ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9549 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 28/10/2019 12/11/2019 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9549

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ–542-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, 2019 йил 28 августдаги

ЎРҚ–558-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ-561-сон “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил

29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир П. Бобожонов

Тошкент ш.,

2019 йил “____”________,

___-сон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил “___” _______ даги ___-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1.2-бандқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2.ЖИЭМларга қуйидагилар киради:

жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар;

тарбия колониялари;

турмалар;

маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар.”.

2.Қуйидаги мазмундаги 61- банд билан тўлдирилсин:

“61. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар бемор маҳкумларни сақлаш ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.”.

3.10-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ёпиқ турдаги тиббиёт муассасаларида махсус даволаниш талаб этиладиган юқумли касалликларга чалинган беморлар;”.

4. 12-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ўз шахсий маблағлари ҳисобига харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотларидан ва йўқловлардаги маҳсулотлардан мустақил равишда овқат тайёрлашни амалга оширади.”.

5. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“26.Маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;

ўн икки марта телефон орқалисўзлашув;

ўн иккита посилка ёки йўқлов;

ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.”.

6. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“33.Маҳкумлар йил мобайнида:

беш марта қисқа муддатли ва беш марта узоқ муддатли учрашув;

саккиз марта телефон орқали сўзлашув;

саккизта посилка ёки йўқлов;

саккизта бандерол олиш ҳуқуқига эга.”.

7. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“41.Маҳкумлар йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;

олти марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.”.

8. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“48.Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

йигирма тўрт марта қисқа муддатли ва саккиз марта узоқ муддатли учрашув;

йигирма тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

ўн иккита посилка ёки йўқлов;

ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.”.

9. 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“65. Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ва йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;

тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

тўртта посилка ёки йўқлов;

тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.”.

10.118-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“118.Жисмоний куч ишлатилиши натижасида маҳкумнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади.”.

11.124-банддаги “прокурорга хабар қилинади” деган сўзлар “дарҳол прокурорга хабар қилинади” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 7-боб 5-параграф номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5-§. Маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус воситаларни ишлатиш, тинчлантириш кўйлаги ҳамда ўқотар қурол қўллаш, шунингдек овқат ейишни рад этганда қўлланиладиган чоралар.”.

13. Қуйидаги мазмундаги 133– 1334-бандлар билан тўлдирилсин:

“1331. Маҳкумнинг овқат ейишни рад этганлиги факти аниқланганда муассаса бошлиғи ёхуд унинг ўрнини босувчи шахс бу ҳақда зудлик билан прокурорни хабардор қилади.

1332. Овқат ейишни рад этадиган маҳкум имкон қадар бошқа маҳкумлардан алоҳида сақланади ва тиббиёт ходимининг кузатуви остида бўлади.

1333. Овқат ейишни рад этган маҳкумнинг соғлиғини сақлаб туришга қаратилган мажбурлов йўсинидаги (сунъий ва мажбурий овқатлантириш тарзидаги) чоралар, агар унинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф таҳдид солса, шифокорнинг ёзма хулосаси асосида ҳамда тиббиёт ходими ҳозирлигида амалга оширилади.

1334. Маҳкумнинг овқат ейишни рад этганлиги уни бошқа жазони ижро этиш муассасаларига ўтказишга ёхуд тергов ҳаракатларида ва суд мажлисларида иштирок этиш учун бошқа ерга кўчиришга тўсқинлик қилмайди. Зарур ҳолларда, маҳкумни бошқа ерга кўчириш тиббиёт ходими кузатувида амалга оширилади.”.

14. Қуйидаги мазмундаги 1591-банд билан тўлдирилсин:

“1591. Жазони ўташ жойига бораётган ёки бир жазони ижро этиш муассасасидан бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчирилаётган маҳкумларни вақтинча сақлаш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳузурида транзит-жўнатиш участкалари ташкил этилиши мумкин. Маҳкумлар транзит-жўнатиш участкаларида режимининг тури суд ҳукми билан белгиланган жазони ижро этиш муассасасида ўзининг жазони ўташига оид шартлар асосида, ЖИКнинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда сақланади. Маҳкумларни транзит-жўнатиш участкаларида сақлашнинг энг кўп муддати кўпи билан

20 суткани ташкил этади.”.

