ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9578 Министерство финансов Республики Узбекистан 28/10/2019 12/11/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9578

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш
ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини
кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш, давлат харидлари соҳасига тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни кенг жалб қилиш мақсадида:

1. 2019 йил 10 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–3487-сон қарори иловасига мувофиқ рўйхати тасдиқланган, товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган ташкилотларнинг харидларини давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон жойлаштириш орқали амалга ошириш тартиби жорий этилсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар:

давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни, улар тузилган санадан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига жойлаштиради;

харидларни электрон давлат харидлари орқали корпоратив буюртмачилар учун қонун хужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқ амалга оширишга ҳақли.

2. Корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича тўловларни амалга ошириш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Давлат статистика қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2020 йил
1 январга қадар корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича тўловлар мониторингини олиб бориш имконини берадиган электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизимларининг интеграция қилинишини таъминласин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб агар давлат харидлари бўйича танлов ва тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) иштирок этса, уларга 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги “Узстандарт” агентлиги ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар)га маҳсулотнинг сифати, технологик хусусиятларидан келиб чиқиб ва хизмат қилиш даврини инобатга олган ҳолда 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари бериш тартибини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда мазкур тартибнинг очиқ, шаффоф бўлишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидаги электрон дўкон савдо майдончасида (кейинги ўринларда электрон дўкон
деб аталади) давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) орасида ҳудудлар кесимида амалга ошириш имкониятини берувчи қўшимча саҳифа яратилишини таъминласин;

2020 йил 1 апрелга қадар танлов ва тендер савдолари орқали харид қилиш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда электрон тарзда амалга ошириш имкониятини яратсин.

7. Белгилансинки, 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб давлат буюртмачиларига электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) орасида ҳудудлар кесимида давлат харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин. Бунда, агар маҳаллий корхоналар-ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) орасида харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра товар
(иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлат буюртмачилари электрон дўконнинг асосий саҳифасидан фойдаланади.

8. 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказида давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда махсус курслар ташкил этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун хужаатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                                     Ш.Мирзиёев

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Респуликаси
Президентининг

201__ йил «__» ______даги

_____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг давлат харидлари бўйича тўловларни амалга ошириш схемаси

 

Босқичлар

 

Ижрочилар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддати

             

I босқич

 

Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги

 

Корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар рўйхатини шакллантириб давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига тақдим қилади.

 

Доимий

             

II босқич

 

Махсус ахборот портали
(Оператор)

 

Корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар (номи, СТИР) ва улар томонидан махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидлари натижалари тўғрисидаги маълумотлар (лот рақами, санаси, суммаси)ни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборади

 

Онлайн тарзда

             

III босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

 

Махсус ахборот порталидан олинган маълумотларни барча тижорат банкларига юборади

 

Онлайн тарзда

             

IV босқич

 

Тижорат банклар

 

Корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар томонидан харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар учун тузилган шартномалари махсус ахборот порталига киритилган ёки киритилмаганлигини текширади ва тўловларни амалга оширади

 

Онлайн тарзда

 

 

 

Ўзбекистон Респуликаси
             Президентининг

201__ йил «__» ______даги

_____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
ПҚ-594-сон “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида:

а) 2-бандда:

олтинчи хатбошиси “бюджет” сўзидан кейин “тизими бюджетлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги “ва маҳаллий кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган квоталарнинг бажарилиши” сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган давлат унитар корхоналарининг даромад ва харажатлари хисобини алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақаларида юритиш шунингдек, харажатларини мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг хорижий валюта маблағлари даромади ва харажатлари ҳисобини юритиш хамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар
ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда аъзолик бадалларини тўлаш;

валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютасида депозитларга жойлаштириш ва бюджетдан мақсадли ссуда ва субсидиялар ажратиш.”;

б) 4-бандида:

иккинчи хатбошидаги “вазирлигининг ғазначилик” сўзлари “вазирлиги Ғазначилиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“2020 йил 1 январдан бошлаб таъсисчиси бюджет ташкилоти бўлган давлат унитар корхоналарига нисбатан ғазна ижроси механизми жорий этилиши бўйича тегишли чоралар кўрсин;

2020 йил 1 апрелдан бошлаб бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг тижорат банкларидаги хорижий валюта маблағларига нисбатан ғазна ижроси механизми жорий этилсин.”;

г) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги “бюджет ташкилотларининг” сўзлари “бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан” сўзлари билан “Давлат бюджети” сўзлари “бюджет тизими бюджетлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет” сўзлари “бюджет тизими бюджетлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 9-банддаги “вазирлигининг Ғазначилиги Тошкент шаҳар, Х. Сулаймонова кўчаси” сўзлари “вазирлиги Ғазначилиги Тошкент шаҳар, Истиқлол кўчаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги
ПҚ-3487-сон “Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида:

1-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ошган ҳолларда энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича техник топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш Марказда мажбурий экспертизадан ўтказилади;”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги
ПҚ-3720-сон “
Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида:

а) 10-бандда:

учинчи – бешинчи хатбошиларидаги “ҳамда давлат харидлари соҳаларида” сўзлари “соҳасида” сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “бошқаруви ҳамда давлат харидларининг” сўзлари “бошқарувининг” сўзи билан алмаштирилсин;

