ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9607 Хокимият города Термез 29/10/2019 13/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги Қ-357-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
ID-9607

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги
Қ-357-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

 

 

Термиз шаҳар иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги Қ-357-сонли қарори (кейинги ўринларда-қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур қарорга кўра;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган холда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги эътироф этилсин.

3. Қуйидагилар:

а) шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 1 та маҳаллий қозонхона, 2 та қозон, 0,2 км иссиқлик тармоғи, 0,4 км сув қувури, 1,4 км газ қувури ва 113,6 км электр тармоқларини, шунингдек, 26 та трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 2 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 2 та қозон, 0,2 км иссиқлик тармоғи, 0,7 км сув қувури, 135,0 км газ қувури, 1038,9 км. электр тармоқлари, шунингдек, 226 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 1 та мактаб, 3 та болалар боғчаси, 1 та касалхона ва амбулатория-поликлиника муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) 24 та кўп квартирали уйларда: 28,5 минг кв.м томни, шу жумладан 71 та уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, шунингдек, 8 та болалар майдончаларини қуриш, кўп квартирали уйларга туташ 295,0 минг кв.м йўлкаларни бетонлаш, 15 та уйларнинг ҳудудидаги ташқи ёритиш тизимларини таъмирлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 1000,5 тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 290,5 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 710,0 тонна кўмир маҳсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 297,6 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з) шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси (кейинги ўринларда–шаҳар комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси
9-иловага мувофиқ тасдиқласин.

4. Шаҳар комиссияси (Ғ.Эламанов):

а) бир ой муддатда шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича шаҳар ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари томонидан;

шаҳар ҳудудлари бўйича корхоналар, ташкилотлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Шаҳар ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, шаҳардаги барча мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

6. Шаҳар ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, шаҳардаги барча мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансинлар.

7. Шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ш.Рахмонқулов:

шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаши, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

8. Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Ашуров жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9. Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов, шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва саноат бўлими (Б.Сафарбуваев), мутасадди идора ва ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил
1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл қуйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шаҳар бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл куймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

10. Шаҳар молия бўлими бошлиғи О.Холматов шаҳар комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

11. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов, шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда шаҳар комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 24 июлдаги “Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-617-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги эътироф этилсин.

13. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги “Шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қ-2245-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

Шаҳар ҳокими                                                                                                                 И.Худойбердиев

 

 

 

 

 

 

Шаҳар ҳокимининг

2019 йил____ ____________даги

_______-сонли қарорига

1-илова

 

Шаҳар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида

барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

 

 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Бажариш учун масъуллар

Ҳокимликлар, мутасадди бошқармалар, идоралар, муассасалар
ва корхоналардан

Шаҳар ҳокимлигидан

I. Шаҳар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1.

      Тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича (ҳар бир участка ишлари бўйича маъсул шахсларни ва бажарилиш муддатларини аниқлаб):

      Шаҳардаги аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, ижтимоий соҳа муассасаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қозонхоналар, муҳандислик коммуникация ва технологик ускуналарда зарурий таъмирлаш ишларини олиб бориш;

      бориш қийин бўлган чекка аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини суюлтирилган газ (овқат пишириш учун), кўмир ва кўмир брикетлари, ҳамда муқобил ичимлик сув манбалари (шу жумладан, ташиб келтириладиган ичимлик суви) билан барқарор таъминлаш.

2019 йил              10 августгача

Шаҳар ҳокимлиги, мутасадди идора ва ташкилотлар, муассасалар, корхоналар

 

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

 

 

2.

       Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, аҳолини
ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик таъминоти билан кафолатланган таъминоти бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил              10 августгача

Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, шаҳар электр таъминоти корхона-си, Термиз туманлараро газ таъминоти участкаси

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

3.

       Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан боғлиқ бўлган, нефт газ конденсатлари, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир, кўмир брикети, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил   
10 августгача

Шаҳар ҳокимлиги, Термиз минтақавий темир йўл узели, Термиз нефт база” УК, Термиз туманлараро газ таъминоти участкаси, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонаси, мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

Б.Сафарбуваев

4.

Аҳолини суюлтирилган газ таъминотининг ойма ой таъминланиши графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил   
10 августгача

Термиз туманлараро газ таъминоти участкаси, , Термиз минтақавий темир йўл узели, мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

 

5.

       2019 йилнинг 1 октябрига қадар тугаллаш муддати билан иқтисодиёт соҳаларига техник тузни етказиш бўйича жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил          10 августгача

Шаҳар ҳокимлиги, мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

 

6.