15. 230-банддан “шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига жўнатиладиган хатлар

ва бошқа жўнатмалар” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

16. 257-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“257. Юқумли касалликларга чалинган ва стационар даволанишда бўлган маҳкумларга учрашувлар шифокор рухсати билан берилади.”.

17. Қуйидаги мазмундаги 2641-банд билан тўлдирилсин:

“2641. Маҳкумларга ҳимояланган алоқа каналлари бўйича видеоконференция тизими орқали масофали видео-учрашув берилиши мумкин.”.

18. 272-банддан “бундай сўзлашувлар ЖИЭМ маъмурияти назорати остида ўтказилади ва уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

19. Қуйидаги мазмундаги 2721-банд билан тўлдирилсин:

“2721. Умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларда, тарбия колонияларида, турмаларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда жазони ўтаётган маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.”.

20.313-банддаги “шу ЖИЭМларнинг” деган сўзлар “ЖИЭМлар ва улар ташкилотларининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

21. 337-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“337.Маҳкумларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар амалга оширилмайди.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлади.”.

22. Қуйидаги мазмундаги 337– 3373-бандлар билан тўлдирилсин:

“3371. Маҳкумларга тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган вақтда тўхтатиб турилади, бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар мустасно.

3372. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар пенсияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиши мумкин.

3373. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган маҳкумларга пенсия тайинлаш ва тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсия суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.”.

23. 364-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“364. Маҳкумларга организмнинг энергияга ва озуқавий моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжини таъминлайдиган овқат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджети ҳисобидан берилади, бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётганлар мустасно.”.

24. Қуйидаги мазмундаги 366ва 3662-бандлар билан тўлдирилсин:

“3661. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган хомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга ишдан озод этилган даврида республика бюджети ҳисобидан овқат берилади.

3662. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, касаллиги туфайли ёки интизомий бўлинмага киритилиб ишдан озод қилинган маҳкумларга манзил-колониянинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳисобидан овқат берилиб, овқатнинг қиймати кейинчалик маҳкумларнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинади.”.

25. 15-боб 5-параграф номидаги, 382, 383 ва 386-бандлардаги “Ихтисослашган даволаш муассасалари” деган сўзлар “Даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

26. 384-банддаги “ихтисослашган даволаш муассасаси” деган сўзлар “Даволаш ҳуқуқи асосидаги колония ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

27. 385-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“385.Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумлар ўзини қасддан жароҳатлаб ёки касалликка солиб, маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонагаўтказилган бўлса, уларнинг маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада бўлган вақти интизомий жазони ўташ муддатига киритилмайди.”.

28. 479-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“479.Маҳкумни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини маъмурият томонидан қайта кўриб чиқиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг ёки жазони ижро этувчи органнинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этиш ҳақидаги қарори чиқарилган кундан эътиборан уч ой ўтгач, башарти маҳкум белгиланган режимга ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлса, амалга оширилади.”.

29. Қуйидаги мазмундаги 5041-банд билан тўлдирилсин:

“504.Жазони ижро этиш муассасалари тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганга унга нисбатан зўравонлик содир этган шахс жазони ижро этиш жойидан озод этилганлиги, озодликдан маҳрум қилиш жойидан ташқарига қисқа муддатга чиқарилганлиги ёки қочиб кетганлиги ҳақида зудлик билан хабар беради.”.

30. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суд ва Хотин-қизлар қўмитаси билан келишилган.

Бош прокурор Н. Йўлдошев

2019 йил “___” ________

Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов

2019 йил “___” _______

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири Н.Хусанов

2019 йил “___” _______

Олий суд раиси К. Камилов

2019 йил “___”_______

Хотин-қизлар қўмитаси

Раиси Э.Боситхонова

2019 йил “___”_______

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Umumiy takliflar

150