б) 11-банднинг учинчи хатбошидаги “ҳамда давлат харидлари соҳалари” сўзлари “соҳаси” сўзи билан алмаштирилсин;

в) 13-банддаги “ҳамда давлат харидлари” сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги
ПҚ-3930-сон Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида:

номидаги ва муқаддимадаги “ва давлат харидлари” сўзлари чиқариб ташлансин;

5-бандда “а” кичик банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

6-банднинг иккинчи хатбошидаги “ва харид” сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги
ПҚ-3953-сон “
Ўзбекистон Республикасининг Давлат харидлари тўғрисидаги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори иловасида:

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харид қилиниши.”;

29-банддаги “қўшимча” сўзидан кейин “иш ва” сўзлари билан тўлдирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида:

а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги “банк ҳисоб рақамларига” сўзлари “тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 24-бандидаги “корхона ихтиёрида қолади” сўзлари “корхонанинг тасарруф этиш, бошқариш функцияларини амалга ошириш ва бошқа харажатларини қоплаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган корхонанинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 25-бандидаги “ўз ихтиёрида қоладиган” сўзлари “ғазначилик бўлинмаларида очилган корхонанинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилган” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги
53-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори иловасида:

а) 8-бандда:

олтинчи хатбошидаги “яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш” сўзлари “доимий равишда янгилаб бориш” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“таъсисчиси бюджет ташкилоти бўлган давлат унитар корхоналарининг даромад ва харажатлари хисобини алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақаларида юритиш шунингдек, харажатларини мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг хорижий валюта маблағлари даромади ва харажатлари ҳисобини юритиш хамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар
ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда аъзолик бадалларини тўлаш;

валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютасида депозитларга жойлаштириш ва бюджетдан мақсадли ссуда ва субсидиялар ажратиш.”;

б) 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги “бюджет ташкилотлари” сўзларидан кейин “ҳамда таъсисчиси бюджет ташкилоти бўлган давлат унитар корхоналари” сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошидаги “бюджет тизими бюджетлари” сўзларидан кейин
“ва таъсисчиси бюджет ташкилоти бўлган давлат унитар корхоналарининг” сўзлари билан тулдирилсин;

в) 10-банднинг ўн бешинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб хисоблансин;

г) 11-банднинг учинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги
54-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш
ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин:

“давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини давлат харидлари соҳасида малакасини ошириш бўйича маҳсус қисқа муддатли таълим дастурлари
ва ўқув режаларини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

халқаро ва миллий давлат харидлари стандартларига асосан ўқув қўлланмалари, ўқув адабиёти ва бошқа материаллар тайёрлаш;

давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда маҳсус курслар ташкил қилиш.”.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида:

а) 3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган Марказларнинг ғазначилик ҳисобварақларига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси,
40 фоизи – давлат мулкини балансида сақловчига, 15 фоизи – тегишли Марказнинг тасарруф этиш, бошқариш функциялари амалга ошириш ҳамда бошқа харажатларини қоплаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган Марказнинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно;

ижара тўлови муддатини ўтказиб юборганлик учун ундирилган пеня суммасининг ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммасининг
50 фоизи Марказнинг тасарруф этиш, бошқариш функциялари амалга ошириш ва бошқа харажатларини қоплаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган Марказнинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига йўналтирилади.”;

б) 4¹-банднинг иккинчи хатбошидаги “марказнинг транзит ҳисоб рақамида” сўзлари “ғазначилик бўлинмаларида очилган Марказларнинг ғазначилик ҳисобварағида” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) илованинг 23-бандида:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Давлат мулки ижарасидан маблағлар тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида фойдаланилади.”;

иккинчи – ўн биринчи хатбошилар тегишинча учинчи – ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги “Ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига” сўзлари “Тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси, 40 фоизи – давлат мулкини балансида сақловчига,
15 фоизи – тегишли Ижарага берувчининг тасарруф этиш, бошқариш функциялари амалга ошириш ва бошқа харажатларини қоплаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари бундан мустасно;

ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня суммаси
ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жариманинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига йўналтирилади ва қолган 50 фоизи ижарага берувчининг тасарруф этиш, бошқариш функциялари амалга ошириш ва бошқа харажатларини қоплаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.”;

қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи ижарага берувчининг тасарруф этиш, бошқариш функциялари амалга ошириш ва бошқа харажатларини қоплаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин – халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади.”;

еттинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошидаги “ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамига” сўзлари “тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги “ғазначилик ҳисоб рақамига” сўзлари “ғазна ҳисобварағига” сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи – ўн иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10 фоизи – ижарага берувчининг тасарруф этиш, бошқариш функциялари амалга ошириш ва бошқа харажатларини қоплаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади;

давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармасига, 40 фоизи – давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи – ижарага берувчининг тасарруф этиш, бошқариш функцияларини амалга ошириш ва бошқа харажатларини қоплаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади.

Ижарага берувчи маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси, ижарага берувчи ва балансда сақловчи ўртасида ҳар қайси ижара шартномаси бўйича алоҳида, ижарага берувчи томонидан тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағидан тақсимлайди.”.

 

 

 

 

Ўзбекистон Респуликаси
             Президентининг

201__ йил «__» ______даги

_____-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим қарорлари
рўйхати

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги
ПҚ-1475-сон “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини кенг жалб қилиш тўғрисида”ги қарори;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги
ПҚ-3237-сон “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон “Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги
302-сон “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

 

Umumiy takliflar

464