жойи (лицензия олиш пайтида)

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензиянинг амал қилиш муддатини тугатиш тўғрисидаги маълумотлар.

Реестр нотариус мақоми билан боғлиқ қўшимча маълумотларни ўз ичига олиши мумкин.

17. Адлия органи қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этиши мумкин:

талабгор малака имтиҳонини топширган кундан бошлаб бир ой муддат ўтган бўлса;

ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини топширмаса ёки уларни номувофиқ равишда расмийлаштирса;

юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажи бўлмаса, шунингдек нотариал идорада камида олти ойлик стажировкадан ўтмаган бўлса, стажировка ўташдан озод қилинган шахслар бундан мустасно;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқат бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;

талабгор белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилса, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган бўлса;

лицензиясининг амал қилиш муддати тугаган шахс қонунга мувофиқ талабгор бўлиши мумкин бўлмаган уч йиллик муддат ўтмаган бўлса.

Лицензия беришни бошқа сабабларга кўра, жумладан мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаш сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

18. Лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорга ёзма равишда ва рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади), агар сабаблар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Агар талабгор лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этса, ҳужжатлар адлия органи томонидан талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Талабгорнинг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

19. Талабгор адлия органининг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

V. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва лицензия
дубликатларини бериш

20. Талабгорнинг (нотариуснинг) фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда у бир ой муддатда лицензия берган адлия органига кўрсатилган маълумотларни ва лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган холда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунгача нотариус нотариал фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

21. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига талабгор (нотариус)нинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини олиш учун талабгор (нотариус) лицензия берган адлия органига фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда лицензия дубликатини бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда лицензия дубликатини бериш тўғрисида ариза тақдим этади.

22. Лицензия дубликатини беришда ва лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси адлия органининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш ва лицензия дубликатини бериш талабгор (нотариус) аризаси олинган кундан бошлаб уч кун муддатда амалга оширилади.

VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

23. Нотариусга гувоҳнома берган адлия органи нотариус томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қиладилар.

Адлия органи нотариус томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, адлия органи нотариусга нисбатан интизомий иш қўзғайди.

24. Нотариусга нисбатан интизомий ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, малака комиссиясининг қарорига асосан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган интизомий чоралар қўлланилиши мумкин.

25. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида, нотариус лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда, ушбу нотариусга гувоҳнома берган адлия органига аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берадилар.

VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш

26. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш нотариусга гувоҳнома берган адлия органи қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

нотариус жиноий жавобгарликка тортилганда, у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар;

 

нотариус томонидан нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Нотариусларнинг касб этикаси қоидалари, нотариал ҳаракатлар махфийлиги ва нотариус қасамёди бузилганлиги аниқланганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);

Нотариал палата ҳудудий бошқармасининг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган, шу жумладан нотариуснинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари нотариус томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);

нотариусда фуқаролик жавобгарликни суғурталаш шартномаси мавжуд бўлмаганда ёки тузилган шартнома қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермаганда – бундай шартнома тузилгунига қадар;

нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган минимал талаблар бажарилмаганда – мазкур ҳолатлар бартараф этилгунига қадар;

нотариуснинг касбий малакасини ошириш якуни бўйича ўтказиладиган аттестациядан ўта олмаганда – агар “Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, аттестациядан ўтгунига қадар.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас, нотариус жиноят ишида иштирок этишга айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳол бундан мустасно. Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни, агар улар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса, кўрсатилган муддатда бартараф этиши шарт.

Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш нотариус мақомининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.

Нотариус мақоми тўхтатиб турилган шахснинг Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш имконияти тўхтатилади.

27. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш нотариусга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

нотариус лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;

агар лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида талабгор лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаган бўлса;

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
151-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилмаганда;

нотариуснинг муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

суднинг нотариусни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

нотариус Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

нотариус олтмиш беш ёшга тўлганда;

нотариус вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш маъмурий суд томонидан малака комиссиясининг хулосаси асосида нотариусга гувоҳнома берган адлия органининг мурожаатига кўра қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

нотариус касбига доир вазифаларини олти ой мобайнида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

лицензия бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;

лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни адлия органи томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;

нотариус томонидан нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Нотариусларнинг касб этикаси қоидалари, , нотариал ҳаракатлар махфийлиги ва нотариус қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, нотариуснинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда нотариатнинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маъмурий суд томонидан амалга оширилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.

Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш нотариус мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.

Ушбу банд ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра лицензиясининг амал қилиши тугатилган шахс уч йил мобайнида талабгор бўлишга ҳақли эмас.

28. Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш нотариус мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.

29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор, тегишли равишда нотариус мақомини тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

30. Адлия органлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб уч кун муддатда бу тўғрисида нотариус мақоми тўхтатиб турилган ёки тўхтатилган шахсни шунингдек, Нотариуслар палата ҳудудий бошқармасини ёзма равишда хабардор қилади.

Адлия органи нотариуснинг мақоми тўхтатилганлиги, тикланганлиги ва тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотни оммавий ахборот воситаларида, шунингдек расмий веб-сайтида эълон қилади.

31. Лицензиянинг амал қилишини ва нотариус мақомини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ахборот, нотариусга гувоҳнома берган адлия органи томонидан лицензиялар реестрига маълумотлар киритиш учун лицензия берган адлия органига юборилади.

VIII. Якуний қоида

32. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

Нодавлат нотариал фаолиятни

лицензиялаш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

 

 

 

http://lex.uz/files/1176532

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

Нодавлат нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
ЛИЦЕНЗИЯ

                                                           

 

Ушбу лицензия ___________________________________________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

_______________________________________________________________________________________ га берилди.

“Нотариат тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ушбу лицензия Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нотариус мақомини олиш ҳуқуқини беради.

Ушбу лицензия Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмаган.

                                                           
                                                           

 

Лицензияни берган адлия органи ________________________________________________________________

 

                                                           

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Лицензия берилган сана 20___ йил «______» __________________

                                                           

Лицензиялар реестри бўйича тартиб рақами

         
                                                           

 

М.Ў. ____________________________________
(имзо)

     

 

 

 

 

 

_________________________________________
(Лицензияни берган адлия органи раҳбари Ф.И.О.)

                                                           
                                                           

 

Серия ___________ №___________

 

 

Нодавлат нотариал фаолиятни

лицензиялаш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

 

 

_________________________ ҳудудида нодавлат нотариал фаолият билан

шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Тартиб рақами

Лицензия олган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми

Лицензия олган фуқаронинг яшаш жойи (лицензия олиш пайтида)

Лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами

Қўшимча маълумотлар

Лицензиянинг амал қилиш муддатини тугатиш тўғрисидаги маълумотлар

1

2

3

4

5

6

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________

______-сон қарорига

2-илова

 

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни
ҳисоб рўйхатига олиш тўғрисида
НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш (кейинги ўринларда рўйхатга олиш деб аталади) тартиби ва шартларини белгилайди.

2. Рўйхатга олиш нотариал палатага аъзо бўлган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ва унинг биноси жойлашган жой ҳақидаги маълумотларни шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Рўйхатга олиш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус жойлашган жойдаги адлия органи томонидан амалга оширилади.

II. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

4. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус рўйхатдан ўтказиш учун адлия органига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ариза беради. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

паспорт нусхаси;

Нотариал палата ҳудудий тузилмасининг нотариал палата аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи нусхаси;

адлия органининг рўйхатдан чиқариш ҳақидаги буйруғи нусхаси (агар ариза берувчи бошқа нотариал округда нотариал фаолият амалга оширган бўлса);

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг бинога нисбатан мулк ҳуқуқи ёки фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

5. Рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

 

III. Рўйхатдан ўтказиш

6. Адлия органи рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза келиб тушгандан уч иш куни ичида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус биносининг нодавлат нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган минимал талабларга мувофиқлигини текширади.

7. Аризани кўриб чиқиш якунларига кўра адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва унинг фаолият кўрсатиш ҳудудини белгилаб беради.

8. Тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус биноси нодавлат нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган минимал талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда адлия органи рўйхатдан ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.

Рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан ўтказишни рад этиш) тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

9. Ариза берувчининг рўйхатдан ўтганлиги ва унинг фаолият кўрсатиш ҳудуди ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича юритиладиган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг электрон реестрига (кейинги ўринларда электрон реестр деб аталади) киритилади.

