ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9576 АО "Узпахтасаноат" 28/10/2019 12/11/2019 3

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
“ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА АСОСЛАНГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ID-9576

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

“ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА АСОСЛАНГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида республикада етказилаётган пахта хом-ашёсини 85 фоизидан ортиғини ва етказилган пахта хом-ашёсини 90 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлар томонидан қайта ишланиб, ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг 45 фоизи экспорт қилинмоқда.

Шу билан бир қаторда, жаҳон бозоридаги рақобатнинг кучайиши, пахта хом-ашёсини етказиш ва уни қайта ишлашда янги технологияларнинг тараққий этиши жаҳон бозоридаги ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг камайтирилиши пахтани қайта ишловчи янги энергия тежамкор ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва мавжудларини янги технологиялар билан таъминлаш, маҳаллийлаштириш жараёнини жадаллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда.

Пахта хом-ашёсини етказиш ва уни қайта ишлаш саноатини инновацион янги технологиялар, энергия тежамкор ишланмаларни жорий қилиш ва пахтани қайта ишлаш корхоналарига зарур бўлган эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш орқали пахта толасини ишлаб чиқариш харажатларини қисқартирган ҳолда унинг тан нархини пасайтириш, шунингдек салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3559-сон қарори билан белгиланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси,

8-уй манзилида жойлашган тўрт қаватли бино ва иншоотларни моддий маданий мерос объекти сифатидаги ўз қимматини йўқотганлигини инобатга олган ҳолда моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган тўрт қаватли

бино-иншоотларни унга туташ ҳудудлари билан баланс қийматида “Пахтасаноат Илмий Маркази” АЖга мулк ҳуқуқи асосида топширсин.

2. Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав капиталидаги иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциялар пакетини, истисно тариқасида, “Пахтасаноат Илмий Маркази” АЖга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда, “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав капиталидаги акциялар пакетини номинал қийматда бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Бирлашмаларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги камайтирилади;

Қолган қисми – Бирлашмаларнинг вилоятларда жойлашган “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги пахта тозалаш корхоналари олдидаги қарздорлиги камайтириш ҳисобига, мазкур пахта тозалаш корхоналарининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги тегишлича камайтирилади;

Қолган қисми – “Ўзпахтасаноат” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарздорлиги тегишлича камайтирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил __ октябрдаги

ПҚ-_____-сон Қарорига

1-ИЛОВА

 

 

“Пахтасаноат Илмий Маркази” АЖга берилаётган

“Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав капиталидаги акциялар пакети

РЎЙХАТИ

 

        

 

Акция эгаси

Пахта тозалаш корхона номи

Улуш миқдори (%)

  1.  

 

“Қорақалпоқ пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси

 

“Халқобод пахта тозалаш” АЖ

 

51,0

  1.  

 

“Хоразм пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси

 

“Қўшкўпир пахта тозалаш” АЖ

 

51,0

  1.  

“Жиззах пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси

 

“Дўстлик пахта тозалаш” АЖ

 

51,0

  1.  

“Фарғона пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси

 

“Боғдод пахта тозалаш” АЖ

 

51,0

  1.  

“Қашқадарё пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси

 

“Косон пахта тозалаш” АЖ

 

51,0

 

 

Umumiy takliflar

286