      Табиий газ етказиб бериш танқис ҳудудларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктларини реконструкция қилиш ва фойдаланиш бўйича манзилли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2019 йил                           10 августгача

Термиз туманлараро газ таъминоти участкаси,
 мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

 

7

     Маҳаллий газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулотда ҳолатларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019 йил
10 августгача

Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ҳокимлиги фавқулодда вазиятлар ва сафарбарлик ишлари бўйича мутахассиси, Термиз туманлараро газ таъминоти участкаси

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

Жумаев О.,

8.

     Уй-жойлар, кўчалар ва кўчаларда кичик ирригация тармоғини таъмирлаш ва тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил
10 августгача

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўсатиш бўлими, шаҳар ободонлаштириш бошқармаи,  мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

 

 

9.

     Куз-қиш мавсумида газни етказиб беришдаги чекловлар 2019/2020 йилларда камайтирилиши лозим бўлган газни етказиб бериш хажмларини улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
10 августгача

Термиз туманлараро газ таъминоти участкаси,
 мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

 

10.

       2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли
ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябран
2020 йил 1 апрелгача газ ўчирилиш эҳтимоли бўлган ва табиий газ билан таъминлаш кафолатланмаган истеъмолчилар рўйҳатини тузиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Термиз туманлараро газ таъминоти участкаси, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, шаҳар халқ таълими бўлими, шаҳар мактабгача таълим бўлими, вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, ОТМлар, мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

Сафарбуваев Б.,

Садатов Б.,

 

11.

       2019/2020 йиллар куз-қиш даврида энергияни истеъмол қилишнинг максимал юкланиш соатларида электр энергияни дифференциаллаштирилган истеъмол бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил         1 сентябргача

шаҳар электр таъминоти корхонаси, мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

 

12.

     2018/2019 йиллар куз-қиш даврида электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларидан ўчириш мумкин бўлмаган, шаҳарнинг тоифаланган ва ўта муҳим объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Термиз туманлараро газ таъминоти участкаси, шаҳар электр таъминоти корхонаси, мутасадди идора ва ташкилотлар

Юлдашев О.,

Ибрагимов Э.,

 

II. 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

13.

       2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил октябр ойидан 2020 йил апрел ойигача ойма-ой етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

“Сурхондарё ХЭТК” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали,
шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.,

 

14.

       Аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш (мазкур қарорнинг 6-иловаси)

2019 йил

1 декабргача

Термиз минтақавий темир йўл узели, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, идоралар, ҳўжалик бирлашмалари, ташкилотлар

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.,

Джураев Б.,

 

15.

        Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган, табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларига манзилли рўйхат асосида суюлтирилган газ миқдорини тақсимлаш ва ҳар ойда суюлтирилган газ етказиб бериш.

2019 йил

1 октябрдан 2020 йил
1 апрелгача

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари “Ўздавнефтгазинспекцияси” вилоят бўлими, “Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали, Вилоят рақобат бошқармаси, вилоят иқтисодиёт бошқармаси,
 

Қодиров Ш.,

Тўраев Ж.,

Авазов Э.

16.

    Ахолини газ билан таъминлаш мақсадида куз-қиш даврида корхона ва ташкилотлар козонхоналарини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғи заҳирасини тайёрлаш.

2019 йил

1 ноябргача

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, идоралар, ҳўжалик бирлашмалари, ташкилотлар, “Сурхондарё ХЭТК” АЖ ,“Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали, “Ўзбеккўмир” УК вилоят бўлими

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.,

Джураев Б.,

 

17.

     Аҳоли эҳтиёжлари учун ойлар кесимида кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар ойнинг 10 санасигача

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси,“Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Термиз минтақавий темир йўл узели

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

Тўрақулов Н.,

Джураев Б.,

 

III. 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаши учун кўп ҳонадонли уй-жой фондини тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

18.

     Ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва маҳалла кесимида, маҳалла раислари бошчилигида, ширкат раиси, участка нозирлари, маҳаллага бириктирилган солиқ, ДСЭНМ ва ҳар бир коммунал ташкилотлари масъул ходимлари билан, шунингдек, бириктирилган идора ва тижорат банк масъуллари билан биргаликда:

     Уй-жой фондини техник жиҳатдан тегишли нормаларга мувофиқ;

     Уй-жой биноларини жиҳозлари ва ускуналарини узлуксиз ишлаши, санитария ва ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши;

    Кўп қаватли биноларни мунтазам текширувдан ўтказиш ва мунтазам эксплуатация қилинишини таъминлаш учун ташкилий чоралар, уй жиҳозларининг нотўғри ишлаши ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларни бартараф этиш;