10. Электрон реестр адлия органи томонидан юритилади.

11. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда ёки нодавлат нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия дубликатини олганда адлия органи бу ҳақда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусдан маълумот келиб тушгандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан электрон реестрга ўзгартириш киритади.

Бунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўзининг маълумотлари ўзгарганлиги ҳақидаги хабарга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини адлия органига тақдим этади.

12. Адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга илгари берилган муҳрни олиб қўяди ва йўқ қилади.

Бунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус янги муҳр тайёрлангандан сўнг нотариал фаолиятга қайта киришади.

13. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўз фаолият кўрсатиш ҳудудида биносини ўзгартириш бўйича адлия органига хабарнома бериши лозим.

Адлия органи хабарнома келиб тушган кунидан бошлаб уч иш куни мобайнида бинонинг нодавлат нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган минимал талабларга мувофиқлигини текширади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус биносининг унинг фаолият кўрсатиш ҳудуди доирасида ўзгариши такроран рўйхатдан ўтказишни талаб этмайди.

14. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус биносининг нодавлат нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган минимал талабларга мувофиқ бўлган тақдирда адлия органи электрон реестрга тегишли ўзгартириш киритади.

Бунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус янги жойлашган жойида нотариал ҳаракатларни фақат электрон реестрга тегишли ўзгартириш киритилгандан сўнг амалга ошириши мумкин.

IV. Рўйхатдан чиқариш

15. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палата аъзолигидан чиқиш ҳақида ариза берган кунидан бошлаб уч иш куни мобайнида Нотариал палатанинг ҳудудий тузилмаси бу ҳақда адлия органини хабардор қилади.

16. Хабарнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида адлия органи қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

амалга оширилган нотариал ҳаракатлар қонунийлигини текширади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус муҳрини олиб қўяди ва йўқ қилади;

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ нодавлат нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилган ҳолларда лицензияни олиб қўяди.

Адлия органи Нотариал палатанинг ҳудудий тузилмаси билан биргаликда бир ой муддат ичида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ҳужжатларини идоравий нотариал архивга топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширади.

17. Ўрганиш натижалари бўйича адлия органи Нотариал палатанинг ҳудудий тузилмаси билан биргаликда шаклда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан чиқариш мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса расмийлаштиради.

Хулоса асосида адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланучи нотариусни рўйхатдан чиқариш ҳақида буйруқ қабул қилади.

18. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги маълумот электрон реестрга киритилади.

V. Якуний қоида

19. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

 

 

_____________________________________________________________________________________________
(Рўйхатга олишни амалга оширувчи адлия орган номи) _____________________________________________________________________________________________


 

 

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатига олиш ҳақида
АРИЗА

 

_____________________________________________________________________________________________
(хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг тўлиқ номи,

_____________________________________________________________________________________________
давлат тилида)

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатига олишингизни сўрайман.

 

 

 

                   

Почта манзили:________________________________________________________________________________
Почта индекси:__________________________ Боғланиш телефони: ___________________________________

                   
                   
                   
                   

 

 

 

 

____________________________________

(тўлдирилган санаси ва вақти)

   

 

 

 

 

____________________________________
(хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус имзоси)

____________________________________
(қабул қилинган санаси ва вақти)

   

_____________________________________
(адлия органи масъул ходимининг имзоси)


 

 

 

 

 

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи

нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

 

 

__________________________ бўйича ҳисоб рўйхатига олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг

(ҳудуднинг номи)

ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРИ

 

 

Тартиб рақами

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг Ф.И.О.

