ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9604 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 29/10/2019 13/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

Распоряжение Кабинета Министров
“Истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланси” Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси
ID-9604

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ФАРМОЙИШИ

 

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг мавжуд қувватларидан оқилона фойдаланиш, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва республика истеъмолчилари томонидан
этил спирти ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, корхоналарнинг тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигини камайтириш мақсадида:

1. 2020 йилда истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси:

уч кун муддатда ушбу фармойиш иловасида назарда тутилган истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш параметрларига мувофиқ ишлаб чиқариш ҳамда этил спиртини республика истеъмолчиларига
етказиб бериш кўрсаткичларини корхоналар кесимида ойма-ой режа жадвалини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш параметрлари ижроси лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши, қонун ҳужжатларида ва лицензия шартномасида белгиланган тартибда амалга
оширилиши устидан ҳудудлар ва корхоналар кесимида тизимли назорат ўрнатсин;

корхоналарнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида дебиторлик ва кредиторлик карздорлигини камайтириш юзасидан корхоналар кесимида ойма-ой режа жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига корхоналарда
истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш, сақлаш ва тўлиқ ҳисоботини юритиш ҳамда республика истеъмолчиларига етказиб беришни таъминлаш юзасидан самарали назорат ўрнатиш бўйича шахсий маъсулият
юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда устав жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлган истеъмол этил спирти ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг:

фойдаланмай бўш турган ер майдонларини, бино ва иншоотларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда уларни ўрнига ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари захирасига ўтказиш;

давлат улушини ҳусусий мулк этиб сотиш таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484 – сон “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги
қарорининг 6-бандига мувофиқ истеъмол этил спиртини биржа савдолари орқали истеъмолчиларга сотиш таклифини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Андижон вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги,  Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси
“Андижон биокимё заводи” АЖ корхонасида этил спирти ишлаб чиқариш линиясини оптималлаштириш ҳисобига этил ацетати, натрий гидрокарбонати (истеъмол содаси) ва чарм пойабзал
маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш ишларини амалга оширсин.

7. Фарғона вилоят ҳокимлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  “Қўқонспирт” АЖ корхонасида этил спирти ишлаб чиқариш линиясини оптималлаштириш масаласини кўриб чиқсин ҳамда буғдойни
чуқур қайта ишлаш ҳисобига буғдой клейковинаси (глютен) ишлаб чиқариш линиясини тўлиқ ишга туширишни, бизнесс режадаги ишлаб чиқариш қувватларига чиқариш, ички ва ташқи бозор талабларини
ўрганиб маҳсулотни экспортини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси:

ушбу фармойиш иловасига мувофиқ тасдиқланган истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш параметрларини бажарилиши бўйича доимий мониторинг юритсин ҳамда натижалари бўйича ҳар чорак
якуни билан кейинги ҳисобот даврининг 10 кунига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин;

2020 йил I ярим йиллиги якуни билан жорий йил учун тасдиқланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ҳажмларининг амалда бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, зарур ҳолларда 2020 йил
II ярим йиллиги учун ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ҳажмларига аниқлик киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

9. Ушбу фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Иқтисодиётва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.

 

      

                                                                                                   Ўзбекистон Республикаси
                                                                                                   Вазирлар Маҳкамасининг
                                                                                               2019 йил "____" _______даги ___-сон 
                                                                                                  фармойишига илова
     
2020 йилда истеъмол этил спиртини
ишлаб чиқариш ва фойдаланиш 
ПАРАМЕТРЛАРИ
     
  Прогноз хажми
(минг дал)
     
I. Саноат корхоналарида йил бошидаги қолдиқ 216,4   
     
II. Спирт ишлаб чиқариш, жами  6 630,0  *
                     шу жумладан:    
   "Андижон биокимё заводи" АЖ 1 310,0   
   "Қўқонспирт" АЖ 2 475,0   
   "Биокимё" АЖ 1 420,0   
   "Бектемир-спирт экспериментал заводи " ЧЭИИ АЖ 1 425,0   
     
III. Жами ресурслар  6 846,4   
     
IV. Ресурслар тақсимоти, жами 6 651,0  *
                     шу жумладан:    
4.1. Вино ва ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, жами 5 970,0   
                     шундан:    
  - ароқ ва ликер-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга 5 720,0   
  - олдинги ҳосиллардан олинган виноматерилларни кучайтиришга 220,0   
  - янги ҳосилдан олинган виноматериалларни кучайтиришга 30,0   
     
4.2. Республикадаги истеъмолчиларига, жами 681,0  *
                     шу жумладан:    
   "Дори-дармон" АК 69,0   
   "Фарғонаазот" АЖ  72,0   
    Бошқа ташкилотлар  540,0   
V. Саноат корхоналарида мавсум охирига қолдик 195,4   
     
    *) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқариш ва реализация қилиш прогноз хажмларига талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Umumiy takliflar

94