    Уй-жой мулкдорлари ширкати ҳар бир раисининг фаолиятини тасдиқланган меъзонлар асосида жамоатчиликнинг бевосита иштирокида баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, ҲУЖМШ раислари фаолиятини оптималлаштириш, умумий йиғилишларда муҳокама қилиш, лойиқ бўлмаган раҳбарларни алмаштириш ва қайта сайлаш;

     ҲУЖМШ нинг танланган ва қайта тайинланган раислари учун маҳсус таълим муассасаларида касбий ривожлантириш треннинглар ташкил этиш;

     ҲУЖМШ раислари ҳисоботларини доимий равишда аҳоли олдида ешитиш тизимини янада жорий этиш.

Тармоқ жадвалида тасдиқланган граффикга кўра

Уй-жой коммунал бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли ташкилот, идора ва тижорат банклари раҳбарлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

Авазов Э.,

Тўрақулов Н.

19.

     Ҳудудларини такомиллаштиришни ривожлантириш, кўчаларни таъмирлаш ва музнинг шаклланишига йўл қўймаслик учун зарурий моддий-техника ресурсларини ҳарид қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.

20.

    Коммунал ва ҲУЖМШ ларни тезкор қайта тиклаш ва диспечерлик хизматларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишг бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

 

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.

21.

      Бино ва иншоотлар, кўп қаватли уйларнинг ёнғин ҳавфсизлиги техник стандартларига мувофиқлиги бўйича текшириш ўтказиш.

2019 йил

1 сентябргача

Вилоят ФВБ, шаҳар, туманлар ҳокимиликлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда

Қодиров Ш.,

Джураев Б.

22.

      Кўп квартирли уйларни куз-қиш даврига тайёрлаш мобайнида иситиш тизими ва дудбўронларни тозалаш ва ҳаво айланиш тизимларида тузатишлар олиб бориш.

2019 йил 1 октябргача

“Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали, Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Қодиров Ш.,

Джураев Б,

Тўрақулов Н.

23.

       Иссиқлик энергиясини олмаётган кўп қаватли уйларнинг умумий миқдорини аниқлаш.

       Уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича чоралар қабул қилиш

2019 йил

10 августгача

2019 йил

1 ноябргача

 

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Джураев Б,

Тўрақулов Н.

24.

     Бино ва иншоотларда ички иситиш тизимини текшириш ва созлаш, агар зарур бўлса,  қувурлар ва иситиш мосламаларини алоҳида бўлимларини алмаштириш.

2019 йил

15 сентябргача

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҲУЖМШ, корхоналар, кўп қаватли уйларни иссиқлик таъминоти учун ишлайдиган ташкилотлар

Қодиров Ш.,

Джураев Б,

Тўрақулов Н.

25.

    Элеватор узелларида профилактики ишларини олиб бориш(задвижниларни ва клапанларни таъмирлаш ёки алмаштириш, манометрларни грязевикларни тозалаш, манометр остидаги вентелларни таъмирлаш ёки алмаштириш, термометр остидаги гилзаларни тозалаш ва мой қуйиш, элеватор узелларини бўяш, обратни клапанларни очиб тозалаб қўйиш,

Иссиқлик манбаи ташкилот мутахассисилари билан биргаликда элеватор узелларини таъмирлаш ишлари тугаганлиги тўғрисида далолатномалар тузиш;

    Биноларнинг ички иситиш тизимини гидропневматик усулларда йувиш. Элеватор узелларига қисқа хисобловчи торайтирувчи қурилмалар ўрнатиш.

2019 йил

1 сентябргача

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҲУЖМШ, корхоналар, кўп қаватли уйларни иссиқлик таъминоти учун ишлайдиган ташкилотлар

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.

26.

    Кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминловчи зарурий чораларни ишлаб чиқиш.

     Тижорат банклари томонидан жорий йилда реал хизматлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҲУЖМШлар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни қўллаб қувватлаш учун имтиёзли кредитларни ажратишда ёрдам кўрсатиш.

     ҲУЖМШларга ажратилган кредитарни мақсадли ишлатилишини доимий назорат қилиш.

 

 

2019 йил

1 октябргача

 

 

 

Доимий

 

 

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли тижорат банклари

 

 

тегишли тижорат банклари

Қодиров Ш.,

Авазов Э.,

Тўрақулов Н.

27.

    Кўп квартирали турар жой фондининг 131,1 минг кв.м томини мукаммал ва жорий таъмирлашни бажарилишини таъминлаш

2019 йил

1 октябргача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, ҲУЖМШлар,
шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Авазов Э.,

Тўрақулов Н.