Паспорт серияси ва рақами

Лицензиянинг рақами ва берилган санаси

Нотариал палатага аъзо бўлган сана

Ҳисоб рўйхатига олинган сана

Фаолият юритиш ҳудуди

Бино жойлашган ҳудуд (почта манзили)

 

1

2

3

4

5

6

7

8

 

               

 

давоми

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг яшаш манзили

Нотариал палатанинг аъзолигидан чиқарилган сана

Ҳисоб рўйхатидан чиқарилган сана

Ёзув киритган шахснинг Ф.И.О.
ва лавозими

Қўшимча маълумотлар

 

9

10

11

12

13

 

       

 

                     

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________

______-сон қарорига

3-илова

 

 

 

Нотариал округда нотариусларнинг минимал сонини белгилаш
тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом нотариал округда нотариусларнинг минимал сонини белгилаш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Низомга мувофиқ белгиланадиган тегишли нотариал округдаги нотариусларнинг минимал сонидан келиб чиққан ҳолда давлат нотариал идоралари нотариуслари лавозимини таъсис этади ва тугатади.

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кейинчалик амалдаги юклама ва ишлар ҳажмидан, шунингдек аҳоли учун тегишли шарт-шароитлар яратиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда давлат нотариал идораларини ташкил этиш ва тугатиш ҳуқуқига эга.

Нотариал округда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони нотариал округда нотариусларнинг белгиланган минимал сонидан кам бўлган тақдирда давлат нотариал идораси нотариуси лавозимлари таъсис этилади.

Нотариал округда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони чекланмаган миқдорда ташкил этилиши мумкин.

II. Нотариал округда нотариусларнинг минимал сонини
белгилаш мезонлари

3. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус фаолият юритиши шарт. Нотариал округда нотариусларнинг минимал сонини белгилашда қуйидаги мезонларнинг ҳаммаси ҳисобга олинади:

а) нотариал округ нотариуслари томонидан, қоидага кўра, охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ўртача ойлик сони. Бунда нотариуслар сони бир нотариусга бир ойда 300 – 400 нотариал ҳаракатлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

б) нотариал округдаги аҳоли сони. Бунда нотариуслар лавозимлари сони қуйидаги тарзда белгиланади:

Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари чегараларида белгиланган нотариал округларда – 10 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус;

вилоят бўйсунишидаги шаҳарлар чегараларида белгиланган нотариал округларда – 25 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус;

қишлоқ туманлари чегараларида белгиланган нотариал округларда –
30 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус.

III. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш

5. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан киритилади.

Таклифларга нотариал округ бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган материаллар илова қилинади:

охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони;

аҳоли сони;

нотариал идораси таъминоти харажатларини қоплаш имконияти;

нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.

6. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.

Нотариал округда нотариуслар лавозимлари минимал сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бир йилда кўпи билан бир марта белгиланади.

IV. Давлат нотариал идораларида бошқа лавозимларни
жорий этиш нормативлари

7. Давлат нотариал идораларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий этилиши мумкин.

Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиши мумкин.

8. Ҳар бир давлат нотариал идораси нотариус лавозимига камида
1 бирлик нотариус ёрдамчиси лавозими ва камида 1 бирлик нотариус котиби лавозими жорий этилади.

9. Давлат нотариал идоралари стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим бўйича республикадаги давлат нотариал идоралари нотариуслари умумий сонининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

10. Ёрдамчи ходим лавозимлари сони (ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.

11. Ушбу Низомнинг 7 ва 10-бандларида кўрсатилган лавозимлар уларнинг таъминотига маблағлар мавжуд бўлган тақдирда жорий этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________даги

_____-сон қарорига
4-илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори
билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида низомнинг 33-бандида:

“нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани олди-сотди шартномасидан нусха олиниб, асли қайтариб берилади”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 2-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарори
билан тасдиқланган Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентида:

1) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан “ягона дарча” тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда электр, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари (кейинги ўринларда коммунал хизматлар деб аталади) бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Мажбурий ижро бюроси деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.”;

2) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги “хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюросининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 2-бобнинг номидаги “хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюросининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 5-банддаги “хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюросининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги “хизмат кўрсатувчи ташкилот” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюроси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги “хизмат кўрсатувчи ташкилот” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюроси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги “хизмат кўрсатувчи ташкилотлар” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюроси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 10-бандидаги “хизмат кўрсатувчи ташкилотлар” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюроси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 11-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги “хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг” деган сўзлар “Мажбурий ижро бюросининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги “хизмат кўрсатувчи ташкилот” сўзлари “Мажбурий ижро бюроси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Umumiy takliflar

1105