ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9614 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 29/10/2019 13/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9614

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-4438-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                       А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил  “___” __________даги    
______-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2017 й., 4-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, кучли таъсир этувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситалар ва прекурсорларнинг чакана реализацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, кучли таъсир этувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситалари ва прекурсорларни электрон тижорат орқали чакана реализация қилиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим
ва уларнинг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш
ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади
”.

б) Қуйидаги таҳрирдаги 42-банд билан тўлдирилсин:

“42. Шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг ноқонуний чакана савдоси ҳолатларига барҳам бериш бўйича текширишлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга хабар бериш тартибида, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади
”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2017 й., 5-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 45-46-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“45. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади”.

46. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг ноқонуний чакана савдоси ҳолатларига барҳам бериш бўйича текширишлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга хабар бериш тартибида, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида махсус ваколатли орган — Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори бўйича лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишининг текширишларини ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказишда тегишли ихтисослик бўйича мутахассисларни жалб қилиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш
ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этишни юкловчи қарорлар чиқариш ва лицензиат аниқланган бундай бузилишларни бартараф этиши шарт бўлган муддатларни белгилаш;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш
ёки судга мурожаат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан тақдим этилган тегишли материаллар, шу жумладан текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш бўйича материаллар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг текширув ҳужжатлари асосида дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги учун дорихона, дорихона филиалига берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор чиқариш;”.

б) 49-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби, рецепт асосида бериладиган
ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бериш) тартибининг бузилиши, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация қилиш (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно).”

в) 55-56-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“55. Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестри ва ходимлари реестрини шакллантиради, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация қилиш (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақланишини (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно) назорат қилади.

56. Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари бузилганлиги,
шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганлиги тўғрисидаги суднинг қарорини олган кундан эътиборан бир кун муддатда қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси асосида манзиллар реестри ва ходимлар реестрига дорихона ва дорихона филиаллари манзиллари ва ходимлари ҳақидаги, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақланмаганлиги (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно) ҳақидаги маълумотларни киритади.”

г) 57-банднинг “в” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

в) қонун ҳужжатлари талабларини бузган, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация қилиш (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно) тартибини қўпол бузган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;”

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2018 й., 5-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Ижтимоий дорихона қуйидаги функцияларни амалга оширади:

дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи реализацияси учун
ва дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензияга
эга бўлган таъминотчилардан сотиб олади (олиб киришдан ташқари);

шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецепт асосида бериладиган дори воситаларини
ёки тасдиқланган, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ дори воситаларини рецептсиз равишда чакана реализация қилиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситаларини буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олади ва уларнинг чакана реализациясини (берилиши) рецепт асосида амалга оширади;

белгиланган тартибда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлайди ва йўқ қилади;

истеъмолчидан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ва самарадорлиги паст ҳолатлар, сохталаштирилган ва сифатсиз дори воситалари ва тиббий махсулотлар аниқланган ҳолатларда, дори воситаларининг нотиббий мақсадларда истеъмол қилиниши ҳолатларида Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли таклифларни киритиш чораларини кўради ва уларнинг тарқалишини олдини олади;

амбулатория шароитида даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган, ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган дори воситалари ҳақида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига ҳар чоракда маълумот тақдим этади;

аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва қўллаш бўйича маслаҳат бериш ва ахборот ёрдами кўрсатади;

аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мавжудлиги тўғрисида ахборот бериш имконини таъминловчи, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ижтимоий дорихоналар тармоғи бўйича ҳаракатланишининг электрон шаклдаги ҳисоб-китобини юритади;

ижтимоий дорихонага ташриф буюрувчилар учун белгиланган тартибда тасдиқланган чекланган нархлар кўрсатилган дори воситалари ассортименти рўйхатини кўринарли жойда жойлаштиради;

шифокор рецепти асосида дори воситаларини тайёрлайди ва ички сифат назоратини ўтказиш (тегишли лицензияси мавжуд бўлганда).”

г) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ижтимоий дорихоналар фаолиятининг ва мазкур Низом талабларига риоя қилинишининг назорати дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализациясини лицензияловчи ҳудудий ишчи органга, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.”

д) қуйидаги таҳрирдаги 25-банд билан тўлдирилсин:

“25. Шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг ноқонуний чакана реализацияси ҳолатларига барҳам бериш бўйича текширишлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади;”.

е) илова (Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги Намунавий шартнома)нинг 4.2-бандида:

қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли таъсир этувчи моддалар рўйхатига киритилган айрим дори воситаларининг реализациясини рецепт асосида амалга ошириш,
буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиш;”

бешинчи ва йигирманчи хатбошилари тегишли равишда олтинчи
ва йигирма биринчи хатбош и деб ҳисоблансин.

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“истеъмолчилардан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ёки самарасизлиги ҳамда қалбакилаштирилган, сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни аниқлаш ҳолатлари ҳақида, шунингдек дори воситаларининг нотиббий мақсадларда истеъмол қилиниши ҳолатларида Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли таклифларни киритиш чораларини кўриш ва уларнинг тарқалишига чек қўйиш;”.

 

Umumiy takliflar

108