28.

     ҲУЖМШ жамғармалари маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан кўп қаватли уйларда таъмирлашнинг қуйидаги турларини амалга оширишни таъминлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини (семент, металл) белгиланган тартибда ажратишни ҳисобга олган ҳолда:

     Кўп квартирали уйларнинг кириш жойларини-819 та;

     ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш -34 та;

     кодлик қулфли темир эшик ўрнатиш – 524 та;

     кўп квартирали уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш-300 та;

болалар майдончаларини қуриш-51 та;

    ирригация тизимини таъмирлаш-5443 п/м.;

    кўп квартирали уйларга туташиб кетган 17,9 минг кв.м йўлкаларии бетонлаш;

    Уй-жой худудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш-272 та

2019 йил

1 октябргача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҲУЖМШлар, тегишли тижорат банклари, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” ҳудудий бўлими, Сурхондарё "Иккиламчиқораметалл" МЧЖ

Қодиров Ш.,

Авазов Э.,

Тўрақулов Н.

29.

    Кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини молиялаштириш тижорат банкларидан берилган кредитлар, ХУЖМШ ва ҳомийлик маблағларининг амалдаги қонун ва қоидаларга мувофиқ молиявий ресурсларини тақсимлаш

2019 йил

1 октябргача

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари,, тегишли тижорат банклари

Қодиров Ш.,

Авазов Э.,

Тўрақулов Н.

30.

     Ичимлик суви ва канализация тизимини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминлаш.

2019 йил

1 октябргача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.

31.

      Кўп квартирали уй-жой фондининг қиш даврига тайёрлашда ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишда чора-тадбирлар режасида белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини монеторинг қилиб боришни таъминлаш

Доимий

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.

32.

      Уй-жойларни куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини тугатиш, белгиланган режа асосида иссиқлик қувурларида изоляция ишларини бажариш, уй-жойларни сифатли иссиқлик таъминотини йулга куйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва муҳандислик коммуникациялари ва иссиқлик пунктлари жойлашган том қисмини, ертўла ва кириш жойларини ёпишни ташкил килиш.

2019 йил

1 октябргача

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҲУЖМШлар, Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.

IV. Аҳолини ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш

33.

     Мукаммал ва жорий таъмирланиши белгиланган қозонлар, иссиқлик тармоғи, иссиқлик тармоқларини изоляциялашнинг Манзилли рўйхатини “Саноатгеоконтехназорат” ДИ, ва “Ўздавэнергоназорат” ДИ вилоят бўлимларига тақдим этиш

2019 йил

10 августгача

 шаҳар ва туманлар ҳокимликлари,

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.

34.

       Ёнғинга қарши гидрантларнинг амалдаги нормаларга мувофиқ ишлаётганлиги бўйича ўрганиш ўтказиш

2019 йил
1 октябргача

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси,

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н.

35.

      Қозонхоналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш (Техник талабларга жавоб бермайдиган қозонларни алмаштириш) ишларини бажаришда кузги-қишки мавсумда ишлашга тайёргарлиги ҳақидаги тегишли далолатномаларни расмийлаштириш, бунда сертификатланган қозонларнинг ишлатилишига асосий эътиборни қаратиш.

2019 йил

1 октябргача

Шаҳар, туманлар ҳокимиликлари,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ вилоят бўлими, “Ўздавэнергоназорат” ДИ вилоят бўлими, тегишли ташкилотлар,

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н,

Джураев Б.

36.

 

 

     2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникацияларни ва муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладан;

 

     Иссиқлик таъминоти корхоналарини иситиш қозонлари, қозон ускуалари ва иссиқлик тармоқларини таъмирлаш (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида 2019 йил учун кўзда тутилган маблағлар;

 

     Сув тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш (Сув ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобига);

 

    Газ тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ва газ тақсимлаш пунктларини қайта кўриб чиқиш (газ таъминоти ташкилотининг ўз маблағлари ҳисобига);

 

    Электр тармоқлари ва трансформаторларни мукаммал ва жорий таъмирлаш (электр ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан)

2019 йил

1 октябргача

 

 

2019 йил

1 октябргача

 

 

2019 йил

1 октябргача

 

2019 йил

1 октябргача

 

2019 йил

1 октябргача

 

Шаҳар, туманлар ҳокимиликлари,
 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали,

Шаҳар, туманлар ҳокимиликлари

Шаҳар, туманлар ҳокимиликлари, вилоят”Сувоқова” ДУК

Шаҳар, туманлар ҳокимиликлари,

“Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали,

Шаҳар, туманлар ҳокимиликлари, “Сурхондарё ХЭТК” АЖ

 

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н,

Джураев Б.

37.

      Корхона ва ташкилотлар ҳисобидаги мавжуд қозонхона жиҳозларининг техник талабларга мослигини кўрикдан ўтказиш. Техник талабларга жавоб бермайдиган қозонларни тармоқдан узиш.

2019 йил

1 октябргача

 

“Саноатгеоконтехназорат” ДИ вилоят бўлими, “Ўздавнефтгазинспекция”си вилоят бўлими, “Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси,

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н,

Джураев Б.

38.

      Иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини бажарилишида кузги-қишки мавсумда ишлашга тайёргарлиги ҳақидаги тегишли далолатномаларни Узэнергоинспекция томонидан расмийлаштириш.

Тузатиш-тиклаш ишлари тугагандан сўнг 5-иш куни давомида

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Тўрақулов Н,

Джураев Б.

V. Ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора тадбирлар амалга ошириш

39.

     Ижтимоий соҳа объектларида мавжуд бўлган бинолар ва иншоотларни, меъёрий қоидаларга асосан ва санитария гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар, ҳусусан, ҳожатҳоналарни таъмирлашни ўз ичига оладиган чора тадбирлар ишлаб чиқиш. Шунингдек зарур қурилиш материаллари (руброид, битум, шифер, ойна ва бошқалар) ушбу муассасалар ҳаражатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида

Тармоқ жадвалида тасдиқланган граффикга кўра

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари,
 вилоят халқ таълими бошқармаси, аилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, ОТМлар,

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

Авазов Э.

40.

    Табиий газ танқис ҳудудларда жойлашган ижтимоий соҳа объектларидаги газда ишлайдиган қозонларни кўмирга мослаштириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ёки янги қозонларга алмаштириш, ойма-ой кўмир етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

вилоят халқ таълими бошқармаси, аилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, ОТМлар, вилоят молия бош бошқармаси
 шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

Авазов Э.

41.

     Ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар учун сертификатланган иситиш қозонларини етказиб бериш.

2019 йил

5 августтдан бошлаб

вилоят халқ таълими бошқармаси, аилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, ОТМлар, вилоят молия бош бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

Авазов Э.

42.

     2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг қозонхона жиҳозларини мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

2019 йил
1 сентябргача

вилоят халқ таълими бошқармаси, аилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, ОТМлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

Авазов Э.

43.

     Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, меҳрибонлик уйларини куз-қиш мавсумида ишлашга тайёргарлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 сентябргача

 

вилоят халқ таълими бошқармаси, аилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

 

44.

    Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида иситиш тизимини ва қозонхоналарни тиклаш

2019 йил

1 сентябргача

 

вилоят халқ таълими бошқармаси, аилоят мактабгача таълим бошқармаси,
шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

 

45.

     Олий таълим муассасаларида ва касб хунар таълими муассасалари 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёргарлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 сентябргача

 

вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, ОТМлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

 

46.

    Соғлиқни сақлаш муассасаларида 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёргарлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 сентябргача

 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

 

47.

    “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларида, соғлиқни тиклаш масканларида, меҳнат фаҳрийлари ва уруш қатнашчилари учун санатория ва пансионатларда 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёргарлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 сентябргача

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

 

48.

     Соғлиқни сақлаш обеъктларига (“Мурувват” ва “Саҳоват” уйларида, соғлиқни тиклаш масканларида, меҳнат фаҳрийлари ва уруш қатнашчилари учун санатория ва пансионатларда) ажратилган кўмир кўмир захирасида бўлинмаган қисмидан ажратилади.

2019 йил

1 сентябргача

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

 

49.

     Белгиланган муддатда кўмирда ишлайдиган қозонлар манзилли дастурга асосан кўмир етказиб беришни таъминлаш

2018 йил
1 ноябргача

вилоят халқ таълими бошқармаси, аилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, ОТМлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

 

50.

Ижтимоий соҳа объектларида мукаммал ва жорий таъмирланган объектларни 2019-2020 йиллар куз қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш

2019 йил
1 сентябргача

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

Авазов Э.

VI. Чора-тадбирлар бажарилишини мониторинг қилиш

51.

    Вилоят комиссияси томонидан вилоятнинг иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлашнинг  боришини муҳокама қилиб бориш. 

2019 йил
5 августдан Хар

Ўн кунда

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Қодиров Ш.,

Бобоёров Д.,

Авазов Э.

             

 

Ижрочи: Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси етакчи мутахассси Н.Тўрақулов

Umumiy takliflar

125